NAMANGAN KADASTR
1.06K subscribers
10.2K photos
921 videos
9 files
4.28K links
KADASTR AGENTLIGI VA DAVLAT KADASTRLARI PALATASI NAMANGAN VILOYAT BOSHQARMALARI

📍 Manzil: 160100, Namangan shahar, Xiva ko’chasi, 3-uy.

☎️ Tel. +99869 233-27-64
🖨 Tel./Faks: +99869 233-08-13

🌎 Web-sayt: namkadastr.uz
✉️ E-mail: namangandkp@kadastr.u
Download Telegram
Қайси вазир қайси вакцина билан эмлангани ҳақида маълумот.

👉 @PATRUL_UZ
Forwarded from Uzbekistanofficial | Расмий канал Тезкор Xабарлар ва Янгиликлар
Марказий банк томонидан янги кўринишдаги 5 000 (беш минг) сўмлик ва 10 000 (ўн минг) cўмлик банкнотлар чиқарилади. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.


👉 @UZBEKISTANUZ
Forwarded from Kadastr - Live
ДАВЛАТ КАДАСТРЛАРИ МУТАХАССИСЛАРИ УЧУН ЎҚУВ КУРСЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

Давлат кадастрлари ягона тизимини юритувчи вазирлик ва идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида, жорий йилнинг июль ойида бошлаб давлат кадастрлари мутахассислари учун ўқув курслари ташкил этилди.

Мазкур ўқув курслари Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳамда Кадастр агентлиги билан ҳамкорликда 40 соатга мўлжалланган “Давлат кадастрлари ва геоахборот технологиялари” йўналишида олиб борилди.

Бугунга қадар курсда Давлат ўрмон кадастри, Етказиб бериш қувурлари, Энергетика объектлари давлат кадастрларини юритувчи 44 нафар мутахассислар ўқишни муваффақиятли тамомлаб, малака оширганлик ҳақида сертификатлар берилди.

Ҳозирда 35 нафар Энергетика объектлари, Давлат сув кадастри, Техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастри (эвакуация, ёнғин қисми), Гидротехника иншоотлари давлат кадатсрларини юритувчи мутахассислар иштирокида курслар давом эттирилмоқда.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Uzbekistanofficial | Расмий канал Тезкор Xабарлар ва Янгиликлар
21 август — шанба куни умумхалқ ҳашари бўлиб ўтади

Ҳукумат фармойишига асосан соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, республика бўйлаб коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2021 йилнинг август ойи Маҳаллаларни ободонлаштириш ойлиги этиб белгиланди.

Шунга кўра, 21 август умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари ўтказилади.

👉 @UZBEKISTANUZ
Қўқон шаҳар ҳокимининг 1-ўринбосари ҳибсга олинди

У Қўқон минтақавий темир йўл узели молия бўлими бошлиғининг ўринбосари билан тил бириктириб, бир шахсга аукционни ютиб беришни ваъда қилгани, бунинг эвазига $180 минг талаб қилгани айтилмоқда.

Хабар.узъга кўра, Икки мансабдор сўралган пулдан $10 мингини олаётган пайтларида қўлга тушишган.

@Militsiya_Uzb👈🏽
Forwarded from Ibrohim Usmonov
#Наманган_ер_назорати #инфографика

Кадастр агентлигининг Наманган вилояти бошқармаси ер ва кадастр назорати инспекторлари томонидан ўзбошимчалик билан қурилган биноларга қонуний чора кўриш ва бартараф этиш юзасидан жорий йилнинг 15- август ҳолатига амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумот инфографикада.

Кадастр агентлиги Наманган вилояти бошқармаси Матбуот хизмати
Forwarded from Namangan | Kun.uz
Илмий марказ филиали, янги туғуруқ комплекси, шаҳар болалар шифохонаси — Наманганда реконструкция қилинган тиббиёт масканлари очилди

Наманган вилоятида бир нечта тиббиёт масканлари реконструкциядан сўнг фойдаланишга топширилди.

👉 https://kun.uz/24082043

➡️ Наманган хабарлари
Forwarded from Namangan | Kun.uz
Наманганлик бир гуруҳ тадбиркорларга давлат раҳбари миннатдорчилик билдирди

Ўзбекистон президенти мамлакатда ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган тадбиркорларнинг бир гуруҳига миннатдорчилик билдирди.

“Энг кўп иш жойлари яратган тадбиркор” сифатида

Азизов Насим Неъматович - Наманган вилоятидаги “Merrymed farm” МЧЖ раҳбари

Камалитдинов Жобир Нуритдинович - Наманган вилоятидаги “Oqtosh tekstil” МЧЖ раҳбари

Мамадалиев Ҳасан Маматвалиевич - Наманган вилоятидаги “Mega tekstil” МЧЖ раҳбари

Саидов Абдуқаюм Абдураимович - Наманган вилоятидаги “FT textile group” МЧЖ раҳбари

Абдуллаев Нурали Юсуфалиевич - Наманган вилоятидаги “Nuran uz” МЧЖ раҳбари

“Энг яхши солиқ тўловчи” сифатида

Тудаков Алексей Павлович - Наманган вилоятидаги “Chortoq mineral water” МЧЖ қўшма корхонаси раҳбари

Дадабаев Қобил Қосимбоевич - Наманган вилоятидаги “Art soft tex” МЧЖ қўшма корхонаси раҳбари

Умаров Бахтиёр Ғаниевич - Наманган вилоятидаги “Istiqlol tekstil dizayn” МЧЖ раҳбари.

➡️ Наманган хабарлари
Forwarded from Kadastr - Live
#қонун #жавобгарлик

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 16.08.2021 йилда «Ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек ерларни ҳисобга олиш ва давлат ер кадастрини юритиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-708-сонли Қонун имзоланди.

Унга кўра,

❗️Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, шу жумладан, ушбу ер участкаларига нисбатан қонуний ҳуқуқлари мавжуд бўлмаган ҳолда улардан фойдаланганлик учун

▪️фуқароларга БҲМнинг 25 баравари

▪️мансабдор шахсларга эса 50 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Президент: қишлоқ хўжалиги ерлари – бу бизнинг бебаҳо миллий бойлигимиз, озиқ-овқат хавфсизлиги, оддий қишлоқ аҳолисининг кундалик ҳаёти, дегани

📍 https://uza.uz/uz/posts/294481

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Корхоналарнинг ҳозирда эгаллаб турган ер майдонлари уларга мулк қилиб расмийлаштириб берилади

Президент: Земельные участки, на которых расположены предприятия, будут оформлены предпринимателям в собственность

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Namangan | Kun.uz
Наманганлик тадбиркор логистика имтиёзлари бўйича давлат раҳбарига таклиф берди

⚡️Наманганлик тадбиркор Анна Добрых GSP+ тизими бўйича Европа иттифоқига текстиль маҳсулотларини экспорт қилишда транспорт харажатларига берилган 30%лик имтиёзни 50% қилиб берилишини сўради.

Президент нафақат текстиль, балки юқори қўшимча қиймат яратган маҳсулотларни ЕИга экспорт қилишда транспорт харажатлари учун 1 йилга 50 фоизгача имтиёз бериш бўйича қарор лойиҳаси ишлаб чиқилишини маълум қилди.

Айни вақтда Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтмоқда.

➡️ Наманган хабарлари
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун (кузатувчи сифатида) Қирғизистонга келди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг ва яқинларингизга ҳам улашинг: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFaczicxgPYOv3dkZg
Forwarded from KUN-XABARI
⚡️“Снос”лар бўйича ҳокимликларни тадбиркорлардан 123 миллиард қарздорлиги бор. 1 cентябргача бу қарздан бир тийин ҳам қолмаслиги, вилоят ҳокимлари 100 фоиз тўлаб, жой-жойига қўйиши керак — Президент

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг ва яқинларингизга ҳам улашинг: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFaczicxgPYOv3dkZg
Ҳамжиҳатликда гап кўп.
Наманган. Тезкор.
Халқимизнинг азалий одатларидан бир ҳашар бўлиб, байрамлар, катта тўйлар арафасида ташкил қилиниб, биз учун ҳамжиҳатлик ва бирдамлик рамзига айланди. Вазирлари Маҳкамасининг жорий йил 12 августдаги фармонига мувофиқ “21 август – умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари куни ҳамда 2021 йилнинг августи маҳаллаларни ободонлаштириш ойлиги” этиб белгиланди.
Ҳашарда фаол қатнашиш учун Кадастр агентлиги Наманган вилояти бошқармаси ва Давлат кадастлари палатаси Наманган вилояти бошқармаси тизимида меҳнат қилаётган 175 нафар ходимлар мустақиллик байрамига тайёргарлик кўриш мақсадида умумхалқ хайрия ҳашарига чиқдилар.
Ҳозиргача 1200 кв.метр хоналар, 320 метр ариқлар тозаланди, 270 дан ортиқ дарахтлар оқланди ва шакил берилди, 550 кв.метр гулзорлар тартибга келтирилди.
Наманганлик кадастчиларнинг асосий мақсади Жонажон Ўзбекистонимиз мустақиллигининг 30 йиллик байрамини юқори натижалар ва кўрсаткичлар билан кутиб олишдир.
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.