Nasihat.uz
4.94K subscribers
10.2K photos
1.03K videos
6 files
11.9K links
Тошкент шаҳар “АҲМАДЖОН ҚОРИ” жоме масжиди www.nasihat.uz расмий веб сайти телеграм канали.

Диний саволлар учун:
Тел: (78) 150-33-44

Таклиф ва мулоҳазалар учун:
@nasihatuzadminbot
Download Telegram
#Ҳадис

Абдуллоҳ ибн Масъуддан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинган ҳадиси қудсийда келтирилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: «Аллоҳ айтади: «Ҳар кимсанинг аъзолари ҳаромдан, гуноҳлардан тийилмаса, Менинг учун емоқ-ичмоғини тарк этишига аҳамият бермайман».

Абу Нуайм ривояти
.

@nasihatuz
РЎЗАНИНГ АЙРИМ ҲИКМАТЛАРИ

1. Рўза тутган кишининг тақвоси зиёдалашади.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда рўзани олдинги умматларга фарз қилганидек, ушбу уммати Муҳаммадияга ҳам фарз қилганини айтиб, оятнинг сўнгида албатта тақводор бўласизлар, деб таъкидлади.

Рўза туфайли инсонда Роббини кўриб турганлик, У Зотдан қўрқиш ҳислари янада кучаяди. Рўза тутиш билан банда Роббига бўйсуниб, буйруғига «лаббай» деб итоат қилган бўлади.

2. Рўза кўзни номаҳрамларга назар солишдан сақловчи, ёмонликларга ундайдиган шайтоний нафсни сусайтирувчи асосий омиллардандир. Чунки рўза тутган инсон очликни енгар экан, нафсининг ҳар қандай хоҳиш-истакларига ғолиб кела олишини тушунади. Яна рўза тутиш билан инсоннинг қийинчилик, машаққатларга бардош бериш, сабр қилиш тажрибаси ошади.

"Рамазон соғинчи" китобидан

Яқинларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
Рамазон ойининг еттинчи куни.
17 март, якшанба.

ОҒИЗ ОЧИШ ВАҚТИ
(Тошкент вақти): 18:34

ИФТОРЛИК
(ОҒИЗ ОЧИШ) ДУОСИ:

Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирли, я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.

Маъноси:
Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил.

@nasihatuz
#Намоз_вақтлари
18 март душанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

Тонг - 05:11
Қуёш - 06:29
Пешин - 12:36
Аср - 16:46
Шом - 18:35
Хуфтон - 19:50

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz
#Ҳикмат

Инсонда фаришталарга хос хусусиятлар, шайтонга хос хусусиятлар ва ваҳшийлик хусусиятлари бўлади.

Фаришталарга хос хусусияти иймон, раҳм, тоат-ибодат, хушуъ ва нафсий юксалиш.

Шайтоний хусусияти – ҳаром қилинган шаҳват, ёлғон, ҳийла ва бузғунчилик.

Ваҳшийлик хусусияти – ғазаб, зўравонлик ва зулм.

Рўза аслида ваҳшийлик ва шайтоний хусусиятлардан халос бўлиб, фариштасифат хусусиятни қўлга киритиш ойидир.

Али Тантовий

@nasihatuz
#Рамазон ойининг саккизинчи куни
18 март, душанба.

ОҒИЗ ЁПИШ ВАҚТИ: 05:11

САҲАРЛИК (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ:

Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Маъноси
: Рамазон ойининг рўзасини субхдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ буюкдир.

@nasihatuz
Етимга қилинган яхшилик (бўлган воқеа)

Учинчи асрда яшаган Бағдод фақиҳларидан бири Аҳмад ибн Мискин раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Ҳижрий 219-йилда қашшоқлик билан имтиҳон қилиндим. Аёлим ва ёш болам бор эди. Жуда қашшоқ эдик, овқатланишга ҳеч нарсамиз йўқ, очлик силламизни тамоман қуритган эди. Болам ва онасига қараб юрак-бағрим эзиларди, буни кўриб чидай олмасдим. Охири уйимни сотиб, чеккароқдан кичкина бўлса ҳам бошқа уйга кўчиб ўтишга қарор қилдим. Кўчага харидор қидиргани чиқдим. Узоқ юрмай танишим балиқчи Абу Наср Сайёдни учратиб қолдим.

“Эй Абу Наср, уйимни сотмоқчиман, аҳволим оғир”, дедим.

У қўлимга орасига ҳолва солинган икки кулча тутқазиб, “шу билан ҳозирча оилангни боқиб тур”, деди.

Мен у айтганидек уйимга қайтдим. Йўлда кетарканман йўл четида ўтирган бир аёл ва ёнидаги ёш гўдакка кўзим тушди. Қўлимдаги тугунчани кўриб, “Гўдак етим боламга раҳмингиз келсин, очликдан ҳоли қуриган, чидай олмаяпти. Бирор егулик ташлаб кетинг.. Аллоҳ сизга раҳм қилсин” деди.

Бола ҳам менга шундай нигоҳ билан қарар эдики, буни ҳеч унута олмайман. Гўдакнинг маюс юзига қараганимда худдики Жаннат ерга тушиб ушбу етим ва унинг онасининг қорнини тўйдирганларга ўзини таклиф қилаётгандек туяларди.

Шунда қўлимдагини аёлга бердим ва “Ўғлингиз қорнини тўйдиринг” дедим. “Аллоҳга қасамки, бошқа бирор егулигим ҳам, бир тийин пулим ҳам йўқ. Уйимда бунга муҳтож бўлган болам ва аёлим оч ўтиришибди” дедим. Бола таомни кўриб юзи ёришиб хурсанд бўлиб кетди, аёлнинг кўзи эса ёшга тўлди..

Лекин ўзимнинг ташвишларим ўзимга етарди. Яна аёлим ва ўғлимни ўйлаб, юрагим сиқилиб йўлимда давом этдим.

Кун тиккага келай деб қолганди. Қуёшнинг иссиғидан салқинланиш учун бир четдаги деворга суяниб, уйимни қандай сотишим ҳақида ўйлай бошладим.

Шу ҳолда ўтирар эканман, Абу Наср юзида табассум билан келиб қолди.

Эй Абу Муҳаммад, бу ерда нимани ўйлаб ўтирибсиз, ахир уйингизда бойлик тўлиб ётган бўлса, – деди.

–Субҳаналлоҳ! Қаердан уйим мол-давлатга тўлсин? – дедим.

– Уйимдан у-бу нарса олиб уйингиз томон кетаётгандим, шунда сизнинг отангизни ёки унинг яқинларидан бирини излаб юрган одамни учратиб қолдим. Ўзи билан анча юк олиб келибди. Мен унга “мана мен сизга ёрдам бераман” деб, уни олиб йўлга тушдим ва йўлда унинг кимлигию отангиз билан алоқасини сўрадим.

У бир савдогар экан, ўттиз йил илгари отангиз унга омонатга мол берган экан. Унинг ўша вақтларда тижорати синиб, моли касодга учрагани сабабли Басрадан Хуросонга кетибди. У ерда бир қанча йил ишлаб, Аллоҳнинг синовидан ўтиб, иши юришиб кетибди. Анча пул ишлаб, бой бўлибди.

Охири Басрага бўйнидаги қарз ва омонатларни узгани қайтибди. Шунинг учун отангизнинг омонатини қайтаргани ҳамда ўттиз йиллик фойдадаги улушни бергани қидириб юрган экан.

Аллоҳга ҳамд айтдим. Уйга шошиб бордим. Қарасам, чиндан ҳам уй тўла мол-давлат эди. Ўша кундан бошлаб Аллоҳ таолонинг берган бу неъматларининг шукронасига муҳтожларга садақа, эҳсонлар қилишга бел боғладим. Аввало муҳтож аёл ва унинг етим ўғлини топиб, кийинтирдим, едириб-ичирдим, ишга жойлаб, ойлик тайинладим.

Кейин тижорат билан шуғулланишни бошладим, молларим кун сайин кўпайгандан кўпаярди, асло камаймасди.

Ҳар куни кўплаб эҳсону ҳадялар, садақалар қиладиган бўлдим. Қилаётган эҳсонларим билан фаришталар китобини тўлдираётган бўлсам керак деб ўйлардим. Аллоҳ таолонинг солиҳ бандаларидан бўлаётганимдан хурсанд бўлардим.

Кунларнинг бирида ғаройиб туш кўрдим. Тушимда Қиёмат куни экан. Одамларнинг сон-саноғи йўқ. Бировнинг бошқаси билан иши йўқ, ҳеч ким бир-бирига қарамайди, биров-бировни танимайди. Ҳамма ўзи билан машғул, дунёда қилган амалларини ўйлаб, ҳавотирда эди.

Одамларнинг бўйи жуда баҳайбат бўлиб кетган, гуноҳлар оғир бир жисм шаклига келтирилиб, одамлар уларни елкаларига орқалаб олганди. Баъзи бир фосиқлар елкаларида бутун бошли шаҳарга тенг келадиган гуноҳларни орқалаб кетардилар.

Кейин амаллар тарозисини кўрдим, амалларимни ўлчаш учун мени чақирдилар. Гуноҳларим бир паллага, яхши эзгу амалларим нариги бир паллага қўйила бошланди. Солиҳ амалларим гуноҳларим олдида ҳеч нарса бўлмай қолди, тоғдек гуноҳларим тарози палласини босиб кетди.
Яхшилик томонга қанча эзгу амалларим қўйилмасин, аммо улар ҳеч тарозини босмасди, “бунда риё аралашган”, “бунисида кибр бор”, “одамлар мақташи учун қилинган” каби сўзлар эшитиларди.

Тамом бўлдим. Чунки тарозида амалларим қандай чиқса, аҳволим шу бўларди, тарози эса, гуноҳим нақадар кўп эканидан дарак бериб турарди.

Шу пайт: “Бошқа ҳеч қандай солиҳ амали қолмадими?” деган овоз келди.

“Манави қолди” дейилди.

Умид билан қарасам, аёл ва ўғлига берган ўша икки кулча нон экан... Кўнглим чўкди, аниқ тамом бўлдим, деб ўйладим. Минглаб қилган садақаларим ҳеч нарса бўлмади-ю, бу нима ҳам бўларди дедим ўзимга-ўзим.

Тарозига қўйилаётганда “Савобининг ярмини Абу Наср Сайёдга ёзинглар” деган овозни эшитганимдан кейин бутунлай бўшашиб кетдим. Аммо қарасам, тарозининг яхшиликлар палласи анчагина босилибди, лекин барибир ҳалиям ёмон амалларим палласи оғир эди.

Кейин “Яна мана бу амали қолибди” дейилди. Қарасам, аёлим ва боламнинг ўша кунги очлиги экан. Унинг қўйилиши билан тарозининг паллалари бир-бирига тенг бўлди. Энди ҳалокат ва нажот орасида эдим, ичимда бироз бўлсада умид чироғи порлай бошлади.

“Бўлдими?”
деган овоз келди. “Мана бу қолди” дейишди.

Қарасам, ҳалиги бечора аёлнинг ўша куни тўккан кўз-ёшлари экан. Улар тарозига қўйилиши билан тарозининг яхшилик палласи ортиб кетди.

Ва ниҳоят “Қутилди!” деган овоз янгради...

Ўша вақтда бор овозим билан бақириб юбордим.. Уйғониб кетдим, қарасам ўнгимда ҳам кўз-ёшим дув-дув оққанича йиғлаётган эканман!

Даврон НУРМУҲАММАД


Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
РЎЗАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (1-қисм)

Рамазонда саҳарликка ухлаб қолган киши қандай йўл тутиши керак?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор киши сўлагини ютиши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор кундузи ювиниши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Қандай амаллар рўзани бузади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор одам тиш пастасидан фойдаланиши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадорнинг милки қонаб, қон ичига кетса рўзаси бузиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон рўзасини тутиб, фарз намозларини ўқимаса, динимизда бунга қандай қаралади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон рўзасини қасддан бузган киши қандай каффорат тўлайди?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон ойи кечаларида эр-хотинлик муносабатлари мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор уйқусида эҳтилом бўлса, рўзаси очиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Ҳомиладор ёки эмизикли аёллар рўза тутиши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон ойида ҳайз кўрган аёллар қандай йўл тутади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Аввал ифтор қилинадими ёки шом намози ўқиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзанинг фидясини кимлар беради?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадорнинг қайт қилиши рўзани бузадими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор зонт ютса, рўзаси очиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадорнинг оғзига ёмғир ёки қор парчаси кирса, рўза бузиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон рўзасини тутмасам ҳам бўладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Қазоси бор киши нафл рўза тутиши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
РЎЗАНИНГ АЙРИМ ҲИКМАТЛАРИ

3. Рўзанинг яна бир ҳикмати ночор, мискин, фақирларнинг ҳолатини эслатишидир.


Ҳеч қачон оч қолмаган, қаттиқ чанқамаган киши фақирлар чекадиган қийинчиликларни қаердан билсин?! Рўза тутган инсон бечора ҳолдагиларни қандай кун кечираётганини яхши билади.

Ўзимиз тўкин-сочин, фаровон ҳаёт кечирар эканмиз, кўп ҳолларда, қариндош-уруғ, қўни-қўшни ва атрофимиздаги бошқа инсонларнинг ҳолати қандай кечаётганини лоақал бир маротаба эслаб қўйиш ёдимиздан кўтарилиб қолади.

Кўча-кўйда, автобусда, метрога тушганимизда, бозорга бор-ганимизда ва умуман ҳар куни йўлимизда ибрат олишимиз керак бўлган ҳолатларга дуч келамиз, лекин эътибор бермаймиз. Халқимизда «Қорни тўқнинг қорни оч билан нима иши бор?» деган ибора бор.

Ҳақиқатдан ҳам баъзида бечораҳол кишиларнинг олдидан ўтиб кетар эканмиз, улар ҳам биз каби инсонлигини, улар ҳам биз каби фаровон ҳаёт кечиришни исташларини, ёнла-ридаги фарзандлари бизнинг фарзандларимиз каби ота-она меҳрига, атрофдагилар эътиборига ташна эканлигини унутиб қўямиз.

Ҳа, инсон унутувчан, баъзан эса ношукр бўлади. Баъзилар ейишга нони, кийишга кийими бор, оиласи тинч, соғ-саломат бўлса-да, янада яхшироқ яшамаслигидан нолийди.

Баъзилар эса куни кеча ўзининг ҳолати ҳам шундай бўлганини, ўзи ҳам бошқаларнинг кўмагига муҳтож бўлганида: «Қачон мен ҳам ўзгаларга ўхшаб кўнглим тусаган нарсани ейман?» деб Аллоҳ таолога дуо қилиб, ёлворганини унутиб қўяди.

Яна баъзилар эса умри давомида тўқчиликда яшайди ва тақдирнинг гардиши айланиб ўзининг бошига ҳам шундай кунлар тушиб қолиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайди. Лекин бир кунгина оч қолгандан сўнг уларнинг аҳволи ёдига туша-ди, ёрдамга ошиқади.

Мана шундай қилиб рўза инсонни мурувватли қилади, ўзгаларга, хусусан, бечораҳолларга эътибор қаратишга ундайди. Ким ўзида раҳм-шафқат сифатини шакллантириш ва мустаҳкамлашни хоҳласа, рўза тутсин!

"Рамазон соғинчи" китобидан

Яқинларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#видео

Рўзадорлар сизлар қаҳрамонсизлар

©️Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.

@nasihatuz
Рамазон ойининг саккизинчи куни.
18 март, душанба.

ОҒИЗ ОЧИШ ВАҚТИ
(Тошкент вақти): 18:35

ИФТОРЛИК
(ОҒИЗ ОЧИШ) ДУОСИ:

Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирли, я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.

Маъноси:
Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил.

@nasihatuz
СОҒЛИК-САЛОМАТЛИК

Рўзанинг фойдалари

– рўза банданинг соғлиғига ижобий таъсир кўрсатади, унинг иммунитетини оширади;

– рўза тутган банданинг баданидан кераксиз моддалар, жумладан, ёғлар, туз ва бошқа нарсалар чиқиб кетади.

– олимлар рўзанинг инсон саломатлигига таъсирини ўрганиб, ажойиб илмий янгиликларни эълон қилдилар. Улар ҳатто саратон касаллигига ҳам рўза орқали шифо топиш мумкинлигини исботладилар.

– рўза шаҳватларни тийишга, инсонга тартибли бўлишга ўргатади ва ҳоказо;

– рўза бандада тақводорлик ҳиссини оширади – тақводор банданинг жисми соғлом бўлади;

@nasihatuz
#Намоз_вақтлари
19 март сешанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

Тонг - 05:09
Қуёш - 06:28
Пешин - 12:35
Аср - 16:46
Шом - 18:36
Хуфтон - 19:51

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz
РЎЗАНИНГ АЙРИМ ҲИКМАТЛАРИ

3. Рўзанинг яна бир ҳикмати ночор, мискин, фақирларнинг ҳолатини эслатишидир.


Ҳеч қачон оч қолмаган, қаттиқ чанқамаган киши фақирлар чекадиган қийинчиликларни қаердан билсин?! Рўза тутган инсон бечора ҳолдагиларни қандай кун кечираётганини яхши билади.

Ўзимиз тўкин-сочин, фаровон ҳаёт кечирар эканмиз, кўп ҳолларда, қариндош-уруғ, қўни-қўшни ва атрофимиздаги бошқа инсонларнинг ҳолати қандай кечаётганини лоақал бир маротаба эслаб қўйиш ёдимиздан кўтарилиб қолади.

Кўча-кўйда, автобусда, метрога тушганимизда, бозорга бор-ганимизда ва умуман ҳар куни йўлимизда ибрат олишимиз керак бўлган ҳолатларга дуч келамиз, лекин эътибор бермаймиз. Халқимизда «Қорни тўқнинг қорни оч билан нима иши бор?» деган ибора бор.

Ҳақиқатдан ҳам баъзида бечораҳол кишиларнинг олдидан ўтиб кетар эканмиз, улар ҳам биз каби инсонлигини, улар ҳам биз каби фаровон ҳаёт кечиришни исташларини, ёнла-ридаги фарзандлари бизнинг фарзандларимиз каби ота-она меҳрига, атрофдагилар эътиборига ташна эканлигини унутиб қўямиз.

Ҳа, инсон унутувчан, баъзан эса ношукр бўлади. Баъзилар ейишга нони, кийишга кийими бор, оиласи тинч, соғ-саломат бўлса-да, янада яхшироқ яшамаслигидан нолийди.

Баъзилар эса куни кеча ўзининг ҳолати ҳам шундай бўлганини, ўзи ҳам бошқаларнинг кўмагига муҳтож бўлганида: «Қачон мен ҳам ўзгаларга ўхшаб кўнглим тусаган нарсани ейман?» деб Аллоҳ таолога дуо қилиб, ёлворганини унутиб қўяди.

Яна баъзилар эса умри давомида тўқчиликда яшайди ва тақдирнинг гардиши айланиб ўзининг бошига ҳам шундай кунлар тушиб қолиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайди. Лекин бир кунгина оч қолгандан сўнг уларнинг аҳволи ёдига туша-ди, ёрдамга ошиқади.

Мана шундай қилиб рўза инсонни мурувватли қилади, ўзгаларга, хусусан, бечораҳолларга эътибор қаратишга ундайди. Ким ўзида раҳм-шафқат сифатини шакллантириш ва мустаҳкамлашни хоҳласа, рўза тутсин!

"Рамазон соғинчи" китобидан

Яқинларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
«Аҳмаджон қори» жоме масжидида таровиҳ намозидан фотолавҳалар.

@nasihatuz