NAVOI.UZ | Navoiy viloyati hokimligi
12.3K subscribers
57.8K photos
7.5K videos
30 files
21.9K links
Veb-sayt: navoi.uz

Instagram: instagram.com/navoi_uz_official

Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCTLuoWSOfJAjI9YSB52ja5Q

Manzil:Navoiy viloyati, Navoiy shahri, Islom Karimov ko‘chasi 77-uy

Ishonch telefoni: +998792201020

e-manzil:info@navoi.uz
Download Telegram
Конимехда китобхон оилалар эътироф этилди

Аҳоли ва ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, ёшларни китобга, миллий адабиётимизга қизиқишини янада орттириш мақсадида вилоят Маънавият ва маърифат бўлими томонидан турли тадбирлар, лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Жумладан, "Ёш китобхон оила" кўрик танлови ҳам юздан ортиқ китобхон оилаларга кириб борди. Ҳар – бир ҳудудларда давом этган лойиҳа Конимех туманида ҳам юқори савияда ташкил этилди.

Лойиҳа давомида тумандаги Аслоновлар ва Алиевлар оиласи ибратли, китобхон оила сифатида эътироф этилди ҳамда муносиб тақдирланди.

Web|Instagram| Youtube| Facebook|
❗️Республика махсус комиссияси қарорига кўра, концерт-томоша тадбирларини жорий йилнинг
28 январидан бошлаб санитария-эпидемиологик талабларга қатъий риоя этган ҳолда ташкил этишга рухсат берилди

Ушбу қарор сўнгги кундларда келиб тушган кўплаб маданият соҳа вакилларининг мурожаатларини инобатга олган ҳолда, шунингдек, ҳалқимизни маданий хордиқ чиқаришлари учун қулай шароит яратиш мақсадида қабул қилинган.

Республика махсус комиссиясининг қарори билан концерт ва томоша тадбирларини ўтказиш бўйича қуйидаги талаблар белгиланди:
▪️концерт саройларининг томошабин сиғимини инобатга олган ҳолда томошабинлар сонини 50 фоиздан оширмаган ҳолда ташкил этиш;
▪️концерт саройларининг томошабин ўриндиқларидан оралиқ масофани сақлаган ҳолда фойдаланилишини таъминлаш ва бу борада оралиқ масофани сақлаш учун талаб этиладиган ўриндиқларни консервация қилиш;
▪️концерт саройларига ташриф буюрувчи томошабин ҳамда хизмат кўрсатувчи ходимлар қатъий ниқобда (маскада) бўлиш.

Web|Instagram| Youtube| Facebook|
🛂26 январь – Давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни

Сана муносабати билан Навоий вилояти ҳокимлигининг тантаналар залида соҳа фаолларини табриклаш ва тақдирлаш маросими ташкил этилди.
Дастлаб, вилоят ҳокими К.Турсунов тизимда фаолият олиб бораётган барча божхона хизмати ходимларини 26 январь – Давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни билан самимий табриклар экан, сўнгги йилларда соҳада амалга оширилган ислоҳотлар ва ўзгаришлар хусусида алоҳида тўхталиб ўтди.

Айниқса, юртбошимиз томонидан мамлакатимиз божхона тизимини тубдан такомиллаштиришга қаратилган Фармон ва Қарорларнинг нечоғлик аҳамиятли эканлиги эътироф этилди.
Шунингдек, тадбир давомида Навоий вилояти божхона бошқармаси ҳамда унинг тузилмаларида самарали фаолият олиб бораётган бир қатор ходимлар Ўзбекистон Республика Божхона қўмитасининг унвонлари ва эсдалик совғалари ҳамда Навоий вилояти ҳокимлигининг Фахрий ёрлиқлари ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Web|Instagram| Youtube| Facebook|
Вилоят ҳокими қурилиш ва бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Мамлакатимизда иқтисодиётнинг ҳар бир жабҳасида кенг кўламли қурилиш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда, қурилиш ишларининг ҳажми йилдан-йилга ўсмоқда.

Жумладан, Навоий вилоятида ҳам энг замонавий лойиҳалар ва ўзига хос архитектура ечимлари асосида уй-жойлар, офислар, бизнес марказлари, кўнгилочар ва дам олиш мажмуалари, миллий ва замонавий услубдаги инфратузилма объектлари ва бошқа иншоотлар қад ростламоқда.

Вилоят ҳокими К.Турсунов Навбаҳор туманидаги "Навкар" ҳамда Кармана туманидаги “Дўрмон” МФЙлардаги таъмирлаш ишлари олиб борилаётган маҳалла гузарларидаги иш жараёнлари билан танишди.

Қурилиш ва бунёдкорлик ишларини сифатли амалга ошириш бўйича тавсия ва кўрсатмалар берилди. Web|Instagram| Youtube| Facebook|
Навоийда кўтарма кран қулаб тушди

Бугун соат 16:00ларда Навоий шаҳри, Ёшлик маҳалласида “Шоҳжаҳон шамшири” МЧЖ томонидан кўп қаватли уйлар қурилишида жалб этилган кран қулаб тушган.

Дастлабки маълумотларга кўра, кран бошқарувчиси енгил тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Ҳолат бўйича яна қўшимча маълумотлар берилади.

Навоий шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси

Web|Instagram| Youtube| Facebook|
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда кўтарма кран қулаб тушди

Бугун соат 16:00ларда Навоий шаҳри, Ёшлик маҳалласида “Шоҳжаҳон шамшири” МЧЖ томонидан кўп қаватли уйлар қурилишида жалб этилган кран қулаб тушган.

Дастлабки маълумотларга кўра, кран бошқарувчиси енгил тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Ҳолат бўйича яна қўшимча маълумотлар берилади.

Навоий шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси

***
В Навои рухнул башенный кран

Сегодня в 16:00 в городе Навои, в махалле «Ёшлик», обрушился кран, задействованный на строительстве многоэтажного дома ООО «Шохджахон Шамшири».

По предварительным данным, крановщик получил легкие травмы и был госпитализирован. Ведется следствие.

Управление по чрезвычайным ситуациям города Навои

Web|Instagram| Youtube| Facebook|
Навоий ҳарбий прокуратурасининг Кенгаш йиғилиши ўтказилди.

Навоий ҳарбий прокуратураси томонидан вилоят ҳудудидаги барча ҳарбий қисм ва муассасалар вакиллари иштирокида Мувофиқлаштирувчи Кенгаш йиғилиши ўтказилди.

Тадбир давомида Навоий гарнизонидаги ҳарбий қисм ва муассасалар томонидан 2020 йилда амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар муҳокама қилиниб, 2021 йил 12 январь куни бўлиб ўтган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида қайд қилинган вазифалардан келиб чиқиб, 2021 йил 1-ярмида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.

Бундан ташқари, тадбир давомида “Электрон жиноий ҳуқуқий статистика” ягона ахборот тизимида яратилган жиноятга оид ариза, хабар ва бошқа маълумотларни электрон рўйхатга олиш ва уларни кўриб чиқиш натижаларини дастурга юклаш тартиби юзасидан соҳа мутахассислари томонидан маълумотлар берилди.

Web|Instagram| Youtube| Facebook|