Namangan viloyati hokimligi
14.3K members
15.4K photos
1.35K videos
2 files
2.4K links
Официальный канал https://t.me/namvilhok Хокимията Наманганской области

Официальная страница на фейсбуке Хокимията Наманганской области
https://www.facebook.com/namangan.uz/

Веб-сайт http://namangan.uz/uz/
Хокимията Наманганской области
Download Telegram
to view and join the conversation
Вилоят Қурилиш бош бошқармасидаги семинарда долзарб масалалар муҳокама қилинди

Наманган вилоятида қурилиш соҳаси тез ривожланиб, иқтисодиётнинг муҳим тармоқларидан бирига айланиб бормоқда. Шу билан бирга қурилиш, лойиҳалаш ҳамда меъморчилик йўналишларида айрим муаммолар йўқ эмас. Президент ва ҳукумат қарорлари, бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини таъминлаш даражасини янада ошириш талаб этилади.

Вилоят Қурилиш бош бошқармасида ташкил этган амалий семинарда ана шу каби масалалар муҳокама қилинди. Унда бошқарма ходимлари, шаҳар ва туман қурилиш бўлимлари раҳбарлари ҳамда етакчи мутахассислари иштирок этди.

Бош бошқарма бошлиғи Саидаҳмад Султанов вилоятда соҳанинг моддий-техник негизини мустаҳкамлаш бўйича олиб борилаётган ишларга алоҳида тўхталди. Хусусан, ўтган йили Наманган шаҳар ва барча туманлар қурилиш бўлимлари хизмат автомобиллари билан таъминланди. Айни пайтда эса мазкур ташкилотлар жойлашган биноларни мукаммал таъмирлаш, замонавий мебель ва ускуналар билан жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда.

Семинар қатнашчилари вилоят адлия ҳамда давлат хизматлари бошқармалари масъул ходимлари билан интерфаол мулоқот ўтказдилар. Унда фаолиятнинг энг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Иштирокчилар Наманган шаҳар қурилиш бўлимининг мукаммал таъмирланган биносида ходимлар, шунингдек мижозларга хизмат кўрсатиш учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Семинар иштирокчиларида Наманган шаҳар қурилиш бўлимида йўлга қўйилган архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш гуруҳи фаолияти катта қизиқиш уйғотди. Гуруҳ яқинда Қурилиш вазирлигининг лицензиясига эга бўлди. Бу ерда малакали мутахассислардан иборат жамоа бино ва иншоот қуриш ва қайта қуриш, ички ва ташқи дизайн лойиҳаларини тайёрлаб беради. Бунинг учун энг замонавий ускуна ва жиҳозлардан фойдаланилади. Ўз навбатида қурилиш бўлимининг молиявий барқарорлигини таъминлаш имконияти ҳам вужудга келди.

Тушдан кейин эса семинар қатнашчилари Косонсойга йўл олди. Бу ерда туман қурилиш бўлимининг мукаммал таъмирланган икки қаватли янги биносининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Вилоят Қурилиш бош бошқармаси ахборот хизмати
Наманганда коронавирус инфекциясига чалиниш билан боғлиқ 6 та янги ҳолат аниқланди. Беморларнинг барчаси Уйчи туманидан

2020 йил 7 сенябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Наманганда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 940 (+6) нафарни ташкил этмоқда.

6 та янги касалланиш ҳолати коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган. Уларнинг барчаси Уйчи туманидан бўлиб, тўрт нафари эркак, икки нафари аёл.

Айни пайтда вилоятда 899 (+6) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (96 фоиз) соғайган. Бугун 6 нафар бемор шифохонани тарк этди. Уларнинг тўрт нафари аёл, икки нафари эркак. Тузалганлар Поп ва Тўрақўрғон туманларидаги яшаш жойларига қайтарилди.

Ҳозирда вилоятда 36 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманган туманидаги 32-умумтаълим мактабида тажриба тариқасидаги илк дарслар бошланди

Sayt | Telegram | Facebook | Twitter
YouTube | Facebook X.Bozarov
Вилоятдаги ўрмон хўжаликлари ер майдонлари инвестицион лойиҳалар учун ажратиб берилади

Вилоят ўрмон хўжалиги бошқармаси ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида вилоятдаги давлат ўрмон хўжаликлари майдонларидан ижара шартномаси асосида ерларни ажратиб бериш ва фойдаланиш учун ўз таклифини билдиради.

Бунда кўчатчилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик, қуёнчилик, маҳаллий ва халқаро туризм, экотуризм, овчилик, маданий дам олиш объектлари, ҳайвонот боғи ва бошқа турдаги инвестицион лойиҳалар бўйича ер майдонлари ажратилади.

Ўрмон фонди ерларини ижара шартномаси асосида фойдаланиш тартиби вилоят хокимлиги томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Юқоридаги лойиҳаларни амалга ошириш истагини билдирган юридик ва жисмоний шахсларни ўзлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа ва бизнес режалари билан вилоят штабига мурожаат қилиши мумкин.

Вилоят штаби манзили:

Наманган шаҳри, Меҳнатобод МФЙ, Баландариқ 1-берк кўча, 14-уй. Вилоят ўрмон хўжалиги бошқармаси биноси.

Телефон: 69-237-05-38; 69-237-04-81; 91-344-33-67.
Наманган вилоятида озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш истиқболлари

Мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш соҳаси ривожига қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда вилоятда озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаб чиқиш соҳасидаги корхоналарнинг умумий сони 1 086 тани ташкил этиб, улар томонидан 2019 йил якуни билан 2,2 трлн.сўмлик маҳсулотлар ички ва ташқи бозорларга йўналтирилган.

Ўтган давр мобайнида мева-сабзавот маҳсулотлари 1 200,6 минг тонна, гўшт махсулотлари 87,5 минг тонна, сут махсулотлари 696,3 минг тонна маҳсулотлар етиштирилган.

Наманган вилояти Иқтисодий
тараққиёт бош бошқармаси

Sayt | Telegram | Facebook | Twitter
YouTube | Facebook X.Bozarov
Қонунчилик палатаси депутатлари Наманган шаҳри таркибида Давлатобод туманини ташкил этиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқди

Парламент қуйи палатасининг 2020 йил 8 сентябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида депутатлар “Наманган вилояти Наманган шаҳар таркибида Давлатобод туманини ташкил этиш тўғрисида”ги масалани кўриб чиқди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 26-27 июнь кунлари Наманган вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқларга мувофиқ киритилган ушбу масала мазкур ҳудудда бошқарув самарадорлиги яхшиланишини назарда тутади.

Қайд этилганидек, Давлатобод тумани таркибига Наманган шаҳрининг «Юксалиш», «Наврўз», «Нуробод», «Гулшан», «Орзу», «Порлоқ», «Навбаҳор», «Мустақиллик», «Тўқувчи», «Умид», «Янги тонг», «Халқлар дўстлиги», «Давлатобод», Қуйи Ғирвон», «Юқори Ғирвон», «Ўрта Ғирвон», «Боғ», «Элобод», «Гулобод», «Ирвадон», «Шишаки», «Қуйи Ровустон», «Ўрта Ровустон», «Юқори Ровустон» ва «Елхон» маҳалла фуқаролар йиғинларининг ҳудудлари ўтказилиши назарда тутилмоқда.

Депутатларнинг таъкидлашича, бу ўзгаришлар ҳудудда янги инфратузилма объектлари барпо этилиши ҳамда аҳолига хизмат кўрсатиш тизимининг янада яхшиланишига хизмат қилади.
“Юксалиш” кичик саноат зонасида меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди

Жорий йил 8 сентябр куни Наманган шаҳридаги “Юксалиш” кичик саноат зонасида жойлашган “Самира-Амира Текстил” МЧЖ ҳудудида бўш иш ўринлари “Меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.

Унда Наманган шаҳри ва туманларда фаолият кўрсатаётган 65 та корхона ва ташкилот вакиллари қатнашди. 300 дан ортик корхона ва муассасанинг 13200 дан ошиқ бўш иш ўринлари, вакансиялари АБКМ ходимлари томонидан иштирокчиларга тақдим этилди.

Ярмаркада 500 нафардан ортиқ иш излаётган фуқаро иштирок этди. Улардан 186 нафарига ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди, 211 нафари жамоат ишларига жалб этиладиган бўлди.

Шунингдек, ярмаркада иштирок этган 249 нафар фуқарога меҳнат қонунчилиги бўйича ҳамда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, кооперативларга аъзо бўлиш, уй шароитида оилавий даромадларини ошириш борасида маслаҳатлар берилди.

Sayt | Telegram | Facebook | Twitter
YouTube | Facebook X.Bozarov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманган шаҳридаги “Юксалиш” кичик саноат зонасида бўш иш ўринлари “Меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.

Sayt | Telegram | Facebook | Twitter
YouTube | Facebook X.Bozarov