Навоий вилоят прокуратураси
271 subscribers
1.85K photos
325 videos
12 files
256 links
Прокуратура Навоий
Download Telegram
to view and join the conversation
“ОБОД МАҲАЛЛА” ВА “ОБОД ҚИШЛОҚ” ДАСТУРИ АМАЛДА

Ўзбек халқи азалдан тозаликни, покизаликни яхши кўрадиган халқ. Дарҳақиқат, пок, озода, обод жойда қут-барокат бўлади. Бахт ва бахтиёрлик ҳукмрон бўлади.

Навоий вилоят прокурорининг ўринбосари Феруз Тожиев ва Қизилтепа туманининг сектор раҳбарлари тумандаги “Обод қишлоқ” дастурига киритилган “Айрончи” маҳалласидаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этиш бўйича штаб аъзолари билан суҳбат ўтказиб, амалга оширилаётган кенг кўламли ободонлаштириш, қурилиш ва таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишди.

Тадбир доирасида туман ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари, буюртмачи ва пудратчи ташкилот раҳбарлари иштирокида кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Сўзга чиққанлар аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш устувор вазифалардан бири этиб белгилангани, бу йўналишдаги ишларга аҳолининг дахлдорлиги ортаётгани ва кўламни янада кенгайтириш лозимлигини таъкидлашди.

Дастурга киритилган қишлоқ ва маҳалла фаоллари билан очиқ мулоқотлар ўтказилиб, унда аҳолини қийнаб келаётган долзарб муаммолари ўртага ташланди ҳамда мазкур муаммоларни ижобий ҳал қилиш бўйича тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.

Навоий вилояти прокуратураси органлари томонидан бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбeкистон Рeспубликаси бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси Навоий вилояти бошқармаси катта инспектори Шохрух Икромович иштирокидаги брифинг

Web|Instagram| Youtube| Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоий вилоятининг Кармана туманида олиб борилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоий шаҳар прокурори томонидан 2-сектор ҳудудида аҳолини тадбиркорликка йўналтириш ва бу орқали янги иш ўринларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда "2021 йил 12 июнь куни Навоий вилояти, Хатирчи тумани, Олтинсой тоғ тизимларида жойлашган руда қазиб олиниб оғзи очиқ ҳолатда ташлаб кетилган ташландиқ карьерда ноқонуний тарзда олтин қазиш билан шуғулланган бир неча фуқаро ис газидан захарланиб вафот этди, ташландиқ карьерлар айрим ИИБ ва прокуратура ходимларининг даромад манбаи деган овозалар қанчалик тўғри” номли мақола эълон қилинди.

Аниқланишича, 2021 йил 12 июнь куни Хатирчи туманида яшовчи 7 нафар фуқаролар “Олтинсой” тоғ тизмасидан тилла қуми қазиб олиш мақсадида боришган ва чуқурликка тушиб, “электродвижок”дан чиққан ёқилғи тутунидан заҳарланишлари натижасида 4 нафар фуқаролар воқеа жойида вафот этишган ҳамда 3 нафар фуқаролар туман тиббиёт бирлашмасининг “жонлантириш” бўлимига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Хатирчи туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, ноқонуний равишда тилла қумларини қазиб олувчиларни аниқлаш ва бу каби ноқонуний ҳаракатларни олдини олиш юзасидан мунтазам равишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тадбирлар ўтказилиб, аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоий вилояти прокурори, 2-сектор раҳбарига бириктирилган Қизилтепа туманида семинар ташкил этилди