ОТФИВ матбуот котиби ǀ Назокат Абдуқундузова
1.7K subscribers
9.69K photos
1.06K videos
16 files
3.5K links
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси - матбуот котиби

edu.uz
Download Telegram
⚡️Ўзбекистон илм-фанининг жаҳон илмий маконига интеграциялашуви бўйича форум ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Springer Nature компанияси томонидан “Ўзбекистон илм-фанининг жаҳон илмий маконига интеграциялашуви учун Springer Nature компаниясининг ахборот ресурслари” бўйича форум ўтказилди.

Форумда нуфузли илмий журналларда энг кўп мақола чоп этган Топ-5 ўзбек олимлари аниқланди.

Каналга аъзо бўлинг👇

@nazokat_abdukunduzova
Forwarded from OTFIV | Qashqadaryo (M.A. Mr. Movlanov)
ҚарМИИ (Ўзбекистон) ва NREL (АҚШ) ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда.

Қашқадарё вилояти Инновацион ривожланиш ҳудудий бошқармаси ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамкорлигида вилоятда муқобил энергетика соҳасида бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Жорий йилнинг 15 ноябрь куни АҚШнинг қайта тикланадиган энергия миллий лабораторияси (NREL)нинг тармоқлар интеграцияси бўйича мутахассиси Илья Черняховский ва Қарши муҳандислик-иқтисодиёти институтининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Ғуломжон Узоқов, Қашқадарё вилояти Инновацион ривожланиш бошқармаси ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) вакиллари иштирокида видеоконференц алоқа бўлиб ўтди.
Бунга кўра томонлар ўзаро ўқув курслар, талабалар ва ўқитувчилар учун алмашинув дастурлари ташкил этиш ва ҚарМИИ қошидаги муқобил энергия манбалари “Илмий-инновацион полигони” базасини мустаҳкамлаш бўйича келишиб олдилар.

Сирдарё ёшлар технопарки ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновациялар Миллий офиси билан ҳамкорликда "Technoways Business Incubator" I мавсум дастури давомида Исмоилжонова Озоданиинг оптимал таркибли суспензия бўйича лойиҳаси ишлаб чиқаришга татбиқ қилинди.

Мазкур лойиҳа Экспериментал биология лабораторияси томонидан яратилиб, Сирдарё вилояти ҳудудида "Бек кластер" МЧЖ пахта дала майдонларида фойдаланилди. Биосуспензия тайёрланишида суспензия таркиби рақамли инновацион тупроқ таҳлили натижалари асосида шакллантирилган.

Бунда экин турига қараб, Сирдарё вилояти тупроқлари умумий элемент таркибига қараб баргдан ўғитлаш дастури ишлаб чиқилган.

Лойиҳа ҳақида тўлиқ маълумот 📲+998 90 106 26 27

Каналга аъзо бўлинг👇

@nazokat_abdukunduzova
Термиз инновацион ҳудудида Jeonbuk Technopark филиалини очиш таклиф этилди

Жорий йилнинг 16 ноябрь куни Инновацион ривожланиш, Молия вазирликлари, Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги ва "UzTest" вакилларидан иборат делегация Jeonbuk технопаркига ташриф буюрди. Корея томондан музокараларда технопарк директори Yang Gyun ва унинг ўринбосари Moon Song Shik қатнашди. Томонлар "Ўзбекистон учун экологик тоза қишлоқ хўжалиги техникаси платформасини яратиш" лойиҳаси муҳокамасини ўтказди.

Каналга аъзо бўлинг👇

@nazokat_abdukunduzova
Жорий йилнинг 16 ноябрь куни Тошкент шаҳрида вазирликлар, юқори турувчи республика ташкилотлари аппаратлари ходимлари ўртасида «Ҳукумат кубоги» футбол мусобақаси ўтказилди. Унда 60 дан ошиқ вазирликлар ва ташкилотлар иштирок этди.

Мусобақа қизғин тарзда ўтди. Ўйин давомида Инновацион ривожланиш вазирлиги ходимларидан иборат футбол жамоаси Давлат божхона қўмитаси ходимларидан ташкил топган жамоага қарши майдонга тушишди.

Қувонарли томони шундаки, муросасиз кечган ўйинда Инновацион ривожланиш вазирлиги жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

🥳
Фурсатдан фойдаланиб вазирлик барча ходимлари номидан спортчиларимизни табриклаймиз ва келгусида омадлар тилаб қоламиз.

Каналга аъзо бўлинг👇

@nazokat_abdukunduzova
Инновацион ривожланиш вазирлигида «Ёнғин хавфсизлиги қоидалари тўғрисида» ўқув-семинар бўлиб ўтди

Қиш иситиш муаммоси билан боғлиқ фожиаларнинг тез-тез содир бўлиши сабабли, йилнинг энг ташвишли мавсуми ҳисобланади. Бу даврда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилмаслиги оқибатида ёнғинлар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг рўй бериши кўпаяди. Албатта буни ҳеч ким инкор эта олмайди.

Айни сабабдан ҳукумат комиссиясининг тегишли баёни билан 15 ноябрдан – 15 декабргача республика ҳудудида «Ёнғин хавфсизлиги ойлиги»ни ўтказиш белгиланган. 16 ноябрь куни Инновацион ривожланиш вазирлигида ҳам «Ёнғин хавфсизлиги қоидалари тўғрисида» ўқув-семинар ўтказилди. Унда вазирлик ходимлари ҳамда Олмазор тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими мутасаддилари иштирок этди.

БАТАФСИЛ

Каналга аъзо бўлинг👇

@nazokat_abdukunduzova