Nasihat.uz
4.66K subscribers
10.4K photos
1.08K videos
6 files
12K links
Тошкент шаҳар “АҲМАДЖОН ҚОРИ” жоме масжиди www.nasihat.uz расмий веб сайти телеграм канали.

Диний саволлар учун:
Тел: (78) 150-33-44

Таклиф ва мулоҳазалар учун:
@nasihatuzadminbot
Download Telegram
ҚУРЪОН БИЛАН ЯШАНГ!

Агар Қуръон орқали нафас олиб ҳаёт кечирмасак, шубҳасиз, тирик мурдага айланамиз.

«У (Қуръон - қалби) тирик кишиларни огоҳлантириш учундир» (Ёсин сураси, 70-оят).

«Ҳикматлар чашмаси»дан
@nasihatuz
Суррогат оналик жоизми?

#Cавол: Синглимнинг 9 йилдан бери фарзанди йук, 3 марта ЭКО килди, лекин бўлмади. Ҳозир соғлиғи ҳам жойида эмас. Синглимнинг 2 тайёр эмбриони музлатилган, клиникада турибди. Мен опаси суррогат она бўлиб, синглимга боласини туғиб берсам бўладими? Пул ишлаб олиш ва бошка ғайр мақсад учун эмас, синглимга куйинганим учун шу йўлни танламоқчиман. Лекин Исломда мумкин бўлса агар.

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

“Суррогат” сўзи лотинчадан олинган сўз бўлиб – “бошқасининг ўрнига қўйилган” деган маънони билдиради. Ҳозирда бизда кенг тарқалаётган “суррогат она” деган ибора ҳам ҳомиладор бўлиб, фарзанд туғишда онанинг ўрнига фойдаланилган аёл назарда тутилади. Бунда эрнинг спермаси ва хотинининг тухумҳужайрасидан бўлган эмбрионни ривожлантириш учун бошқа аёлнинг бачадонига ўтказилади. Кўпинча суррогат оналик пул эвазига, баъзан кўнгилли тарзда ҳам амалга оширилади.

Ушбу амалиёт шариатимизнинг умумий қоидаларига кўра ҳаром саналади. Бунда уни пул эвазига бажариладими ёки кўнгилли тарздами фарқи йўқ. Чунки ушбу амалиётда эркак билан бачадони ижарага олинган аёлнинг ўртасида никоҳ бўлмайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда мўминларни васф қилиб бундай марҳамат қилган:

“Улар авратларини (ҳаромдан) сақловчидирлар. Илло, ўз жуфти ҳалоллари ва қўл остидагилар (чўрилар) бундан мустаснодир. Бас, албатта, улар маломат қилинувчи эмаслар. Кимки шундан ўзгани истаса, бас, ана ўшалар ҳаддан ошувчидирлар” (Муъминун сураси, 5-7 оятлар).

Агар никоҳ бўлган тақдирда (масалан, ўша аёл эркакнинг иккинчи хотини бўлса) ҳам мазкур амалиёт ҳалол бўлмайди. Чунки бу насабларни чалкашишига олиб келади.

Шу ва бундан бошқа омилларни ҳисобга олиб, замонамизнинг барча уламолари, кўплаб фатво уюшмалари суррогат оналикни ҳаром эканига фатво берганлар. Жумладан, Ислом Олами уюшмаси қошидаги Ислом Фиқҳи Академияси 1402 ҳижрий (1982 милодий) йил ўтказилган йиғилишида ушбу амалиётни ҳаром деб қарор қабул қилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.


Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!


@nasihatuz
#Ғийбат

Энг гуноҳи кўп одамлар

Муҳаммад ибн Сирин раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Орамиздаги энг кўп гуноҳи борлар бошқаларнинг гуноҳларини гапириб вақтини ўтказадиганлардир”.

@nasihatuz
Ибодатга дангасаликдан қандай қутулиш мумкин?

Бир кунда беш вақт намозни ўз вақтида адо этинг! Тўғри дастлаб, бир маҳал, кейин икки, уч қилиб кўпайтираётган бўлишингиз мумкин. Бироқ беш маҳал намоз ҳар бир мусулмон зиммасидаги фарздир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуни Яманга жўнатаётиб: “Аллоҳ таоло беш маҳал намозни ҳар бир банданинг зиммасига фарз қилганини етказгин”, деб алоҳида таъкидлаганлар.

Демак, бир кунда беш маҳал намоз фарздир. Икки ёки уч маҳал эмас.

Барчамизга яхши маълумки, бирорта эшикни очиш учун албатта калит керак. Худди шунингдек, Жаннатга кириш учун ҳам калит талаб этилади. Агар жаннатга киришни истасангиз сизга калит керак бўлади. Ахир бу дунёда ҳам эшикдан кириш учун калит керак бўляптику.

Ҳар бир калитда ўзининг тишлари бўлади. Тасаввур қилиб кўрингчи, калитингизнинг бир тиши бўлмаса нима бўлади? Истасангиз синаб кўринг, калитингиз тишидан биттасини синдириб, очишга уриниб кўрингчи? Эшик очилармикин? Ваҳоланки, калитда биргина синган тишдан бошқа яна бир қанча бутун тишлар бор.

Яна бир мисол. Айтайлик, бир танишингизга қўнғироқ қилмоқчи бўлсангиз, унинг рақамини терасиз. Бордию биргина рақамни нотўғри терсангиз, сиз яқин одамингиз билан гаплаша олмайсиз, тўғрими?

Демак, Жаннатга тушишни истар экансиз сиз беш маҳал намозни ўз вақтида адо этишингиз керак экан.

Намоз вақти кирганда юмшоқ тўшакингизда ётган ёки аёлингиз билан бирга бозорда бўлсангиз ҳам, бирор иш билан банд ёки фарзандларингиз билан бирга ўйнаётган бўлсангиз ҳам дарҳол ҳаммасини четга суриб, намозни адо этишга киришинг!

Қанчалик кўп ишларингиз бўлмасин, сиз намозни ўз вақтида адо этсангиз Аллоҳ таолонинг Ўзи бошқа ишларингизни осон қилиб қўяди. Лекин афсуски, буни кўпчилик тушунмайди.

Одатда биз ўзимиз учун осон бўлган амалларни қиламиз. Лекин қачонки нафсимизга оғир келадиган ишга дучор бўлсак ўзимизни олиб қочамиз.

Бугунги кунда ўзининг гавдаси, мушаклари билан мақтанадиганларнинг видеолавҳаси жуда кўпайиб кетди. Бунинг сабаби ҳозирги ёшлар мушакларини ишириб олишга жуда қизиқадилар. Ўзларини бошқалардан кучли деб ҳисоблайдилар. Лекин аслида ҳақиқий кучли инсон ким? Мушаклари бақувватми? Йўқ, асло ундай эмас. Бомдод намозига туриш учун устидаги кўрпасини кўтара олган ҳақиқий кучли одамдир. Агар ўзингизни кучли деб билсангиз, бомдодга туришда синаб кўринг.

Азиз ота-оналар фарзандларимиздан бирор нарсани талаб қилишда аввало ўзимиз ўрнак бўлайлик. Токи ёшлар бир қўлида оғир тошни кўтарадиган одам кучли инсон эмас, балки, таҳажжуд ва бомдод намозларини турадиган одам ҳақиқий кучли одам эканини яхшилаб англаб етсинлар.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: “Уларнинг ёнбошлари ўрин-жойларидан йироқ бўлур. Улар Парвардигорларига қўрқув ва умидворлик билан дуо-илтижо қилурлар ва Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилурлар” (Сажда сураси, 16-оят).

Аллоҳ таоло бу оятда кучли мўминлар ҳақида хабар қилади. Улар тунларни ибодат билан ўтказиб, оз ухлайдилар, кечалари Роббул аъламийндан қўрқиб, Унинг раҳматидан умидвор ҳолда бедор бўладилар.

Аллоҳ таоло барчамизни ана шундай гўзал хулқлар билан сифатланган бандаларидан қилсин!

Даврон НУРМУҲАММАД


Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари
26 апрел жума куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

Тонг - 04:00
Қуёш - 05:27
Пешин - 12:26
Аср - 17:13
Шом - 19:17
Хуфтон - 20:41

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Аллоҳим, Жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан.

Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин!

@nasihatuz
ЖУМА ОДОБЛАРИ

-Яхши амаллларни кўпайтириш ва гуноҳ ишларни тарк қилиш

-Пайғамбар алайҳиссаломга саловатни кўпайтириш

-Жума куни бомдод намозида Сажда ва инсон сураларини қироат қилиш

-Ният қилиш

-Жума куни учун хос кийим кийиш

-Жума намози учун ғусул қилиш

-Жума куни ҳушбўй нарсаларни суртиш

-Мисвок қилиш

-Жума намозига эрта бориш

-Азонни эшитган вақтда савдо-сотиқ ишларни тарк қилиш

-Жума намозига пийода бориш

-Масжидга бориш ва кириш одобларига амал қилиш

-Одамларни ҳатлаб ўтмаслик

-Таҳийятул масжид намозини ўқиш

-Масжидда ўтирган кишининг жойига ўтириш учун уни ўрнидан турғизмаслик

-Икки кишининг ўртасини ажратмаслик

-Жума намозидан олдин ҳалқа бўлиб ўтирмаслик

-Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш

-Зикр билан машғул бўлиш

-Имкон қадар имомга яқин бўлиш

-Биринчи сафга интилиш

-Жим туриш ва имомга қулоқ солиш

-Жума намозига бепарво бўлмаслик

-Жума кунидаги дуолар ижобат бўладиган вақтни излаш

"Ислом одоблари энциклопедияси" китобидан


Улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#видео

Намоз ўқишни ўрганамиз


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Намоз – диннинг устунидир. Намозни мукаммал ўқиган динини мукаммал қилади. Намозни бузган динни бузади. Намоз – барча ибодатлардан афзалдир. Намозни жамоат билан ўқимоқ, ёлғиз ўқигандан йигирма беш, йигирма етти даража афзалдир".

@nasihatuz

Каналга уланиш⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Kahf surasi,
Mahmud Xalil Husoriy

@nasihatuz
#Намоз_вақтлари
27 апрел шанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

Тонг - 03:58
Қуёш - 05:25
Пешин - 12:25
Аср - 17:14
Шом - 19:18
Хуфтон - 20:42

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.

Бошлаган кунингиз ҳайрли, файзли ўтишини тилаб қоламиз.


@nasihatuz
ТОПДИМ!

Ишларим юришмаётгани, душманларим ортаётгани, муаамоларим ечилмаётгани, ташвишлар гирдобида қолаётганим сабабини топдим.

Бу - ўзим эканман.

@nasihatuz
ҒИЙБАТНИНГ «ҲАДЯ»СИ

Ҳасан ал-Басрийнинг бир қўшниси у зотни ғийбат қилди. У зот бу ҳақда эшитиб қолиб, бозорга бордилар ва хурмонинг энг яхши навидан сотиб олдилар. Уни бир идишга солиб, қўшнилариникига олиб бордилар ва унга: «(Мени ғийбат қилиб,) ўз яхшиликларингни менга ҳадя қилибсан деб эшитдим, эвазига шундан афзалроқ ҳадя топа олмадим», деб айтдилар.

@nasihatuz
#Намоз_вақтлари
28 апрел якшанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

Тонг - 03:56
Қуёш - 05:24
Пешин - 12:25
Аср - 17:15
Шом - 19:19
Хуфтон - 20:43

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz
Агар кўкда момақалдироқ гуруллаб яшин тушса ҳам истиғфор айтувчига нуқсон етмайди.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу.

@nasihatuz
АЛЛОҲГА ҚОЧИНГ

Йўлда кетаётганингизда тўсатдан елдек учиб келаётган машина яқинлашаётганини ва у сизни уриб, ҳаётингизни тугатмоқчи эканини сезиб қолдингиз. Шундай пайтда қутилиш ва тезда қочишдан бошқа йўл йўқ эканини биласиз.

Аллоҳ таоло ҳам бандаларига агар юз ўгирсалар, шундай ҳалокатларга йўлиқишларини ҳис қилдиришни истайди ва уларга зудлик билан фақат Ўзидагина бўлган нажотга келишларини тавсия этади: “Бас, фақат Аллоҳгагина қочинг. Албатта, мен сизларга Ундан (келган) очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман” (Зориёт сураси, 50-оят).

Кўриб турганингиздек, бу тавба – қайтиш инсон ўзини янгилашини, ҳаётини қайта тартиблашини ва Роббиси билан яхшироқ муносабатларни ҳамда мукаммалроқ амалларни бошлашини талаб қилади.

Шунингдек, тилига жо бўладиган қуйидаги дуо ила аҳд бермоғи лозим бўлади: "Аллоҳим! Сен менинг Роббимсан. Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сен мени яратдинг ва мен Сенинг бандангман. Мен қурбим етганича Сенинг аҳду паймонинг ва ваъдангда турибман. Мен қилган ёмонлигимдан Сендан паноҳ тилайман. Менга берган неъматларингни ҳам, гуноҳларимни ҳам тан оламан. Мени кечир. Гуноҳларни фақат Сенгина мағфират этасан” (Имом Бухорий ривояти).

Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровийнинг
“Аллоҳнинг борлигига ақлий далиллар” номли китобидан олинди.

Яқинларингизга ҳам улашинг

https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
#Намоз_вақтлари
29 апрел душанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

Тонг - 03:54
Қуёш - 05:23
Пешин - 12:25
Аср - 17:15
Шом - 19:20
Хуфтон - 20:45

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!

Хайрли кун!
Аллоҳ таоло янги кунни файзли, баракали ва хайрли қилсин.
Омин!

@nasihatuz