NAMANGAN KADASTR
1.05K subscribers
10.2K photos
921 videos
9 files
4.28K links
KADASTR AGENTLIGI VA DAVLAT KADASTRLARI PALATASI NAMANGAN VILOYAT BOSHQARMALARI

📍 Manzil: 160100, Namangan shahar, Xiva ko’chasi, 3-uy.

☎️ Tel. +99869 233-27-64
🖨 Tel./Faks: +99869 233-08-13

🌎 Web-sayt: namkadastr.uz
✉️ E-mail: namangandkp@kadastr.u
Download Telegram
Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси вилоят бўлими ташаббуси билан вилоятдаги барча ОАВ вакиллари ва Ахборот хизмати раҳбарлари, интернет порталлари ҳамда ижтимоий тармоқлар администраторлари билан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг мажлислар залида  «Медиа маконида холислик ва касб этикасига амал қилиш заруратлари» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Учрашувни Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Носиржон Деҳқонов очди ва олиб борди.

Давра суҳбатида вилоят ҳокими ўринбосари Ботиржон Нуритдинов иштирок этиб, бугунги сўз эркинлиги, медиамаконнинг холислиги тўғрисида сўзлади.

Касб этикаси ҳақида куйиниб сўзлаган "Наманганская правда" газетаси бош муҳаррири Одилжон Иномов фикрларини Ўзбекистон Мусулмонлар идораси шаҳар бўлими раҳбари Мусохон Аббоситдинов давом эттириб, сўз залвори бу ҳақда исломий қарашларни тушунтириб ўтди.

"Дарё.уз" сайти мухбири Азизбек Абдувалиев, "Орзу ва ҳаёт" лойиҳаси раҳбари Илҳомжон Қосимов, фаол блогер Жобир Алихон,  фахрий журналист Раҳимжон Ирисов ахборот хуружлари, блогер ҳамда журналистлар бирдамлигини таъминлаш зарурлигини таъкидлаб ўтишди.

Музокарада Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Рислиғхон Мажнунова, фахрий журналист Рустамжон Умматов, вилоят телерадиокомпанияси директори Муҳаммаджон Мақсудовлар сўзга чиқиб, оммага ахборот етказишда холисликка, касб этикасига амал қилишни, асосланган хабарлар етказиш зарурлиги, шахсий магфаатни кўзламаслик, устозлар тажрибасидан ўрганиш ахборот майдонини мустаҳкамлашда қўл келишини, бу борада ҳар қандай ёрдамга тайёр эканликларини айтиб ўтишди.

Мавзуга доир фикр-мулоҳаза ва кўплаб  таклифлар  ўртага ташланди, интернет тармоғига жойланаётган ёлғон хабарлар, "урчиб бораётган кўчирмакашлик" иллати қораланди.

Вилоят шаънини қоралаш  учун ноҳақ, нохолис чиқишларга муносабат билдиришлик, келган мурожаатларда иккала томонни ҳам ўрганиш зарурлиги муҳокама қилинди.

Ўтказилган давра суҳбати иштирокчилари бундай йиғинларни   мунтазам ўтказиб туришга келишиб олишди.
#tabrik

🇺🇿Bugun kadastr sohasida o‘z o‘rniga ega, minglab shogirdlarga ustozlik qilgan va kuni kecha Toshkent axborot texnologiyalar universiteti huzuridagi ilmiy darajalar beruvchi ilmiy kengashda “Davlat tashkilotlarining arxiv faoliyatini axborot-hujjatli va metrologik taʼminlash usullari, modellari va algoritmlari” mavzusi bo‘yicha texnika fanlari doktori (dsc) dissertatsiyasini himoya qilgan ustozimiz Kadastr agentligi direktori o‘rinbosari – “Geoinnovatsiya markazi” DUK direktori Abdullayev Abdushukur Hamidovichni tavallud topgan kunlari.

💐Shu munosabat bilan Kadastr agentligi oilasi va barcha tizim tashkilot xodimlarimiz nomidan ustozni muborakbod etamiz. Sizga mustahkam sog'lik tilaymiz.

Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt
#Президент_қарори

❗️Деҳқончилик учун ерлар аҳолига 30 йилга ижарага берилади

“Деҳқон хўжаликлари ташкил этишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–373-сон, 10.09.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, фермерлар ва кластерлар фойдаланишидаги пахта ва ғалладан қисқартирилган ҳамда аҳоли пунктларига яқин ва сув таъминоти яхши бўлган ерлардан 2022 йил якунигача қўшимча 20 минг гектар – умумий 100 минг гектар экин майдонлари, 2023 йилда 95 169 гектар экин майдонлари аҳолига очиқ электрон танлов орқали ижарага берилади (30 йил муддатга).

📌 “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган аҳолига деҳқон хўжалигини учун ер танлов орқали ижарага берилганда, улар дафтарлардан чиқарилмайди ва улар учун барча имтиёз ва преференциялар бир йилга сақлаб қолинади.

Telegram Instagram Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kadastr #OAV_BIZ_HAQIMIZDA

⁉️Yer uchastkasini xususiylashtirishda nimalarga e'tibor berish kerak?

📌Mazkur savolga Kadastr agentligi bo'lim boshlig'i Bekzod Nishonov "Munosabat" ko'rsatuvi orqali javob berdi.

Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандга келди. Давлатимиз раҳбари Имом Бухорий мақбараси ва Биринчи Президент Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл в Самарканд. Глава государства посетил мавзолей Имама Бухари, а также почтил память Первого Президента Ислама Каримова.

#Mirziyoyev #safar #Samarqand

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kadastr #OAV_BIZ_HAQIMIZDA

⁉️Kadastr hujjatiga ega bo'lmagan uylarga qanday tartibda kadastr hujjati rasmiylashtiriladi?

📌Mazkur savolga Kadastr agentligi bosh mutaxassisi Bekzod Otabekov "Minbar" ko'rsatuvi orqali javob berdi.

Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌 Samarqand – dunyo ahli nigohida bo‘ladi

#DavKadastrPalata #SCO2022Samarkand

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram |Facebook|Instagram|YouTube
🔹Auksion savdolariga taqdim etilgan yer uchastkalarining haftalik hisoboti🔹

📧
Respublikamizning barcha hududlari bo‘yicha 6-12 sentabr kunlari auksion savdolariga taqdim etilgan 729 ta yer uchastkalarining statistik ma’lumotlari bilan tanishing.

📧 Davlat kadastrlari palatasi taqdim etgan ma'lumotlar asosida e-auksion.uz da qatnashing va shaffof, ochiq yo'l bilan yer uchastkalarini sotib oling!

#DavKadastrPalata #auksion #info

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram |Facebook|Instagram|YouTube
🇺🇿ҲУРМАТЛИ ФУҚАРОЛАР!

♦️Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатасининг Наманган вилояти бошқармалари Сизларни кадастр соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олишда ҳамкорликка чорлайди.

♦️Агарда Сиз кадастр тизимида коррупцион ҳолатларга дуч келсангиз ёки ходимларнинг ноқонуний ҳаракатлари тўғрисида маълумотларга эга бўлсангиз, ҳудудингиздаги ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаш ва қурилишлар ҳақида зудлик билан бизга мурожаат қилинг.

Мурожаатчи тўғрисидаги маълумотлар сир сақланиши кафолатланади

⛔️КОРРУПЦИЯ ИЛЛАТИ ВА ЕРЛАРНИ ТАЛОН ТАРОЖ ҚИЛИНИШИГА ҚАРШИ БИРГАЛИКДА КУРАШАЙЛИК !

Ишонч телефонлари:

☎️+998 99 979 60 43
☎️+998 90 509 46 59

Бошқармаларнинг Комплаенс-назорат хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин 15 сентябрь куни ташриф билан мамлакатимизга келди.

Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.

Ташрифнинг биринчи кунида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинади.

Музокаралар якунида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини сифат жиҳатидан янги даражага кўтаришга қаратилган икки томонлама ҳужжатни имзолаш кўзда тутилган.

16 сентябрь куни Россия Президенти Владимир Путин Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг навбатдаги саммитида иштирок этади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇨🇳 Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинни расмий кутиб олиш маросими

Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt