Namangan IIB | Rasmiy kanal
8.09K subscribers
23.3K photos
4.7K videos
1 file
10.9K links
Биз ижтимоий тармоқларда.
Facebook: https://www.fb.com/namanganiibuz
Youtube: https://www.youtube.com/c/NamanganIIBIRasmiy
Download Telegram
Оммавий ахборот воситалари вакиллари учун навбатдаги брифингда 8-12 август кунлари бўлиб ўтган ва шу ҳафтага режалаштирилган тадбирлар тўғрисида маълумот бердим.

Facebook|Instagram|Twitter
Namangan viloyati IIBning tarkibiy va hududiy bo‘linmalarida jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ishlash yo‘nalishi muhokama qilindi.
———
Наманган вилояти ИИБнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш йўналиши муҳокама қилинди.

Namangan viloyati IIB Axborot xizmati.

Сайт| Telegram|Facebook|Instagram| Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДИҚҚАТ БEДАРАК ЙЎҚОЛГАН ШАХС ҚИДИРИЛМОҚДА !!!

Уйчи тумани «Шафтоли» маҳалласида яшаган, 26.06.2007-yilda туғилган Абдувахобов Муҳаммадюсуф Шухрат оғли 2022 йил 19 июнь куни яшаш уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.

Алоҳида белгилари: бўйи 150-155 см атрофида, озғиндан келган, сочлари қора, қоши қора ёйсимон, кўзлари қора, юзлари юмалоқ, киприклари сийрак, қулоқ, бурун, лаблари ўртача катталикда, жағининг олд тепа қисмида иккита сўйлоқ тиши бўртиб чиққан, руҳий соғлом.

Эгинидаги бўлган кийимлари: Эгнида сариқ рангли футболка, қора рангли шўртик, қора резина шиппаги бўлган.

Ушбу шахс тўғрисида маълумотга эга бўлсангиз
69-482-11-44 93-406-99-77 рақамларига ёки яқин орадаги ИИБ га хабар беришингизни сўраймиз.

Namangan viloyati IIB Axborot xizmati.

Сайт| Telegram|Facebook|Instagram| Youtube
Temir yo‘lda uxlab yotgan fuqaroni poyezd urib ketdi.

©️"Zo'r TV" telekanali "Bu kun" informatsion dasturi.

©️"Milliy" telekanali "Millar" informatsion dasturi.

———
Темир йўлда ухлаб ётган фуқарони поезд уриб кетди.

©️"Zo'r tv" телеканали "Bu kun" информацион дастури.

©️«Milliy» телеканали «Millar» информацион дастури.

Кўрсатувни «Youtube»да томоша қилинг.

Namangan viloyati IIB Axborot xizmati.

Сайт| Telegram|Facebook|Instagram| Youtube
2022 йилнинг 9 август кунидан 10 август кунига ўтар кечаси соат 00:04ларда номаълум шахслар Чортоқ тумани Балиқкўл МФЙда жойлашган “Султон Увайс Қараний” зиёратгоҳида мавжуд бўлган “Қуръони Карим” китобининг қўлёзма нусхасини ўғирлаб, номаълум томонга яширинган.

Мазкур ҳолат Наманган вилояти Прокуратураси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан назоратга олиниб, Чортоқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “в”,“г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноятни содир этган номаълум шахсларни қидириб топиш юзасидан ташкил этилган гуруҳ томонидан тезкор-қидирув ишлари олиб борилмоқда. Қидирув ишларининг натижаси бўйича қўшимча маълумот тақдим этамиз.

Namangan viloyati IIB Axborot xizmati.

Сайт| Telegram|Facebook|Instagram| Youtube
Namangan viloyati IIB JXX JTSB PPXB xodimlari tomonidan jamoat tartibini saqlash hamda fuqarolar xavfsizligini taʼminlash borasida “Tig‘” tadbirlari o‘tkazilib aniqlangan pichoq, to‘qmoq, kastet va boshqa jismlar aniqlanib hudud profilaktika inspektoriga topshirildi va qonuniy choralar ko‘rildi.
———
Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ ППХБ ходимлари томонидан жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида «Тиғ» тадбирлари ўтказилиб аниқланган пичоқ, тўқмоқ, кастет ва бошқа жисмлар аниқланиб ҳудуд профилактика инспекторига топширилди ва қонуний чоралар кўрилди.

Namangan viloyati IIB Axborot xizmati.

Сайт| Telegram|Facebook|Instagram| Youtube
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Икки муқаддас масжид ходими – Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан 17-18 август кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

По приглашению Служителя двух святынь – Короля Саудовской Аравии Салмана бин Абдулазиза Аль Сауда Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 17-18 августа посетит эту страну с государственным визитом.

#Mirziyoyev #tashrif #SaudiyaArabistoni #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Бахтсиз ҳодиса вақтида хавфсизлик камари инсон ҳаётини сақлаб қолишини ушбу 📹видео орқали кўриш мумкин

Namangan viloyati IIB Axborot xizmati.

Сайт| Telegram|Facebook|Instagram| Youtube
#Биласизми

❗️Тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитларини ажратиш тартиби

Таълим кредитлари таълим ташкилотлари бакалавр ҳамда магистратуранинг кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган ёки қабул қилинган, шунингдек ўқишини кўчирган Ўзбекистон фуқароси бўлган талабаларга берилади.

☑️ Бунда, кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга оила аъзолари (ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси, эри ёки хотини) ёки васийлари биргаликда кредит олувчи сифатида қатнашиши мумкин.

🔄 Таълим кредитининг асосий қарзи талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.

🔰 Таълим кредитини олиш учун Молия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинган тижорат банкларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

▫️ ариза;
▫️ тўлов-контракт шартномаси ва унга илова қилинадиган ҳисоб варақаси/фактураси (мавжуд бўлганда). Шартномада ўқишни тамомлашнинг белгиланган муддати ва бир йил учун тўлов миқдори кўрсатилган бўлиши лозим;
▫️ таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат. Бунда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг фарзандларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди;
▫️ “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома (“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар фарзандлари учун);
▫️ биргаликда кредит олувчига тегишли маълумот.

Ҳужжатлар 5 иш кунида кўриб чиқилади.

📝 Таълим кредити шартномаси тўлов-контракт шартномасида кўрсатилган бир йиллик тўлов суммасига тенг миқдордаги суммага тузилади.

🏦 Таълим кредити кредит олувчига Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида ажратилади.

⚠️ Бунда, Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, таълим кредити бўйича фоиз ставкаси мутаносиб равишда пасаяди, Марказий банкнинг асосий ставкаси оширилган тақдирда эса таълим кредити бўйича фоиз ставкаси ўзгаришсиз қолади.

🔘 Мазкур тартиб:

чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга;
тижорат банклари томонидан Жамғарма маблағларидан ташқари бошқа манбалар ҳисобидан бериладиган таълим кредитларига нисбатан татбиқ этилмайди.

🚫 Табақалаштирилган тўлов-контрактни ва унинг минимал миқдорига тенг бир марталик бошқа тўловларни амалга ошириш учун таълим кредити ажратилмайди.

Namangan viloyati IIB Axborot xizmati.

Сайт| Telegram|Facebook|Instagram| Youtube
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Состоялся телефонный разговор Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева с Президентом Турецкой Республики Реджепом Тайипом Эрдоганом.

#Mirziyoyev #muloqot #Turkiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Давлатободлик ўғил-қизларга қарийб 483 миллион сўмлик амалий ёрдам кўрсатилди

Бугун Давлатобод туман ҳокимлиги ҳовлисида туманимиздаги “Ёшлар дафтари”га киритилган ўғил-қизларга махсус техника ва жихозлар топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Анваржон Тожимирзаев, туман ИИБ бошлиғи Умиджон Бойҳонов, туман ДСИ раҳбари Ойбек Усманов, Халқ қабулхонаси туман бўлими бошлиғи Соҳибжон Хамидов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Сохиба Шукуржановалар қатнашди.

Дастлаб туман ҳокими сўз олиб, юртимизда ёшларга эътибор катта бўлаётгани, имкониятлардан самарали фойдаланиш зарурлигини таъкидлаб, техника ва тикув машиналарини эгаларига топширишни бошлаб берди.

Тадбир давомида ҳам "Ёшлар дафтари"даги нафар ёшларга 180 миллион 600 минг сўмлик тикув машиналари, 117 миллион 800 минг сўмлик компютерлар тантанали топширилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Namangan viloyati IIB Axborot xizmati.

Сайт| Telegram|Facebook|Instagram| Youtube