𝐌𝐈𝐋𝐋𝟏𝐎𝐍 𝐗𝐈𝐋 𝐕𝐎𝐐𝐄𝐀𝐋𝐀𝐑
257 subscribers
3.98K photos
8.1K videos
15.8K links
Тезкор хабарлар | Сиёсий канал
Янгиликларни бизнинг каналдан олдин бошқасида кўрдизми, Унда биздан бемалол «Отписатся» қилишингиз мумкин
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
🔞КАТТАЛАР УЧУН❗️

Шу ердаман @Millionadmin
Download Telegram
Ақлли овоз беринг, овозингизни сотманг

Ташаббусли бюджетнинг навбатдаги мавсумида "бир фуқаро — бир овоз" принципига ўтилганлиги ҳар бир овознинг қадрини каррасига оширди. Эътибор беринг, нархини демаяпман. Чунки фақат сотиладиган нимарсанинг нархи бўлади. Қадриятлар эса сотилмайди.

Бу йил танлов қилиш ҳар сафаргидан қийин, масалан, иккита сим картангиз бўлса, бирини туғилган жойингиз. иккинчисини яшаётган жойингиз учун ишлата олмайсиз. Шунинг учун ақлли овоз беришга тўғри келади. Бу нима дегани?

Биринчидан, бу энг муҳими, бераётган овозингиз наф беришига кўзингиз етсин. Аллақачон 5 минг овоз йиғиб қўйган уддабуронларнинг лойиҳаси, албатта, ўтади, лекин 3 кунда 100 та овоз йиға олмаган ёки кучли 10-15талик ичига кира олмаган лойиҳага берган овозингиз, афсуски, беҳуда бўлиб қолиши мумкин.

Иккинчидан, сиз учун таълимдаги муаммолар оғриқли бўлса, таълимдаги лойиҳалар орасидан танланг. Балки соғлиқни сақлаш, балки йўллар, балки сув муаммоси сизни кўпроқ қийнар. Устуворликни ўзингиз учун аниқлаб олинг.

Учинчидан, маҳаллангизда, туманингизда муаммолардан кўра бошқа ҳудудларнинг муаммолари чуқурроқ, деб ҳисоблаётган бўлсангиз, овоз учун улар орасидан лойиҳа танланг. Сиз сизга мутлақо нотаниш ё узоқ ҳудудлардаги одамларнинг лойиҳаси учун овоз берганингизнинг афзаллиги ва мазмун-моҳияти ватандошлик қадриятини мустаҳкамлайди.

Танлов жуда қийин бўлгани учун кеча твиттерда ўзим учун сўров ўтказгандим. Юқоридаги ўлчовларга таяниб, Марҳамат тумани, Чилонзор тумани, Тошкент тумани ва Шуманай туманидан ўзим учун биттадан лойиҳа ажратиб олдим.

Твиттерчиларнинг кўпчилик овозларига кўра, Марҳамат тумани Қорақўрғон қишлоғидаги 27- мактабни таъмирлаш билан боғлиқ лойиҳага овоз бердим. Мазкур мактаб қўшни қишлоқда, катта авлод ҳали қишлоғимизда 10 йиллик мактаб бўлмаганида шу мактабга қатнаган, дадам қачонлардир шу мактабда дарс берган. Агар ғолиб бўлса, мактабда таъмирлаш ишлари қаторида футбол стадиони, ҳожатхона қурилади. Компьютер синфи ташкил этилади. Мактаб томига қуёш панеллари ўрнатилади (свет кўп ўчади).

Марҳамат туманида ушбу мавсум учун 17,1 млрд.сўм пул ажратилган. Бу дегани 12-14 та лойиҳа ғолиб бўлиши мумкин. Мен овоз берган лойиҳа ҳозирча 14-ўринда.

Сиз ҳам, агарда қадриятларингизга яқин бўлса, Марҳаматдаги 27-мактабга овоз беринг.

Бакироо

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍2
Farg‘onada “Tashabbusli byudjet”ga ovoz yig‘ayotgan fuqaroni xodimlar olib ketgani yuzasidan izoh berildi

Sud fuqaroga nisbatan ba’zaviy hisoblashning to‘rt baravari miqdorida jarima jazosi tayinladi.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
😁2
🌙 РЎЗАНГНИ БУЗИБ ҚЎЙМА

 Амалларни чиройли суратда адо этмасдан, рўзангни бузиб қўйма.
— Намозингни зое қилиш орқали рўзангни бузма;
— Садақа улашмасдан, рўзангни бузма;
— Ҳиссиётга берилиб, бошқаларни сўкиш орқали рўзангни бузма;
— Меҳмондорчиликни кўпайтириб, рўзангни бузма;
— Кўп гапириб ва чақимчилик қилиб, рўзангни бузма;
— Ота-онангга оқ бўлиб, рўзангни бузма;
— Кўзингни номаҳрамларга қаратиб, рўзангни бузма;
— Папиросга таслим бўлиб, рўзангни бузма;
— Вақтингни зое қилиб, рўзангни бузма;
— Ҳижобингга бепарво бўлиб, рўзангни бузма;
— Қариндошлардан алоқани узиб, рўзангни бузма!..

"Рамазон ҳикматлари" китобидан.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқлар, умуман, Интернетда қилинган ҳар бир гуноҳ иш, гап, сўз, хатти-ҳаракат ва ёлғоннинг албатта жазоси бўлади

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍1
#Ана_холос ЙТҲдагилар мактаб ўқувчилари экани ва уларнинг 4 нафари вафот этгани, ҳоким топшириғи билан театрга юборилгани айтилмоқда.

25 та ўқувчи ЙПХ сопровождениеси остида бориши керак эдику! Нега шу таьминланмаган? Ёш болалар тақдири билан ўйнашмаслик керак, бировнинг гулдек боласи улар, ахир!

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Soddalik qilib Qarz berib ololmayotganlar diqqatiga.

Qarz munosabati hozirgi hayotimizning ajralmas qismi hisoblanadi va bu munosabatlarni qonun yaxshi tartibga solib qo'ygan.
Videoni albatta ko'ring.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
🍟1 порция картошка фри 2,5 қути сигарет зарарига тенглаштирилди

Картошка фрида акриламид — исботланган канцероген модда бор. Бир қути сигаретда 20 мкг акриламид моддаси бор. Бир порция картошка фрида эса шу модда 50 мкгни ташкил қилиши аниқланди. Кўриб турганингиздек 2,5 баробар кўп.

Бундан ташқари картошка фри (чипслар) ўзида кўп миқдорда трансёғлар сақлайди. Оз-оздан истеъмол қилса бўлади. Болаларга эҳтиёт бўлингани, берилмагани яхши.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитойнинг Ehang компанияси учар таксилар сотувини бошлади.

У ҳаттоки Taobao маркетплейсига ҳам чиқарилган ва нарзи 2 млн 390 минг юань деб кўрсатилган. Жорий курсда бу қарийб 330 минг АҚШ долларини ташкил этади. Аэротакси учар қурилмасининг крейсер тезлиги 100 km/h. 220 кг юк кўтара олади. 3 км баландлик, 35 км узоқликка уча олади.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🐘 Филлар ўз болаларини йиртқичлардан ҳимоя қилиш учун бир зумда 360° режимни фаоллаштиради ва кўринишга эга хавфсизлик чоралари кўрилади.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍3
Ўзбекистонда BYD автомобиллари импорти чекланади

BYD компанияси электромобилларнинг маҳаллий иқлим ва йўл шароитларига мослаштирилмагани ҳамда расмий кафолатга эга бўлмагани важи билан тартибсиз импортни чеклаш бўйича ҳукуматга мурожаат билан чиққан.

Президент 18 март куни имзолаган қарорга кўра, шу муносабат билан 2024 йил 1 июлга қадар «Ўзавтосаноат» ва масъул вазирликлар томонидан BYD бренди остидаги электромобил ва гибрид автомобиллари импортини тартибга солиш бўйича таклифлар Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

❗️Таксистлар огоҳ бўлинг, ўзингиз билмаган ҳолда "не за что" ҚАМАЛИБ КЕТМАНГ

Таксичиларга юбориб огоҳлантириб қўямиз

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МашаАллоҳ

🕋Ангрендан Умра сафарига Кобалтда чиқиб кетган ватандошларимиз кеча тунда Макка шахрига етиб боришибди

🤲Аллоҳ зиёратларини қабул қилсин!

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👏4🥰1
• Одамзотни тушуниш қийин.
• Ҳидоятга эргашсин дея, 124 минг пайғамбар юборилди.
• Йўлдан адашиши учун биргина шайтон етарли бўлди...

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Uzdiplomat.uz мухбирларига жамоат жойида тасвирга олишга тўсқинлик қилинди

Бугун, «Чорсу» буюм савдо бозорида интервью олаётган uzdiplomat.uz  журналистларига Миллий гвардия ходимлари қаршилик билдириб қўполлик қилган.

Ходимлар журналистлардан бозорда тасвирга олиш учун рухсатнома ва таҳририят ҳужжатини талаб қилишган.

Миллий гвардия ходимларининг камера ва микрофон кўтарган фуқаролардан қўрқиши ва уларга қўполлик қилиши нимага ишора?

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
ИЖОБАТЛИ ДУО

Рамазон ойи фазилатларидан бири – унда ижобат бўлувчи дуо бордир. Бу ҳақда имом Аҳмад Жобир розияллоҳу анҳудан яхши санад билан ривоят қиладилар:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир мусулмоннинг Рамазонда ижобат бўладиган дуоси бор», деганлар».
Ушбу дуо ифтор пайтидаги дуо экани ҳақида кўплаб ҳадислар ворид бўлган. Шундай экан, банда ифтор пайтида ўзида кўплаб ниятларни жамлаган дуони қилишга ошиқиши лозим.

"Рамазон ҳикматлари" китобидан.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Синфдошлар озиб-ёзиб бир марта йиғилиб, шашлик қилишган экан😁

Шунинг учун тез-тез кўришиб турайлик, синфдошларим!

Синфдошлар группасига юбориб қўямиз👇

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
1🤨1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Xoliq vines va uning jamoasi qamaldi

Jamiyatda yurish-turish qoidalarini qasddan mensimaslik huquqbuzarligini sodir etgan vaynerlarga nisbatan jazoning muqarrarligi taʼminlandi.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍3
Тошкентда ҳавони ифлослантирган сомсахона жаримага тортилди 🤦‍♂😂

Акалар мазут ёқаётганларда нима гап?

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi