Nasihat.uz
4.66K subscribers
10.4K photos
1.08K videos
6 files
12K links
Тошкент шаҳар “АҲМАДЖОН ҚОРИ” жоме масжиди www.nasihat.uz расмий веб сайти телеграм канали.

Диний саволлар учун:
Тел: (78) 150-33-44

Таклиф ва мулоҳазалар учун:
@nasihatuzadminbot
Download Telegram
Фарзандларингиз билан гаплашиш учун алоҳида вақт ажратинг, ҳеч бўлмаганда бир неча дақиқа бўлса ҳам улар билан суҳбатлашинг. Уларга ҳар куни ушбу китобдан ёки бошқа фойдали китоблардан бир икки саҳифа ўқиб беринг.

“Жаннат бўстонларидаги оилавий оқшомлар” китобидан.

@nasihatuz
Ажри Аллоҳнинг зиммасида бўлган 3 амал

1. Одамларни авф этиш:
Ушбу амалнинг ажри қанча эканлиги айтилмаган. Аллоҳ таоло айтади: “Бас, кимки афв этиб (ўртани) тузатса, бас, унинг мукофоти Аллоҳнинг зиммасидадир” (Шўро сураси, 40-оят).

2. Сабр:
Бунинг ҳам ажри қанча эканлиги айтилмаган. Аллоҳ таоло айтади: “Албатта, сабр қилувчиларга (охиратда) мукофотлари беҳисоб берилур” (Зумар сураси, 10-оят).

3. Рўза:
Рўзанинг ҳам ажри қанча эканлиги айтилмаган. Аллоҳ таоло айтади: “Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўзани мен учун тутади ва унинг ажрини Ўзим бераман” (Ҳадиси қудсий).

Қиёмат кунида ушбу учта амални қилган кишилар чақириладилар ва уларга ажрлари берилади.

Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ

Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
#Намоз_вақтлари
11 май шанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

Тонг - 03:35
Қуёш - 05:08
Пешин - 12:24
Аср - 17:22
Шом - 19:33
Хуфтон - 21:03

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz
Ассалому алайкум!
Аллоҳ кунларимизни Ўзининг зикри билан нурли қилсин.
Кунингиз хайрли ўтсин!


@nasihatuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тунги намоз

Хонангни бир бурчагида тун зулматида адо этаётган намозингни фаришталар худди сен осмонда кўрадиган юлдуз каби кўрадилар...

Шунинг учун ҳам (таҳажжуд ўқиётганингда) сени раҳмат ўраб олади ва сакинатни ҳис этасан...

Мустафо Маҳмуд.

arabicuz

@nasihatuz
#Намоз_вақтлари
12 май якшанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

Тонг - 03:33
Қуёш - 05:07
Пешин - 12:24
Аср - 17:23
Шом - 19:34
Хуфтон - 21:04

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz
Ассалому алайкум!

Аллоҳ ҳар бир лаҳзангизни бахтга тўлдирсин! Бошлаган янги кунингиз хайрли, файзли, барокатли давом этсин!


@nasihatuz
Масжид сари босилган ҳар бир қадам учун ўнта яхшилик

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким уйидан масжидга чиқса, икки фаришта ҳар бир босган қадами учун ўнта яхшиликни ёзишади. Масжидда намозни кутиб ўтирган одам намоз ўқувчилар кабидир. То уйига қайтиб келгунча намоз ичида деб ёзилади", дедилар (Имом Аҳмад ривояти).

@nasihatuz
#Намоз_вақтлари
13 май душанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

Тонг - 03:32
Қуёш - 05:06
Пешин - 12:24
Аср - 17:24
Шом - 19:35
Хуфтон - 21:05

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz
Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!
Қалбларимиз иймон нури ила нурафшон бўлсин!


@nasihatuz
Ҳар бир сажда гуноҳларга каффорат бўлади

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: "Кўп сажда қил, чунки Аллоҳга қилган ҳар бир сажданг учун У Зот сени бир даража кўтариб, бир гуноҳингни кечиради" (Имом Муслим, Имом Термизий, Имом Насоий, Имом Ибн Можа ривояти).

@nasihatuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ким шундай “илм” олса, Аллоҳ таоло уни дўзахга киритади

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бизларга қолдириб кетган таълимотларидан бири шуки, мўмин киши илмсиз ҳолда ўзгалар билан талашиб-тортишмаслиги лозим бўлади.

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Аллоҳнинг оятлари ҳақида ўзларига келган ҳужжат-далилсиз талашиб-тортишадиганлар Аллоҳ томонидан ҳам, иймон келтирганлар томонидан ҳам қаттиқ ғазабга қолурлар. Аллоҳ шундай қилиб, ҳар бир мутакаббир ва зўровон қалбни муҳрлар” (Ғофир сураси, 35-оят).

Пайғамбаримиз алайҳиссалом бизни илмсиз тарзда талашиб-тортишишдан қайтаришларига сабаб, илмсиз талашиб-тортишаётган киши жоҳиллиги туфайли бўҳтон ва ёлғон сўзларни айтади.

Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: “Ким илмни уламолар билан бирга юриш, жоҳиллар билан талашиб-тортишиш ёки одамларни ўзига қаратиш учун ўрганса Аллоҳ таоло уни дўзахга киргизади” (Имом Термизий ривояти).

Ушбу ҳадисда “ким илмни уламолар билан бирга юриш учун ўрганса” дейилишидан мақсад, башарият манфаати учун, ёки ер юзини ободли учун ёҳуд ибодатни тўғри адо этиш учун эмас, балки одамлар уни олим десинлар учун, натижада олимлар қаторидан жой олиш учун ўрганган бўлса, дейилмоқда.

Демак, бундай кишида ихлос бўлмайди, ният тўғри бўлмаган бўлади ва у Аллоҳ учун холис илм олмаган бўлади. Шунинг учун ҳам унинг борар жойи дўзахдир.

Абу Умома Боҳилий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳеч бир қавм ҳидоят топганидан сўнг адашмаган, фақат талашиб-тортиша бошлагач залолатга кетган”, дедилар ва ушбу оятни тиловат қилдилар: “Улар уни сенга фақат талашиб-тортишиш учунгина мисол келтирдилар. Зеро, улар хусуматчи қавмдирлар” (Зухруф сураси, 58-оят) (Имом Термизий ривояти).

Яъни улар ҳақни истамайдилар, мақсадлари фақат талашиб-тортишишдан иборатдир.

Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ


Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
#Намоз_вақтлари
14 май сешанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

Тонг - 03:31
Қуёш - 05:05
Пешин - 12:24
Аср - 17:24
Шом - 19:36
Хуфтон - 21:07

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz
Меҳнатга яраша мукофот

Мактаб даврларидаги имтиҳон пайтларимиз онам олиб берадиган совғалар билан эсда қолган. Ҳар йили имтиҳон топшириб бўлганимиздан кейин онам бизларни бозорга олиб бориб кўнглимизга ёққан нарсани олиб берар эдилар. Биримизга кўйлак, биримизга пойабзал, яна биримизга анчадан бери орзу қилиб юрган велосипед... ҳаммамиз ўзимизда йўқ севинардик.

Бозордан келганимиздан кейин онам: “Бу совғаларни сизларга ўқув йилини муваффақиятли якунлаганингиз, аъло баҳоларга ўқиганингиз учун олиб бердим”, дер эдилар. Бундан рағбатланган биз болалар келаси ўқув йилини ҳам муваффақиятли якунлашга ўз-ўзимизга сўз берар эдик.

“Фарзанд тарбиясида 700 та сабоқ” китобидан

Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳадис

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким ризқи кенг умри узоқ бўлишини хуш кўрса қариндошларига яхшилик қилсин”, дедилар.

Имом Бухорий ривояти.


@nasihatuz
#Намоз_вақтлари
15 май чоршанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

Тонг - 03:29
Қуёш - 05:04
Пешин - 12:24
Аср - 17:25
Шом - 19:37
Хуфтон - 21:08

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz
Ассалому алайкум!

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!


@nasihatuz
Ёқутлар топилар вақтлар билан
Вақтлар топилмас ёқутлар билан.


@nasihatuz