Назар ота масжиди
1.2K subscribers
1.8K photos
2.41K videos
26 files
2.58K links
O‘zbekiston musulmonlari idorasi Xorazm viloyati Bog‘ot tumani Nazar ota jome masjidi
Download Telegram
Forwarded from Умрбек Мадаминов
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍👍👍👍👍  Batafsil

   ХАЁТ  ШУНДАЙ...
 
Хаётингиз тўкин-фаровон, бахт-саодатга тўла ўтишини хоҳлайсизми? Бемалол ибодат қилиб, хеч қандай қийинчилик кўрмай, машаққатлар чекмай яшашничи? Юрагингиз хеч қачон сиқилмаслигини, хеч ким сизга қаршилик қилмай, асабингизни бузмаслигиничи? Хоҳлайсизми?

Чучварани ҳом санабсиз!!!

     Бу дунё жаннат эмас. Агар бу дунёда барчаси яхши бўлганида жаннатни яратишдан маъно бўлмас эди. Агар шу синовлар, машаққатлар бўлмаса, инсон танбаллашиб комилликка интилмай қўяди. Бу холда Аллоҳнинг розилигига эришиш хам мушкул бўлиб қоларди.  
     Шундай экан, нолийверманг! Синовли дунёнинг моҳиятини тушунинг. Курашинг. Яшанг. Қийналинг. Ютинг. Эришинг ва  Аллоҳ харакатларингизга ажр берсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Биз билан бирга бўлинг👇

https://t.me/+is8OjaHj_0wzNmZi#МУСЛИМААЁЛЛАР
#Ҳаж_2024
#Фото_лавҳа

ХОРАЗМЛИК ЮРТДОШЛАРИМИЗНИНГ ҲАЖ САФАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
Ҳеч нарсанг қолмагандаги сабринг ва ҳамма нарсанг бўлгандаги ахлоқинг ~ сенинг ҳақиқий сенлигинг...

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
Гапингга қаттиқ ишонадиган биродарингга ёлғон сўз айтмоғинг катта хиёнатдир.

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
​​ИМОМГА РУКУДА ИҚТИДО ҚИЛСА-Ю, РУКУ ҚИЛМАСА
#намоз

1298-CАВОЛ: Бир киши имом рукуда турган вақтда келиб иқтидо қилди. Руку қилмасдан сано ўқиди. Сано ўқигунича имом рукудан турди. Иқтидо қилган киши кейин ўзи руку қилди. Унинг намози бузилмаганми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намозга кечикиб келган ва ўша ракатда имом билан бирга руку қилмаган бўлса, у ракатни топмаган ҳисобланади. Агар имомдан кейин туриб, шу ракатни ўқиб қўйган бўлса, намози тўғри бўлган. Агар бу ракатни топдим деб ўқимаган бўлса, бир ракат кам ўқиб, намози бузилган бўлади ва шу намознинг қазосини ўқиб қўяди.
Бу борада “Баҳрур роиқ” китобида бундай дейилган:
وَإِنْ أَدْرَكَ إمَامَهُ رَاكِعًا فَكَبَّرَ وَوَقَفَ حَتَّى رَفَعَ رَأْسَهُ لَمْ يُدْرِكْ الرَّكْعَةَ وَلَنَا أَنَّ الشَّرْطَ هُوَ الْمُشَارَكَةُ فِي أَفْعَالِ الصَّلَاةِ وَلَمْ يُوجَدْ لَا فِي الْقِيَامِ وَلَا فِي الرُّكُوعِ
“Муқтадий жамоатга имом руку қилиб турганида етиб келиб, такбир айтиб намозга киришса ва имом рукудан бош кўтаргунича руку қилмасдан туриб қолса, ўша ракатни топмаган бўлади. Бунга далил шуки, иқтидонинг шарти намознинг арконларида имомга шерик бўлишдир. Бу кишида бундай шерикчилик қиёмда ҳам, рукуда ҳам топилмади”.
Бундай ҳолатларда иқтидо қилган киши қулоқ қоқиши билан имомга эргашиб, имом қайси амални бажараётган бўлса, дарҳол шуни қилиши лозим. Чунки сано ўқиш суннат, имомга эргашиш вожиб саналади. Ундан ташқари иқтидонинг шартларидан бири муқтадий ҳар бир рукнни бир қисмини бўлса ҳам имом билан бирга бажаришидир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Динимиз_аҳкомлари #Тиловат_саждаси

▪️Тиловат саждасига оид ҳукмлар

▫️“Тиловат саждаси” деб тиловатга боғланишидан шунга ишора борки, киши агар сажда оятини ёзса ёки ҳижжалаб, ҳарфлаб ўқиса, унинг сажда қилиши вожиб бўлмайди. Сажда оятини тиловат қилган киши сажда қилиши вожиб бўлганидек, уни эшитган кишига ҳам  вожиб бўлади. Эшитишни хоҳлаганми, хоҳламаганми, маъносини тушунадими, тушунмайдими бунинг фарқи йўқ. Шунингдек, тиловат қилган киши таҳоратли ҳолда ўқиганми, бетаҳоратми ёки ҳайз кўрган аёл бўладими, нифослими фарқи йўқ. Ундан эшитган кишига сажда вожиб бўлаверади. Мажнун ёки уйқудаги одам сажда оятини тиловат қилса, уни эшитган кишига сажда вожиб бўлади...- “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Зойирова Ҳафиза

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/43174

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram |
Муҳри нубувват

Абдуллоҳ ибн Саржис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим ва у зот билан бирга нон ва гўшт ёки сарийд едим».

Осим айтади: «Мен унга: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сенга истиғфор айтдиларми?» дедим. «Ҳа. Сенга ҳам», деди ва «Гуноҳинг учун ва мўминлару мўминалар учун истиғфор айт» оятини тиловат қилди-да: «Сўнгра айланиб ортларига ўтдим. Кейин чап кураклари юқорисидаги муштдек муҳри нубувватларига назар солдим. Унинг устида қизил тошмалар бор эди», деди».


Муслим ривоят қилган.

🔗 https://islom.uz/maqola/22323

🕋 @islomuz
Биродарингизни хижолат қилманг!

Ибн Жарир раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
Агар биродарингизни йўлда учратиб қолсангиз, ундан қаердан келяпсан?-деб сўраманг. Чунки, эҳтимол у келаётган жойини билишингизни истамас. Агар келаётган ери ҳақида сизга айтса, ҳижолат бўлиб қолиши мумкин. Бордию, бошқа ердан келаётганини айтиб алдаса, у ҳолда гуноҳкор бўлишига сабабчи бўлиб қоласиз. Шунингдек, биродарингизни бирор ерга кетаётганини кўрсангиз, қаерга кетяпсан?-деб ҳам сўраманг. Сўрамадингиз, сўрамадингиз, энди уни қаерга кетаётганини билиш мақсадида унга ҳамроҳ ҳам бўлманг.

“Шуъабул имон” - Байҳақий

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
Forwarded from Muslim.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​ПАРРАНДАЛАР ОЗУҚАСИ УЧУН ҚОН СОТИШ
#парранда #озуқа

1299-CАВОЛ: Ҳайвонларнинг қонини паррандаларга озуқа сифатида сотса ёки сотиб олса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қон каби нажосат ҳисоблаган нарсалар шариат қоидаларига кўра мол ҳисобланмайди ва уларни сотиш ёки сотиб олиш жоиз эмас. Чунки савдонинг шартларидан бири сотилаётган нарса мол (товар) бўлиши шарт. Қон, ўлимтик каби нарсалар Қуръони каримда ҳаром қилинган. Аллоҳ таоло Моида сурасининг 3-оятида бундай деган:
حُرِّمَتْ عَلَيْكُمُ الْمَيْتَةُ وَالدَّمُ وَلَحْمُ الْخِنزِيرِ وَمَا أُهِلَّ لِغَيْرِ اللَّهِ بِهِ
“Сизларга ўлимтик, қон, чўчқа гўшти ва Аллоҳдан бошқанинг номи ила сўйилган ... ҳайвонлар ҳаром қилинди”.
Шариатда истеъмоли тақиқланган нарсанинг савдоси ҳам тақиқланади.
Бу ҳақда “Ал-Важийз” китобида бундай дейилган:
كل شيء كره أكله والإنتفاع به على وجه من الوجوه فشراؤه وبيعه مكروه، وكل شيء لا بأس بالانتفاع به فلا بأس ببيعه
“Қайсидир жиҳатдан ейиш ва фойдаланиш мумкин бўлмаган нарсанинг сотиш ҳам, сотиб олиш ҳам мумкин эмас. Фойдаланиш мумкин бўлган нарсанинг савдоси жоиздир”.
Қолаверса, ҳайвонларга нажосатни озуқа сифатидан бериш дуруст эмас.
Юқоридаги масалада қон деганда ҳайвонни сўйганда бўғзидан отилиб чиққан қон тушунилади. Лекин ҳайвон қонни ўзи топиб еса, бу билан унинг гўшти ҳаром бўлиб қолмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#Она #умра

🎙Онамни умрага юборайми ёки акамга ёрдам берайми?

Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси.






https://t.me/taval_bobo_masjidi
ЕТИМНИНГ ХАҚҚИ

Бир киши вафот этди, аёли - ёш жувон қўлидаги гўдаги етим қолди. Унинг акаси бу бева аёлни кўмаксиз, болакайни тарбиясиз қолмаслиги учун ҳозир бўлди. Аёл эридан қолган барча мулкни қайнакасига ишониб, унининг тасарруфига топширди. Кўзлари хасаддан қорайган ака жиянининг ҳаққи бўлган ҳамма мол-мулкни сотиб, Америкага қараб жуфтакни ростлади. Унинг омади чопди. У ердан яхши иш топиб, оқ танли аёлга уйланди. Бола - чақали бўлди. Улар автомабиль олди - сотдисида моҳир савдогарларга айланишди. Аёли ҳам эрига пулни кўпайтиришда қарашарди. Кун сайин бойишарди. Укасининг беваси эса, қашшоқлашиб борарди. Аёл боласининг гўзал ахлоқли, ўқимишли бўлиши учун бор кучини сарф этди.
Орадан 15 йил ўтиб, ака ўз юртига қайтди. Катта ер сотиб олиб, ҳашаматли қаср қурди. У ўз савдосини давом эттирди. Укасининг ўғли йигит ёшига етган эди. Амакисининг олдига отасидан қолган меросдан ҳисса талаб қилгани борди.

- Сенга берадиган бир чақам ҳам йўқ! Йўқол, кўзимга кўринма, яна уйимга қадам боссанг, ўзингдан ўпкала! - деди амаки.
Йигит синиқ ҳолда волидасининг ёнига қайтди.

Амаки ўз қасрини энг янги, сара жиҳозлар билан безатди. Америкадаги оиласини чақирди. Уларни ўзи кутиб олишга қарор қилди. Лекин уйга қайтиш чоғида автоҳалокатга учрашди. Амаки, унинг аёли, фарзандлари; барчалари вафот этишди.

Ажабланарлиси шунда эдики, бу етим йигит амакисининг ёлғиз, расмий меросхўрига айланганди.

У энг қийин, энг машаққатли дамларни яшаётганида 15 йил ўтиб, Аллоҳ унинг амакисини мулкини кўпайтириб беришига сабабчи, ҳақиқий эгасига зиёдаси билан қайтаришни тақдир қилганини билмасди.

Эҳтимол бу шўрлик, мазлума онанинг тўсиқсиз ижобат бўлган дуоларининг самарасидир.

Инсон бировга зулм қилиши, унинг ҳаққини осонгина еб кетиб, унутиши мумкин! Аммо...
💠«Роббингиз унутувчи эмасдир!»
( Марям сураси, 64-оят).
💠«Мазлумнинг дуосидан эҳтиёт бўл! Сабаби, у билан Аллоҳ ўртасида тўсиқ йўқ!»

Бухорий, Муслим, Сунан соҳиблари ва Аҳмад ривояти
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тилни ғийбатдан бировни ёмонлашдан тўхтатайлик!!!

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

Дўстларга ҳам улашинг ↘️

https://t.me/taval_bobo_masjidi