my.gov.uz
221K subscribers
1.57K photos
116 videos
2 files
2.54K links
Rasmiy kanal

Fikringiz biz uchun muhim:
🤖 @MyGovRasmiyBot
📞 1242

✉️ epigu@egov.uz
🌐 my.gov.uz
🌐 e-gov.uz
📱@eGovUz

Youtube:
https://www.youtube.com/@mygovuzb
Facebook:
https://www.facebook.com/mygovuzb
Instagram:
https://www.instagram.com/my.gov.uz/
Download Telegram
​​🚘 Получение информации об автотранспорте и штрафах

📑 Сегодня физические и юридические лица могут получить информацию о транспортных средствах, в частности о страховом полисе, страховом случае (дорожно-транспортном происшествии) и штрафах за нарушение правил дорожного движения.

📣 Услуга предоставляется всем лицам.

🕗 Это отличный выбор для экономии времени и денег.

♻️ Для получения услуги вам необходимо авторизоваться на Едином портале интерактивных государственных услуг (my.gov.uz) через Единую систему идентификации (OneID).

🌐 После авторизации вы можете воспользоваться услугой "Информация об автотранспорте" на портале my.gov.uz в любое время суток.

📝 Выбрав данную услугу, вам нужно добавить ваше транспортное средство, перейдя на раздел "добавить" в вашем личном профиле в разделе Автотранспорта. Затем необходимо ввести данные о вашем автотранспорте.

📰 Подписавшись также на раздел "Информация о штрафах", в дальнейшем вы автоматически будете получать всю необходимую информацию бесплатно.

💰 Также есть возможность осуществления платежей в электронном виде.

📲 Чтобы воспользоваться услугой перейдите по ссылке:👉 https://my.gov.uz/ru/service/80
​​🚘 Автотранспорт ва жарималар тўғрисида бепул маълумот олиш

📑 Бугун жисмоний ва юридик шахслар уйда ёки ишхонадан туриб ҳам автотранспорт воситалари, жумладан, суғурта полиси, суғурта ҳодисаси (йўл-транспорт ҳодисаси) ҳамда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар тўғрисидаги маълумотлардан хабардор бўлиб туриш имкониятига эга.

📣 Ушбу хизмат барча шахсларга кўрсатилади.

🕗 Ҳам вақт, ҳам нақдингизни тежаш борасида ҳам муносиб танлов.

♻️ Фақат бунинг учун сиз Ягона интерактив давлат хизматлари (my.gov.uz) порталига ягона идентификация тизими (OneID) орқали киришингиз керак.

🌐 Энди сиз my.gov.uz порталидаги «Автотранспорт воситалари тўғрисида маълумот» хизматидан исталган вақтда фойдаланишингиз мумкин.

📝 Мазкур хизмат турини танлагач, транспорт воситасини қўшиш учун профилингизнинг Автотранспорт бўлимидаги “қўшиш” бандига ўтасиз. Ҳамда автотранспортингиз ҳақидаги маълумотларни кетма-кет тўлдирасиз.

📰 Навбатдаги жараёнда «Жарималар тўғрисида маълумот» бўлимига ҳам обуна бўлсангиз, барча маълумотлардан автоматик равишда ва бепул хабар топиб турасиз.

💰 Шу билан бирга тўловларни электрон равишда амалга ошириш имконияти ҳам бор.

📲 Хизматдан фойдаланиш учун ушбу ҳаволага ўтинг:👉 https://my.gov.uz/uz/service/80
Forwarded from e-gov.uz
Ягона портал орқали «тонировка»га рухсатнома олиш мумкин бўлади

🚘 2021 йил 1 апрелдан бошлаб автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш)га рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали ҳам амалга оширилишига имконият яратилади.

☑️ Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ автотранспорт воситаларининг ойналарининг тусини ўзгартирганлик учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини олиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этганда, давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланадиган суммадан 90 фоиз миқдорида тўланади.

Батафсил: 👉 https://e-gov.uz/article?slug=news-049

Каналга уланинг:
👉@eGovUz 👈
❗️Видео: Электрон давлат хизматлари биз ўйлагандан ҳам осонроқ

🏪Электронлашган давлат хизматлари ҳам қулайлик, ҳам вақтни тежаш гарови эканини бугун кўпчилик англаб етди. Ундан дунё бўйлаб миллионлаб одамларнинг фойдаланиб келиши эса бунга яққол мисолдир.

👌Бугун Электрон ҳукуматнинг Ягона идентификация тизими (my.gov.uz) орқали рўйхатдан ўтиш онлайн тарзда маълумотнома, рухсатнома, лицензиялар олиш, давлат ташкилотлари қабулига масофадан навбатга ёзилиш ҳамда 200 дан ортиқ давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш имконини беради.

👩🏻💻Порталга калит сўзлар орқали кириб, сўнг хизматларни қидиришга ўтилади. Танланган хизматлар бўлимига энг кўп фойдаланадиган хизматларни жамлаш орқали тизимни ўзимиз учун янада қулайлаштириш мумкин.

📃Муҳими, фойдаланган хизматлар ва тўловлар тарихи тўғрисидаги батафсил маълумотлар доимо қўл остингизда бўлади.

💳Тўловларни осонлаштириш мақсадида жарималар, қарздорликлар, бошқа давлат божлари ҳамда йиғимлар учун банк пластик картасини тизимга киритиб, ишни тўлов сервислари орқали ҳам амалга ошириш имконияти мавжуд.

🚘Шунингдек, автотранспорт тўғрисидаги маълумотни киритгач йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун ёзилган жарималар мавжудми ёки йўқлигини автоматик тарзда текшириб борса бўлади.

📌Яна портал Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига бормасдан туриб, онлайн тарзда республика бўйича доимий ва вақтинча рўйхатдан ўтиш имкониятини ҳам тақдим этади.

📲Агар иловани мобил телефонингизга юклаб олсангиз, исталган вақтда энг керакли давлат хизматларидан фойдаланишингиз мумкин. Эътиборлиси, тизим барча турдаги қурилмалар учун қулай қилиб яратилган. Сайт кўриниши эса экраннинг исталган ўлчамига мослаша олади.

❗️Эслатма: портал ва мобил иловадан фойдаланиш жараёнида юзага келган давлат хизматлари билан боғлиқ таклифлар, саволлар ёки хатоликлар бўйича «Сall-markaz» мутахассисларига мурожаат этинг.

Видео: https://youtu.be/qYJUazk69pw
​​❗️Диққат! 2021 йилда тақдим этиладиган 60 та электрон давлат хизматлари рўйхати (лойиҳа) эълон қилинди

✍️ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил, 29 декабрда Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида 2021 йилнинг охирига қадар электрон давлат хизматларини 60 тага кўпайтириб, уларни 300 тага, масофавий хизматлар улушини эса камида 60 фоизга етказиш зарурлиги таъкидланганди.

👨🏻‍💻 Шундан келиб чиқиб «2021 йилда давлат хизматларини устувор равишда электрон шаклга ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастури» ишлаб чиқилди.

💁🏻‍♂️ Айнан қандай хизматлар?

♻️ Юқорида қайд этилганидек, уларнинг сони 60 та. Уларнинг йўлга қўйилиши ҳам вақтдан, ҳам нақддан ютишга имкон беради. Ортиқча оворагарчиликлардан халос этади. Уларнинг айримларини санаб ўтамиз:

▪️ Фуқароликка қабул қилиш учун ариза юбориш;
▪️ Автомобилни техник кўрикдан ўтказиш учун онлайн тўловларини амалга ошириш;
▪️ Республикадан чиқишга чекловлар мавжудлигини текшириш;
▪️ Иш даромадлари тўғрисидаги маълумотнома олиш;
▪️ Олий ўқув юртларига ҳужжатларни қабул қилиш;
▪️ Автотранспорт воситаларини онлайн рўйхатдан ўтказиш;
▪️ Автотранспорт воситасини давлат рақами ва техник паспортини ўзгартириш учун ариза юбориш;
▪️ Меҳнат дафтарчасидан кўчирма олиш;
▪️ Сайлов участкасини аниқлаш ёки ўзгартириш ва ҳок.

⁉️ Сиз 2021 йилда қайси давлат хизматлари электрон шаклга ўтказилишини хоҳлар эдингиз? Қуйидаги ҳаволага ўтинг ва ўз таклифларингизни билдиринг! 👇
​​📰 Фуқаро шахсини тасдиқловчи ҳужжат ўқувчи мобил дастур яратилди

📲 Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази яна бир қулай тизимни ишга туширди. Ушбу лойиҳа барча давлат ташкилотлари, мобил операторлар, банк ва аҳолига хизмат кўрсатадиган бошқа тадбиркорлик ишларида қўл келиб, ҳужжат билан боғлиқ ҳар қандай шартнома тузиш жараёнида тезкорликни таъминлайди.

Вақт тежаш имконияти туфайли кўпроқ мижозга хизмат кўрсатишга эришилади.

📝 Мазкур ҳужжат ўқувчи мобил дастур ID-картадаги QR кодни ва NFC чипни ёки биометрик паспортдаги машина ўқувчи зона (MZR)ни сканер қилиш орқали электрон ҳукуматнинг марказий маълумотлар базаларидан ва давлат идораларининг тегишли ахборот тизимларидан фуқаронинг шахсий маълумотлари, вақтинча ва доимий турар манзили ҳамда бошқа маълумотларни автоматик тарзда олиш ва тегишли майдонларни тўлдириш имкониятини беради.

👍🏻 Бу ўз навбатида хизмат кўрсатувчи операторлар ишини енгиллаштиради. Илгари фойдаланувчи ҳақидаги маълумотларни тизимга киритиш учун 5-7 дақиқа вақт кетган бўлса, эндиликда бу жараён 30 сониядан 1 дақиқагача қисқарди.

🗳 Бундан ташқари, мижозларни ID-карталарда мавжуд бўлмаган манзил бўйича маълумотнома тақдим этиш борасидаги оворагарчиликдан ҳам қутқаради.

👨🏻‍💻 Ҳозирда ушбу ҳужжат ўқувчи мобил дастур республикамизнинг бир қатор йирик компанияларида синов тариқасида жорий этилмоқда.
Пенсия ҳақидаги маълумотларни my.gov.uz портали орқали олинг (видео)

👨‍👨‍👦 Ҳамма ҳам ёши улғайганда нафақа пулини олиб, кексалик гаштини суришни ният қилади.

🏘Айниқса, бир даврага йиғилган нуронийларимиз ўз суҳбатларида пенсия мавзусига тўхталиши шубҳасиз. Бири нафақаси ошган-ошмаганини билмаётганидан, бошқаси пенсияси ҳақида маълумотларни олиш учун кўп овора бўлаётганидан гапириб қолади...

🔖Шундай пайтда улар орасида “замонавийроғи” бўлса, ҳозир бу муаммо эмаслигини айтиб, my.gov.uz портали орқали уйдан чиқмаган ҳолда ҳам маълумот олиш мумкинлигини тушунтира кетади.

✔️Агар бу мавзу сизни ҳам қизиқтириб қолган бўлса, марҳамат, тезда Ягона интерактив давлат хизматлари (my.gov.uz) порталидан рўйхатдан ўтинг.

🚹 Ушбу амалиётдан сўнг қидирув сатрига «Пенсия ҳақида маълумот» ёзувини киритиб, сўралган манзилга ўтинг. Хизмат паспорти билан танишиб чиқиб, жараённи давом эттиринг.

♻️Кейинги бўлимда маълумотлар бўйича керакли бандни белгилаб, пенсия турини танланг. Маълумотнома олишдан мақсадингизни кўрсатинг ва ҳужжат тақдим қилинаётган ташкилотни, керакли маълумот бўйича аниқ санани белгиланг.

Навбатдаги жараёнда Электрон ҳукуматнинг хизматлар базаси орқали нафақа маълумотлари кўрсатилган файлга ўтиш сўралади.

❗️Унутманг!

📌Пенсия жамғармаси томонидан сизга белгиланган давр учун тўловлар миқдори тўғрисидаги маълумотнома мутлақо бепул тақдим этилади.

🔹Хуллас, энди нуронийларимиз ўз нафақалари ҳақида қайғурмаса ҳам бўлади.

Видео: https://youtu.be/0nW4suEgxvo
​​🌐 Электрон ҳукуматнинг Ягона интерактив давлат хизматлари (my.gov.uz) портали аҳолимизга ҳафтанинг 7 кунида 24 соат мобайнида 200 дан зиёд давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятини тақдим этаётганидан ғурурланади.

👨🏻‍💻 Порталнинг ривожланиши бу давлат бошқарувини янги босқичга олиб чиқиш сари қўйилган қадамлардан бири бўлиб, уни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази назорат қилади.

Электрон хизматлар ҳозирги пандемия даврида фуқаролар ва давлат ташкилотлари ходимлари ўртасидаги шахсий алоқаларни камайтиришга катта ёрдам беради.

♻️ Йил давомида электрон шаклдаги давлат хизматлари сони яна 60 тагача кўпайтирилади.

📲 Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизни кузатиб боринг: 👇🏻
​​🔐 Электрон ҳукумат эшикларини очувчи “калит”

🗄Ягона идентификация тизими, яъни ONE ID – биргина логин ва пароль ёки электрон рақамли имзо орқали электрон ҳукуматнинг барча ахборот тизимларидан фойдаланиш эшигини очувчи “калит” бўлиб, у аҳолига 210дан зиёд давлат хизматларини олиш имкониятини беради.

📥 Ягона идентификация тизимининг янги шакли эса қулайлиги билан ҳар бир фойдаланувчига маъқул келиши шубҳасиз (электрон манзил id.egov.uz).

📝 Ҳурматли юртдошлар, рўйхатдан ўтиб, “калит”ни қўлга киритинг ва электрон ҳукумат таклиф этаётган барча имкониятлардан самарали фойдаланинг (id.egov.uz).

📲 Қуйидаги ҳавола орқали тизимдан фойдаланиш кетма-кетлиги билан танишинг:👇
Forwarded from e-gov.uz
АКТ вазири Наманганда мижозларга хизмат кўрсатиш залининг очилишида қатнашди

Бугун, 17 февраль куни Наманган шаҳар почта алоқаси боғламасининг мижозларга хизмат кўрсатиш залининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” қатнашди.

Эътиборлиси, ушбу хизмат кўрсатиш залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Почта алоқаси соҳасини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида»ги 2020 йил 14 декабрдаги ПҚ-4921-сон қарори доирасида “Ўзбекистон почтаси” АЖ ҳамда Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази ҳамкорлигида янги хизмат турлари йўлга қўйилди.

Бугун, шунингдек, Наманган вилоят почта бошқармасида аҳолига электрон давлат хизматларини кўрсатиш бўйича ўқув-семинар ҳам ташкил этилди.

Батафсил: 👉 https://e-gov.uz/article?slug=news-057

Каналга уланинг:
👉@eGovUz 👈
💻 Рақамли иқтисодиётсиз ривожланиш бўлмайди

XXI аср – фуқароларнинг давлат хизматларига бўлган талаби кундан-кунга ортиб боряпти.

♻️ Буни инобатга олган Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги қошидаги Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази қизғин ишга киришиб, соҳа ривожига ҳисса қўшувчи лойиҳаларни ишлаб чиқмоқда. Яъни замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда давлат ва фуқароларни боғловчи рақамли кўприк вазифасини бажаряпти.

📖 Муваффақият тарихи

👨‍🏫 Шу ўринда тарихга бир назар ташлайлик. 2004 йил Ўзбекистонда “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш концепцияси қабул қилинган эди. Вақт ўтган сари ривожланиш ҳамда эҳтиёжлар ортиши туфайли бу соҳага эътибор кучайтиришни даврнинг ўзи тақозо этди. Яқин 3 йил ичида давлат раҳбари томонидан Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган бир қатор фармону қарорлар имзоланиб, изчил ислоҳотлар амалга оширила бошланди. Бугунги кунга келиб барча соҳа ва тармоқларга ҳамда давлат хизматларига дахлдор кўплаб лойиҳалар йўлга қўйилди.

💰 Тежалган вақт ва маблағ

Сир эмаски, давлат хизматларидан одатий ҳамда электрон кўринишда фойдаланиш мумкин. Одатий усул аҳоли ва тадбиркорлардан жуда кўп ҳужжатлар тўплашни, уларни давлат органларига олиб боришни, навбатда туриш ва ариза ёзишларни талаб қилади. Бунда фуқаронинг иши тўлиқ битиш-битмаслиги ҳам сўроқ остида қолиши мумкин. Электрон усулда эса ортиқча оворагарчиликдан озод бўлиб, фақат электрон тарзда ариза юборилади ва қисқа вақт ичида хизматдан фойдаланиш имконияти қўлга киритилади. Энг асосийси, вақтингиз ва маблағингиз тежалади.

🌐 My.gov.uz – миллий хизмат

💯 Электрон ҳукумат доирасида асосий ютуқлардан бири – Ягона интерактив давлат хизматлари портали, яъни my.gov.uz. У фуқаро ва тадбиркорлар учун давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш, шунингдек, улар тўғрисидаги энг зарур маълумотларни олиш манбаси ҳисобланади.

📝 Энг муҳими, керакли хизматлар бир жойга жамланган ва ишлаш жараёни фойдаланувчи учун қулай ташкил этилган бўлади.

📥 My.gov.uz. манзили орқали Ягона интерактив давлат хизматлари порталига кириб, рўйхатдан ўтинг ва 200 дан ортиқ давлат хизматларидан уйингиз ёки ишхонангиздан туриб беминнат фойдаланинг.

⚡️ Энди my.gov.uz. билан кунимизни режалаштириш анча қулайлашди. Шундай экан, бизнинг хизматлардан фойдаланишни унутманг.

Видео: https://youtu.be/0hy345dKcDQ
Forwarded from e-gov.uz
🔊 Вы квалифицированный специалист? Ищете высокооплачиваемую работу?

Центр управления проектами электронного правительства предлагает вакансии по следующим специальностям! 👇

1️⃣Аналитик (Электронные государственные услуги)

2️⃣Аналитик (BPR)

➡️Для получения подробной информации касательно вакансий переходите по ссылке: https://e-gov.uz/ru/pages/vacancy

Заинтересовала одна из вакансий?

📥 Пишите на электронный адрес:
kh.makhmudov@egov.uz
u.xaydarov@egov.uz

📲Телефон:
+998 55-501-36-15
+998 55-501-36-16
Forwarded from e-gov.uz
🔊 Малакали мутахассисмисиз? Юқори маошли иш қидиряпсизми?

Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази қуйидаги мутахассисликлар бўйича ишга таклиф этади! 👇

1️⃣Таҳлилчи-аналитик (электрон давлат хизматлари бўйича)

2️⃣Таҳлилчи-аналитик (BPR)

➡️ Вакансиялар бўйича батафсил маълумот олиш учун ушбу ҳаволага ўтинг: https://e-gov.uz/pages/vacancy

Вакансиялардан бири қизиқтирдими?

📥 Электрон почтага хабар юборинг:
kh.makhmudov@egov.uz
u.xaydarov@egov.uz

📲Мурожаат учун телефон:
+998 55-501-36-15
+998 55-501-36-16
👨‍💻 Электрон рақамли имзонгиз борми? Уни қандай олиш мумкин? (видеоқўлланма)

🌐 Бугун электрон рақамли имзони my.gov.uz портали ва E-imzo.uz сайтидан онлайн, Давлат хизматлари агентликларидан эса ташриф буюриб олиш мумкин.

💁‍♂У бизга нима учун керак?

📝 Эндиликда интернет орқали маълум бир давлат хизматларини олишда электрон рақамли имзо (ЭРИ) талаб этилмоқда. ЭРИ фойдаланувчига электрон ҳужжат эгаси эканини тасдиқлаш имконини беради. Бу турдаги имзо криптографик усуллар билан шахсга ва унинг ҳужжатига боғланган. Уни оддий нусха кўчириш орқали бузиб бўлмайди.

🗄 Электрон рақамли имзо ёрдамида давлат хизматларидан онлайн фойдаланиб, вақтингизни ва нақдингизни тежайсиз. Турли оворагарчилик ва қоғозбозликлардан қутуласиз. Таниш излаб, сарсон бўлмайсиз. Эътиборлиси, у анъанавий имзо билан бир хил аҳамиятга эга.

Қуйидаги видео орқали янги турдаги имзони my.gov.uz порталидан олиш жараёни билан батафсил таништирамиз:👇

https://youtu.be/Nlrnu_SU9oA
​​Электрон давлат хизматлари. Ким кўпроқ манфаатдор: давлатми ёки халқ?

👨🏻‍💻 Бугун электрон давлат хизматлари портали қанчалик ўзгарди? Соҳадаги асл муаммо нима: профессионал мутахассислар етишмаслигими, аҳолининг онлайн хизматлардан фойдаланиш малакаси сустлигими ёки тизим билан боғлиқ бошқа давлат идораларининг ўз вазифаларига масъулият билан қарамаётганими?

🔹 Шу каби саволлар билан Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказининг Операцион ва функционал жараёнларни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Ниғматилла Шарафутдиновга юзланамиз.

🔻Суҳбатдан иқтибослар:

🔘«Давлат ташкилотлари билан ишлаганда, аввало, Ўзбекистон Республикаси Қонунларига таянамиз. Ва ушбу ҳужжат доирасида ўз таклиф ҳамда талабларимизни берамиз. Агар масала ечими жуда мураккаблашиб, ҳар хил ёндашувлар бўлса, тегишли билдирги ёки маълумотномалар тайёрлаб, ваколатли органлар – АКТ вазирлиги, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасига киритамиз».

🔘«Бизнинг йўналишда кадрлар камлиги жуда оғирли нуқтамиз. Чунки бундай мутахассисларни тайёрловчи алоҳида ўқув курслари, таълим муассасаларида эса йўналишлар йўқ».

🔘«2020 йилда бутун дунё қийин аҳволда қолди. Унинг оқибатларини эса ҳалигача кўриб турибмиз. Пандемия даврида масофадан ишлаш билан бирга давлат хизматларига бўлган талаб ҳам ошди».

🔘«Президентимизнинг Олий Мажлисга мурожаатномасида айтиб ўтилган, шу билан бирга «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегиясига мувофиқ 2021 йилда электрон кўринишга ўтказиладиган давлат хизматлари рўйхати ишлаб чиқилди. Унга 60дан ортиқ давлат хизматлари киритилди».

🔘«Ягона портал фойдаланувчилари қачон кўпаяди, қачонки, биз жорий этаётган хизматлар талабгир бўлса».

Батафсил: 👉🏻 https://e-gov.uz/article?slug=news-060
​​🏢 Энди фарзандимизни боғчага жойлаш қулай ва осон

👨‍👩‍👧‍👦 Халқимиз жуда болажон. Нуронийларимиз дуога қўл очганларида биринчи галда серфарзандликни сўрашади.

👨‍👩‍👧 Оилада чақалоқ дунёга келгач она ёки буви “Болам (неварам) катта бўлса, уйда зерикмасин, тенгдошлари билан мулоқотга киришсин, тартибга ўргансин” деб уни боғчага беришни ният қилишади.

🤦‍♂ Авваллари болани боғчага жойлаш масаласи таниш-билишсиз, оворагарчиликсиз битмасди.

📝 2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб болани мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш ва навбатга қўйишнинг my.gov.uz портали ва давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилиши бу каби ҳолатларга барҳам берди.

👨‍👦‍👦 Энди ота-оналар my.gov.uz портали орқали болани хотиржам, ортиқча асаббузарликсиз, масофадан туриб, куннинг исталган вақтида рўйхатга қўйиши ва навбати келган заҳоти МТТга жойлаштириши мумкин.

🏫 Бугунгача ушбу электрон хизмат туфайли 100 минглаб оилалар фарзандлари қулай ва осон йўл билан мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилинди.

Болани давлат мактабгача таълим ташкилотига жойлаштиришга ариза бериш учун:👇
https://my.gov.uz/uz/service/view/285

Навбатни текшириш учун:👇
https://my.gov.uz/uz/service/view/265

Қуйидаги ҳаволада my.gov.uz портали орқали хизматдан қандай фойдаланиш тўғрисида батафсил билиб оласиз:👇
​​🌏 ONE ID — 200дан зиёд давлат хизматларидан фойдаланиш имконини беради

🔐 Ягона идентификация тизими, яъни ONE ID – биргина логин ва пароль ёки электрон рақамли имзо орқали электрон ҳукуматнинг барча ахборот тизимларидан фойдаланиш эшигини очувчи “калит” бўлиб, у аҳолига 210дан зиёд давлат хизматларини олиш имкониятини беради.
Ягона идентификация тизимининг янги шакли эса қулайлиги билан ҳар бир фойдаланувчига маъқул келиши шубҳасиз (электрон манзил id.egov.uz).

📝 Ҳурматли юртдошлар, рўйхатдан ўтиб, “калит”ни қўлга киритинг ва электрон ҳукумат таклиф этаётган барча имкониятлардан самарали фойдаланинг (id.egov.uz).

Қуйидаги видео орқали тизимдан фойдаланиш кетма-кетлиги билан танишинг:👇
​​💳 ID-картани қай тартибда олиш мумкин?

📑Бугун қоғоз кўринишидаги ҳужжатлар ёки нақд пулдан кўра, рақамли, электронлаштирилган пластик карталар қулай бўлиб қолди. Ҳаётимизга кириб келаётган ID-карталар ҳам тез орада улар сафига қўшилиши шубҳасиз.

📰 ID-карта – шахснинг биографик маълумотлари, рақамли фотосурати, бармоқ излари ва электрон рақамли имзо калити сертификатини сақловчи пластик карта кўринишидаги ҳужжатдир.

💁🏻‍♂️ Уни қай тартибда олиш мумкин

▪️- Биометрик паспорт билан исталган миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига ташриф буюриш ёки...

▪️- ЯИДХП (my.gov.uz) портали орқали электрон ариза бериш:

💻 my.gov.uz порталидан “Паспортни ID картага алмаштириш учун ариза юбориш” бўлими танланиб, фойдаланувчи давлат хизматини электрон тарзда олиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

📝 Тўлдирилган сўровнома ваколатли органга юборилади.

📤 Энди аризачи Маълумотларни йиғиш пункти (ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари ёки айрим давлат хизматлари марказлари)га биографик маълумотларини тизимга киритиш, шахснинг электрон кўринишдаги қўл бармоқ изларини йиғиш ва шахсни олд томондан рақамли форматда суратга олиш учун бориши керак.

🗓 Хизмат бир иш кунида кўрсатилади.

📲 Хизматдан фойдаланиш учун ушбу ҳаволага ўтинг: https://my.gov.uz/uz/service/378

Видеоқўлланма: 👇