Наманган вилояти судлари | Расмий канал
1.09K subscribers
5.51K photos
977 videos
4 files
3.53K links
Наманган вилояти судларининг расмий канали
Download Telegram
ШАРАФЛИ КАСБ ЭГАСИ

Ўзбекистон Республикаси номидан суд ишларини кўриб мазмунан ҳал этиш фақат судьяларгагина берилган. Бу юксак мартабага эришганларнинг гарданига қонунларни тўғри қўллай билиш, ҳар бир ҳолатга синчковлик билан эътибор қаратиш ва энг муҳими адолат қилиш масъулияти юклатилган. Инсонларнинг тақдири ҳал этилаётган онда судьялар ички ишонч билан қарор қабул қилсагина фуқароларнинг суд идораларидан розилигига эришилади.

Мамлакатимизнинг суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимида хизмат қилиб, қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида судьялик қасамёдини муқаддас билиб, унга содиқ қолиб, узоқ йиллар давомида шарафли касбининг юксак масъулиятини мустаҳкам сақлаб келган фахрий-судья, “Суд фахрийси” ва “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонлари соҳиби Мамаджон Ғанижонов муборак 70 ёшни қаршилади.

Фахрий судьянинг таваллуд топган куни муносабати билан Наманган вилоят судида тадбир бўлиб ўтди. Уч авлод вакилларини бирлаштирган тадбирда иштирок этган фахрийлар Мамаджон Ғанижоновнинг шахсига оид илиқ фикрлар билдиришди. Суд тизими фахрийлари Марказининг Наманган вилоят бўлими бошлиғи Ғозихон Якёхўжаев ҳамкасбининг судьялик фаолияти давомида ишларни кўришда тўғри квалификация қилган ҳолда ҳар бир ҳолатга алоҳида ёндошиб қонунни тўғри қўлаганлиги натижасида у кўрган ишлар юқори инстанцияларда ҳеч қачон бекор қилинмаганлигини таъкидлади.

Тадбир якунида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси – “Нуроний” жамғармаси Наманган вилояти кенгаши раиси Мамаджон Ғанижоновга биринчи даражали “Меҳнат фахрийси” кўрак нишонини топширди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Судьялар олий кенгаши, Ўзбекистон суд тизими фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик Маркази, Наманган вилоят суди ва вилоят ҳокимлигининг табрикнома ва эсдалик совғалари ҳам топширилди.

Ўз навбатида шарафли касб эгаси Мамаджон Ғанижонов йиғилганларга эътибор ва эътироф учун миннатдорчилик билдириб, инсон қадри улуғланаётган юртда суд фахрийларига ҳам алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, уларнинг турмуш даражасини ошириш юзасидан шарт-шароитлар яратилаётганлиги учун фахрийлар номидан миннатдорчилик изҳор қилди.

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Гулдаста" теледастури / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ва "Одил судлов фаолиятини амалга оширишни самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонлари мазмун-моҳияти ҳақида Наманган вилояти судининг судьяси Шуҳратжон Қурбонов билан суҳбат

Сайт | Telegram
Audio
"Олтин замин" радиосининг "Кун мавзуси" дастури / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони мазмун-моҳияти ҳақида Наманган вилояти судининг судьяси Муҳайё Дедамирзаева билан суҳбат

Сайт | Telegram
Audio
"Олтин замин" радиоси / "Ахборот хизматлари хабар қилади" дастури / Наманган вилояти судининг ахборот хизмати раҳбари Баҳодир Мўминов

Сайт | Telegram
СУД СОҲАСИ САМАРАДОРЛИГИНИНГ СТРАТЕГИЯСИ

Шу йилнинг 16 январь куни мамлакатимиз Президенти томонидан қабул қилинган «Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ҳамда «Одил судлов фаолиятини амалга оширишни самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонлар ҳамда 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, судлар фаолияти самарадорлиги ва одил судлов сифатини оширишда муҳим қадам бўлди.

Батафсил 👈

Сайт | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Гулдаста" теледастури / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ва "Одил судлов фаолиятини амалга оширишни самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонлари мазмун-моҳияти ҳақида Наманган вилояти судининг судьяси Жўрабек Қорабоев билан суҳбат

Сайт | Telegram
Forwarded from ORIFIY/ SO‘Ztarosh🔏✏️ (Orifjon JO‘RAYEV)
#ТАФСИЛОТ

«Янги Ўзбекистон» республика газетаси бугунги - 2023 йил 26 январь, 17-сонида Наманган вилояти судида ўтказилган уч авлод вакиллари учрашуви ва матбуот анжумани тўғрисида «ҚАТЪИЯТ, ХОЛИСЛИК ВА ЧУҚУР БИЛИМ» сарлавҳали мақола чоп этилди.

Каналга аъзо бўлиш ва кузатиш учун👉https://t.me/YuzNAMANGAN
Жиноят ишлари бўйича Тўрақўрғон туман суди томонидан тумандаги “Тошкент” маҳалласида учрашув ўтказилди. Унда “Аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш” мавзусида сўз юритилиб, бу борада судлар томонидан амалга оширилаётган ишлар, тарғибот тадбирлари ҳақида маълумот берилди.

Сайт | Telegram
Audio
"Олтин замин" радиосининг "Қарор ва ижро" дастури / Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 январдаги Фармонлари мазмун-моҳияти ҳақида Наманган вилояти суди судьяси Раҳмонжон Яхёхўжаев билан суҳбат

Сайт | Telegram
"Наманган вилоятида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида меҳнат ва меҳнатга оид қонун ҳужжатларига риоя этилиши" мавзусида ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.

Унда “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонуни асосида Янги таҳрирдаги меҳнат кодекси ишлаб чиқилгани, Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг эскисидан асосий фарқли жиҳатлари ҳақида сўз юритилди.

Тадбирда Наманган вилоят судининг судьяси А.Қўчқоров иштирок этиб, судлар томонидан меҳнат шартномаси (контрактни) бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланилиши масалалари ҳақида тўхталиб ўтди.

Сайт | Telegram
Audio
"Олтин замин" радиоси / Фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг судьяси Санобар Тўрабоева билан суҳбат

Сайт | Telegram