NAMANGAN KADASTR
1.05K subscribers
10.2K photos
921 videos
9 files
4.28K links
KADASTR AGENTLIGI VA DAVLAT KADASTRLARI PALATASI NAMANGAN VILOYAT BOSHQARMALARI

📍 Manzil: 160100, Namangan shahar, Xiva ko’chasi, 3-uy.

☎️ Tel. +99869 233-27-64
🖨 Tel./Faks: +99869 233-08-13

🌎 Web-sayt: namkadastr.uz
✉️ E-mail: namangandkp@kadastr.u
Download Telegram
#Korrupsiyaga_qarshi_kurash

⚡️Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз

🇺🇿Наманган вилояти кадастр тизимида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг жорий йил 24-июндаги буйруғига биноан 2022-йил 17-октябрдан 17- ноябргача эълон қилинган “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” доирасида “Коррупцияга қарши курашиш ва коррупцияга йўл қўйганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари” мавзусида жойларда учрашувлар, йиғилишлар ва семинарлар бўлиб ўтмоқда. Бугунги навбатдаги семинар Чуст тумани кадастр ходимлари учун бўлиб ўтди.

🔹Тадбирда Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатасининг Наманган вилояти бошқармалари комплаенс-назорат хизмати ходимлари М.Нурматов ва А.Обидовлар, бўлим бошлиғи Б.Валиев ва бошқармаларнинг Чуст туман бўлим ва филиали раҳбарлари, ходимлари, ер ва кадастр назорати инспекторлари 25 нафар ходимлар иштирок этдилар.

🔹Семинарда А.Обидов ўзининг маърузасида Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида” ги қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 61, 193 – моддалари ҳамда Жиноят кодексининг 167, 168, 192, 205, 209-214, 243 ва 301- коррупция билан боғлиқ моддаларини мазмун-моҳиятини очиб берди. Ҳар бир моддани диспозициясини тушунтирар экан, маъмурий ҳуқуқбузарлик ва жиноий фаолиятнинг объектив ва субъектив томонлари ҳамда объект ва субъектларини батафсил тушунтирди. Коррупцияни олдини олиш, бундай ҳуқуқбузарлик ва жиноий фаолият учун жазо муқаррарлиги таъкидлаб ўтилди.

🔹Тадбирда сўзга чиққан М.Нурматов коррупцияга қарши курашиш бугунги кунда давлат сиёсати даражасида олиб борилаётганлиги, шу муносабат билан коррупцияга йўл қўйганлик учун жавобгарликни янада кучайтириш мақсадида бир қатор жиноий-ҳуқуқий меъёрий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётганлигини гапириб ўтди.

🔹Иштирокчиларнинг диққат эътиборини, меҳнат интизомига риоя қилиш, мурожаатчиларга хушмуомалада бўлиш, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушаётган мурожаатларга ўз вақтида жавоб бериш, коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни олдини олишга қаратди.

🔹Семинарда туман ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга нотиқлар томонидан батафсил жавоб олдилар. Тадбир, ходимлар орасида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантиришга қаратилганлиги билан аҳамиятли бўлди.

🔹Мақсадимиз эса “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги”да фаол қатнашиб, кадастр тизимини коррупциядан холи тизимга айлантириш ва халқимизни кадастр хизматидан рози қилишдир.

Матбуот хизмати.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Ашхобод шаҳрига келди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл в город Ашхабад с официальным визитом.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkmaniston

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Kadastr #brifing

📢 21-oktabr, juma kuni:

🟢 Brifing

➡️ Mavzu: Kadastr agentligi va Jahon banki hamkorligidagi investitsiya loyihasi ijrosi

● Vaqti: 16:00

● Ishtirok etadi: Kadastr agentligi bo‘lim boshlig‘i Zilola Abdugafurova

Telegram 📸 Instagram 📹YouTube 🌐 Facebook 🌍 Web-sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон халқига байрам табриги

Праздничное поздравление народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Namangan #Kadastr #siyosiy_marifat_soati

🇺🇿Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasining Namangan viloyati boshqarmalari xodimlari davlat fuqarolik xizmatchilari uchun navbatdagi "Siyosiy-maʼrifat soati"da ishtirok etdilar.

Matbuot xizmati.
Telegram Instagram Facebook
#ONATILIMFAXRIM

💐TABRIKNOMA💐

Assalomu alaykum!
Hurmatli hamkasblar!

🔹Siz azizlarni, bugungi qutlug‘ ayyom – O‘zbek tili bayrami bilan chin qalbdan samimiy muborakbod etamiz.

🇺🇿Yurtimizda “Davlat tili haqida”gi qonunning 1989-yil 21-oktabrda, qabul qilinishi milliy mustaqillik sari qo‘yilgan muhim qadam bo‘lgan edi. O‘zbek tili bayrami kuni sifatida keng nishonlanayotgan, shu bayram maʼnaviy hayotimizdan mustahkam va munosib o‘rin oldi.

🇺🇿 Mamlakatimizda o‘zbek tilini zamon talablari asosida rivojlantirish, uning davlat tili sifatidagi o‘rni va nufuzini yanada mustahkamlash borasida katta ishlar amalga oshirilmoqda.

🔹Aziz va qadrli hamkasblar! Sizlarni O‘zbek tili bayrami bilan yana bir bor samimiy tabriklaymiz!

🔹Barchangizga sog‘-salomatlik, baxtu-saodat, xonadonlaringizga tinchlik-xotirjamlik, fayzu baraka tilaymiz!

🇺🇿 O‘zbek tilimiz hamisha jaranglab, mag‘rur yangrasin!


Matbuot xizmati.
Telegram Instagram Facebook