NAMANGAN KADASTR
1.14K subscribers
10.2K photos
929 videos
9 files
4.31K links
KADASTR AGENTLIGI VA DAVLAT KADASTRLARI PALATASI NAMANGAN VILOYAT BOSHQARMALARI

📍 Manzil: 160100, Namangan shahar, Xiva ko’chasi, 3-uy.

☎️ Tel. +99869 233-27-64
🖨 Tel./Faks: +99869 233-08-13

🌎 Web-sayt: namkadastr.uz
✉️ E-mail: namangandkp@kadastr.u
Download Telegram
“Янги Ўзбекистон” боғида мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган байрам тантанаси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаб, халқимизни табриклади.
Байрам шодиёнаси катта концерт дастури билан якунланди.

В парке «Янги Узбекистан» прошли праздничные торжества в честь 30-летия независимости нашей страны.
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев выступил на мероприятии и поздравил соотечественников с праздником.
Состоялся большой праздничный концерт.

#Mirziyoyev #Mustaqillik #bayram #konsert

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Kadastr - Live
Азиз юртдошлар, ҳурматли ҳамкасблар!

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги жамоаси Сиз азизларни Ўзбек халқини тарихий, муқаддас ва энг азиз байрами бўлган – Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги билан самимий муборакбод этади.

Бугунги кунда жонажон юртимизнинг ҳар бир кўчаларида байрам шукуҳи. Шу қатори Кадастр агентлигида ҳам.

Ҳурматли Президентимиз тизимимизнинг арзимас меҳнатини эътиборга олиб, Кадастр агентлиги марказий тузилмасидан 26 нафар ходимларимизни “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирлаганлари ва бунинг учун жамоамиз номидан Давлатимиз раҳбарига миннатдорчилик билдирамиз.

Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида кадастр соҳасига ҳам жуда катта аҳамият берилмоқда.

Бугунги кунда биз, жамоамиз билан мутлақо янгича ишлашни, аҳоли ва тадбиркорлар билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқот орқали соҳада муаммоларни ҳал этиш йўлида катта қадамларни қўйганмиз.

Аминманки, мазкур соҳада эришилган энг яхши тажриба, ютуқ ва анъаналарни сақлаб қолган ҳолда бугунги замон талабларига мос янгиликларни ўзлаштириб, тизимимиз олдига қўйилган барча вазифаларни сидқидилдан, сўзсиз бажаришда давом этамиз.

Азизлар!

Фурсатдан фойдаланиб, истиқлолимизнинг 30 йиллиги байрами муносабати билан барча юртдошларимизни, соҳамизнинг фахрийларини ва ҳамкасбларимизни яна бир бор самимий муборакбод этаман.

Барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман.

Ҳурмат билан, Кадастр агентлиги директори
Фазлиддин Умаров
#Davlat_kadastrlari_palatasi #Hududiy_boshqarmalar #Palata_xodimlari #Markaziy_apparati #Mustaqilligimizning_30_yilligi

Mustaqillik shodiyonalari!

O'zbekiston Respublikasining Davlat Mustaqilligining 30 yilligi munosabati bilan kuni kecha Davlat kadastrlari palatasi raisi M.Valiyev boshchiligida sohada fidokorona xizmatlari uchun markaziy apparat hamda hududiy boshqarmalarning 40 ga yaqin xodimlariga tashakkurnomalar hamda esdalik sovg`alarini topshirish marosimi bo`lib o`tdi.

El-yurt ravnaqi va farovonligi yo'lida palata xodimlarining fidokorana xizmatlari biz uchun juda muhimdir va ularga kelajakdagi ishlariga ulkan zafarlar tilayman.

Davlat kadastrlari palatasi raisi-M.Valiyev
Forwarded from Шамситдин Тоштемиров
ТАБРИКНОМА.

Бугун Давлат кадастрлари палатаси Наманган вилояти бошқармаси бухгалтерия ходими, ёшларнинг устози, ҳурматли Абдусолиев Аъзамжон Абдурахмонович муборак 50 ёшлик юбилейларини нишонламоқдалар.
Давлат кадастрлари палатаси Наманган вилояти бошқармаси меҳнат жамоаси номидан Аъзамжон Абдурахмоновични қўшалоқ байрам, таваллуд айёмлари билан ва Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг
30 йиллиги байрами муносабати билан чин қалбдан самимий табриклаймиз.Уларга сиҳат саломатлик, оилаларига тинчлик хотиржамлик, Юртимиз, соҳамиз равнақи йўлидаги ишларида зафарлар тилаб қоламиз.

Ҳурмат билан, Бошқарма бошлиғи Н.Инамов.
БУГУН "НАМАНГАН ҲАҚИҚАТИ" ГАЗЕТАСИНИНГ
1-СЕНТЯБРЬ БАЙРАМ СОНИДА БОШҚАРМАНИНГ ЮРТДОШЛАРИМИЗГА ТАБРИКГИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ.
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.
Forwarded from Ibrohim Usmonov
ТАБРИКНОМА

Бугун Кадастр агентлиги Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи Мухитдинов Содиқжон Собировичнинг таваллуд кунлари.

Хурматли Содиқжон Собирович!

Сизни Кадастр агентлиги Наманган вилояти бошқармаси жамоаси ва бошқарма касаба уюшма қўмитаси номидан туғилган кунингиз билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз! Сизга мустаҳкам сиҳат саломатлик, оилавий бахт, сохамиз ривожи йўлидаги фаолиятингизга улкан зафарлар тилаб қоламиз! Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!
⚡️ХУШХАБАР

❗️ Ўзбекистонликлар 2021 йил Сентябрь ойининг охиридан умра зиёратига боришлари мумкин.

🕋 Ниҳоят бир ярим йиллик танаффусдан сўнг ўзбекистонлик зиёратчилар расмий равишда умра ибодатини адо этишлари мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи Муҳаммадназар Қаюмов маълум қилди.

Зиёратга ташриф буюришни истаган мусулмонлар қиролликда тасдиқланган Pfizer, Moderna, AstraZeneca вакциналаридан бири билан тўлиқ эмланган бўлиши лозим.

👉🏻 @Kunxabariofficial
Шавкат Мирзиёев: биз 11 йил тўлиқ ўқимаганмиз, дарсларни катта қисми пахта даласида ўтган

“Илгари пахта сотиш учун квота илтимос қилиб юрардик. Ҳозир бунақа нарсалар йўқ, аксинча бизда ишлаб чиқариш ривожланиб, ўзимиз бошқалардан пахта сотиб олишни бошладик.

Бизни давримизда 11 йил тўлиқ ўқимаганмиз, чунки мактабдаги жуда катта вақтимиз пахта даласида ўтар эди-ку. Бир ўқув йилида неча ой пахтада бўлишимизни бир эслайлик. Кучимиз энг етгани мактаб директори билан шифокорлар эди. Ҳаммани мажбурлаб далаларда ушлар эдик. Битта қарор билан 6 млн теримчини пахта даласидан олдик-ку. Бола меҳнати, мажбурий меҳнатларга барҳам бердик. Мана, ҳеч нарса ўзгармади. Тўғри тизимни йўлга қўйдик, кимга пахта керак бўлса, ўзи териб оляпти”.

👉🏻 @Kunxabariofficial
5 йил олдин олий таълим билан қамровимиз 9 фоиз эди, ҳозир 29 фоизга чиқдик. Шундан хурсандмисиз, десангиз айтаман – йўқ, ҳали хурсанд эмасман. 50 фоизгача чиқарсак кўнглим тўлади. Олимлари, халқи билимли бўлган давлат барибир кучли бўлади. Мен бунга ишонаман. Таълим ва яна таълим, деб бекорга айтмайман. Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ҳам бежиз йўлга қўймадик” - Шавкат Мирзиёев

👉 @Kunxabariofficial
Forwarded from Uzbekistanofficial | Расмий канал Тезкор Xабарлар ва Янгиликлар
🇺🇿Дубайдаги дунёдаги энг баланд бино Бурж Халифа ва Пальманинг фавворалари Ўзбекистон байроғи ранглари билан ёритилди.

👉 @UZBEKISTANUZ
Forwarded from Uzbekistanofficial | Расмий канал Тезкор Xабарлар ва Янгиликлар
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 2 сентябрь, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовни хотирлаш куни.

Бугун биринчи Президентимиз вафот этганларига 5 йил бўлди.

👉 @UZBEKISTANUZ