Nasihat.uz
4.66K subscribers
10.4K photos
1.08K videos
6 files
12K links
Тошкент шаҳар “АҲМАДЖОН ҚОРИ” жоме масжиди www.nasihat.uz расмий веб сайти телеграм канали.

Диний саволлар учун:
Тел: (78) 150-33-44

Таклиф ва мулоҳазалар учун:
@nasihatuzadminbot
Download Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.

Бошлаган кунингиз ҳайрли, файзли ўтишини тилаб қоламиз.


@nasihatuz
ТОПДИМ!

Ишларим юришмаётгани, душманларим ортаётгани, муаамоларим ечилмаётгани, ташвишлар гирдобида қолаётганим сабабини топдим.

Бу - ўзим эканман.

@nasihatuz
ҒИЙБАТНИНГ «ҲАДЯ»СИ

Ҳасан ал-Басрийнинг бир қўшниси у зотни ғийбат қилди. У зот бу ҳақда эшитиб қолиб, бозорга бордилар ва хурмонинг энг яхши навидан сотиб олдилар. Уни бир идишга солиб, қўшнилариникига олиб бордилар ва унга: «(Мени ғийбат қилиб,) ўз яхшиликларингни менга ҳадя қилибсан деб эшитдим, эвазига шундан афзалроқ ҳадя топа олмадим», деб айтдилар.

@nasihatuz
#Намоз_вақтлари
28 апрел якшанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

Тонг - 03:56
Қуёш - 05:24
Пешин - 12:25
Аср - 17:15
Шом - 19:19
Хуфтон - 20:43

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz
Агар кўкда момақалдироқ гуруллаб яшин тушса ҳам истиғфор айтувчига нуқсон етмайди.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу.

@nasihatuz
АЛЛОҲГА ҚОЧИНГ

Йўлда кетаётганингизда тўсатдан елдек учиб келаётган машина яқинлашаётганини ва у сизни уриб, ҳаётингизни тугатмоқчи эканини сезиб қолдингиз. Шундай пайтда қутилиш ва тезда қочишдан бошқа йўл йўқ эканини биласиз.

Аллоҳ таоло ҳам бандаларига агар юз ўгирсалар, шундай ҳалокатларга йўлиқишларини ҳис қилдиришни истайди ва уларга зудлик билан фақат Ўзидагина бўлган нажотга келишларини тавсия этади: “Бас, фақат Аллоҳгагина қочинг. Албатта, мен сизларга Ундан (келган) очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман” (Зориёт сураси, 50-оят).

Кўриб турганингиздек, бу тавба – қайтиш инсон ўзини янгилашини, ҳаётини қайта тартиблашини ва Роббиси билан яхшироқ муносабатларни ҳамда мукаммалроқ амалларни бошлашини талаб қилади.

Шунингдек, тилига жо бўладиган қуйидаги дуо ила аҳд бермоғи лозим бўлади: "Аллоҳим! Сен менинг Роббимсан. Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сен мени яратдинг ва мен Сенинг бандангман. Мен қурбим етганича Сенинг аҳду паймонинг ва ваъдангда турибман. Мен қилган ёмонлигимдан Сендан паноҳ тилайман. Менга берган неъматларингни ҳам, гуноҳларимни ҳам тан оламан. Мени кечир. Гуноҳларни фақат Сенгина мағфират этасан” (Имом Бухорий ривояти).

Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровийнинг
“Аллоҳнинг борлигига ақлий далиллар” номли китобидан олинди.

Яқинларингизга ҳам улашинг

https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
#Намоз_вақтлари
29 апрел душанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

Тонг - 03:54
Қуёш - 05:23
Пешин - 12:25
Аср - 17:15
Шом - 19:20
Хуфтон - 20:45

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!

Хайрли кун!
Аллоҳ таоло янги кунни файзли, баракали ва хайрли қилсин.
Омин!

@nasihatuz
Каравотингизга яқинроқ жойда ҳам битта мусҳаф бўлсин. Уйқуга кетишдан олдин Қуръондан кунлик белгиланган миқдорни тугатиб қўйинг. Шундай қилиб кунингизнинг якуни Аллоҳнинг оятлари билан ҳамоҳанг бўлади.

“Жаннат бўстонларидаги оилавий оқшомлар” китобидан.

@nasihatuz
Бир оят ҳақида тафаккур

Ҳар сафар гуноҳ иш қилиб қўйсанг, ўзингга шундай дегин: "Ҳа, бу беллашувда ютқаздим лекин асосий жангни асло бой бермайман!".

Умидсизликка тушма, таҳорат ва икки ракат тавба намози билан ўзингни ўнглаб ол. Гуноҳ содир қилган ўша бармоқларинг билан истиғфор айт. Ҳаромга қараган ўша кўзларинг билан Қуръон ўқи. Билгинки, Аллоҳнинг наздида тавба қилувчиларнинг зорланиб ёлворишлари худди солиҳ, итоатли бандаларининг муножоти кабидир. Аллоҳ таоло осийлик қилганингда, пушаймон бўлиб, яна Унга қайтишинг учунгина Ўзини ҒОФУР деб номлаган.

Адҳам Шарқовийнинг "Қуръондан мактублар" китобидан таржима ва шарҳ


@nasihatuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#видео

АЛЛОҲДАН СЎРАНГ, СЎРАГАНИНГИЗНИ АЛБАТТА БЕРАДИ


@nasihatuz

Каналга уланиш⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
#Намоз_вақтлари
30 апрел сешанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

Тонг - 03:53
Қуёш - 05:21
Пешин - 12:25
Аср - 17:16
Шом - 19:21
Хуфтон - 20:46

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz
Ассалому алайкум!

Аллоҳнинг берган неъматлари биздан узилиб қолмасин!
Барчамизга янги кун барокатли, файзли, ва фойдали ўтсин!

@nasihatuz
Ярми сендан, ярми мендан

Учта фарзандим бор. Икки қиз, бир ўғил. Ўғлим кенжаси бўлгани учун бироз эркароқ бўлиб ўсди. Ҳамма нарсанинг яхшиси уники. Кунда-кунора: “Дада пул беринг”, деб туриб олади. Мактабда овқатланиши учун пул бераман. Гоҳида оч қолмасин деб онаси ҳам бериб турар экан.

Мактабининг олдида қатор-қатор дўконлар бор. Билдимки, у нимани хоҳласа олаверар экан. Қарасам шунга ўрганиб қоляпти. Онасига пул бермаслигини тайинладим.

Ёзги таътилга чиқиши билан қурилиш моллари сотиладиган бир дўстимнинг дўконига ишлаш учун олиб бориб бердим. Дўстимга қаттиқроқ туришини тайинладим. Анча-мунча ғўдайиброқ қолган ҳам эди-да.

Бир-икки ҳафта ўрганолмай юрди. Лекин қўлига пул тегди, шекилли, оёғи чаққон бўлиб қолди. Кўпчиликка қўшилиб муомаласи ҳам ўзгарди.

Мана, икки йилдирки, ёзги таътилда шу ерда ишлаяпти. Гоҳида дарсдан кейин ҳам бориб туради. Ўқув қуролларининг ҳаммасини деярли ўзим олиб берсам-да, каттароқ нарсага келганда: “Ярим пулини мен, ярим пулини сен тўлайсан”, дейман. Ўзи пул тўлаб олган нарсаларни авайлаб-асрайди.

Тунов куни ярмини у, ярмини мен тўлаб велосипед сотиб олдик. Велосипедини ҳали у ёғини, ҳали бу ёғини артиб-суртади, авайлаб минади. Гўё машина сотиб олгандек ўзида йўқ хурсанд...

Мана, орадан шунча вақт ўтди. Ўғлим савдо соҳасида ишлаяпти, тадбиркор. Чет давлатлардан айнан қурилиш молларини киритади. Ўз ишини жуда яхши билади. Оилали, фарзандлари ҳам бор. Онаси иккимиз доимо дуо қилиб ўтирамиз. “Доим ҳалол бўл, Аллоҳ ризқингга барака берсин”, деймиз.

“Фарзанд тарбиясида 700 та сабоқ” китобидан

Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
Айтгин, амал қилсинлар…

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Сен: «Амал қилинглар! Бас, албатта, Аллоҳ, Унинг Расули ва мўминлар амалингизни кўрарлар. Ва, албатта, ғайбни ва шаҳодатни билгувчи зотга қайтариласизлар. Бас, У сизларга қилиб юрган амалларингизнинг хабарини берадир» деб айт” (Тавба сураси, 105-оят).

Ушбу оятда Аллоҳ таоло бизга амал қилиш кераклигини, олдимизда бирор муаммо ёки қийинчилик чиқса таслим бўлиб, тўхтаб қолмаслигимиз лозимлигини ўргатмоқда.

Бошқа бир оятда Аллоҳ таоло бундай дейди: “Сен Иймон келтирган бандаларимга айтгин, намозни тўла-тўкис адо эцинлар. Савдо-сотиқ, оғайнигарчилик йўқ бўлган Кун келмасидан олдин уларга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан махфий ва ошкор инфоқ қилсинлар” (Иброҳим сураси, 31-оят).

Аллоҳ таоло мўминларга энг аввало намозни тўкис, барча рукнларига амал қилган ҳолда ва ўз вақтида адо этишни буюрмоқда. Кейин эса қиёмат келмасидан туриб Аллоҳ берган нарсалардан атрофдагиларга хоҳ ошкора, хоҳ махфий инфоқ-эҳсон қилишни амр қилди. Араб тилидаги “эҳсон” сўзининг маънолари кўп.

“Эҳсон” деганда одатда бировга бирор неъматни бериш ва фазлу карам кўрсатиш тушунилади. Лекин “эҳсон” сўзи луғатда “яхшилик қилиш, эзгулик кўрсатиш” маъноларини ҳам англатади. Қуръонда каримда эҳсоннинг фазилати ҳақида зикр этиш баробарида эҳсон қилувчиларга бериладиган савоб-мукофотлар, уларга етадиган манфаатлар ҳам баён этилади.

Ҳақиқатдан, бирор кишига бир нарсани эҳсон қилсангиз ёки унга бирор яхшилик кўрсатсангиз, бундан дилингиз равшан тортади, руҳий хотиржамлик юзага келади, ўзгаларга манфаат етказганингиздан хурсанд бўласиз.

Эҳсон қилинган киши ҳам ўзига кўрсатилган яхшиликдан севинади, дилида сизга муҳаббат пайдо бўлади. Шу тариқа жамиятда кишилар ўртасида тотувлик, ҳурмат-эҳтиром пайдо бўлади ҳамда душманчиликлар барҳам топади, осойишталик ва фароғат барқарор бўлади.

Энг асосийси, кимга яхшилик қилсангиз Аллоҳ таоло уни ўзингизга ўн баробар қилиб қайтаради!

Доктор Ҳассон Шамси Пошонинг “Метин қоялар” китобидан


Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
#Намоз_вақтлари
1 май чоршанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

Тонг - 03:51
Қуёш - 05:20
Пешин - 12:25
Аср - 17:16
Шом - 19:22
Хуфтон - 20:48

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz
Ассалому алайкум!

Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин. Бошлаган кунингиз ҳайрли, файзли ўтишини тилаб қоламиз.

@nasihatuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Аччиқ ҳақиқат

Бир вақтлар одамлар очликдан қорниларини боғлашган бўлса, бугунга келиб, тўқликдан, кўп еб юбориб семириш сабабли қоринларини боғлашяпти.
Аллоҳим бизга неъматларингни давомий қил ва (уларга ношукрлик қилишимиз сабаб) завол топишидан сақла!

arabicuz

@nasihatuz
#Намоз_вақтлари
2 май пайшанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

Тонг - 03:50
Қуёш - 05:19
Пешин - 12:25
Аср - 17:17
Шом - 19:24
Хуфтон - 20:49

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz