Namoz vaqti️ | Намоз вактлари
20.8K subscribers
5 photos
14 videos
72 links
Кўрсатилаётган вақтдан 10 дақиқа кейин такбир айтилади
Шом намози бундан мустасно
Диний саволларга жавоб бера олмаймиз

Админ:
@Umra_admini

Тошкент вақти асосида кўрсатилади!

01.05.2019
Download Telegram
#Ramazon_hadisi

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, у айтди: Рамазон кирганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

“Сизларга бу (улуғ ва баракотли) ой келди! Унда минг ойдан кўра хайрлироқ бир кеча бор! ким у кечани қўлдан бой берса, барча яхшиликлардан қуруқ қолибди! Рамазон яхшиликларидан фақат бахтсизларгина қуруқ қолади!”. (Ибн Можа).

@Namoz_vaqti1
#Ramazon_hadisi

Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, у киши айтдилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга шаъбон ойининг охирги куни мавъиза қилиб:

— “Ҳой одамлар! Сизларга улуғ, баракали ой соя солиб турибди. У шундай ойки, унда минг ойдан кўра самаралироқ бир кеча бор. Аллоҳ у ойда кундузи рўза тутишни фарз, кечалари қоим туришни нафл қилди. Ким бу ойда бир яхши хислат билан Худога яқинлашса бошқа ойларда бир фарзни адо этгандек бўлади, кимки бу ойда бир фарзни адо этса, бошқа ойларда етмишта фарзни адо этган даражада кўп савобга эга бўлади. Бу сабр ойидир, сабрнинг ажри эса жаннатдир. Бу ўзаро ҳиссадорлик, шерикчилик қилинадиган ойдир. Унда мўминнинг ризқи зиёда бўлади. Ким бу ойда бир рўзадорга ифтор қилиб берса, гуноҳлари кечирилади, жаҳаннамдан озод бўлади ва ўша рўзадорга берилган ажр мислича ажрга эга ҳам бўлади”.—дедилар.

— Биз: Эй Расулуллоҳ, ҳаммамиз ҳам ифтор қилиб беришга қодир эмасизку?!—дедик .

— Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ таоло рўздаорга бир ютум сут ё бир дона хурмо ва ёки бир қултум сув бериб ифтор қилдирганга ҳам ўша савобни бераверади. Агар кимки бир рўзадорнинг қорнини тўйдирса, Аллоҳ уни менинг хавзимдан сув ичиради ва у то жаннатга киргунча қайта ташна бўлмайди. Бу шундай ойки, унинг аввали раҳмат, ўртаси мағфират ва охири жаҳаннамда озодликдир. Кимки бу ойда қўл остидаги қулига енгиллик қилса, Аллоҳ уни кечиради ва дўзахдан халос қилади”—деб жавоб бердилар. (Байҳақий. Ибн Хузайма).

@Namoz_vaqti1
#Ramazon_hadisi

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, у киши айтдилар:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон ойи кирганда барча асирларни озод қилар ва ҳар бир соилга сўраганини берарди. (Байҳақий, Шуаб ул-иймон).

@Namoz_vaqti1
#Ramazon_hadisi

Абдураҳмон ибн Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

“Икки байрам ойи бор, улар асло камтик бўлмайди: Рамазон ва Зулҳижжа”. (Муслим).

@Namoz_vaqti1
#Ramazon_hadisi

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, у киши айтдилар: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

“Жаннат Рамазон учун йил бошидан келгуси йилгача зийнатланиб, ясаниб туради.” Яна Расулуллоҳ айтдилар: “Рамазоннинг биринчи куни кириши билан хури ийнлар узра жаннат дарахтларидан хушбўй шаббода эсади. Шунда улар: “Эй Раббимиз, бизга Ўз бандаларингдан жуфти ҳалоллар бергинки, улар бизнинг кўзимизни қувнатсин, бизни кўрганда уларнинг кўзи қувнасин”—деб дуо қилишади. (Байҳақий. Шуаб ул-иймон).

@Namoz_vaqti1
#Ramazon_hadisi

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

“Рамазоннинг охирги кечасида умматлари кечирилишини” айтдилар. Шунда Ул зотга кимдир: Эй Расулуллоҳ, ўша қадр кечасими?—деб савол қилди. Ул зот: “йўқ, лекин ҳар бир амал эгаси ўз ишини тугатса тўлиқ ажрини олади”—дедилар. (Имом Аҳмад)

@Namoz_vaqti1
#Ramazon_hadisi

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

“Саҳарлик қилинглар, чунки саҳарликда барака бордир!”. (Бухорий, Муслим).

@Namoz_vaqti1
#Ramazon_hadisi

Амр ибн ал-Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

“Бизнинг рўзамиз билан аҳли китобларнинг рўзасини саҳарлик ажратиб туради”. (Муслим).

@Namoz_vaqti1
#Ramazon_hadisi

Саҳл розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

“Одамлар модомики ифторга шошилар экан, яхшиликда давомий бўлаверишади”. (Бухорий ва Муслим).

@Namoz_vaqti1
#Ramazon_hadisi

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

“Аллоҳ азза ва жалла: “бандаларим ичида менга энг маҳбублари—ифторга шошилганларидир”—деб айтган”. (Термизий).

@Namoz_vaqti1
Биринчи қалам соҳиби

Қалам билан биринчи марта ёзув ёзган, биринчи марта тош-тарозу ишлатган Идрис (а.с.)дирлар.
Идрис (а.с.) ўсимликлардан дори тайёрлаб, турли касалликларни даволар эдилар

Дунёвий илм билан диний илмни шогирдларига қўшиб ўргатган биринчи муаллим ҳам Идрис (а.с.)дирлар.
Абу Зар ал-Ғифорий айтадилар: «Менга Расулуллоҳ (с.а.в) дедилар: «Эй Абу Зар, мурсал пайғамбарларнинг
тўрттаси сурёнийлардандир. Улар: Одам, Шис, Нуҳ ва Ханухдирлар. Ханух (Идрис) биринчи бўлиб қалам
билан ёзган кишидир ва Аллоҳ таоло унга ўттиз саҳифа нозил этган» .(Тарихи Табарий. 1-жилд. 116-бет.)

Идрис (а.с.) ҳар куни намоз ва рўзадан ташқари 12 минг марта Аллоҳга тасбеҳ айтардилар. Кўп ибодат
қилганларидан Идрис (а.с.)га Аллоҳ осмон сирларини очди ва у зот тириклайин осмонга кўтарилиб кетдилар.
Ҳилол ибн Ясоф айтадилар: «Ибн Аббос (р.а.) Каъбул-аҳбордан сўраганларида мен ўша ерда эшитиб турдим.
Ибн Аббос (р.а.): «Эй Каъб, «Биз Идрисни баланд даражага кўтардик» - деган оятнинг маъносини қандай
тушунамиз?» - деб сўрадилар. Каъбул-аҳбор шундай деб жавоб бердилар: «Аллоҳ таоло Идрис (а.с.)га: «Мен сизни
ҳар куни барча одамзоднинг амали даражасида кўтараман» - деб ваҳий туширди. Идрис (а.с.) янада амаллари
кўпайишини хоҳладилар. Шу пайт Идрис (а.с.)нинг фаришта дўстларидан бири йўлиқиб қолди. Идрис (а.с.) унга: «Аллоҳ
менга шундай ваҳий туширди, шунинг учун ўлим фариштаси билан гаплашайлик, (менга тегмай турса) мен
янада кўпроқ амал қиламан» - дедилар. Фаришта Идрис (а.с.)ни қанотлари устига ўтирғизиб, тўртинчи осмонга
кўтарилди. У ерда шошиб келаётган ўлим фариштасини кўришди. Идриснинг гаплари эсга олинганда, ўлим
фариштаси: «Идрис қаэрда?» - деб сўради. Фаришта ўз устидаги Идрисга ишора қилди. Шунда ўлим фариштаси:
«Таажжуб, Аллоҳ менга Идриснинг жонини тўртинчи осмонда олишимни буюрган эди. Мен: «Ердаги Идриснинг
жонини қандай қилиб тўртинчи осмонда олар эканман!» - деб келаётган эдим» - деди ва Идрис (а.с.)нинг жонларини
қабз қилди»

«Пайғамбарлар тарихи» китобидан

Китобни ҳарид қилиш📩
"Payg'ambarlar tarixi"


@Namoz_vaqti1
#Ramazon_hadisi

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

“Бу (шарқ) томондан зулмат қоплаб келса, ёруғлик бу (ғарб) тарафга қараб ғоиб бўла бошласа ва қуёш ботса, рўзадорлар ифтор қилади”. (Бухорий. Муслим)

@Namoz_vaqti1
#Ramazon_hadisi

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, у киши айтдилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рўзани (ифторликсиз) улаб тутишдан қайтардилар. Шунда ул зотга бир киши: “Эй Аллоҳнинг Расули, ўзингиз улаб тутасизку?!”—деди. Расулуллоҳ: “қайси бирингиз менга ўхшашсиз?! Мен ухлайман ва ҳолбуки Аллоҳ мени тўйдиради ва ташналигимни қондиради”—дедилар.”. (Бухорий. Муслим).

@Namoz_vaqti1
#Ramazon_hadisi

Хафса онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинди, ул зоти шарифа айтдилар:

“Ким фажр (тонг)дан аввал рўзга ният қилмаган бўлса, унингрўзаси рўза эмасдир”. (Термизий, Абу Довуд ва Насаий).

@Namoz_vaqti1
#Ramazon_hadisi

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

“Аллоҳ таоло айтган: Менга бандаларимнинг энг суюклиги ифторга шошилганларидир”. (Термизий).

@Namoz_vaqti1
#Ramazon_hadisi

Салмон ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

“Қай бирингиз ифтор қилмоқчи бўлса, хурмо билан ифтор қилсин. Чунки у баракадир. Агар хурмо топа олмаса, сув билан ифтор қилсин. Чунки у покловчидир”. (Термизий).

@Namoz_vaqti1
#Ramazon_hadisi

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, у киши айтдилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рўзаларида шом намозини ўқишдан олдин янги пишиб етилган хурмо билан ифтор қилардилар. Агар янги пишгани топилмаса қуритилган хурмо билан ифтор қилардилар. У ҳам топилмаса уч хўплам сув билан оғиз очардилар”. (Термизий. Абу Довуд).

@Namoz_vaqti1
#Ramazon_hadisi

Зайд ибн Холид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

“Ким бирорта рўзадорга ифтор қилиб берса, ёки бирор ғозийни қуроллантирса, у учун уларнинг ажрича ажр берилади”. (Байҳақий. Шуаб ул-иймон)

@Namoz_vaqti1
#Ramazon_hadisi

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ифтордан кейин: “Ташналик кетди, томоқлар намланди ва иншааллоҳ савоб ҳосил бўлди”—дер эдилар. (Абу Довуд).

@Namoz_vaqti1
#Qadr_kechasi_fazilati

Бу кечада қандай ибодатлар қилинади?

Уларнинг махсус кўрсатиб ўтилганлари борми? Қадр кечасида қандай дуоларни қилган афзал?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф «Қадр кечаси учун махсус намоз йўқ», деб таълим берганлар. Бу кечада қазо намозлар, нафл ва таҳажжуд намозларини ўқиган афзал. Бундан ташқари, Қуръони карим тиловати, Аллоҳни улуғлаб айтиладиган тасбеҳ, истиғфор ва зикрлар, пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламга бағишлаб саловат ва дурудлар айтиш улкан ажр-савобларга сабаб бўлади.

Ойша онамиз (розияллоҳу анҳо) ривоят қилади:

«Ё Расулуллоҳ агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам нима деб дуо қилай?» деб сўрадилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен: «Аллоҳумма иннака ъафуввун, туҳиббул ъафва фаъфу ъанний», деб айтгин»,– дедилар» (Термизий, Ибн Можа ривояти).

Таржимаси: «Ё Аллоҳ, албатта, Сен кечиргувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Мени (гуноҳларимни) кечиргин».

Барчаларимизга мана шу кечанинг барокоти, ҳикмати, файзи, саломатлиги, мубораклиги насиб этсин, унда қиладиган ҳар бир амалимизни Аллоҳ таолонинг ўзи даргоҳида қабул қилсин.