NAVOI.UZ | Navoiy viloyati hokimligi
15.3K subscribers
63.1K photos
8.16K videos
30 files
23.5K links
Veb-sayt: navoi.uz

Instagram: instagram.com/navoi_uz_official

Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCTLuoWSOfJAjI9YSB52ja5Q

Manzil:Navoiy viloyati, Navoiy shahri, Islom Karimov ko‘chasi 77-uy

Ishonch telefoni: +998792201020

e-manzil:info@navoi.uz
Download Telegram
🧒 #XALQARO_BOLALARNI_HIMOYA_QILISH_KUNI

Navoiy shahridagi “Farhod” madaniyat saroyida NKMK xodimlari farzandlari uchun “1-iyun – Xalqaro bolalarni himoya qilish kuni”ga bag‘ishlangan bolalar bayram ertaliklari o'tkazilmoqda.

👌Navoiy viloyati hokimligi
Axborot xizmati


📝📝📝

🧒 #ХАЛҚАРО_БОЛАЛАРНИ_ҲИМОЯ_ҚИЛИШ_КУНИ

Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройида НКМК ходимлари фарзандлари учун “1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишланган болалар байрам эрталиклари ўтказилмоқда.

👌Навоий вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати


🌐Veb Sayt | Telegram | Facebook | 🌐Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ҳамда ёлғиз яшовчи кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда уларни кузатувчи шахсларга давлат спорт тадбирларига, театрларга ва музейларга кириш бепул этиб белгиланган.
🧒#XALQARO_BOLALARNI_HIMOYA_QILISH_KUNI

👦 Nilufar Chinpoʻlatova baxtsiz hodisa tufayli bugun uy sharoitida tahsil olishga majbur. Ammo qizaloqning kelajakdan umidlari katta. Salomatligi tiklanishiga bugun barcha birdek ishonadi.

Navoiy viloyati hokimi Normat Tursunov bugun Nilufarni tabriklash uchun uning xonadoniga tashrif buyurdi. Qizaloq bilan samimiy suhbat qurib, ta'lim jarayonlari va qiziqishlari toʻgʻrisida soʻradi va bayram sovgʻalarini hadya etdi.

👌Navoiy viloyati hokimligi
axborot xizmati


📝📝📝

🧒#ХАЛҚАРО_БОЛАЛАРНИ_ҲИМОЯ_ҚИЛИШ_КУНИ

👦 Нилуфар Чинпўлатова бахтсиз ҳодиса туфайли бугун уй шароитида таҳсил олишга мажбур. Аммо қизалоқнинг келажакдан умидлари катта. Саломатлиги тикланишига бугун барча бирдек ишонади.

Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов бугун Нилуфарни табриклаш учун унинг хонадонига ташриф буюрди. Қизалоқ билан самимий суҳбат қуриб, таълим жараёнлари ва қизиқишлари тўғрисида сўради ва байрам совғаларини ҳадя этди.

👌Навоий вилояти ҳокимлиги
ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🧒#XALQARO_BOLALARNI_HIMOYA_QILISH_KUNI

👦 Bolalarni baxtli qilishdan oson narsa yoʻq aslida. Kichik bir e'tibor, shirin soʻz va koʻngliga yoqadigan sovgʻalar ularning baxtiyorligi uchun kerakli unsurlardir.

Navoiy viloyati hokimi Normat Tursunov viloyat Onkologiya markazida davo muolajalarini olayotgan bolalar bilan uchrashib, ularga bayram sovgʻalarini ulashdi.

👌Navoiy viloyati hokimligi
axborot xizmati


📝📝📝

🧒#ХАЛҚАРО_БОЛАЛАРНИ_ҲИМОЯ_ҚИЛИШ_КУНИ

👦 Болаларни бахтли қилишдан осон нарса йўқ аслида. Кичик бир эътибор, ширин сўз ва кўнглига ёқадиган совғалар уларнинг бахтиёрлиги учун керакли унсурлардир.

Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов вилоят Онкология марказида даво муолажаларини олаётган болалар билан учрашиб, уларга байрам совғаларини улашди.

👌Навоий вилояти ҳокимлиги
ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📊 #STATISTIKA

TO‘QIMACHILIK MAHSULOTLARI ISHLAB CHIQARISH SANOATI

📈2024-yilning yanvar-aprel oylarida Navoiy viloyatida 712,5 mlrd. so‘mlik to‘qimachilik mahsulotlari ishlab chiqarilgan bo’lib, jami ishlab chiqaradigan sanoat tarkibidagi ulushi 2,2 % ni tashkil etdi. O‘tgan yilning mos davriga nisabatan fizik hajm indeksi 1,8 % ga oshdi.

👍Navoiy viloyati hokimligi
Axborot xizmati


📝📝📝

📊 #СТАТИСТИКА

ТЎҚИМАЧИЛИК МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ САНОАТИ

📈2024 йилнинг январь-апрель ойларида Навоий вилоятида 712,5 млрд. сўмлик тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, жами ишлаб чиқарадиган саноат таркибидаги улуши 2,2 % ни ташкил этди. Ўтган йилнинг мос даврига нисабатан физик ҳажм индекси 1,8 % га ошди.

👍Навоий вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати


🌐Veb Sayt | Telegram | Facebook | 🌐Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Давлатимиз раҳбари Бухорода ҳам сўнгги йилларда катта ўзгаришлар бўлганини қайд этди.

Жумладан, вилоят иқтисодиёти 1,5 баробар ўсиб, 53 триллион сўмдан ошди. Саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатишда 115 триллион сўм инвестиция жалб қилинди, 4,6 мингта корхона ишга тушиб, 90 мингта иш ўрни яратилди.

Экспорт 215 миллион долларга етди, Қоракўл, Жондор, Шофиркон ва Когон туманларининг ҳар бирида саноат ҳажми йилига 1 триллион сўмдан ошди.

Facebook|Instagram|X
Шу билан бирга, вилоят салоҳиятини тўлиқ ишга солиш бўйича вилоят раҳбарияти, 13 та туман ва шаҳар ҳокимларининг ҳозирги фаолияти жуда сустлиги кўрсатиб ўтилди.

Бухоронинг 4,2 миллион гектар ери бўлса, 6 фоизига экин экилади. Яна 3,2 миллион гектар ер – ишлатилмасдан турган катта имконият.

Вилоятдаги 60 минг тонна ип-калаванинг 57 фоизи матога айланмоқда, қолгани хомашё шаклида арзон сотилмоқда, матонинг 24 фоизи тайёр маҳсулотга айланаяпти.

Ёки, вилоятда 1 миллион 200 минг тонна мева-сабзавот етиштирилса-да, экспорти 15 миллион доллардан кам.

Facebook|Instagram|X
Йиғилишда аҳоли даромадларини ошириш ва тадбиркорликка кўмаклашиш масалалари кўриб чиқилди.

Вилоятда бу ой 21,5 минг битирувчи меҳнат бозорига кириб келади. Уларни ва ишсиз, кам даромадли аҳолини иш ва даромад манбалари билан таъминлашстратегик вазифа.

Янги тайинланган вилоят раҳбарлари тадбиркорга ёрдам бериб, Бухорони камбағаллик, ишсизлик ва жиноятдан холи ҳудудга айлантириш шартлиги ҳақида огоҳлантирди.

Бухорода кичик бизнесга бу йили 5,9 триллион сўмга қўшимча яна 2,1 триллион сўм кредит ажратилиши эълон қилинди. Туризм ва сервис учун яна 100 миллион доллар алоҳида ажратилади.

Facebook|Instagram|X
Бухорода одамларни ишли қиладиган катта имконият – саноат зоналари.

Илғор хорижий тажриба асосида Когон туманида 1 минг гектарда йирик саноат мажмуаси барпо қилинмоқда. Биринчи босқичда 300 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилади.

Бу – вилоят иқтисодиётига йилига 250 миллион доллар қўшилган қиймат, 2 мингта иш ўрни, 250 миллиард сўм солиқ тушуми ва 100 миллион доллар экспорт беради.

Янги мажмуа тажрибасини, жалб қилинган мутахассислар билимини бошқа саноат зоналарига татбиқ қилиш кераклиги айтилди.

Мутасаддиларга саноат зоналари бўйича имтиёз ва шароитлари жозибадор бўлган янги қонунлар пакетини киритиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Шунингдек, вилоятда электротехника, заргарлик, қурилиш материаллари, кончилик, йўл қурилиши, меҳмонхона соҳаларида амалга оширилаётган лойиҳаларни тезлаштириш, инвесторларга ҳар томонлама кўмаклашиш зарурлиги қайд этилди.

Бухоро туманида қурилиши бошланган нефть-кимё кластери ишга туширилса:

- импорт бўлаётган бензол, олефин, ароматик углеводород, нафтадан пентан ва гексан эритгичлари ишлаб чиқарилади;

- вилоят саноатига 4,5 триллион сўмлик қўшилган қиймат ва 600 та юқори даромадли иш ўрни яратилади;

- экспорт 130 миллион долларга ошиб, йилига 300 миллиард сўм солиқ тушуми пайдо бўлади.

Facebook|Instagram|X
Яна бир масала – Бухородаги 205 минг гектар ерни суғориш учун 50 та насос станция йилига 1,5 миллиард киловатт-соат электр сарфламоқда. Улар энерготежамкор, замонавий насосларга алмаштирилса, йилига камида 400 миллиард сўм иқтисод бўлади.

Вилоятдаги 89 та саноат корхонаси давлат ташкилотларига Кооперация портали орқали маҳсулот етказиб бераётгани - бу жуда камлиги кўрсатиб ўтилди.

Масалан, порталда Вобкентдан бирорта корхона қатнашмаган, Олот ва Пешкудан – 1 тадан, Жондор ва Бухоро туманидан – 2 тадан корхона иштирок этган.

Шу муносабат билан мутасаддиларга Кооперация порталида ҳақиқий ишлаб чиқарувчилар қатнашадиган тартиб қилиш, ишлаб чиқарувчиларнинг давлат харидидаги иштирокини кенгайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Бухорога хориждан 5 миллион турист келиши учун катта замин ҳозирланмоқда. Лекин, вилоятдаги 30 та тарихий ёдгорликка эътибор сустлиги учун уларга сайёҳлар бормаяпти.

Шу муносабат билан Имом ал-Бухорий, Аббос Алиев ва Мухтор Ашрафий обидаларига туташ ҳудудлар, деҳқон бозори ва минг йиллик тарихга эга Бухоро дарвозаси, Исмоил Сомоний мақбараси, истироҳат боғи ва сунъий кўлни жозибадор туризм мажмуасига айлантириш муҳимлиги таъкидланди.

“Чор Минор” ва “Истеза” мадрасалари, “Самарқанд” ва “Дарвозаи Саллохона” дарвозалари, “Масжиди Калон” каби объектларни дренаж тизимини таъмирлашга 35 миллиард сўм ажратилади.

Бухоро аэропорти туристлар оқимини 2 баробар ошириш режаси учун кичиклик қилмоқда. Кеча Бухоро туманида ҳозиргидан 3 баробар кўп қувватга эга 226 миллион долларлик янги замонавий халқаро аэропорт қурилишига старт берилди. Бу ерда ҳафтасига 100 та рейс йўлга қўйилади.

Facebook|Instagram|X
Президентимиз йиғилиш айнан Ғиждувонда бўлаётгани бежиз эмаслигини таъкидлади.

Сўнгги йилларда туман саноати 2 карра ўсиб, 2 триллион сўмдан ошди, вилоятдаги улуши эса тўртинчи ўриндан учинчига кўтарилди.

Шу вақт ичида 2 мингдан зиёд янги тадбиркор иш бошлаб, 2010-2016 йилларга қараганда 4 баробар ўсган.

Шу билан бирга, Ғиждувонга инвестиция киритиш, саноатда юқори даромадли иш ўринлари яратишдаги энг катта муаммо, бу – электр таъминоти ва темир йўл инфратузилмаси.

Ғиждувон иқтисодий зонасида бу масалалар ҳал қилинса, тадбиркорлар 340 миллион долларлик 100 та лойиҳани бошлаб, 10 минг аҳолини ишли қилмоқчи.

Мутасаддиларга “Навоий-Хоразм” йўналишида қурилиши якунланмаган шохобча темир йўлини Ғиждувонгача олиб келиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Хонадонларда кичик ишлаб чиқаришлар ташкил этиш Ғиждувонда аллақачон йўлга қўйилган.

Лекин, 100 дан ортиқ саноат маҳсулотлари хонадонларда бизнес катталашмайдиган, “яширин” шароитда ишлаб чиқарилмоқда. Бу оилалар "соя"дан чиқиши учун уйига узоқ бўлмаган ҳудуддан жой, электр ва маблағдан ёрдам керак.

Мутасаддиларга 20 та маҳалладаги бўш ерда ишлаб чиқариш иншоотларини қуриб, 400 та оилага тадбиркорликни йўлга қўйишга кўмаклашиш ва 2 минг иш ўрнини расмийлаштириш топширилди.

Шунингдек, соядан чиқиб ишламоқчи бўлган оилаларга 100 миллион сўмгача кредитлар берилади. Бу тадбиркорлар иш ўрни ва айланмасини қонунийлаштиргани учун уларнинг бир йилда тўлаган солиқларининг ярми қайтариб берилади.

Бундай ишлаш тартиби Ғиждувон тажрибаси бўлиши белгиланди.

Facebook|Instagram|X