NamMTI | Rasmiy kanali
4.05K subscribers
28.1K photos
1.72K videos
79 files
6.95K links
Namangan muhandislik-texnologiya instituti rasmiy kanali

nammti.uz
fb.com/nammtiuz
instagram.com/nammtiuz
x.com/nammtiuz
youtube.com/c/nammtiuz

Bank rekvizitlari:
t.me/nammtiuz/174
Download Telegram
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Наманган муҳандислик-технолгия институтида талабалар учун яратилган шароитлар, ўқув жараёнлари ва илмий фаолият билан яқиндан танишди.

Бугун 13-апрель санасида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Наманган муҳандислик-технология институтида бўлди.

Дастлаб институтнинг Талабалар турар жойида талабаларнинг яшаш шароитлари ўрганилди. Дарсдан бўш вақтларда талабаларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган тўгараклар фаолияти, дарс тайёрлаш ва дам олиш хоналари кўздан кечирилди.

Ўқув биносида эса ёшларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш мақсадида институтнинг 1-ва 2- босқич талабалари билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Шунингдек, вилоят ҳокими, Лабаратория биносида ҳам бўлди, энг сўнгги русумдаги замонавий ўқув лабаратория жихозлари билан танишди.

Наманган муҳандислик-технология институти Ахборот хизмати

@nammtiuz
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Наманган муҳандислик-технология институтида талабалар учун яратилган шароитлар, ўқув жараёнлари ва илмий фаолият билан яқиндан танишиб, улар билан суҳбатлашди.

Sayt | Telegram | Facebook |Twitter | YouTube
Forwarded from Edu.uz
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ёшларнинг бандлиги ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масалаларига бағишланган видеоселектор ўтказди.

✔️ Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан 2021-2025 йиллар давомида 92 минг 600 ўринли талабалар турар жойи қурилади. Шу муносабат билан давлат бюджетидан 4,4 триллион сўм маблағ ажратилади.

Маълумот учун, бугунги кунга қадар 58 минг нафар талаба турар жойи билан таъминланган.

✔️ Жорий йилнинг 1 майидан бошлаб, ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар учун ижара тўловининг ярми давлат томонидан қоплаб берилиши маълум қилинди. Бунинг учун давлат бюджетидан 100 миллиард сўм маблағ ажратилади.

✔️ Бундан ташқари, “ёшлар дафтари”га кирган талабалар учун корхона ва компанияларда амалиёт ўташ даврида 500 минг сўмгача субсидия ажратилиши белгиланди.
Xayrli tong!

Bugungi ob-havoning harorati kunduzi 26° va kechasi 12° bõlib õtadi.

Ayni paytdagi ob-havo harorati
12°

Shamol tezligi: 8 km/h, Northeast
Quyosh chiqishi: April 14, 2021 at 05:36AM
Quyosh botishi: April 14, 2021 at 06:52PM
Ultrabinafsha indeksi: 0
Havo namligi: 55 %

Kanalga ulanish @nammtiuz

Facebook | Instagram | Twitter | YouTube
⚡️⚡️⚡️Хорижий экспертдан тавсиялар

Бугун, 14 апрель куни соат 17:00да “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан “Дунёнинг энг нуфузли университетларига ўқишга қабул қилиниш сирлари” мавзусида онлайн вебинар ўтказилади.

Аввал хабар берганимиздек, Жамғарма томонидан 2021 йил 1 апрелдан 1 майга қадар 350 ўринга мўлжалланган стипендия танловларига номзодлардан ҳужжатлар қабул қилиш бошланган.

Шу билан бирга ёшларда, номзодларда ва бўлажак стипендиатларда хорижий давлатларнинг энг нуфузли олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш қандай амалга оширилади, қандай йўл тутиш лозим ва бошқа шу каби саволларга хорижий эксперт ватандошимиз Бегзод Хакимовдан маълумот олиш мақсадида Жамғарма томонидан вебинар ташкил этиш режалаштирилган.

Вебинарда қатнашувчилар Жамғарманинг расмий сайтида белгиланган тартибда https://webinar.eyuf.uz рўйхатдан ўтишлари сўралади.

Мазкур вебинарда ZOOM платформаси орқали ҳам қатнашиш мумкин.

📲Идентификатор: 818 5626 0395
📲Пароль: 479025

Батафсил: https://eyuf.uz/site/view?id=388
Xayrli tong!

Bugungi ob-havoning harorati kunduzi 26° va kechasi 13° bõlib õtadi.

Ayni paytdagi ob-havo harorati
12°

Shamol tezligi: 3 km/h, Northwest
Quyosh chiqishi: April 15, 2021 at 05:34AM
Quyosh botishi: April 15, 2021 at 06:53PM
Ultrabinafsha indeksi: 0
Havo namligi: 55 %

Kanalga ulanish @nammtiuz

Facebook | Instagram | Twitter | YouTube
Вилоят хокими ташрифи чоғида талабаларнинг талабларига кўра институтимизга автобус қатновини йўлга қўйишни талаб қилишган эди. Шунга кўра эртадан бошлаб барча йўналишдаги автобуслар институтимиз бекатига келиши йўлга қуйилади.