Назар ота масжиди
1.12K subscribers
2.32K photos
2.88K videos
26 files
3.28K links
O‘zbekiston musulmonlari idorasi Xorazm viloyati Bog‘ot tumani Nazar ota jome masjidi
Download Telegram
🗣 “ЯГОНА ОЛИМПИАДА–2024” ҒОЛИБИ ОЛИЙ ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ТАЛАБАСИ БЎЛДИ!

🏆Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими томонидан ҳар йили республикадаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг битирувчи курс талабалари ўртасида “Ягона олимпиада” билимлар беллашуви ўтказиб келинмоқда.

Жорий йилнинг 21 май куни “Ягона олимпиада – 2024” билимлар беллашувининг якуний республика босқичи Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида бўлиб ўтди. Унда 10 та ўрта махсус ислом таълим муассасалари кесимида биринчиликни қўлган киритган талабалар иштирок этди...
🖥 БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хорижда муртад бўлишнинг хатарлари

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сўра, сенга берилади. Сўра.......

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтадилар: "Намоз ўқиётган эдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳазрат Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳум билан бирга эдилар. Намозни тугатиб, Аллоҳга ҳамду сано ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиб дуо қилдим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сўра, сенга берилади. Сўра, сенга берилади", дедилар (Имом Термизий ривояти).

Аллоҳумма солли ъалаа Саййидина Муҳаммад.

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌Одамлардан қўрққан вақтда ва душманга қарата ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ إِنَّا نجعلُكَ في نحورِهِمْ، ونعُوذُ بِكَ مِنْ شرُورِهمْ

Аллоҳумма иннаа нажъалука фий нуҳуурҳим ва наъузу бика мин шурууриҳим

📝Маъноси: “Аллоҳим, биз Сени (ёмонларга қарши) рӯбарӯ қӯямиз. Уларнинг ёмонликларидан Сендан паноҳ тилаймиз”.
(Абӯ Довуд ва Насаий ривояти)

☝️☝️☝️Шубҳасиз, ҳозирги кунда Ислом уммати бошидан энг оғир руҳий мағлубият кўринишларини кечираяпти. Аммо шундай дамларда ҳам, ушбу суннатда келган долзарб ДУОЛАРДАН бирини ӯқиб юришликни аввало ӯзимизга, қолаверса сизларга ҳам тавсия қиламиз.

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳотами Асом роҳимаҳуллоҳдан:
- Қачон бу дунёдан ибрат олганлардан бўламиз? - деб сўрадилар.
- Қачонки, дунёдаги ҳамма нарса охирида хароб бўлиб, эгалари тупроққа қоришиб кетишини ҳам қалбан, ҳам ақлан тушуниб етганимизда, - деб жавоб берибди.

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#қуръон_тиловати

Шайх Мишари Рашид ал Афаси

Қосос сураси

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
ҲАЖ УЧУН ОИША РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲО МАСЖИДИДАН ЭҲРОМ БОҒЛАШ КЕРАКМИ?
#Ҳаж_умра

1259-CАВОЛ: Ҳаж вақтида Мадинадан умрага эҳром боғлаб Маккага бориб умра қилинади. Ҳаж вақти келганда Оиша розияллоҳу анҳо масжидига бориб эҳром боғлаш керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маккада турган шахслар ҳаж учун Оиша розияллоҳу анҳо масжидидан эҳром боғланмайди. Балки ҳаж учун меҳмонхона ёки Масжидул ҳаромдан эҳром боғлайдилар.
Агар Маккада турган зиёратчи Оиша онамизнинг масжидларига бориб, ҳаж учун эҳром боғлаган бўлса, гуноҳкор бўлади ва ҳали амалларга киришмаган бўлса, Масжидул ҳаром ёки унинг атрофидан қайта эҳром боғлайди. Агар амалларга киришиб қўйган бўлса, қилган иши учун истиғфор айтади ва бир қўй сўяди. “Раддул муҳтор” китобида бундай дейилган:
فلو عكس فأحرم للحج من الحل أو للعمرة من الحرم لزمه دم إلا إذا عاد ملبيا إلى الميقات المشروع له كما في اللباب وغيره
“Зиёратчи эҳром боғлашда тескари иш қилса, яъни ҳаж учун Ҳилл (ҳарам чегарасидан, масалан, Оиша розияллоҳу анҳо масжиди)дан эҳром боғласа ёки умра учун ҳарам ичидан эҳром боғласа, жонлиқ сўйиш вожиб бўлади. Агар ҳаж ёки умранинг ўзига тегишли бўлган мийқотга қайтиб, қайтадан эҳром боғласа, жонлиқ соқит бўлади. “Лубоб” ва бошқа китобларда шундай дейилган”.
“Ғунятун носик” китобида ёзилишича:
لو أحرم الحلي من الحرم للحج أو الحرمي من الحل فعليه الإثم والدم فإن عاد قبل شروعه سقط وإن عاد بعده بأن طاف الحلي شوطا أو وقف الحرمي بعرفة لا يسقط
“Ҳилл (мийқот билан ҳарам орасидаги ҳудуд)да яшовчи киши ҳаж учун ҳарамдан ёки ҳарамда турган киши Ҳиллдан ҳаж учун эҳром боғласа, гуноҳкор бўлиб, зиммасига жонлиқ сўйиш вожиб бўлади. Амалларга киришишдан аввал махсус мийқотга қайтиб эҳром боғласа, жонлиқ соқит бўлади. Аммо Ҳиллдаги киши тавофни бир айланишини қилган, ҳарамда турган киши Арафотда туриб қўйгандан кейин мийқотга қайтиб борса ҳам жонлиқ соқит бўлмайди”.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar