NAMOZ VAQTLARI ️
5.98K subscribers
2.98K photos
3.37K videos
5.17K links
🌝 БОМДОД

🌞ПЕШИН

🌕АСР

🌗ШОМ

🌛ХУФТОН

Намозни Унутманг!
Download Telegram
Аёлингиз биттадир!

Кўчада кўп санамлар,
Қошу қора қадамлар.
Ўткинчидир бу дамлар,
Аёлингиз биттадир!

Уйингизда фаришта,
Ҳар ишда у саришта.
Сизга бўлар у ришта,
Аёлингиз танҳодир!

Қадрига сиз етингиз,
Қўллларидан тутунгиз.
Битта билан ўтингиз,
Аёлингиз биттадир!

Дард келганда бардошли,
Сизга доим сирдошли.
Сизга у танҳо Лайли,
Аёлингиз танҳодир!

Бўлмасангиз ёнида,
Жон қолмайди танида!
Қизгониб севади-да,
Аёлингиз биттадир!

Не қилсангиз қилингиз,
Усиз ўтмас кунингиз.
Бир кун синаб курингиз,
Аёлингиз танҳодир!

Бору йўғингизда ҳам,
Юрар измингиз да ҳам.
Қўли кўксида ҳар дам,
Аёлингиз биттадир!

Уй жойингиз омонат,
Қилмас сизга хиёнат.
Ундан кетмас орият,
Аёлингиз танҳодир!

Рашк қилса у севади,
Сизни танҳо билади.
Ҳаммасига чидайди,
Аёлингиз биттадир!

Кўчада кўп санамлар,
Қошу қора қаламлар.
Ўткинчидир бу дамлар,
Аёлингиз танҳодир!_
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҲАЙРЛИ ТУН.

🌼 Э Р Т А Г А
🦋🌺 Ж У М А
. 人 ★* 。 • ˚* ˚ 🌙
. (____) * Juma* ★
. ┃口┃ * muborak *
. ┃口┃★ * *. . *˛•
. ┃口┃★ * •★ 。•˛˚˛*
. ┃口┃ •˛˚˛* 人 •˛˚ *
. ┃口┃ .-:'''"''''"''.-.
. ┃口┃ (_(_(_()_)_)_)
┃口 | _┃∩∩∩∩┃
. ┃口 | _┃∩∩∩∩┃
. 三_||三三三三三三三三|

Эртага шундай🌸🕊 ЖУМА бўлсинки*

Авф этилмаган БАНДА*
Қабул бўлмаган ДУО*
Даф бўлмаган БАЛО*
Шифо топмаган ХАСТА*
Ҳузур топмаган ҚАЛБ*
"АЛЛОҲ" демаган "ТИЛ" қолмасин❗️

Яхши дам олинг азиз ДИНДОШИМ 🌸🕊
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​🍃🌺🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН🕋🌺🍃

☝️🌹Азизларим Роббимнинг марҳамати ўлароқ берилган бу кунда ЖУМА барчамизга муборак бўлсин!

🍀Илоҳим ҳар бирингизнинг кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни,
🍀Юзингиз ТАБАССУМни,
🍀Хонадонингиз БАРАКАни,
🍀Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
🍀Қалбингиз ИЙМОНни,
🍀Танингиз САЛОМАТЛИКни,
🍀Юрагингиз МЕҲРни,
🍀Жигарингиз ОҚИБАТни ЙЎҚОТМАСИН!

🤲Илоҳим, кунингиз мазмунли ва файзли, яхши амалларга бой ўтсин!

🌸Тортиқ бўлсин сизга дуо-
🌸саломлар
🌸Дуода энг гўзал ширин
🌸каломлар.
🌸Илоҳо уйингиз нурларга
🌸тўлсин,
🌸ЖУМА айёмингиз муборак
🌸бўлсин!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​🌹БУГУН 24-МАЙ. ЖУМА КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БЎЛСИН!

💐🌺 АЛЛОҲИМ, жума кунида, сендан енгиллик, ҳурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.

💐🌺 Сендан шифо сўраётганлар бор, уларга офият, шифо бер.

💐🌺 Сенинг раҳматингдан умидворлар бор, уларга раҳм қил.

💐🌺 Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор, уларнинг гуноҳларини авф эт.
99. Омир ибн Абдуллоҳ ибн Зубайр отаси Абдуллоҳдан, у отаси (Зубайр)дан ривоят қилади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар қаъдага ўтириб, ташаҳҳудни ўқисалар, ўнг кафтларини ўнг сонларининг устига қўйиб, бош бармоқларини ўрта бармоқларига теккизиб (ҳалқа қилиб), кўрсатгич бармоқлари билан ишора қилар эдилар. Чап қўлларини чап сонларининг устига қўйиб, чап кафтлари билан тиззаларини бекитиб турардилар".

Изоҳ: Ҳадис "ишораи саббоба " амали қандай бажарилишини ёритиб бермоқда. Бу борада саҳобалар, уларга эргашган тобеинлар ихтилоф қилмади. Имом Абу Ҳанифа ва унинг икки шогирди Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳамммад, шунингдек, Имом Молик, Имом Шофеий, Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ҳамда мутақаддим уламолар ишораи саббоба суннат эканига иттифоқ қилган.

Муснади Кеший китобидан.
Намоз вақтлари:
26.05.2024 - ЯКШАНБА
СИЗЛАРДА ЯХШИЛИК ЙЎҚ!

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу одамларни даъват қилаётган эди, бир киши уни тўхтатиб:
– Эй мўминлар амири! Аллоҳдан қўрқинг! – деди. Шу жойда ҳозир бўлганлар унга:
– Мўминлар амирига Аллоҳдан қўрқинг, дейсанми? – дейишди.
Умар розияллоҳу анҳу уларни қайтариб:
– Уни ўз ҳолига қўйинглар! Айтаверсин. Қандоқ ҳам яхши сўз айтди. Шу сўзни айтмасаларингиз сизларда яхшилик йўқдир. Агар қабул қилмасак, бизларда яхшилик бўлмагай! – деди.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
«Агар аҳмоқнинг хатосини тузатсанг. Сени ёмон кўради.
Агар дононинг хатосини тузатсанг, сени қадрлайди».

@mehrob_uz
«ҲEЧ КИМ АСЛ ҲОЛЛАРИДА КЎРМАДИ...»

Нақл қилинадики: «Юсуф алайҳиссаломни Яъқуб алайҳиссалом ва Зулайходан бошқа ҳеч ким ўз асл сифатлари ва ҳуснларида кўрмаган эди.
Яъқуб алайҳиссалом кўздан қолдилар, Зулайхо эса моли, жамоли ва ҳолидан айрилди.

Жаноб Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламни Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу) ҳазратларидан бошқа ҳеч ким (ўз асл ҳолларида) кўрмади.

Мусо алайҳиссаломни (денгиз бўйида хизматда бўлган йигит – бўлажак пайғамбар) Юшаъ ибн Нун алайҳиссаломдан бошқа ҳеч ким (асл ҳолларида) кўрмади.

Ийсо алайҳиссаломни Шамъундан бошқа ҳеч ким (асл ҳолларида) кўрмади».

"Баҳрул-маҳабба" асаридан.
@mehrob_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖИМ ТУРИБ ЗУЛМГА ШЕРИК БЎЛМАНГ

Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
ЎЗИНГИЗНИ АСРАНГ БЕГИМ.

Жонингиз озор чекмасин бегим,
Жонингиз оғриса, оғрийди дилим.
Сизга дуодадир  хокисор жоним,
Ўзингизни асранг, мен учун Бегим.

Вужудим хавотир, сизни кўрмаса,
Нетай ишқингизда девона бўлса.
Васлингиз соғиниб, сарсона ўзим
Ўзингизни асранг, мен учун Бегим.

Сизга ошиқлигим, ўткинчи эмас,
Биздек ошиқлар эртакда бўлмас.
Эй, қалбим ороми,ҳузури дилим,
Ўзингизни асранг, мен учун Бегим.


Яқинларга улашинг👇🌹
СУҲБАТ ОДОБИ ҲАҚИДА

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Kим каттамизни улуғламаса, кичигимизга раҳм қилмаса ва олимимизнинг ҳақини билмаса, менинг умматимдан эмасдир», дедилар.
Бухорий «Тарих»да, Аҳмад, Табароний, Ҳоким, Аскарий, Ибн Жарир ва бошқалар ривоят қилган.

Абу Абдуллоҳ айтади: Каттани улуғлаш Аллоҳ таоло суннат қилган ҳақдир. Зотан, у Аллоҳ таолога бандаликда узоқ муддат ҳар хил ҳолатларда бўлгандир.
Кичикка раҳм қилиш Аллоҳ таолога мувофиқ иш қилишдир. Зотан, У Зот кичикка раҳм қилиб, унга ибодатларни юкламаган, ундан чегарани ва ҳукмларни ушлашни талаб қилмаган.
Олимнинг ҳаққи маърифати эса, илмнинг ҳақидан иборатдир. Унинг қадрини билиш Аллоҳ қадрини кўтариб унга илм бериб қўйгани асосида бўлади.
Аллоҳ таоло айтади:
«Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларни, хусусан, илмга берилганларни даражаларга кўтарур» (Мужодала сураси, 11-оят).
Бас, унинг Аллоҳ унга илм бериш орқали бериб қўйган даражаларини кўтарилади.

♻️ Аллоҳ учун сизга илиндим!
t.me/mehrob_uz
Намоз вақтлари:
27.05.2024 - ДУШАНБА
10. У осмондан сувни туширган зотдир. Сизга ундан шароб ва (ҳайвон) ўтлатадиган дарахт бордир.
Аллоҳ борлиқда жорий қилиб қўйган маълум табиий қонун-қоидалар асосида осмондан сув тушади. Осмондан тушадиган сувни шунинг учун, Аллоҳ туширди, деб асл эгасига нисбат берилади. Бу ҳам Аллоҳнинг инсонга берган неъматидир. Сув бўлмаса, ҳаёт йўқ.
«Сизга ундан шароб ва (ҳайвон) ўтлатадиган дарахт бордир».
Яъни, инсон ичадиган сувлар, асосан, осмондан ёққан қор-ёмғирларнинг сувидан иборатдир. Ўша қор-ёмғирлар тоғлар, ер ости денгизлари, булоқ ва қудуқлар орқали инсонларга етади. Уларни осмондан тушириб, тоғларда ва ер ости сув омборларида сақлаб, инсон ичиши учун созлаб, чучук ва яроқли қилиб берган зот–Аллоҳ таолодир. Инсон ўзи бу ишларни қила олмайди ва бу ишларни қиладиган бошқа бирон зотни ҳам билмайди. Демак, инсон шундай улуғ неъматни берувчи зотга ҳамду сано айтиши, унга иймон келтириши, ибодат қилиб яшаши лозим.
👉 Давомни ўқинг
@mehrob_uz
ДЕНГИЗНИ БУЛҒАТУВЧИ ГУНОҲ

Ҳазрати Ойша розияллоҳу анҳо онамиз ҳикоя қиладилар: «Аллоҳ Расулига бир куни аёллари София ҳақида: «Софиянинг мана бу – мана бу камчиликлари ва бўйининг пастлиги Сизга уни севмаслигингиз учун етарли», дедим. Расулуллоҳ шундай жавоб қилдилар:
— Шундай ёмон сўз айтдингки, у сўзнинг гуноҳи денгизга отилса, бутун денгизни булғатар ва бадбўй қилар эди».
(Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.)

Мазкур ҳадис орқали ёмонлик қилишга қодир бўлатуриб, кечириш, камбағал бўлатуриб саховатли бўлиш – ҳурматга сазовор ишларнинг энг гўзалидир, деган ҳикмат таъкидланмоқда. Худди шу сингари ғийбат қилмаслик ҳам улуғлик келтирадиган эзгу амал саналади. Бировнинг камчилигини таҳлил қилиш айбдир.

"Ҳадислар ҳикмати" китобидан.
@Mehrob_uz
СОҒИНДИНГИЗМИ, ДАДАСИ!

Севаманда ўзимман Лайли,
Нима дейишса дейишсин майли,
Севгини билдим, сиз туфайли,
Соғиндингизми, жон дадаси?

Уйимиз қалқони ўзингиз,
Ҳар бир жойга ўтар сўзингиз,
Ўзиманда ўнг қўл кўзингиз,
Соғиндингизми, жон дадаси?

Айтасиз-а: «Ўтир жимгина,
Камроқ ёзгин, пирпас тингина».
Не қилайин, ёнар дилгина,
Соғиндингизми, жон дадаси?

Ҳаёлларга чўксам, бўлди бас,
Юрак сиздан бошқани демас,
Бугун ахир кўрмасам бўлмас,
Соғиндингизми, жон дадаси?

Келинг бирпас, кўрай озгина,
Ўтираман, кейин жимгина,
Кўрмасам, бу юрак киргина,
Соғиндингизми, жон дадаси?

Сизни кўрсам, босади титроқ,
Лек кўрмасам бўлмайди бироқ,
Соғиндимда, соғиндим шундоқ,
Соғиндингизми, жон дадаси?

Солиҳабегим
(Дилафруз Шахирхоний)


Bizdan uzoqlashmang
11. У ўша (сув) ила сизга экинларни, зайтунни, хурмоларни, узумларни ва турли меваларни ўстирурди. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят-белгилар бордир.

Аллоҳ таоло ўша сув билан одамларга зироат экинларини, зайтун, хурмо, узум ва турли меваларни ўстириб беради.
Оятда Аллоҳ инсонга берган неъматларидан яна бир тоифаси, яъни зироат экинлари ва мева-чеваларнинг зикри келмоқда. Бу ўринда ушбу оятлар нозил бўлган жойда — Арабистон ярим оролида энг кўп учрайдиган мевалардан зайтун, хурмо ва узум алоҳида эслатилмоқда.
«У ўша (сув) ила сизга экинларни, зайтунни, хурмоларни, узумларни ва турли меваларни ўстирур».
Бу неъматларсиз инсоннинг тирикчилиги осон бўлмайди. Албатта, уларни инсоннинг ўзи ўз қўли билан пайдо қила билмайди. Бошқа бирор куч ёки шахс ҳам яратиб бера олмайди. Бунга фақат ёлғиз Аллоҳ таологина қодир.
👉 Давомини ўқинг
TAҚBO БУ:

– қиёмат кунида ҳеч ким сенинг ёқангдан олмаслиги;
– қалб истакларини гавдалантириб бир лаганга қўйилиб бозорларда (ҳаммага) намоён қилинганда ҳам ҳеч қандай надомат бўлмаслигидир.
* * *
Биз илм ва тақво билан сифатланган салафи солиҳлар паноҳ сўраган замонда яшаяпмиз.
Қалбга васваса келиши раҳмат ҳисобланади, тақвога зид иш саналмайди. Бунинг ҳикмати шуки, бу туфайли инсоннинг ўзига бино қўйиш асоси кесилади. Зеро, ҳадиси шарифда: «Ўша нарса очиқ-ойдин иймондир», дейилган.
Валийлик иймонга ва тақвога боғлиқ. Бу иккиси эса инсоннинг қалбига алоқадор бўлади.
Тақвосизнинг пешқадам кўриниши худди пуфлаб шишириб қўйилган руҳсиз гавдага ўхшайди.

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий
Намознинг фарзлари қайси амаллар

Савол: Намознинг фарзларини айтиб берсангиз.


📩 Жавоб: Намознинг фарзларини баён қилишдан аввал фарз
амали ҳақида тўхталиб ўтсак:
Фарз – қатъий далил билан собит бўлиб, қалб билан тасдиқлаш ва бажариш шарт бўлган амал. Шунинг учун уни инкор қилиш куфр ҳисобланади ("Нурул анвор").
Намоздаги фарзларни тарк қилиш намозни бузади. Намознинг фарзлари қуйидагилар:
– баданнинг таҳоратсизлик ва нажосатдан пок бўлиши;
– кийимнинг поклиги
– намоз ўқиладиган жойнинг нажосатлардан поклиги;
– авратларнинг ёпилган бўлиши;
– қиблага юзланиш;
– ният қилиш;
– вақтнинг кирган бўлиши;
– такбири таҳримани айтиш;
– фарз ва вожиб намозларни тик (қиём) туриб ўқиш;
– қироат қилиш;
– руку қилиш;
– сажда қилиш;
– қаъдаи охирда, яъни намознинг сўнгида камида ташаҳҳудни ўқиш миқдорича ўтириш ("Ал-Муҳтор", "Ҳидоя"; "Фатавои ҳиндия"). Валлоҳу аълам.

Фатволар тўплами" китобидан.
@mehrob_uz