NamMTI | Rasmiy kanali
4.04K subscribers
28K photos
1.72K videos
79 files
6.91K links
Namangan muhandislik-texnologiya instituti rasmiy kanali

nammti.uz
fb.com/nammtiuz
instagram.com/nammtiuz
x.com/nammtiuz
youtube.com/c/nammtiuz

Bank rekvizitlari:
t.me/nammtiuz/174
Download Telegram
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Наманган муҳандислик-технолгия институтида талабалар учун яратилган шароитлар, ўқув жараёнлари ва илмий фаолият билан яқиндан танишди.

Бугун 13-апрель санасида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Наманган муҳандислик-технология институтида бўлди.

Дастлаб институтнинг Талабалар турар жойида талабаларнинг яшаш шароитлари ўрганилди. Дарсдан бўш вақтларда талабаларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган тўгараклар фаолияти, дарс тайёрлаш ва дам олиш хоналари кўздан кечирилди.

Ўқув биносида эса ёшларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш мақсадида институтнинг 1-ва 2- босқич талабалари билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Шунингдек, вилоят ҳокими, Лабаратория биносида ҳам бўлди, энг сўнгги русумдаги замонавий ўқув лабаратория жихозлари билан танишди.

Наманган муҳандислик-технология институти Ахборот хизмати

@nammtiuz
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Наманган муҳандислик-технология институтида талабалар учун яратилган шароитлар, ўқув жараёнлари ва илмий фаолият билан яқиндан танишиб, улар билан суҳбатлашди.

Sayt | Telegram | Facebook |Twitter | YouTube
Forwarded from Edu.uz
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ёшларнинг бандлиги ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масалаларига бағишланган видеоселектор ўтказди.

✔️ Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан 2021-2025 йиллар давомида 92 минг 600 ўринли талабалар турар жойи қурилади. Шу муносабат билан давлат бюджетидан 4,4 триллион сўм маблағ ажратилади.

Маълумот учун, бугунги кунга қадар 58 минг нафар талаба турар жойи билан таъминланган.

✔️ Жорий йилнинг 1 майидан бошлаб, ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар учун ижара тўловининг ярми давлат томонидан қоплаб берилиши маълум қилинди. Бунинг учун давлат бюджетидан 100 миллиард сўм маблағ ажратилади.

✔️ Бундан ташқари, “ёшлар дафтари”га кирган талабалар учун корхона ва компанияларда амалиёт ўташ даврида 500 минг сўмгача субсидия ажратилиши белгиланди.