𝐌𝐈𝐋𝐋𝟏𝐎𝐍 𝐗𝐈𝐋 𝐕𝐎𝐐𝐄𝐀𝐋𝐀𝐑
257 subscribers
3.98K photos
8.1K videos
15.8K links
Тезкор хабарлар | Сиёсий канал
Янгиликларни бизнинг каналдан олдин бошқасида кўрдизми, Унда биздан бемалол «Отписатся» қилишингиз мумкин
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
🔞КАТТАЛАР УЧУН❗️

Шу ердаман @Millionadmin
Download Telegram
Биласизми, талабалик суперқаҳрамондек гап.

Сизда қизиқувчанлик, тасаввур қилиш ва чексиз энергия бор. Талабалик даврида саволлар берасиз, дунёни ўрганасиз, буюк орзуларни қурасиз ва эртаклардаги “сеҳр”га ҳам ишонасиз. Бу сизнинг супер кучингиз! Шунинг учун савол беришдан, янги нарсаларни ўрганишдан ва хато қилишдан қўрқманг. Сиз қилган ҳар бир хато ўрганиш, ўсиш сари ташланган қадамдир.

Ёдингизда бўлсин, секин қадам ташлашингиз мумкин, муҳими ҳаракатдан тўхтаманг! Ҳеч қачон таслим бўлмаган ғалаба қозонади! Шунинг учун ҳеч қачон ўрганишдан ва орзу қилишдан тўхтатманг! Доим табассум қилинг, порлаб туринг ва ҳар доим энг зўр эканлигингизни унутманг.

Янги ўқув йилингиз муборак бўлсин🇺🇿🇺🇿

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун кўчаларимизда учраб турадигон ҳолат 🤣

Ўқув йилининг биринчи куни МУБОРАК болажонлаp

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда солдир бўлган ЙТҲ..

Таблеткани ютволиб, секин юраяпмиз деб ўйлаш оқибати.

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон ҳокимининг жияни экани айтилаётган фуқаро катта пора билан ушланди

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг жияни экани айтилаётган Қ.Ш.У. ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а,б” бандлари ва 28,211-моддаси 2-қисми “б” банди билан айбланган ва айни пайтда унга нисбатан қамоқ чораси қўлланилган.

У 2 нафар таниши билан олдиндан жиноий тил бириктирган ва бир фуқарога 0,14 га. ер майдонида уй қуриши мумкинлигини айтишган.

Ерни 9 минг долларга сотишга келишиб, сўралган пулларни берганидан сўнг кадастр органларида ишловчи мансабдор танишлари орқали кадастр ҳужжатларини турар жой сифатида расмийлаштириб беришларини билдиришган.

Пулни олган вақтида департамент ва ДХХ ходимлари томонидан ушланган, ундан 9 минг доллар ашёвий далил тариқасида олинган.

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
😁1
—Ҳайрон бўлишингизни билар эдим!
Шу Рўмолли қизлар рекламасига ишониб одамлар 3 млрддан зиёд пулларига алданишди.

Диндан гапирмоқчи бўлган одам аввало фаросатли бўлиши керак. Акс ҳолда, қисиииб ўтирсин. Диндан гапириш унақаларгамас. Ислом фаросатлилар дини!

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
Чўкиб кетяпман!

Инста, телеграм, ватсап, имо, фейсбук, ютуб,
Телефонсиз кўчага чиқолмайман юрак ютиб.
Барча дунё неьматлари кетди мен учун ўлиб,
Мен бугун чўкаяпман телефонга ғарқ бўлиб.

Меҳрга зор болам ўтирибди менга термулиб,
Ҳозир, тўхтаб тур, мултик кўр бироз берилиб,
Ўйнаймиз, эрта, индин, балки йиллар ўтиб,
Бугун эса чўкаман телефонга мукка тушиб.

Қўй, ўғлим, шу телефон афзалми онангдан?
Лаззат олмайсанми, ўтаётган ҳар ондан?
Эҳ, дада, бош кўтаролмайман шу айфондан,
Завқ олиб чўкаяпман мана шу матоҳдан.

Келинг, дадаси, тоққа чиқамизми биз ҳам?
Насиб, хотин, ҳали дунё айланамиз беғам,
Лек ҳозир менга индама, нима бўлса ҳам,
Телефонга оқиб кетай мисоли шағам.

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўпчилик Аваз Охундек фикрламаганлиги учун ҳам бачканалик урчиб кетмоқда.

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍1👏1
Булар поябзал тозалавчи кишилар эмас. Аслида булар Япониядаги катта фабрикаларнинг раҳбарларидир. Улар корхонага қабул қилинган янги ишчиларнинг поябзалини тозалайдилар. Шу тариқа ўз қалбларидаги ва янги қабул қилинган ишчилар қалбидаги кибрни синдирадилар. Японияда бошлиқлар бошқа ходимлар сингари оддий ишчидир. Бошлиқларда қўполлик ва ходимларда уларга нисбатан хушомад йўқ.

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍3
Бир киши кечаси ухлаб ётса, эшик таққиллаб қолибди.
— Ким у? – дебди ҳовлига мўралаб.
— Сизларга ўтин керакми? – дебди нотаниш одам.
— Йўқ, керакмас! – деб ухлашга кириб кетибди.
Эрталаб турса, ҳовлида йиғиб қўйган ўтинлари йўқ эмиш.

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
😁2
​​Бомдод намозини икки лаззати бор: бири ўқиган пайтимиздаги лаззат, бири Аллоҳнинг ҳимоя остида бўлганимиздаги лаззат.
Ҳадисларда «Ким бомдод намозини ўқиса, Аллоҳнинг ҳимоясида бўлади», дейилган.
Аммо ризқ учун тонгда уйғониб, Ризқ берувчи учун бомдодга уйғонмаслик ҳақиқий маҳрумликдир.👇
ㅤㅤㅤㅤ
Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi ㅤㅤㅤ
👍2
Барчасига ўзгача назар билан қаранг!

“Ишсизман” дейиш ўрнига “Эртага бутун куним бўш, ўзимни ривожлантириш билан шуғулланаман” денг.

“Пулим йўқ” дейиш ўрнига “қани менинг фаришталарим бу сафар менга қандай кўмак беришар экан” денг.

“Энди нима бўлади, ҳаммаси тамом бўлди” дейиш ўрнига “ҳаммасини бошидан бошлаш учун жуда қулай фурсат келди, энди хатоларни такрорламайман” дейиш лозим.

Биз муаммоларимизга нигоҳимизни ўзгартирганимиз сари улар ўз ечимларини топиб боради ва ҳар нарса биз истагандек бўлаверади. Ўзингизда бир синаб кўринг.

Унутманг, фақат бугун бор, кеча ўтиб кетди, эрта умуман келмаслиги мумкин, тарихни, келажакни ўйлаб бугунги кундан баҳра олиш эсингиздан чиқиб кетмасин.

Кунингиз хайрли ўтсин.

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍2👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БУГУННИНГ МАВЗУСИ

— Алло, ассалому алайкум!
— Ваалайкум ассалом!
— Биз шаҳар "Тез тиббий ёрдам"иданмиз.
— Ҳа... Хўш, хизмат!
— Бемор яхшимилар?
— Қанақа бемор?
— Кеча "Тез ёрдам" чақиргандингларми?
— Ҳа, чақиргандик.
— Беморни аҳволлари яхшими?
— Худога шукур... Анча дуруст!
— Бизнинг "Тез ёрдам"дагиларга шикоятингиз йўқми?
— Йўқ!
— Илтимос сиздан, шикоятингиз бўлмаса, бизга "Опен бюджет"га овоз бера оласизми?

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
40 йил умр кўрган бургутнинг тирноқлари узун ва эгилувчан бўлиб қолади ва у ўлжасини ортиқ чангалида тутиб туролмайди. Тумшуғи ҳам узайиб ва буралиб қолади, бу эса унга озиқланишда халақит қилади. Қанотлари ва кўкрагидаги патлари қалинлашиб, оғирлашади ва парвозга халақит қила бошлайди.

Энди бургут танлов қаршисида қолади: ёки ўлим, ёки 150 кундан иборат узоқ ва оғриқли даврни бошдан кечириш ...

У баланд тоғ устидаги ўз инига учиб боради, тумшуғини тоғ қоясига ура бошлайди: тумшуғи ёрилиб, синиб тушгунга қадар… сўнгра у янги тумшуқ ўсиб чиқишини кутади ва у билан ўз тирноқларини чўқиб, юлиб ташлайди… Янги тирноқлар ўсиб чиққач, у кўкраги ва қанотларидаги оғирлашган патларини юлади. 5 ойлик оғриқлар ва қийноқлардан сўнг у янги тумшуқ, янги тирноқ ва янги патлар билан қайта туғилгандек бўлади ва яна 30 йил яшайди...

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍3
Қайси давлат талабалари кўпроқ стипендия олади?

Ўзбекистон
Базавий стипендия миқдори – 517 880 сўм. Барча фанлар бўйича фақат «аъло» ўзлаштириш кўрсаткичига (рейтинг кўрсаткичи 86 балл ва ундан юқори) эга бўлган талабалар учун стипендия – 621 456 сўм.
Бундан ташқари:
Президент стипендияси – 2 191 541 сўм;

Қозоғистон
Педагогика ва соғлиқни сақлаш йўналиши талабалари учун стипендия — 67 200 тенге (1 млн 777 минг сўм);
олий ўқув юртлари талабалари учун (соғлиқни сақлаш ва педагогика йўналишлари бундан мустасно) — 41 898 тенге (1 млн 108 минг сўм);
техник ва касб-ҳунар таълими дастурларида ўқиётган талабалар учун — 32 681 тенге (864 минг сўм);
магистратура талабалари учун — 94 024 тенге (2 млн 486 минг сўм) стипендия белгиланган.

Қирғизистон
2022 йилги ўқув йили ҳолатига кўра, 1-курс талабалари учун 1000 сом (137 минг сўм),
2-курс талабалари учун 2 000 сом (274 минг сўм),
3-курс талабалари учун 3 000 сом (411 минг сўм),
4-курс учун 4 000 сом (548 минг сўм) белгиланган.
Бундан ташқари, бир марталик президент стипендияси 50 минг сом (2021 йилги миқдори – 6,8 млн сўм) тўланади.

Тожикистон
2022 йилги маълумотга кўра, Тожикистонда талабалар оладиган ўртача юқори миқдордаги стипендия 368 сомони (405 минг сўм) ҳисобланади.

Тожикистон ва Қирғизистонга оид маълумотлар асосан 2022 йилга тегишли бўлса-да, очиқ маълумотлар асосида Қозоғистон талабалари энг юқори стипендия олади, деб хулоса қилиш мумкин.

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍1
Бир қиз автосервисга қўнғироқ қиляпти:
— Машинамнинг таблосида ҳалиги.... нима десам экан... бир нарса ёниб турибди-да, шунга ҳайронман, бир нарсаси бузилиб қолдими деб қўрқяпман
— Нима ёниб турибди?
— Айтишга уяламан
— Айтаверинг
— Ҳмм, унитазда битта одамча ўтирибди...
— Йўғе, расмини жўнатинг-чи...

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
😁1