𝐌𝐈𝐋𝐋𝟏𝐎𝐍 𝐗𝐈𝐋 𝐕𝐎𝐐𝐄𝐀𝐋𝐀𝐑
257 subscribers
3.98K photos
8.1K videos
15.8K links
Тезкор хабарлар | Сиёсий канал
Янгиликларни бизнинг каналдан олдин бошқасида кўрдизми, Унда биздан бемалол «Отписатся» қилишингиз мумкин
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
🔞КАТТАЛАР УЧУН❗️

Шу ердаман @Millionadmin
Download Telegram
🇦🇪 БАА соҳилида мазут тўкилиши юз берди — ОАВ

Хабар қилинишича, ҳодиса Фужайра амирлиги ҳудудидаги йирик терминал яқинида танкернинг чўкиши натижасида юзага келган. Яқин арофдаги пляжлар нефт қолдиқлари билан ифлосланди. Махсус хизматлар денгиз ва соҳилда тозалаш ишларини олиб бормоқда.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига келиб, Андижон халқаро аэропортини модернизациялаш ишларининг бориши билан танишди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл в Андижанскую область и ознакомился с ходом модернизации международного аэропорта Андижана.

#Mirziyoyev #safar #Andijon #aeroport

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ўзбекистонликлар учун умра визаси билан Саудияга учиш тўхтатилди

Uzbekistan Airways 14 апрелдан бошлаб Тошкент – Жидда йўналиши бўйича умра визаси бўйича парвозларни тўхтатди. Бунга сабаб сифатида «Ҳаж 2025» дастурининг бошланиши кўрсатилган.

Айни вақтда умра зиёрати учун Макка ва Мадинада бўлиб турган фуқаролар 30 апрелга қадар ортга қайтиши лозим бўлади. Агар улар белгиланган муддатда қайтмаса жаримага тортилиши ва ҳаттоки Саудиядан депортация қилиниши ҳам мумкин.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
Пайғамбарлар лаънатлаган воситачилар: Пора таклиф ёки талаб қилишнинг ҳукми қандай?

1625-CАВОЛ: Айримлар бирор ишни ноҳақлик билан битириш учун пора таклиф ёки талаб қиладилар? Бунга Ислом динида қандай қаралади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизда бундай ишларга “ришва” – пора дейилади ва бу катта гуноҳлардан биридир. Пора деб киши ҳақли бўлмаган нарсасига эришиш ёки зиммасига лозим бўлган нарсадан қутулиш учун тақдим этган мол ёки манфаатга айтилади.
Одатда кўпчилик порахўрлар порани ҳадя, совға сифатида қабул қиладилар. Берувчилар ҳам “Кўнгилдан чиқди”, “Атадик” каби чиройли сўзлар билан қабиҳ ниятларини амалга оширишга одатланишган.

Порахўрлик динимизда қаттиқ қораланган ва бу ҳақда ҳадиси шарифда шундай дейилади:

عنْ ثَوْبَانَ رضي الله عنه قَالَ: "لَعَنَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الرَّاشِيَ وَالْمُرْتَشِيَ وَالرَّائِشَ يَعْنِي الَّذِي يَمْشِي بَيْنَهُمَا" (رواه الإمام أحمد).

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пора берувчи, пора олувчи ва уларнинг ўртасидаги воситачини лаънатладилар” (Имом Аҳмад ривояти).

Пора берувчи жамиятда белгиланган низомни бузиб, ҳақсизлик ила ўз ишини бажариб кетган ҳисобланади. Пора олувчи виждон амрига бўйсунмасдан, ноҳақликка, адолатсизликка рози бўлиб, ўз манфаатини ўйлаб, ўзгалар ҳақига хиёнат қилган бўлади.

Қолаверса, ҳадя деб бир нарсани ўзгага холис, эвазсиз беришга айтилади. Ҳадя берувчи киши ҳадяни олувчи кишидан бирор нарсани ноҳақ ундириш нияти бўлмайди. Мана шу нарса ҳадянинг порадан асосий фарқини кўрсатади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари Андижонда замонавий тўқимачилик корхонаси фаолияти билан танишди.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
Қозонда 40 ёшли ўзбекистонлик аёл ўз ўғлининг қотилига айланди

Рус матбуоти хабарига кўра, Россияда ишлаётган аёл уйида 17 ёшли ўғли билан жанжаллашиб қолади ва пичоқни эҳтиётсизлиги оқибатида ўғлига тиқиб олади. Натижада ўғил оғир жароҳатлар билан вафот этади.

Суд аёлни эҳтиётсизлик оқибатида қотиликка қўл урган деб, 1 йил-у 4 ойга қамоққа ҳукм қилди. Аммо аёл ўтган йилнинг июль ойидан буён қамоқда ўтирган муддати (бир кун икки кун ҳисобланади) сабаб суд залидан дарҳол озодликка чиқарилган.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍1
#Ана_холос

⚡️Самарқандда мактаблардан бирининг директори гиёҳванд моддалар сотган.😨

Ургут туманидаги 71-мактаб директори йирик наркотик сотувчиси бўлиб чиқди. У бир килограммга яқин опийни 12 минг долларга сотаётган вақтида жиноят устида ушланган. У ўз айбига иқрор бўлди ва суд уни 10 йилга ҳукм қилди.
👇👇

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркиянинг айрим ҳудудлари қиш ҳали ҳам давом этяпти.

Карсда қалин қор туфайли 12 та қишлоқ йўли ёпилиб қолган.
Дарахтлар меваси билан музлади. Туркия аномал совуқни бошдан кечирмоқда.

Ҳудудда йўлларни қордан тозалаш ишлари олиб бориляпти.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
‼️Бир фуқаро уйи олдидаги дарахтни суғоргани учун, суғоришга тўлов қилганига қарамай, жаримага тортилди

Сабаби — Вазирлар Маҳкамасининг 194-сонли қарорга кўра, ичимлик сувидан суғоришга фақат белгиланган ҳолат ва вақтда (00:00–05:00) рухсат бор. Ирригация суви бўлса, ичимлик сувидан фойдаланиш мумкин эмас.

Қоида бузилгани учун жарима қонуний ҳисобланади.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
Баъзан инсонлар ҳақиқатни эшитишни хоҳламайдилар, чунки улар ўзлари қурган иллюзияларнинг вайрон бўлишини хоҳлашмайди. Регресс ҳам айнан мана шу ердан бошланади. Сарой амалдорлари, олимлари ва журналистлари ҳам шу иллюзиянинг йиқилмаслигига ҳисса қўшишади, чунки шу орқали тирикчилиги бор. Бу карвонга аста секин келажакнинг “пойдевори” ёш авлод ҳам қўшилади.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍1
Шогирд устози пири комилдан сўради:⠀
— Устоз, пахта эксам яхши яшайманми ёки пахта терсамми?⠀
Устоз пири комил кўп ўйламай жавоб берди:⠀
— Бўтам, пахта қўйсанг, зўр яшайсан!

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi