Navoiy viloyati Ekologiya boshqarmasi
778 subscribers
16.5K photos
1.77K videos
20 files
6.04K links
Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o’zgarishi vazirligi Navoiy viloyati boshqarmasi
🌳🦜🌲🦩🌿🦌🌷🐿🌺🦔

📸 Ekologiya qonunbuzarliklarni xabar qilish: @eco_control_bot

📤Murojaat ushun: @navoiyecopress_bot

🌐 navoiyeco.uz
☎️ 222-07-70
Download Telegram
#kun_tarixi

2️⃣2️⃣ АВГУСТ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

🤴1485 йил— Генрих Тюдор Генрих VII номи билан Англия қироли деб эълон қилинган;

⚔️ 1485 йил — инглиз қироли Ричард III армияси ва тахтга даъвогар Генрих Тюдор қўшинлари ўртасида Босворт жанги бўлган;

🌏1770 йил — Жеймс Кук Австралиянинг шарқий қирғоғини Британия тожи деб эълон қилган ва уни Янги Жанубий Уэлс деб атаган;

📌1795 йил — Францияда Миллий Конвенция Конституция қабул қилган, у биринчи марта умумий сайлов ҳуқуқини маъқуллаган;

🇺🇸 1846 йил— Нью -Мексико Қўшма Штатлар таркибига кирган;

🧼1865 йил — Уилям Шепперд суюқ совунга патент олган;

🇨🇺 1906 йил — кубалик тадбиркорлар АҚШдан Кубани қўшиб олишни сўрашган;

📜 1910 йил — Кореянинг Японияга қўшилиши тўғрисида шартнома имзоланган;

📺 1932 йил — BBC синов-тажрибавий телевизион кўрсатувларини бошлаган;

1944 йил — Япония таълим муассасаларида дарслар бекор қилинган, болалар фабрика ва заводларга чақирилган;

🇱🇹1989 йил —Литва республикани Совет Иттифоқи томонидан ноқонуний қўшиб олинганлигини эълон қилган;

🇰🇿1989 йил —Қозоғистонда қозоқ тили давлат тили деб эълон қилинган.

@navoiyeco_uz
Фотоэтюд

ФОТОСУРАТЛАРДА ВАТАН МАНЗАРАЛАРИ

“Водийларни яёв кезганда,
Бир ажиб ҳис бор эди манда.
Чаппар уриб гуллаган боғин,
Ўпар эдим Ватан тупроғин”.
Ҳамид Олимжон қаламига мансуб бу шеърий туҳфа ҳамиша барчамизнинг қалбимизга илиқлик олиб кириб, вужудимизни меҳр-муҳаббатга тўлдиради. Зеро, Ватанни севиш, унинг ҳар қаричини асраб-авайлаш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир.
Бугун фотомухбиримиз Шодлик Ғайбуллаев Навоий шаҳримизнинг беқиёс манзаларини яёв кезиб, суратга олар экан, унинг фотоасарларида ҳақиқий гўзалликни ҳис этамиз.
Бу бетакрор жозибадорликни сизга ҳам илиндик.

Навоий вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати

@navoiyeco_uz
Навоий вилояти Экология бошқармасининг назорат инспекцияси ходимлари ҳамда Айдар-Арнасой кўллар тизими сув объектларини муҳофаза қилишга ихтисослашган тезкор назорат гуруҳининг давлат инспекторлари билан ҳамкорликда Aйдаркўл сув ҳавзасида назорат рейд тадбирлари олиб борилди. Назорат рейд тадбири давомида балиқ овлаш учун келган фуқаролар томонидан маиший чиқиндиларни кўл атрофига ташлаганлик ҳолати аниқланди.
Ҳолат юзасидан фуқаролар Е.Н ва К.М ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 91-моддасининг 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима белгиланди, ҳозирда ундириш чоралари кўрилмоқда.

Навоий вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Ш.Мирзиёевнинг матбуот котиби - Ш. Асадов ОАВ вакиллари учун навбатдаги брифингда ўтган ҳафтада бўлган ва шу ҳафтага режалаштирилган тадбирлар тўғрисида маълумот берди:

Бугун давлатимиз раҳбари тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказади ҳамда АҚШ Конгресси аъзолари Трент Келли ва Дэрин Лахудни қабул қилади.

Ҳафта давомида Самарқанд вилоятига амалий ташриф кўзда тутилган.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бошланди. Тадбир аввалида давлатимиз раҳбари Тадбиркорлар куни муносабати билан мукофотланган соҳа вакилларидан бир гуруҳига давлат мукофотларини топширди.

В Международном конгресс-центре начался открытый диалог Президента Шавката Мирзиёева с предпринимателями. В начале мероприятия глава государства вручил государственные награды группе представителей сферы в связи с Днем предпринимателей.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқда тарқалган «Навоийда иш соат 07:30дан бошланадими Меҳнат инспекциядагилар?» сарлавҳаси остида тарқалган ахборот юзасидан Навоий вилояти Экология бошқармаси томонидан шуни маълум қиладики бугун бошқармада соат 07:30 иш соати бошланмаганлиги ҳамда Экология бошқармасида ҳафта давомида амалга оширилган ва режалаштириладиган ишлар тўғрисида масалаларни муҳокама қилиш юзасидаги Аппарат йиғилиши соат 11:30 ўтказилганлигини маълум қилади.
Навоий вилояти Экология бошқармасининг шахси қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ахборотни тарқатганлик учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида тегишли жавобгарлик нормалари белгиланганлигини эслатиб ўтамиз.

Навоий вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати
Айдар-Арнасой кўллар тизимининг сув объектларини муҳофаза қилиш тезкор гуруҳи давлат инспекторлари томонидан назорат рейд тадбири ўтказилди.

Навоий вилояти Экология бошқармасининг Айдар-Арнасой кўллар тизимининг сув объектларини муҳофаза қилишга ихтисослаштирилган тезкор гуруҳи давлат инспекторлари томонидан олиб борилган назорат рейд тадбири давомида фуқаролар Ш.Д ва М.Ялар томонидан Айдаркўл сув хавзасидан ҳеч қандай рухсатсиз ноқонуний равишда балиқларини овлаганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 90-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима белгиланди.
Шунингдек шу кунинг ўзида балиқ овлаш учун келган фуқаролар Э.Н ва К.Млар томонидан маиший чиқиндиларни кўл атрофига ташлаганлги аниқланди. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 91-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима белгиланди.Ҳозирда ундириш чоралари кўрилмоқда.

Навоий вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати
ФОТОЭТЮД

ТАБИАТ СОКИНЛИК ОҒУШИДА

Ўлкамизга ёз фасли тугаб бормоқда. Атрофда ажиб манзара. Табиатнинг бу беқиёс имкониятлари ва бетакрор гўзаллик киши қалбига илиқ ҳаво ҳароратини туҳфа этади.
Айни гўзаллик Навоий шаҳрида ҳам ўзгача фусункорлик касб этмоқда. Айниқса, Навоий шаҳри марказидаги сунъий кўл атрофини кузатсангиз, баҳор эпкинини ҳис этасиз.
Бугун фотомухбиримиз Шодлик Ғайбуллаев шаҳримиздаги бу бетакрор манзараларни фотообъектив нигоҳига муҳрлади.
Уларни Сизга ҳам илиндик.

Навоий вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати

@navoiyeco_uz