𝐌𝐈𝐋𝐋𝟏𝐎𝐍 𝐗𝐈𝐋 𝐕𝐎𝐐𝐄𝐀𝐋𝐀𝐑
257 subscribers
3.98K photos
8.1K videos
15.8K links
Тезкор хабарлар | Сиёсий канал
Янгиликларни бизнинг каналдан олдин бошқасида кўрдизми, Унда биздан бемалол «Отписатся» қилишингиз мумкин
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
🔞КАТТАЛАР УЧУН❗️

Шу ердаман @Millionadmin
Download Telegram
​​Ёлғонлар мамлакати.

Mана бу тўртинчи синфлар учун “Ўқиш” китобини биринчи мавзу учинчи бетида биз қисқа фурсатда ривожланган давлатлар қаторига кирганлигимиз ҳақида болажонларга эртак айтилмоқда.

Лекин мен биз қачон ривожланган давлатлар қаторига кирганлигимизни эслолмай гарангман.🤦‍♂

Сиз эсласангиз, изохларда ёзиб юборинг Шу саволни мендан тўртинчи синф ўқувчиси сўраб қолса, нима дейман? 🤔

Мен ёлғон гапиришни ёмон кўраман.

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
😁4
Бугунги кун қахрамонлари

Йил бўйи шопирларни итариб келдик, энди мошиналарини ҳам итариб қўяйлик дейишибди-да... 😁

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
😁4👏2
❗️Тошкент вилоятида эр ва хотин ҳамда уларнинг 3 ойли чақалоғи ис газидан вафот этди

Кеча 1994 йилда туғилган Б.Ё. ва унинг 2002 йилда туғилган йилда туғилган турмуш ўртоғи С.У. ва 2022 йилда туғилган С.Я. яшаш хонадонининг ётоқ хонасида ухлаётган вақтида, ис газдан заҳарланиб вафот этган.

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
Эгасининг газсиз ва светсиз паришон рўзғоридан умидини узган бечора мушук...😁

Ғайрат Шералиев

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
Clicklar ham Gaz Svet bilan ishlaydimi deymanda.

Ishonmasanglar tekshirib ko'ringlar.


Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Архив
"Газимиз учта Ўзбекистонга етади деган эди Собиқ Энергетика вазири Алишер Султонов.

Бироқ сўзига ахамият беринг боқади деябди лекин газни берамиз демаябди.😉

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
#Айни_хақиқат
Группада ўқиб умуман ёзмайдиганларни худди шу расмга ўхшатаман 😂

Секин группаларга юбориб қўямиз

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
😁1
Владимир Путин ЛГБТ ташвиқотини бутунлай тақиқлаш ҳақидаги қонунни имзолади.

Энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг
👇🏻
Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍8
​Карвон

(Усмон Азим шеърига пародия)

Карвон кўрдим - мошинлари музлаб турар,
Ҳар мошинда битта шопир бўзлаб турар.
"Навбат", "инсоф" деган сўзлар эсдан чиқиб,
"Безочеред" кирар йўлни кўзлаб турар.

Пешонангга ЖиЭм ёзган, ўкинма ёр.
Жонинг чиқар бензин қуйсанг, сўкинма ёр.

Асфальт бўйи ''метан"гача мошиназор,
Сиқилмагин, сиқилгандан не фойда бор.
Нос-пос чекиб, сабр қилиб туравергин,
Тўлов қилиб, ойлаб мошин кутгансан зор.

Пешонангга ЖиЭм ёзган, ўкинма ёр.
Жонинг чиқар бензин қуйсанг, сўкинма ёр.

Қаҳратон қиш, қаҳр билан тўзиб келдинг.
Заправкага навбатларини чўзиб келдинг.
Ғирт палакат ё шумқадам меҳмон каби,
Йўл-йўлакай газ-светни узиб келдинг.

Пешонангга ЖиЭм ёзган, ўкинма ёр.
Жонинг чиқар бензин қуйсанг, сўкинма ёр.

Ўн чақирим наридадир ўзга метан,
У ерда ҳам мошин тўлиб-тошиб кетган.
Сендан олдин бошқалар ҳам борганида,
"Напор йўқ" деб заправкани ёпиб кетган.

Пешонангга ЖиЭм ёзган, ўкинма ёр.
Жонинг чиқар бензин қуйсанг, сўкинма ёр.

Мен-чи? Менга метан, бензин нахи даркор?
Ахир, ЖиЭмдан бошқа ҳам улов бисёр.
Ўйламагин, Тесла-месла эмасми деб,
Уйда Теслабоп свет йўқ. Велигим бор.

Пешонангга ЖиЭм ёзган, ўкинма ёр.
Жонинг чиқар бензин қуйсанг, сўкинма ёр.

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Астағфируллоҳ
Шайтон васвасига учраган одам кўрганмисиз?
Битта сўз билан айтганда ДАЮС 😡

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
Рассомни чизган расмига реакция оркали бахо Беринг.
Бундан 👍 бошка реакциялар хам бор.
Ҳусан СОДИҚОВ

Каналга обуна бўлинг👇👇👇

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍9🤣3🏆3❤‍🔥1
Istanbulda avtobus va tramvay to‘qnashib ketdi. Oqibatda 11 kishi tan jarohati olgan, 1 kishining ahvoli o‘ta og‘ir

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саҳарларда қичқираётган хўроздан-да ожиз бўлма. Зеро, хўроз Аллоҳни зикр этмоқда. Ваҳоланки, сен бу пайт ётоғингда ухламоқдасан.

Луқмони Ҳаким👇🏻👇🏻

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
Кеча Хорватия терма жамоаси Қатардаги жаҳон чемпионати 1/8 финал учрашувида Японияни пенальтилар сериясида мағлуб этди. Бу мағлубиятдан сўнг, Япония терма жамоаси бош мураббийи терма жамоа мухлисларидан узр сўради.

Асосий вақт 1:1 ҳисобида якунланди. Пенальтилар сериясида хорватлар 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Япон мухлислари ҳар ўйиндан сўнг, ўзларидан кейин стадионни ахлатлардан тозалаб кетишганини кўрдик.

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👏1
Аёл киши асаларига ўхшайди. Сенга асал беради, лекин ора-орада чақиб туради.


• Аёлнинг қуроли - тилидир.

• Хотинсиз эркак - жасадсиз бош.
Эрсиз аёл - бошсиз жасад.

• Аёл эри билан ўтказган бахтли кунларининг қадрини эрини йўқотганда билади.

• Олтин олов билан синалади.
Аёл олтин билан синалади.
Эркак аёл билан синалади.

• Иффат каби аёлнинг қадрини оширадиган нарса йўқ.


• Бойнинг зийнати саховат.
Фақирнинг зийнати қаноат.
Аёлнинг зийнати иффат.

• Аёл уч кишини ёқтирмайди:

1. Ўзидан чиройлироқ аёлни.(баъзиси)
2. Ёшини сўраган кишини.
3. Ўтмишини сўраган кишини.

• Ҳар бир бахтли эркакнинг ортида солиҳа аёл бор.

• Йиғлаётган аёлни тушунишга уриниш худди қаттиқ шамол эсиб, бўрон бўлаётган пайтда газетани варақлашга уринишга ўхшайди.

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
​​Ушбу расмда доғистонлик аёл рўмолини қўлида ушлаб, бошини ёпмасдан тургани тасвирланган. У қуролланган иккита ўзаро рақиб гуруҳлар ўртасида турибди. Эркаклар номаҳрам аёлдан юзларини ўгириб туришибди. Бундай ҳолат Кавказ халқларида баъзан қон тўкилишини тўхтатиш учун ягона чора бўлган.

Турли қабилалар орасида ҳалокатли жанжал бўлиши хавфини сезганида, аёл киши кўпинча рақиблар орасига бошяланг кириб келарди. Номаҳрам эркаклар дарров кўзларини пастга қаратиб, жанг майдонидан узоқлашишарди. Бу охир-оқибат жанжални тўхтатарди.

Қадр-қиммат, рижоллик ва аёлларни ниҳоятда ҳурмат қилиш тушунчалари диний ва анъанавий қадриятлардан келиб чиққан. Aёллар ўтмишда бундан кўплаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш ва қон тўкилишини олдини олиш учун фойдаланишган.

©️ Саид Комил

P.S.: Тан олинг Бугун биз эркаклар номаҳрам аёлларнинг баданларига қарашдан ҳам ҳазар қилмай қолдик!

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
😢4
Ichim titrab ketdi to'g'risi
Yuragi bo'shlar ko'rmasin🤷‍♂

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi