Navoiy viloyati Ekologiya boshqarmasi
863 subscribers
17.7K photos
1.94K videos
20 files
6.39K links
Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o’zgarishi vazirligi Navoiy viloyati boshqarmasi
🌳🦜🌲🦩🌿🦌🌷🐿🌺🦔

📸 Ekologiya qonunbuzarliklarni xabar qilish: @eco_control_bot

📤Murojaat ushun: @navoiyecopress_bot

🌐 navoiyeco.uz
☎️ 79-220-61-65
Download Telegram
Қурилиш чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлаганлиги аниқланди

Навоий вилояти Зарафшон шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси давалат инспекторлари томонидан олиб борилган назорат рейд тадбири давомида фуқаро Р.С томонидан юк автомашинаси ёрдамида қурилиш чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлаганлиги аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 91-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, юк машинасини вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирилди.

Навоий вилояти Экололия ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати

https://t.me/navoiyeco_uz
Қум шағал юклаб чиқиб кетаётганлиги аниқланди

Навоий вилояти Кармана тумани Экология ва атроф муҳитни муҳофаза инспекцияси давлат инспекторлари томонидан олиб борилган навбатдаги назорат рейд тадбири давомида фуқаро Ф.Ж томонидан тумандаги “Қўхна қўрғон” МФЙ даги Зарафшон дарёси ҳудудидан ўз бошқарувида бўлган юк машинаси ёрдамида ўз эҳтиёжларида фойдаланиш учун ноқонуний равишда, қум шағал юклаб чиқиб кетаётганлик ҳолати аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 70-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, юк машинаси вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди.

Навоий вилояти Экололия ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати

https://t.me/navoiyeco_uz
Навоий вилояти Қизилтепа Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш назорат инспекцияси давлат инспекторлари томонидан олиб борилган назорат рейд тадбири давомида Навбаҳор тумани ҳудудида яшовчи фуқаро Т.Н томонидан Кармана тумани ҳудудидаги Кўктоғ яқинида юк машинаси ёрдамида ўз эҳтиёжларида фойдаланиш учун ноқонуний равишда, табиатда умумтарқалган қум-тош аралашмасини юклаб чиқиб кетаётганлиги ҳолати аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 70-модданинг 1-қисми билан баённома расмийлаштирилиб, жарима белгиланди.

Навоий вилояти Экололия ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати

https://t.me/navoiyeco_uz
Атмосфера ҳавосини экологик мониторинг ўтказиш учун автоматлаштириш станцияси ташкил этиш бўйича семинар бўлиб ўтди

Бугун
Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг йиғилиш залида "HIMLARPRIBOR” маъсулияти чекланган жамияти ҳамда Япония давлатининг “HORIBA” компаниялари томонидан ишлаб чиқариш корхоналарининг салмоқли манбаларидан “Атмосфера ҳавосини экологик мониторинг ўтказиш учун автоматлаштириш станцияси” ташкил этиш бўйича презентация кўринишида ўқув семинари бўлиб ўтди.

Ўқув семинарда бошқарма ходимлари, йирик ишлаб чиқариш корхоналаридан яъни НКМК Давлат корхонасига қарашли 1-сонли “Гидро Металлургия Заводи” кон бошқармаси, “Навоий Машинасозлик Заводи” ишлаб чиқариш бирлашмаси, марказий илмий-тадқиқот лабораторияси, “Қизилқумцемент” АЖ, “Навоийазот” АЖ эколог ходимлари иштирок этди.

Навоий вилояти Экололия ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати

https://t.me/navoiyeco_uz
⚡️ 1070 та йўрға тувалоқ табиатга қўйиб юборилди

2021 йилнинг сентябрь ойида Давлат Экология қўмитаси, Навоий вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар масалалри бўлими мутахассислари ҳамда «Амирликларнинг Йўрға тувалоқни асраш маркази» нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамкорлигида Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ ва Конимех туманларининг чўл ҳудудларига жами 1070 нафар марказда етиштирилган йўрға тувалоқларни навбатдаги ёввойи табиатга учирилиши самарали амалга оширилди.
Улар ёввойи табиатда яшаш, ўзларининг озуқаларини топиш, йиртқичларни тан олиш ва улардан ўзларини яшириш кўникмаларига эга бўладилар.

Навоий вилояти Экологиява атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси
матбуот хизмати

https://t.me/navoiyeco_uz
Шох шаббаларни очиқ аланга олдириб ёқаётганлиги аниқланди

Навоий вилояти Зарафшон шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси давлат инспекторлари томонидан олиб борилган навбатдаги рейд тадбири давомида шаҳар ҳудудида яшовчи фуқаро Й.Г томонидан дарахт шох шаббаларини очиқ аланга олдириб ёқаётган вақтда тўхтатилди.
Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг 88-моддаси 3-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Навоий вилояти Экологиява атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси
матбуот хизмати

https://t.me/navoiyeco_uz
Махсус қурилмаларсиз битум эритманг жаримага тортиласиз

Навоий вилояти Кармана тумани Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси давлат инспекторлари томонидан олиб борилаган навбатдаги назорат рейд тадбирлари давомида фуқаролар Д.Р ва А.Олар томонидан туман “Катта мачит” МФЙ ҳудудида ноқонуний равишда махсус қурилмаларсиз очиқ аланга олдириб битум эритаётганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 88-моддасининг 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Навоий вилояти Экологиява атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси
матбуот хизмати

https://t.me/navoiyeco_uz
32 нафар фуқаро жаримага тортилди.

Навоий вилояти Экология бошқармасининг давлат инспекторлари томонидан 2021 йил 20 сентябрь 08 октябрь кунлари шаҳар ва туманларда ўтказилган экологик назорат рейд тадбирлари давомида 32 нафар фуқаро ноқонуний равишда белгиланмаган жойга чиқиндиларни ташлаганлиги аниқланди.
Булар:
❇️ Навоий шаҳарда - 2 нафар
❇️ Конимех туманида - 3 нафар
❇️ Томди туманида - 4 нафар
❇️ Зарафшон шаҳарда - 5 нафар
❇️ Кармана туманида - 3 нафар
❇️ Учқудуқ туманида - 6 нафар
❇️ Қизилтепа туманида - 5 нафар
❇️ Хатирчи туманида - 3 нафар
❇️ Навбаҳор туманида - 1 нафар

Аниқланган ҳолатлар юзасидан фуқароларнинг барчасига Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 91 (пр1) - модданинг 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 13 млн 905 минг сўм жарима белгиланди.

Навоий вилояти Экология бошқармаси
Ахборот хизмати

https://t.me/navoiyeco_uz