nasiحat
631 subscribers
137 photos
211 videos
4 files
42 links
фойда топсангиз, ҳурсандмиз.
яқинларга эслатинг.

Толҳа ибн Убайдуллоҳ ибн Курайздан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ҳар бир маъруф садақадир. Яхшиликка далолат қилувчи худди уни қилувчи кабидир», дедилар».
Download Telegram
ОДДИЙГИНА ТАКЛИФ

Алишер Назар ёзяптилар

Диний таълим масаласида фикр билдирган фаолларни сазойи қилиш бошланди. Ҳақоратнинг чек-чегараси йўқ! Диний таълим керак, деган кимса борки, радикал, зомби, ҳизбутчига айланиб кетди. Нега бундай бўляпти?

Шахсан менга бу агрессия “заказ”га ўхшаб кўриняпти! Нима, бу юртнинг тинчлиги, келажаги 3-4 та атиестга қолганми? Энг ёмони, булар гапни айлантириб, диний таълимни ёқлаганларни жамоатчиликка “ноқонуний ҳужра тарафдорлари” сифатида таништиряпти.

Ўзбекистонга ноқонуний ҳужралар керакми? Керак эмас! Аммо болаларимизга диний таълим керак! Улар шу таълимни қаердан олсин? Бор-йўғи шу масалани ечиш керак, холос. Қонуннинг оламшумул аҳамиятини очиб бераётганлар “ота-оналар болаларига диний таълим бериш ҳуқуқига эга, диний таълим чекланмаган”, деб жавлон уришмоқда.

Барака топгур, умрининг 70 йилини “дин афюндир” деб, 30 йилини “Аллоҳ қалбимизда...” деб ўткизган қайси ота-она диний таълим бериш малакасига эга? Табибнинг ўзи бемор-ку! Қолаверса, болаларимизнинг диний саводхонлигини чаламулла, нопрофессионал кимсаларнинг қўлига топшириб қўймаймиз, дейилмоқда.

Унда, қандай қилиб чалламулла ота-оналарга бу ишни ишониб топширамиз?

Масала юзасидан таклиф: 1-9-синфгача диний таълим жорий қилиниши керак. Болалар ёшига қараб, босқичма-босқич диний саводини ошириб бориши, мактабдан “Дин нима? Мазҳаб нима? Ақида нима? Фиқҳ нима?” деган асос саволларга тўлиқ жавоб бера оладиган малакада чиқиб кетиши лозим. Шунда ҳеч ким адашмайди...

Одамлар болаларини ноқонуний ҳужраларга олиб бормайди. Йиққан-терганини Миср ёки Мадина йўлларига сарфламайди.

@MubashshirAhmad
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
nasiحat
Ҳасанхон Яхё устозни каналларида хам эълон чиқибди:

https://t.me/hasanxondomlauz/2622
Бизнинг юрт уламолар мактабининг ўзига хослиги шундаки, уларда илмий маълумотнинг ўзигина эмас, балки ўша илмнинг маърифати, одоб-ахлоқи, тарбияси ҳам мужассам бўлган.

Устоз Ҳасанхон қори ҳафизаҳуллоҳ.
nasiحat
Бизнинг юрт уламолар мактабининг ўзига хослиги шундаки, уларда илмий маълумотнинг ўзигина эмас, балки ўша илмнинг маърифати, одоб-ахлоқи, тарбияси ҳам мужассам бўлган. Устоз Ҳасанхон қори ҳафизаҳуллоҳ.
Диний таълим ва тарбия

Мактабни 2002-йил тугатиб, коллежга киролмадим. Шу билан 9 йил илм даргоҳларида ўқолмадим. Лекин коллежларда ўқийдиган кўп дўстларим билан бирга эдим. Ўқишга киришдан бошлаб, то битиргунча пул сарфлашар эди. Кириш имтиҳони ва оралиқ имтиҳонлар учун. Шу имтиҳонлар арафасида ўзаро муҳокама қилишар эди – у домла мунча сўради, бу домла битта қилиб йиғиб беринглар, деди...

2011-йил Тошкендаги "Кўкалдош" мадрасасига қабул қилиндим. Бу Аллоҳнинг фазли билан бўлди. У вақтда Мадрасада биринчи курсда табиий фанлар билан араб тили грамматикасига кўпроқ урғу бериларди. Диний фанлар нисбатан енгилроқ ўтиларди.
Иккинчи курсдан бошлаб диний дарсларга куч берилади. У ҳам фақат назарий жиҳатдан эмас, амалий жиҳатдан ва устозлар ўзлари намуна бўлиб ўргатадилар…

Иккинчи курс. Тафсир фанидан биринчи дарс. Унда тафсир фанининг мавзуси, аҳамияти, мақсади, фазилати ва бошқа маълумотлар айтиб ўтилди ва шулар асосида уй вазифаси тайинланди. Бир ҳафтадан кейин навбатдаги дарс бўлди. Устозимиз кириб, жойлашдилар. Журналларни ҳозирлаб, йўқлама қилдилар. Кейин уй вазифасини сўраш учун исм-шарифларни ўқий бошладилар: – Фалончиев?.. Талаба ўрнидан туриб: – Устоз, тайёр эмасдим, деди. Яна бошқани чақирдилар. – Устоз, дарс қилолмадим…Шу зайлда 5-6 киши чақирилди лекин ҳеч ким дарсга тайёр эмасди. Устоз жим бўлиб, бир муддат журналга тикилиб қолдилар. Кейин ўринларидан туриб, бўрни олдилар-да, лавҳга (доска) араб тилида икки қаторлик шеър ёздилар. (Хатлари ҳам чиройли эди):
تعلم يا فتى فالجهل عار
فلا يرضى به إلا حمار
Шеърни ёзиб, стол устидаги журналларни попкаларига солдилар ва индамай чиқиб кетдилар. Биз эса аввал шеърнинг эъробларини ажратиб, талабалар билан биргалашиб, таржима қилдик ва амаллаб маъносини тушундик:

«Эй йигит, ўқи-таълим ол, чунки жоҳиллик-илмсизлик ордир.
Бунга эса фақат эшшак рози бўлади!»

Бу шеър бизларга тарсакидан баттар бўлди. Мен тафсир дафтаримнинг орқа тарафига катта қилиб ёзиб қўйгандим. Ҳозиргача ўша манзарани – таълимни боягидек эслайман. Шу билан бу дарсни жиддий ўқийдиган бўлдик. Ҳа, аъло даражада ўқимагандирмиз, лекин дарсга ҳалигидек бепарво бўлмас эдик. Ўша йили – иккинчи курсда Тафсири Жалолайндан икки пора ўтганмиз. Ҳозиргача ўша дарсларда ўтганларимиз эсимга тушиб туради, ҳозиргача манфаати тегади.

Албатта бунга устозимизнинг дарсни аъло даражада ўтиб берганлари сабаб. Лекин энг асосийси ўтган дарсларида оят ва ҳадисларга амал қилишда аввало ўзлари бизга ўрнак ва намуна бўлганларида эди ва айнан шу ҳар бир дарснинг руҳи эди. Бу давр шуниси билан зеҳниятимда қолиб кетган.

Яна бир нарсани қасам ичиб айтаман, тўрт йиллик ўқув давомида қайсидир ўқитувчи бирор бир имтиҳонга пул ёки моддий нарса сўраганини ёки қайсидир талаба "ҳадя" деб бирор сўм бериб баҳо олганини кўрмаганман ва эшитмаганман.
Ҳолбуки, ўша вақтда Тошкентда бир АЁҚШ (заправка) "пистолетчи"си 1500000 сўм (бир ярим миллион) маош олса, мадрасамиз ўқитувчиси энг кўпи 400000 (тўтр юз минг сўм) маош оларди.

Аллоҳ таоло устозларимизга икки дунёда офият берсин, дини учун қилган ва қилаётган хизматларини Ўзи муносиб мукофотласин!

Икром Шариф
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наҳотки Бизнинг сизни яратишимиз беҳуда бўлган ва сиз Бизга қайтарилмассиз, деб ҳисобласангиз?!
Китобни, устозни ҳурмат қилмаган ўқувчига илм ва фаросат эшиклари ёпиқ

Муҳаммад Бўздағ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кучли гаплар бўлган экан.
Қойил!
Шу видеони ҳамма жойдан ўчиришябди!
Кўриб қолилар.
Давлат одамининг шаҳодати муҳим.

Абдулқодир Азҳарий каналидан

@nasihatda
Қуръонни эшитиш, эшита олиш юксак маънавият, маърифатдир. Қуръон ҳеч қачон ёмонликка даъват қилмайди.
Агар Қуръони каримни эшита олсак, эшиттира олсак, бу муваффаққият бўлади. Элимизга нур келади.

©️Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти

@nasihatda
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДИҚҚАТ

• Оталар фарзандингизга Қуръони Каримни ўқишни ўргатинг! қиёматда куни сўраласизлар!

©️ Аброр Мухтор Алий

@nasihatda
Болангиз раббоний олим бўлишини истасангиз
Ўзингиз раббоний бўлинг.

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид устоз

@nasihatda
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қадар

«Видеонинг 1 чи қисми эски Туркия, 2 чи қисми эса янги Туркия. Қўрқинчли видео, кино, хабарлар орқали инсонларни, айниқса болаларни ақли ва қалбида руҳий террор эстирсангиз ҳам, динидан қанчалик қўрқитиб, узоқлаштиришга ҳаракат қилсангиз ҳам, динига, Қуръонига, Пайғамбарига с.а.в, ватанига, миллатига содиқ ҳур ва эркин, порлоқ авлодлар барибир ҳам гумбр-гумбр келаверади. Албатта қоронғуликни севувчи кўршапалакларга қуёшнинг чиқиши ёқмайди...»

(Begi Turkiston саҳифасидан олинди)

Туркиядаги сўзда демократия билан амалда демократия даври орасидаги фарқ. Демакки, қардошларимиз билан қадаримиз айни кечмоқда. Гўзла ва порлоқ кунларимиз ҳам айни бўлса шояд.

Инсоннинг фитратига қарши тутумлар барибир узоққа бормайди... Бўлибам, жамиятни жамият, миллатни миллат, давлатни эса тарихда шонли ва шавкатли қилган нарса қадрият экан, барибир қадрият онг ости онгларимизда ва бу миллатнинг томирида ўзини муҳофаза қилиб қолаверади ва бир кун бу қонлар гупиради, миллат мозийдаги каби яна хур ва қудратли тарих ёзади... Қуёш яна балқади ва
кўршапалаклар посланган ғорларига қочади...
Бу ундан асло қочиб бўлмас қадар ва илоҳий кавний қонундир.

«Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир , лекин одамларнинг кўплари буни билмайдилар.»
[Юсуф сураси 21-оят]

©Абдулқодир Азҳарий

@nasihatda
❗️ 🇹🇷 Туркияда 1 июлдан мактаб ўқувчилари учун ёзги Қуръон курслари бошланади.

Ўтган йили ёзги таътил давомида 2 миллион 400 минг нафар ўғил-қизлар Қуръон курсларига жалб этилган эди.

@nasihatda
Hasan Al-Muqriy ёзяптилар:

"Ўзи профессионал таълим билан оддий диний таълимнинг фарқига бориш керак. Қуръон ёдлаш, ҳадисларни ҳаёт учун ўрганиш проффесионал таълим эмас, бу ўзликдир. Дунёда бирор жойда Қуръон, ҳадис, тарбия диний таълим деб кўрсатилмайди."

Islom.uz порталидан олинди

@nasihatda
Мен халқимга таъзим қиламан. Юз йиллик исломга қарши тарғибот ва қатағондан кейин ҳам ўзлигини йўқотмади, динини ташламади. Ўзи ва фарзандларига Аллоҳни танитишни, Унинг бандаси бўлишни бир лаҳза ҳам унутмади.

Диний таълим учун қўлидан келадиган ҳамма ишни қилди. Бугунда, диний таълим муаммосига муносабатда бундай якдиллик кўрсатилиши ҳам, гапларимга ёрқин мисол бўлади.

Бир ҳолатни айтмоқчиман. Танишларимдан бири айтиб берди:

Бир оиланинг устуни-хўжаси хотини ва фарзандларини олиб, Туркияга Қуръон ва дин таълими учун ташлаб келибди. Икки ойга.

Болаларнинг таътилидан фойдаланиб, шу қисқа муддат ичида катта харажатлар қилиб, фарзандларини таълимга бериб келибди. Бундай қисқа муддат учун у ерда уй ижарасини топиш қийин, топганда ҳам қиммат тушади.

Ватандошларимизда Аллоҳни таниш ва танитишга интилиш шу даражадаки, кичиккина бир имкон бўлса ҳам, шундан фойдаланяпти.

Биз бўлса диний таълимга бўлган шундай катта имкониятларимизни ўз қўлимиз билан йўққа чиқаряпмиз.

Унга қўйган тақиқимиз нафақат руҳий-ахлоқий таназзулимизга сабаб бўлмоқда, балки иқтисодий-молиявий аҳволимизга ҳам ўз таъсирини ўтказяпти.

Руҳий-ахлоқий таназзулимизни агар моддиятга чақиб кўрсак, бу талофатимиз янада даҳшатли миқёсга чиққанини кўришимиз мумкин бўлади. Балки кейинги мақолаларимизда бунга тўхталармиз.

03.07.2021 й .

Устоз Мубашшир Аҳмад

@nasihatda
#Иқтибос

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ:

«Ҳали ҳаммаси динга муҳтож бўлади...».

@nasihatda
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Илмга қанча пул сарфлаш керак?

Азизхўжа Бухорий

@nasihatda
Банда баъзи вақтларда холи қолиб, дуо, зикр, намоз, тафаккур, нафсини сарҳисоб қилиш ва қалбини ислоҳ қилиш билан машғул бўлмоғи лозим.

@nasihatda
Қийин шароитлардаги ҳаёт, лекин қўлида Қуръон билан

Ғазолик болалар уруш ва қийинчиликларга қарамай айни дамда Қуръон ёдлаш жараёнидан фотолавҳа

@nasihatda
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM