NAMANGAN KADASTR
1.05K subscribers
10.2K photos
921 videos
9 files
4.28K links
KADASTR AGENTLIGI VA DAVLAT KADASTRLARI PALATASI NAMANGAN VILOYAT BOSHQARMALARI

📍 Manzil: 160100, Namangan shahar, Xiva ko’chasi, 3-uy.

☎️ Tel. +99869 233-27-64
🖨 Tel./Faks: +99869 233-08-13

🌎 Web-sayt: namkadastr.uz
✉️ E-mail: namangandkp@kadastr.u
Download Telegram
#Korrupsiyaga_qarshi_kurash

⚡️Коррупция нафақат жамият, балки оила кушандасидир

🔹Бугун, 29-июль куни Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатасининг Наманган вилояти бошқармалари комплаенс-назорат хизмати ходимлари M.Нурматов, А.Обидов ҳамда палатанинг вилоят бошқармаси биринчи бўлим бош мутахассиси Б.Валиевлар иштирокида Тўрақўрғон тумани бўлим ва филиали ходимлари билан “Коррупция нафақат жамият, балки оила кушандасидир” мавзусида профилактик тадбир ўтказилди.

🔹Тадбирда меҳнат ва ижро интизоми, ҳуқуқбузарликларни ва коррупцион жиноятларни содир этишни олдини олиш, жисмоний ва юридик шахсларни мурожаатлари билан ишлаш тартиби ҳамда ижро интизомига амал қилиш каби мавзуларда сўз борди. Шунингдек, мамлакатимизда бу йил ўтказилиши кутилаётган муҳим сиёсий воқелик – умумхалқ Референдумида фаол иштирок этишга чақирилди.

🔹Йиғилиш иштирокчиларига жамиятимизда ҳалол меҳнат билан обрў қозонган, бугунги кунда ҳам эл ардоғида бўлган фидойи инсонлардан ўрнак олиб ишлашимиз ва яшашимиз лозимлиги, тўғрисўзлик ва ҳалолликда ҳикмат кўплигини ҳаётий мисоллар билан тушунтириб берилди. Ходимлар ўзларини қизиқтирган бир нечта савол ва муаммолар бўйича батафсил маълумот олдилар.

Матбуот хизмати.
Telegram Instagram Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишининг тадбирларида иштирок этаётган ШҲТга аъзо давлатлар делегацияларининг раҳбарларини қабул қилди.

Учрашувда Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманьям Жайшанкар, Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари - ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди, Хитой Давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван И, Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев, Покистон ташқи ишлар вазири Билавал Бхутто Зардарий, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин, шунингдек, ШҲТ бош котиби Чжан Мин ва ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори Руслан Мирзаев иштирок этди.

Кўп томонлама ҳамкорликнинг устувор вазифалари ва ШҲТни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Ўзбекистоннинг бирлашмага раислиги давомида ўтган даврда биргаликда амалга оширилган ишлар натижалари ҳамда жорий йил сентябрь ойида Самарқандда ўтадиган саммит кун тартибига алоҳида эътибор қаратилди.

Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Facebook|Instagram|Twitter
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқлар орқали Наманган вилояти Норин туманидан “Кадастри йўқ уйларга жарима солинябди” сарлавҳали мурожаат тарқалди.

Кадастр агентлиги Наманган вилояти бошқармаси ушбу мурожаат бўйича қуйидагича муносабат билдиради.
Президент Шавкат Мирзиёев “Astrum” IT aкадемиясига ташриф буюриб, ахборот технологиялари соҳаси мутахассислари ва ёшлар билан учрашди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил IT-академию «Astrum» и провёл встречу со специалистами сферы информационных технологий и молодежью.

#Mirziyoyev #uchrashuv #IT #muloqot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
▫️Matbuot kotiblariga sertifikatlar topshirildi▫️

🔰 Avval xabar berganimizdek, Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasining hududiy va tizim tashkilotlari matbuot kotiblari uchun malaka oshirish o‘quv kurslari tashkil etilgandi. Unda axborot siyosatini yuritish, matbuot xizmati faoliyatini tashkil etishda qonunchilikdagi ahamiyatli jihatlar hamda ijtimoiy tarmoqlardan foydalanish, maqsadli auditoriya bilan ishlash mavzularida darslar tashkil etildi.

🔰 Hafta so‘nggida mazkur o‘quv seminarlar yakuniga ko‘ra, matbuot kotiblarining o‘zlashtirish darajasini aniqlovchi test savollarida to‘plagan ballariga natijasi o‘laroq sertifikatlar topshirildi.

#DavKadastrPalata #matbuot_kotiblari #o_quv_kurslari

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram |Facebook|Instagram|YouTube