NAMANGAN KADASTR
1.06K subscribers
10.2K photos
924 videos
9 files
4.29K links
KADASTR AGENTLIGI VA DAVLAT KADASTRLARI PALATASI NAMANGAN VILOYAT BOSHQARMALARI

📍 Manzil: 160100, Namangan shahar, Xiva ko’chasi, 3-uy.

☎️ Tel. +99869 233-27-64
🖨 Tel./Faks: +99869 233-08-13

🌎 Web-sayt: namkadastr.uz
✉️ E-mail: namangandkp@kadastr.u
Download Telegram
#Тезкор_хабар
❗️Жамоат жойида ҳижобда юришга қўйилган тақиқ олиб ташланди

Шавкат Мирзиёев “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунга имзо қўйди.

Энг муҳим хабарлар👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAFaczicxgPYOv3dkZg
Forwarded from Namangan | Kun.uz
Наманган делегацияси Екатеринбургда

Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтаётган Иннопром 2021 кўргазмасида наманганлик тадбиркорлар ҳам қатнашмоқда.

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида Иннопром 2021 кўргазмаси бошланди.
Унда 500 дан ортиқ турли давлатлар расмий делегация аъзолари, дунёнинг етакчи компания вакиллари иштирок этди.

Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Окибжон Иномов бошчилигидаги вилоятимиз давлат ташкилотлари ва идоралари раҳбарлари ҳамда Намангандаги етакчи тадбиркорлар ҳам ушбу кўргазмада қатнашмоқда.

➡️ Наманган хабарлари
Forwarded from Namangan | Kun.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хориж тажрибаси, тиббий маданият ва тиббий суғурта — наманганлик халқаро нейрожарроҳ билан суҳбат

Сайдулло Шарифбоев АҚШ нейрохирурглар ассоциацияси ва Европа нейрохирурглар жамияти аъзоси ҳисобланади. У тиббиёт соҳасидаги халқаро тажриба, тиббий хизматни ривожлантиришда суғурта тизимининг ўрни, тиббий маданият, тил ўрганишга эътибор ва кўплаб масалалар ҳақида сўзлаб берди.

👉 Мақолани ўқиш

📹 Тўлиқ видеони кўриш

➡️ Наманган хабарлари
Олтин замин” ҒМ радиосида кадастр янгиликлари.
Бугун соат 12-00 да Давлат кадастрлар палатаси Наманган вилояти бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Қодирхон Ғаппаров бошқарманинг Матбуот хизмати раҳбари Шамсиддин Тоштемировлар Наманган вилояти телерадиокомпаниясининг FM 103.6 “Олтин замин” радиосида жонли эфирда “Сиз учун муҳим” эштиришида бошловчи ва радиотингловчиларнинг 30 дан ортиқ саволларига жавоб бердилар.
FM 103.6 “Олтин замин” радиосининг тингловчиларини Фарғона водийсининг уч вилояти ва қўшни Қирғизистон ва Тожикистон мамлакатларини чегара вилоятларида яшовчи аҳоли ташкил қилади ва 10,0 миллиондан ортиқ фуқароларни қамраб олади.
Давлат кадастрлар палатаси Наманган вилояти бошқармаси
Матбуот хизмати.
#Kadastr #xizmatlar #kadastr_hujjati #qonunchilik

📝KO‘CHMAS MULK OBYEKTIGA KADASTR PASPORTI QUYIDAGI HOLLARDA RASMIYLASHTIRILADI YOKI QAYTA RASMIYLASHTIRILADI


🔰ko‘chmas mulk obyektining bir qismi begonalashtirilganda yoki yer uchastkasi alohida bo‘linganda (bunda ikki qismga alohida kadastr pasporti shakllantiriladi);

🔰qishloq xo‘jaligiga mo‘ljallanmagan yer uchastkalari xususiylashtirilgandan so‘ng ularning bir qismiga bo‘lgan huquq boshqa shaxsga o‘tganda;

🔰o‘z yer uchastkasida tegishli ruxsatnomalarni rasmiylashtirmasdan qurilgan bino va inshootlar mavjud bo‘lganda

(O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020 yil 2-sentabr sanasidagi 535-son qarori)


Davlat kadastrlari palatasining rasmiy sahifalari 👇👇👇

Telegram | Facebook | Instagram
#Тезкор

ССВ: ЮРТИМИЗДА БАРЧА ТУРДАГИ ОММАВИЙ ТАДБИРЛАР ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛДИ

Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик барқарорликни таъминлаш мақсадида масъул ташкилотларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда, Республика махсус комиссияси томонидан очиқ майдонлар ёки ёпиқ мажмуаларда бўлишидан қатъий назар, юртимизда барча турдаги оммавий байрам тадбирлари, спорт мусобақалари, шунингдек, концерт, фестиваль, театр ва кино дастурлари вақтинча тўхтатилиши белгиланди.

📌Спорт турлари бўйича мусобақаларни мухлисларсиз ўтказишга рухсат берилди.

❗️Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 1 майидан концерт-томоша дастурларини ёпиқ маданият саройларида ўтказилиши вақтинчалик тўҳтатилган эди.

@Militsiya_Uzb👈🏽
#Тезкор #Диққат
ССВ: 1 АВГУСТДАН БОШЛАБ ТЎЙ ВА МАРОСИМЛАРНИ 50 КИШИДАН КЎП БЎЛМАГАН ҲОЛДА ЎТКАЗИШ БЕЛГИЛАНДИ


Республика махсус комиссияси томонидан масъул ташкилотларнинг тегишли таклифлари инобатга олиниб, жорий йилнинг 1 августидан бошлаб тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш 50 кишидан кўп бўлмаган (яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатьий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилди.

❗️Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 1 апрелидан тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш 100 кишидан кўп бўлмаган ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатьий риоя этган ҳолда ўтказилиши белгиланган эди.

@Militsiya_Uzb👈🏽
Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессияси раиси Волкан Бозкирни қабул қилди.
Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди, Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг ихтисослаштирилган муассасалари билан кўп қиррали ҳамкорлигини кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида Ўзбекистон ва БМТ институтлари ўртасида яқин ва самарали мулоқотни давом эттириш юзасидан келишувга эришилди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял председателя 75-й сессии Генеральной Ассамблеи ООН Волкана Бозкира.
Состоялся обмен мнениями по актуальным вопросам международной и региональной повестки, обсуждены перспективы расширения многопланового сотрудничества Узбекистан с ООН и ее специализированными учреждениями.
По итогам встречи достигнута договоренность о продолжении тесного и эффективного диалога между Узбекистаном и институтами ООН.

#Mirziyoyev #qabul #BMT #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Live

🌀 Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

👉 Лойиҳада туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти органларининг эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага ер бериш, ер участкаларини савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари билан биргаликда юридик ва жисмоний шахсларга мулк этиб реализация қилиш ҳамда ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини ким ошди савдоси асосида фуқароларга реализация қилиш каби ваколатлари бекор қилинмоқда.

👉 Қонун лойиҳасида ер участкасини шартнома асосида ижарага бериш учун асос бўлувчи ҳолатлар ва ижарага бериш муддатлари аниқ белгилаб берилмоқда. Шунингдек, лойиҳада қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаган ва унда ноқонуний қурилган иморатлар архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларига мувофиқ келган тақдирда ушбу ер участкасининг бозор қиймати икки карра оширилган миқдорда тўланган ҳолда мазкур ер участкасига бўлган ҳуқуқ белгиланган тартибда расмийлаштириб берилиши мумкинлиги тўғрисидаги қоида киритилмоқда.

👉 Лойиҳа билан ер участкаларини ажратиш ва улардан оқилона фойдаланиш устидан давлат ва жамоатчилик назоратини ўрнатишнинг янги механизми жорий этилмоқда. Хусусан, бўш турган ер участкаларини ажратиш устидан давлат назоратини амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари, прокуратура, адлия органлари ва ҳокимликлар томонидан амалга оширилади. Шу билан бирга, фуқаролар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситалари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан жамоатчилик назорати ўрнатилади.

☝️ Мажлисда қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинди.

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
Forwarded from Namangan | Kun.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Наманганда “снос”га тушган уйлар эгасининг розилигисиз бузиб ташланди

Наманган шаҳри Ҳамроҳ кўчасида ёнма-ён жойлашган икки хонадон мулкдорлар розилигисиз бузиб ташланди.

Kun.uz'га мурожаат қилган Фозил Устабоевнинг айтишича, уй унинг номида эмас, балки эски эгасининг номида. У қўшнилар уй унга тегишли эканини тасдиқловчи кўрсатма берган ҳужжати борлигини айтиб ўтди.

https://kun.uz/66772988

➡️ Наманган хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Толибжон Исроилов Зангиотадаги КОВИД марказдан халққа мурожаат қилдилар!

@Militsiya_Uzb👈🏽
Forwarded from Kadastr - Live
#Kadastr #Toshkent #taqdimot

Бугун “Қишлоқ хўжалиги ер участкаларини ва ердан фойдаланувчиларини давлат рўйхатидан ўтказиш” бўйича Республикамизда бажарилаётган ишларнинг тақдимоти ўтказилди.

Унда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори ўринбосари М.Мирмаксудов, Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Қ.Юлдашев ҳамда “Geoinfocom” давлат унитар корхонаси мутасаддилари иштирок этишди.

Тақдимотда Республикамизда қишлоқ хўжалиги ерлари ҳамда кўчмас мулк объектлари рўйхатдан ўтказилиб, натижада:

🔹 геопорталда акс эттириш имконияти яратилган ва интеграция қилингани;

🔹Давлат рўйхатидан ўтказилган қишлок хўжалиги ер участкалари маълумотларини геопортал орқали кўриш имконияти яратилгани;

🔹Бу эса ўз навбатида геопортал орқали кўчмас мулк тўғрисидаги маълумотларни очиқ ва шаффофлик билан тақдим қилинишига эришилгани айтиб ўтилди.

Тизимнинг афзаллик томонлари, уни тўлиқ ишга туширилиши учун Кадастр агентлиги томонидан олиб борилаётган ишлар ҳусусида баёнот берилди.