NAMANGAN KADASTR
1.14K subscribers
10.2K photos
929 videos
9 files
4.31K links
KADASTR AGENTLIGI VA DAVLAT KADASTRLARI PALATASI NAMANGAN VILOYAT BOSHQARMALARI

📍 Manzil: 160100, Namangan shahar, Xiva ko’chasi, 3-uy.

☎️ Tel. +99869 233-27-64
🖨 Tel./Faks: +99869 233-08-13

🌎 Web-sayt: namkadastr.uz
✉️ E-mail: namangandkp@kadastr.u
Download Telegram
Forwarded from Namangan | Kun.uz
Ўзбекистонда Гул етиштирувчилар уюшмаси ташкил этилиб, унга 20 млрд сўм ажратилди

Андижон, Жиззах ва Наманган вилоятларида майдони 2 сотих бўлган 25 та “Гулчилик ўқув полигонлари” ташкил этилади. Бунинг учун 0,5 гектар ер майдони ташаббускор тадбиркорларга электрон онлайн-аукцион (қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларда) ёки очиқ электрон танлов (қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда) орқали ижарага берилади.

👉 https://kun.uz/30464158

➡️ Наманган хабарлари
Forwarded from Namangan | Kun.uz
Вилоят ҳокими ҳиндистонлик инвесторни қабул қилди

Бугун вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Ҳиндистонинг “Ishan Group” компанияси раиси Ракеш Кумар Шармани қабул қилди.

Тиббиёт ва фармацевтика йўналишида фаолият олиб борадиган мазкур компания вилоятда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш лойиҳасини таклиф қилган.

Ўзаро мулоқот чоғида вилоятда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун Чуст ва Поп туманидан ер майдони ажратиш масаласи муҳокама қилинди.

➡️ Наманган хабарлари
ЭЪЛОН.
Кадастр агентлигининг 2021 йил 23 июлдаги буйруғига мувофиқ ташкил қилинган мини футбол мусобақасининг Наманган вилоят босқичига 7- август куни соат 7:00 да старт берилади.
Мусобақада иштирок этиш учун Наманган вилояти кадастр тизими туманлар ва шаҳар жамоаларидан жами 13 та команда қатнашади.
Кўтаринки руҳда ўтадиган спорт мусобақасига барча спорт ишқибозларини таклиф қилиб қоламиз.
Манзил: Наманган шаҳари, Гўзал даҳаси 35-мактабнинг мини футбол стадиони.
МАТБУОТ ХИЗИМАТИ.
#Кадастр_халқ_билан_бирга #Аҳоли_мурожаатлари

Наманган. Чуст туманида “Аёллар дафтари”даги фуқаро Варонина Маргаританинг мурожаати ижобий ҳал этилди ва амалий ёрдам берилди.

Матбуот хизмати.
#Тезкор_хабар
⚡️⚡️Шавкат Мирзиёев президентлик сайловларида ЎзЛиДеП партиясидан қатнашади

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси 2021 йилги президентлик сайловларига амалдаги президент Шавкат Мирзиёевни номзод сифатида кўрсатмоқчи эканлигини эълон қилди. Бу ҳақда партия марказий кенгашининг навбатдан ташқари пленумида маълум қилинди, дея хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.

Энг сўнгги муҳим хабарларни шу каналдан топасиз:👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFaczicxgPYOv3dkZg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманган. Кадастр агентлигининг 2021 йил 23 июлдаги буйруғига мувофиқ ташкил қилинган мини футбол мусобақасининг Наманган вилоят босқичига бугун 7- август куни соат 7:00 да Давлат кадастрлар палатаси Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи Нозимжон Инамов старт берди ва мусобақа қатнашчиларига омад тилади.
Мусобақада иштирок этиш учун Наманган вилояти кадастр тизими туманлар ва шаҳар жамоаларидан жами 13 та команда қатнашмоқда.
Қура ташлаш бўйича биринчи мусобақани Янгиқўрғон туман “Янги Ўзбекистон Ёшлари” командаси ва вилоят бошқармасининг “Дўстлик” футбол командаси бошлаб бердилар. Кўтаринки руҳда ўтган спорт мусобақасида янгиқўрғонликларни қўли баланд келди ва 4:3 ҳисоб билан келгуси босқичга ўтдилар. Муросасиз кечаётган спорт байрамига барча спорт ишқибозларини таклиф қилиб қоламиз.
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.
Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви доирасида Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан музокара ўтказди.

Барча соҳалардаги алоқаларни изчил ривожлантириш учун олий ва юқори даражадаги мулоқотни мунтазам давом эттиришга келишиб олинди.

Учрашувда минтақавий ва халқаро аҳамиятига молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

@Militsiya_Uzb👈🏽
#Davlat_kadastrlari_palatasi #Hududiy_boshqarmalar #Andijon_viloyati

Xabaringiz bor 23-iyul kuni bo'lib o'tgan aholi murojaatlari bilan ishlash tizimini yangicha tashkil qilish chora-tadbirlari bo‘yicha videoselektor yig'ilishida berilgan topshiriqlar ijrosini ta'minlash maqsadida Davlat kadastrlari palatasi raisi Moxir Valiyev boshchiligida Davlat kadastrlari palatasi Andijon viloyati boshqarmasida kengaytirilgan yig‘ilish bo‘lib o‘tdi.

Yig‘ilishda fuqarolar murojaatlari bilan ishlash, targ‘ibot va tashviqot ishlarini yana-da kuchaytirish, har bir murojaatga individual yondoshish lozimligi taʼkidlandi. Bu bo‘yicha yig‘ilish qatnashchilariga tegishli ko‘rsatma va topshiriqlar berildi.

Shuningdek palata raisi Andijon viloyatida aholi murojaatlari bilan ishlash bo'yicha olib borilayotgan ishlar bilan yaqindan tanishib, murojaatlarni ijobiy hal qilish bo'yicha tegishli idoralar bilan integratsiyalashgan dastur faoliyati bilan tanishdi.
Шавкат Мирзиёев Туркманистондан Тошкентга қайтди

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Туркманистонга амалий ташрифини якунлаб, Тошкент шаҳрига қайтиб келди.
Аниқ.уз👇🏽

@Militsiya_Uzb👈🏽
Ўзбекистон президентлигига барча номзодлар

Ўзбекистондаги 5 та сиёсий партиялар 24 октябрда бўлиб ўтадиган президент сайловига ўз номзодларини эълон қилишди.

➡️ Экологик партиядан — Нарзулло Обломуродов;

➡️ «Адолат» партиясидан — Баҳром Абдуҳалимов;

➡️ ЎзЛиДеП партиясидан — Шавкат Мирзиёев;

➡️ Халқ демократик партиясидан — Мақсуда Варисова;

➡️ «Миллий тикланиш» партиясидан — Алишер Қодиров.

(Тошкентликлар канали👇)
https://t.me/joinchat/Qb72vgBjfm81NjFi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учинчи маслаҳат учрашувидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на третьей Консультативной встрече глав государств Центральной Азии

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Davlat_kadastrlari_palatasi #Hududiy_boshqarmalar #Farg_ona_viloyati

Davlat kadastrlari palatasi raisi Moxir Valiyev boshchiligida Davlat kadastrlari palatasi Farg'ona viloyati boshqarmasida kengaytirilgan yig‘ilish bo'lib otdi.

Mazkur yig'ilishda Farg‘ona viloyatida xatlovdan o‘tkazilgan 1050 ta MFYlardagi 859 815 ta yaʼni 100 foiz ko‘chmas mulk obyektlarning foydalanuvchilar haqidagi maʼlumotlar shakllantirilib, xatlovdan o‘tkazish ishlari yakuni tahlil qilindi.

Shuningdek viloyatning barcha tuman filiallarida aholiga sifatli kadastr xizmatlarini ko'rsatish tashkilotga bo'lgan ishonchni oshirishda xizmat qilishi alohida ta'kidlab o'tildi.

Kun tartibidagi eng muhim masala: fuqarolar murojaatlari bilan ishlash, targ‘ibot va tashviqot ishlarini yana-da kuchaytirish, har bir murojaatga individual yondashish lozimligi bo‘yicha viloyat boshqarmasi hamda barcha tuman filial rahbarlariga tegishli ko‘rsatma va topshiriqlar berildi.
Forwarded from Namangan | Kun.uz
Наманганда қурувчилар куни нишонланди

2020 йилда пандемия бўлишига қарамасдан, вилоят қурувчилари томонидан 317,9 млрд сўм маблағ эвазига 68 та кўп қаватли уй-жойларда 1900 та хонадон қуриб, фойдаланишга топширилган.

8 август куни ушбу соҳа вакилларининг касб байрамига бағишланган вилоят тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда соҳада узоқ йиллар фаолият юритиб, ҳозирда кексалик гаштини сураётган меҳнат фахрийлари, уста-қурувчилар, архитектор ва мутасаддилар иштирок этди.

Вилоят раҳбари Шавкатжон Абдураззоқов йиғилганларни, соҳа ходимларини касб байрамлари билан табриклади.

Маълумот ўрнида: Наманган вилояти ҳудудида 2021 йилда янги тартиб доирасида тадбиркорлар томонидан шаҳар ва туманларда жами 13 та массивларда 104 та (2760 та хонадон) кўп қаватли уй-жойлар қурилади.
106 та объектларда (607,5 млрд. сўм) қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилиши белгиланган лойиҳалардир.

➡️ Наманган хабарлари
Forwarded from Uzbekistanofficial | Расмий канал Тезкор Xабарлар ва Янгиликлар
#Ғалабааааааа
Баҳодир Жалолов Олтин медаль соҳиби!

Бокс бўйича Токиодаги Олимпиада мусобақасида ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов юртимизга учинчи Олтин медальни олиб келди.

Ғалаба муборак!👏

👉 @UZBEKISTANUZ