Forwarded from Kadastr - Live
Кадастр паспортининг шакллари:
🏢 кўп квартирали уйдаги турар жойнинг кадастр паспорти;
🏠 якка тартибдаги турар жойнинг кадастр паспорти;
🏬 нотурар жой тоифасидаги кўчмас мулк объектининг кадастр паспорти;
🏕 ер участкасининг кадастр паспорти;
🏗 қурилиши тугалланмаган объектнинг кадастр паспорти.
Telegram Instagram YouTube Facebook

Кўчмас мулк объектига кадастр паспорти қуйидаги ҳолларда расмийлаштирилади ёки қайта расмийлаштирилади:
🔹 кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи хатлов ишлари бажарилганда;
🔹 кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда ёки ер участкаси алоҳида бўлинганда (бунда икки қисмга алоҳида кадастр паспорти шакллантирилади);
🔹 қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари хусусийлаштирилгандан сўнг уларнинг бир қисмига бўлган ҳуқуқ бошқа шахсга ўтганда;
🔹 ер участкасининг майдони ёки чегара нуқталари ўзгарганда;
🔹 кўчмас мулк объектининг манзилини белгилашда ёки ўзгартиришда;
🔹 кўчмас мулк объектининг тоифаси ўзгарганда;
🔹 ўз ер участкасида тегишли рухсатномаларни расмийлаштирмасдан қурилган бино ва иншоотлар мавжуд бўлганда.

Кадастр паспорти беришни рад этиш учун асослар:
♦️сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши;
♦️кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги;
♦️ариза берувчи ёки унинг вакили келишилган манзилда бўлмаган тақдирда;
♦️ваколатли орган томонидан кадастр паспортини расмийлаштириш бўйича кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилганлиги.
‼️ Кадастр паспортини расмийлаштиришни ушбу бандда кўрсатилмаган асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⛺️ Вақтинчалик иморат — қурилиш даврида вақтинчалик фойдаланиш учун бунёд этилган ва лойиҳа ҳужжатларида назарда тутилмаган иморат.
‼️ Ўзбошимчалик билан қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар, шунингдек, қурилиш даврида фойдаланиш учун қурилган вақтинчалик иморатларга бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилмайди, қонун ҳужжатларида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно.
Telegram Instagram YouTube Facebook
‼️ Ўзбошимчалик билан қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар, шунингдек, қурилиш даврида фойдаланиш учун қурилган вақтинчалик иморатларга бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилмайди, қонун ҳужжатларида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно.
Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Namangan | Kun.uz
Тадбиркордан 5 минг доллар пора олмоқчи бўлган фирибгар қўлга тушди
15 январ куни Наманган вилояти Косонсой туманида яшовчи якка тартибдаги тадбиркор вилоят ички ишлар бошқармасига шикоят мазмунида мурожаат йўллайди.
Унинг аризасида кўрсатилишича, 13 январ куни Косонсой тумани “Булоқ” пости олдида бир фуқаро билан кўришиб қолган, ўзаро суҳбат давомида эса тадбиркор балиқчилик фермер хўжалиги ташкил қилиш нияти борлигини айтганида ушбу фуқаро туман ҳокимлигида танишлари борлигини ва улар орқали ер олиб бериши мумкинлигини айтиб, бунинг эвазига танишларига 20 минг доллар бериш лозимлигини айтган. Фирибгар “иш бошидаёқ” аввалдан 5 минг доллар талаб қилган. Тадбиркор ўз мурожаатида бу шахснинг ҳаракатлари қонунийлигини текшириб беришни сўраган.
Мазкур мурожаатга асосан шу куннинг ўзида вилоят ИИБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан холислар ва аризачи гувоҳлигида пулларга кимёвий ишлов берилиб тезкор тадбир ўтказилди. Тадбир давомида аризада номи келтирилган фуқаро тадбиркордан тумандаги “Косонсой Текмен” корхонаси олдида 5 минг долларни пора беришга далолат қилиб, фирибгарлик йўли билан олган вақтида қўлга олинган.
Вилоят ИИБга кўра, ушбу ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида фирибгар кимсанинг туман ҳокимлигига ҳеч қандай дахли йўқлиги маълум бўлган.
👉 Наманган хабарлари

Forwarded from Наманган Бозори 🇺🇿 (𝐀𝐃𝐌𝐈𝐍𝐈𝐒𝐓𝐑𝐀𝐓𝐎𝐑🇺🇿)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда ер олиб бериш учун фуқародан 700 доллар талаб қилган маҳалла раиси қўлга олинди
(NAMANGANBOZORI👇)
➥https://telegram.me/joinchat/AAAAAEGN0I9Ovj03Ex64Jg
(NAMANGANBOZORI👇)
➥https://telegram.me/joinchat/AAAAAEGN0I9Ovj03Ex64Jg
Forwarded from Kadastr - Live
Кадастр паспортини тайёрлаш муддатлари:
1️⃣ кўчмас мулк объектларининг турар жойга оид қисми бўйича:
🏢кўп квартирали уйдаги квартира — 3 иш кунигача;
🏠якка тартибдаги турар жой — 5 иш кунигача;
2️⃣ кўчмас мулк объектларининг нотурар жойга оид қисми бўйича:
🔹умумий майдони 100 кв.м. гача — 5 иш кунигача;
🔹100 кв.м дан 1 000 кв.м. гача — 7 иш кунигача;
🔹1 000 кв.м дан 5 000 кв.м. гача — 10 иш кунигача;
🔹5 000 кв.м дан 15 000 кв.м. гача — 15 иш кунигача;
🔹15 000 кв.м дан 50 000 кв.м гача — 20 иш кунигача;
🔹50 000 кв.м дан ортиқ — 25 иш кунигача;
🔸ажратилган ер участкалари бўйича — 3 иш кунигача.
‼️ Кадастр паспорти йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда), қоғоз ёки пластик шаклда янги кадастр паспорти икки иш куни мобайнида берилади.

🗓 27 январ:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар
🇺🇿 Шавкат Мирзиёев ёшлар бандлигини таъминлашга оид янги вазифаларни белгилаб берди
👨🏻💻Ёшлар муаммоларини тизимли ўрганиш вазифаси ДХХга юклатилди
🗣 «Берухсат мажлис қилганлар ишдан кетади» — Шавкат Мирзиёев
🦺 2021 йилда 500 мингдан ортиқ ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш вазифаси қўйилди
🍅 Хорижга помидор ва 🌶 қалампир экспорт қилувчи тадбиркорларга янги талаблар юклатилди
Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha

САВОЛ❓
Бинони фойдаланишга қабул қилиш учун Давлат хизматлари марказига мурожаат қилганимда мурожаатимни кўриб чиқиш учун давлат божи тўлаган эдим, бироқ менинг мурожаатим туман кадастр филиали томонидан кўриб чиқиб рад этилди. Мен ҳар сафар мурожаат этганимда тўлов тўлашим шартми ёки аввалгиси кучини йўқотмайдими?
✅ ЖАВОБ:
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сонли қарорининг 7 иловаси 20-бандида “Ариза берувчи далолатнома лойиҳасини тайёрлаш ёки келишиш рад этилган кундан бошлаб бир ой мобайнида давлат хизмати кўрсатиш учун йиғимни тўламасдан объектни фойдаланишга қабул қилиш учун қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга” деб кўрсатилган.

Мен кўчмас мулк харид қилдим. Кўчмас мулкга бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш учун ариза берганимдан сўнг неча кунда давлат рўйхатидан ўтказилади?
✅ ЖАВОБ:
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сонли қарори билан тасдиқланган “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомининг 14-бандида “Рўйхатдан ўтказувчи кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ҳужжатлар келиб тушган кундан эътиборан икки иш куни давомида давлат рўйхатидан ўтказади” деб кўрсатилган.
Олди-сотди шартнома нотариал тартибда рамийлаштирилган тақдирда, ариза берилиши кадастр идоралари билан ўрнатилган ўзаро электрон тизим орқали нотариус томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилган ва амалда қўлланилиб келинмоқда.

🏢🏠 Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш асослари:
♦️кўчмас мулк объектининг мансублиги масаласида низолар борлигидан далолат берувчи суд ҳужжатларининг мавжудлиги;
♦️ваколатли орган томонидан кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилганлиги;
♦️тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри, қарама-қарши ёки бузилган маълумотлар топилиши;
♦️бирламчи кадастр йиғмажилдининг (кадастр паспорти) мавжуд эмаслиги;
♦️ер участкаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб қўйилганлиги ҳақидаги маълумотларнинг мавжудлиги;
♦️тақдим этилган материаллардаги камчиликларнинг уч иш куни мобайнида бартараф этилмаслиги;
♦️ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда бекор қилинганлиги;
♦️ҳуқуқларнинг вужудга келишини белгиламайдиган ҳужжатларнинг тақдим этилиши.
Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни бошқа асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.

🇺🇿 Жорий йил 14 январда “Ер участкаларини ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик кучайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун Президентимиз томонидан имзоланди.
❓Бу қонун билан фуқароларнинг ер билан боғлиқ мажбуриятларида қандай ўзгаришлар бўлади?
🏢 Қуйидаги видео лавҳада Кадастр агентлиги бошқарма бошлиғи Фарҳод Тўхташев бу ҳақда сўзлаб берди.
Telegram Instagram YouTube Facebook
❓Бу қонун билан фуқароларнинг ер билан боғлиқ мажбуриятларида қандай ўзгаришлар бўлади?
🏢 Қуйидаги видео лавҳада Кадастр агентлиги бошқарма бошлиғи Фарҳод Тўхташев бу ҳақда сўзлаб берди.
Telegram Instagram YouTube Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кадастр Aгентлиги Наманган вилоят бошқармаси бошлиғи Содиқжон Собирович Муҳитдиновнинг жорий йилнинг 29 январ куни Наманган телерадиокомпанияси мухбирига берган интервюси
Forwarded from Наманган Бозори 🇺🇿 (𝐀𝐃𝐌𝐈𝐍𝐈𝐒𝐓𝐑𝐀𝐓𝐎𝐑🇺🇿)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ислом Каримов:
Бу дунёда иккита нарсага жуда катта эътибор бериш керак....
P/S: Бугун, 30-январь Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг таваллуд топган кунлари.
Охиратлари обод бўлсин!
(NAMANGANBOZORI👇)
➥https://telegram.me/joinchat/AAAAAEGN0I9Ovj03Ex64Jg
Бу дунёда иккита нарсага жуда катта эътибор бериш керак....
P/S: Бугун, 30-январь Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг таваллуд топган кунлари.
Охиратлари обод бўлсин!
(NAMANGANBOZORI👇)
➥https://telegram.me/joinchat/AAAAAEGN0I9Ovj03Ex64Jg
Forwarded from Kadastr - Live
Ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг вужудга келиши қуйидаги ҳужжатлар асосида рўйхатдан ўтказилади:
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060- сон қарори)
🔶 ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш учун — давлат ҳокимияти органларининг ер участкасини бериш тўғрисидаги, ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарори ёки мерос қилиб олиш ҳуқуқи тўғрисидаги нотариал идора томонидан берилган гувоҳнома ёхуд бу ҳуқуқ аукцион асосида сотиб олинганлиги тўғрисидаги туман (шаҳар) ҳокими томонидан берилган давлат ордери;
🔶 ер участкасига доимий эгалик қилиш, доимий ва муддатли (вақтинча) фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш учун — жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг муайян юридик ва жисмоний шахсга ер участкаси бериш тўғрисидаги, ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарори, «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида ўтказилган электрон аукцион натижалари ҳақида баённома;
🔶 ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш учун — давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли давлат органлари томонидан берилган давлат ордери;
🔶 ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш учун — жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг ер участкасини ижарага бериш тўғрисидаги ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари асосида ваколатли органлар томонидан тузилган ер участкасининг ижара шартномаси.

Telegram
Kadastr - Live
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Forwarded from Kadastr - Live
“Кадастр ишларини бажариш соҳасида давлат органлари функциясини хусусий секторга ўтказиш тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси regulation.gov.uz порталига жойлаштирилди.
Лойиҳада 📗 Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малака шаҳодатномасини бериш тартиби тўғрисидаги низом;
📝 Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида кадастр муҳандислари томонидан кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилди тайёрлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар нархининг минимал ставкалари келтирилган.
Қарорга кўра кадастр муҳандиси Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри ҳудудида шартнома асосида
🔹кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш;
🔹кўчмас мулк объектларининг қаватма-қават режаларини тузиш;
🔹кўчмас мулк объектлари техник режаларини расмийлаштириш;
🔹кўчмас мулк объектларини техник ҳисобга қўйиш каби хизматларни амалга ошириши мумкин бўлади.

❌ЕР БЕРИШ ТАРТИБИНИ БУЗИШ❌
Ер бериш тартибини бузиш, шундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса,
🟥 базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракат:
а) такроран содир этилган бўлса;
б) суғориладиган ерларнинг қишлоқ хўжалиги оборотидан чиқишига сабаб бўлса,
🟥 базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
🇺🇿🇺🇿🇺🇿 Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 229/4-моддаси.

❌ЕР УЧАСТКАСИНИ НОҚОНУНИЙ ОЛИБ ҚЎЙИШ❌
Ер участкасини ноқонуний олиб қўйиш шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса,
🟥 базавий ҳисоблаш миқдори(БҲМ)нинг 200 бараваридан 250 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Ер участкасининг ноқонуний олиб қўйилиши олиб қўйилаётган ер участкасидаги биноларни, бошқа иморатларни, иншоотларни ёки дов-дарахтларни ёхуд уларнинг қисмларини, мазкур мол-мулкнинг бозор қиймати, шунингдек унинг мулкдорига бундай олиб қўйиш муносабати билан етказилган зарарнинг ўрни олдиндан ва тўлиқ қопланмаган ҳолда бузиб ташлашга сабаб бўлса, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин ёки анча миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса,
🟥 БҲМнинг 250 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатдан 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Худди шундай ҳаракатлар кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса,
🟥 БҲМнинг 300 бараваридан 500 бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Худди шундай ҳаракатлар кўпчилик учун хавфли бўлган усулда ёки жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса,
🟥 муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.