𝐌𝐈𝐋𝐋𝟏𝐎𝐍 𝐗𝐈𝐋 𝐕𝐎𝐐𝐄𝐀𝐋𝐀𝐑
257 subscribers
3.98K photos
8.1K videos
15.8K links
Тезкор хабарлар | Сиёсий канал
Янгиликларни бизнинг каналдан олдин бошқасида кўрдизми, Унда биздан бемалол «Отписатся» қилишингиз мумкин
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
🔞КАТТАЛАР УЧУН❗️

Шу ердаман @Millionadmin
Download Telegram
Кўпчиликнинг бошоғриғи бўлган масала ҳақида зўр мем чиқиб қолди.

Одатий мебелчининг ҳаёти:
1) Туғилди
2) Айтилган вақтда заказни бажармади
3) Ўлди

Мебелчилар ҳамма жойда бир хил шекилли.

Мабодо заказини ўз вақтида бажарган мебелчини танисангиз, изоҳларда номерини ёзиб қолдиринг, ҳаммага фойдали бўларди.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍1
Қўқон шаҳрида жойлашган "Indorama Kokand Fertilizers & Chemicals" корхонасида суюқ аммиак моддаси сизиб чиқиши билан боғлиқ фавқулодда ҳолат юз берди.

Завод маъмурияти маълумотига кўра, аммиак вагондан махсус идишга ўтказилаётган пайтда шлангда ёрилиш ҳосил бўлиб, тахминан 10% модда ҳавога тарқалган.

Воқеа юзасидан завод ва атрофдаги аҳоли хавфсизлик нуқтаи назаридан эвакуация қилинди. Шунингдек, 10 нафар фуқаро тез тиббий ёрдамга мурожаат қилган. Ҳозирда заводга олиб борадиган йўллар вақтинча ёпилган, ҳудуд хавфсизлиги таъминланган.

Вазиятга зудлик билан Миллий гвардия ҳарбийлари, Ички ишлар вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари жалб қилинган. Барча куч ва техник воситалар ёрдамида фавқулодда ҳолат бартараф этилди.

Ҳозирда вазият ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар назорати остида, аҳолига ваҳима ва саросимага берилишдан сақланиш тавсия этилмоқда.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aйни дамда Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманида жала ёғин кузатилмоқда.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Шанба тонги муборак бўлсин. Кун давомида Сизларга омад ва файз-барака ҳамроҳ бўлсин!

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇭Кутиб олинг, Дунёнинг энг қиммат ва энг инновацион Швейцария Паспорти!

Уларнинг ҳар иши санъат!

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
Ушбу инфографикада интернетнинг 1989 йилдан бери дунё аҳолиси орасида тарқалиш миқёси акс этган.

Илк веб-сайт ишга туширилган 1991 йилда тармоқда дунё аҳолисининг атиги 0,1%и бўлган. Ҳозир интернетдан 5,6 миллиард одам (дунё аҳолисининг 68%и) фойдаланади.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
#Биласизми

Агар сиз биродарингизга ўн миллион сўм қарз берсангиз ва қарзни уч ойдан кейин қайтаришига иттифоқ қилсангиз, шу кундан бошлаб уч ой муддат тугагунича сиз ҳар куни ўн миллион сўмдан садақа қилаётганнинг савобини оласиз. Уч ой муддат ўтганидан кейин биродарингиз сиздан яна бир ой қўшимча муҳлат сўраса ва сиз унга бир ой муҳлат берсангиз, шу кундан бошлаб бир ой муҳлат тугагунича сиз ҳар куни йигирма миллион сўм садақа қилаётганнинг савобига эга бўласиз. Шу тариқа муҳлат узайган сари садақанинг миқдори ҳам ошиб бораверади. Шундай экан, қарз берган одам ҳечам зарар кўрмайди.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
Навоийда 2 млрд сўмлик олтинни ўғирлашга уринган завод ходимлари ушланди

Улар 2 кг дан ортиқ ярим тайёр олтин маҳсулотини заводдаги ҳаво тозалаш қувурига яшириб қўйгани фош бўлди.

Навоийдаги 3-сонли Гидрометаллургия заводида 2 уста ва 1 аппаратчи 1,5 кг соф олтин сақланган 2 кг маҳсулотни яширинча ўғирлашга уринган. ДХХ ва ИИО томонидан ўтказилган тадбирда уларнинг ҳаракати тўхтатилди. Маҳсулот қиймати 2,1 млрд сўм.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
🔥 Жиззахда бозордаги ёнғин атрофдаги биноларга хам ўтиб кетди...

Ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi