Наманган архивлари UYDA QOLING
16 members
1 photo
1 video
1 link
Фукаролар мурожаатлари учун канал
Download Telegram
to view and join the conversation
Ассалому алайкум
Ушбу канал Наманган архивларига фукаролар томонидан мурожаат этишлари учун мулжалланган
Наманган вилоят архив иши бошкармасининг ишонч телефонлари (+998)69-227-09-54
Архив ҳужжатларини физик ҳолатини текширувдан ўтказмай қабул қилиш ва жойлаштиришга йўл қўйилмайди. Келиб тушган архив ҳужжатларини вақтинча сақлаш архив сақловхонасида, ташув қутисидан чиқариб олиб стеллажлар ва столларга жойлаштирилади. Келиб тушган архив ҳужжатларини тартибга келтирилмаган ҳолатда қабул қилишга йўл қўйилмайди.
Архив ҳужжатларини, шунингдек уларнинг суғурта нусхасининг физик ва техник ҳолатини баҳолаш архив ҳужжатлари архивга қабул қилинган вақтдан бошлаб 3 ойдан кечикмай амалга оширилади.
Қоғозли манбадаги архив ҳужжатларининг физик ҳолатини баҳолаш натижасида:
биологик зараркунандалар билан зарарланган;
юқори даражада намиққан;
қоғози ва матни шикастланган;
чанг босган архив ҳужжатлари аниқланади.
Бу ҳолларда йиғмажилдлар, папкалар ва қутилардаги барча тегишли бўлмаган предметлар, металл, картон, қоғоз қутилар, скрепкалар ва бошқалар олиб ташланади.
Аудиовизуал ва электрон ҳужжатларнинг, шунингдек уларнинг суғурта нусхаларининг техникавий ҳолатини баҳолашда моддий манбадаги маълумотни ўқиб олиш имконияти, кузатув ҳужжатларида кўрсатилган техник тавсифга мувофиқлик аниқланади. Айни бир вақтда киноҳужжат асосининг тури аниқланади. Нитроасосдаги архив ҳужжатлари барқарорлиги жиҳатидан дарҳол текширилади.
Нуқсонларнинг мавжудлиги аниқланганда нуқсонлар характери ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш ҳақида далолатнома тузилади. Нуқсонларни бартараф этиш жамлаш манбаи ҳисобидан амалга оширилади.
Биологик зараркунанда (ҳашарот, кучли моғор) билан шикастланган ҳолда тушган архив ҳужжатлари санитария-гигиеник қайта ишлов бериш (дезинфекциялаш, дезинсекциялаш) учун юборилади.
Намиққан архив ҳужжатлари аниқланганда улар тўлиқ намсизлангунгача албатта акклиматизация қилинади. Акклиматизация (намиқиш даражасига қараб) қабул қилиш ва вақтинча сақлаш хонасида 7 — 14 сутка мобайнида, интенсив ҳаво вентиляцияси воситасида ва сақлов бирлигини очиқ ҳолда столлар ва стеллажларга жойлаштириб амалга оширилади.
Архив ҳужжатларининг қоғоз ва матни сифати уларнинг ҳолатини умумий баҳолаш учун танлаб текширилади.
Келиб тушган архив ҳужжатларини чангдан тозалаш махсус хонада, тортиб чиқариладиган қутили шкафлар ёрдамида ва санитария-гигиена тартибига амал қилган ҳолда амалга оширилади. Қутилар, папкалар, муқовалар, йиғмажилдлар муқоваси чангдан тозаланиши шарт.
Келиб тушган аудиовизуал ва электрон ҳужжатлар бўйича қуйидаги ишларни бажариш лозим:
магнит тасмасидаги архив ҳужжатларини тозалаш ва айлантириш;
архив фотоҳужжатлари ва диск асосидаги архив ҳужжатларини ифлосланишдан тозалаш;
белгиланган ҳарорат — намлик шароитларида акклиматизация қилиш;
жойлаш.
Архив ҳужжатларининг физик ҳолатини мақсадли текшириш ишлари уларнинг аҳамиятлилигини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Экстремал ҳолатларда шикастланган барча архив ҳужжатларининг жисмоний ҳолати мақсадли текширувдан ўтказилади. Назорат текшируви натижасига кўра архив ҳужжатлари бўйича реставрация ёки консервация ишларини амалга ошириш учун хулоса чиқарилади ва шунга қараб уларнинг кейинги назорат текшируви муддатлари белгиланади.
Channel name was changed to «Наманган архивлари UYDA QOLING»
руйхатда мавжуд булмаганлар маълумотларни мени личкага юборинг
Наманган вилоят давлат архиви: EMAIL:📮 namanganviloyatarxivi@umail.uz
📲 Телеграм :https://t.me/namvba
ишонч телефони: мехнат стаж, иш хақи ва ўқиганлик бўйича
☎️ 69-227-13-87,
хоким қарори, суд қарори ва бошқа сўровлар бўйича
☎️69-227-14-11

Наманган шаҳар шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архиви: EMAIL:📮 arxivnam@umail.uz 📲 Телеграм: (https://t.me/namanganarxiv). ☎️ ишонч телефони 90-215-00-40

Мингбулоқ туман давлат архиви EMAIL:📮 arxivmingbuloq@gmail.com 📲 Телеграм: t.me/MTDA_ARCHIVE ишонч телефони ☎️ 69-452-11-30 ☎️ +998 94 936 00 03

Уйчи туман давлат архиви:
EMAIL:📮uychiarxiv@inbox.uz
📲 Телеграм: t.me/uychidavlatarxivi
ишонч телефони ☎️93-404-33-28 телефон☎️69-48-21-689

Тўрақўрғон туман шахсий таркиб хужжатлар давлат архиви
📲 Телеграм: https://t.me/Turakurgan_SHTDArxiv
ишонч телефони ☎️ 94-301-25-72
Наманган туман шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архиви:📮EMAIL namangantumanarxivi@gmail.com —- 📲 Телеграмм: (@namangantumanarxivi ) —- ☎️ ишонч телефони 99-970-59-14 . Косонсой туман давлат архиви - 📮EMAIL kosonsoyarxiv@umail.uz 📲 Телеграм: t.me/kosonsoyarxiv ишонч телефони ☎️93-570-03-12, ☎️69-65-22-77 - Учқўрғон туман шахсий таркиб хужжатлар давлат архиви
📲 Телеграм:https://t.me/uchqorgonsht ☎️ ишонч телефони 69-462-10-72