𝐌𝐈𝐋𝐋𝟏𝐎𝐍 𝐗𝐈𝐋 𝐕𝐎𝐐𝐄𝐀𝐋𝐀𝐑
257 subscribers
3.98K photos
8.1K videos
15.8K links
Тезкор хабарлар | Сиёсий канал
Янгиликларни бизнинг каналдан олдин бошқасида кўрдизми, Унда биздан бемалол «Отписатся» қилишингиз мумкин
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
🔞КАТТАЛАР УЧУН❗️

Шу ердаман @Millionadmin
Download Telegram
АНДИЖОНДА ГАЗ ҚАНДАЙ ЎҒРИЛАНАДИ?

Андижон вилояти Шаҳрихон тумани “Сарой” МФЙга кетувчи газ қувурига қўлбола сўргичлар ўрнатилиб, газ ўғриланмоқда.

Бошқа маҳаллаларга газ етиб бормаётгани энди тушунарли бўлса керак?

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
Farg‘onada bir guruh shaxslar ko‘p yillik chinorni arralab qochib ketdi

Ushbu holat yuzasidan tegishli tashkilot xodimlari ishtirokida kuzatuv dalolatnomasi tuzilib, o‘simlik dunyosiga yetkazilgan 117 million so‘m zarar hisoblandi.

Albatta, quriladigan bino keltiradigan foyda oldida 117 mln sariq chaqa bo'lsa kerak.

Mana nimaga daraxtkushlikdan qo'rqishmayapti.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Алишер Навоий Хитойда туғилган экан-у, биз билмас эканмиз...

Мудиралардан илтимос!
Боғча опаларни боксга қатнаштиравермай, китоб ҳам ўқитиб туринглар...

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
#АНА_ХОЛОС #ДИҚҚАТ
❗️ 🔞😱ВОР ЗАКОН ЯНИ КЎЧА БЎЛИШНИ  орзу қилиб гапирган болачани ва уни видеога олиб тарқатган болани ТОПИШИБДИ

Фарзанд тарбиясига қаттиқроқ туриш пайти келди шекили

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
😁2
«Калькулятор бола»: 14 ёшли ҳиндистонлик математикадан бир кунда олтита рекорд ўрнатди

«Калькулятор бола» деб аталаётган ҳиндистонлик 14 ёшли Аарян Шукла оғзаки ҳисоб-китобда ажойиб қобилиятини намойиш этиб, бир кунда олтита жаҳон рекордини янгилади.

Бола 30,9 сонияда 100 та тўрт хонали сонни, 1 дақиқа 9,68 сонияда 200 та тўрт хонали сонни ва 18,71 сонияда 50 та беш хонали сонни миясида қўша олди. Аарян 20 хонали сонни ўн хонали сонга бўлиш учун 5 дақиқа 42 сония сарфлади. Ўсмир иккита беш хонали ва иккита саккиз хонали сонни хаёлан кўпайтириш учун эса мос равишда 51,69 сония ва 2 дақиқа 35,41 сония вақт сарфлади.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍3
15 февраль – Халқаро жарроҳлик ҳамширалари куни

2009 йилда Халқаро жарроҳлик ҳамширалари ассоциацияси жарроҳлик ҳамшираларининг касб байрами кунини таъсис этган ва ҳар йили 15 февраль Халқаро жарроҳлик ҳамширалари куни сифатида нишонланади.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
Жиззахлик Сўтақўзи Москвага амакисиникига бориб, ҳожатхонага борса: "Ж" ва "М" ҳарфлари турганмиш. Буни кўрган Сўтақўзи:
— Жиззахликлар "Ж"га, Москваликлар "М"га киради, — деб ўйлабди ва "Ж"га кириб кетганмиш...

P.S.: Шунинг учун тил билиш керак!

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ортиқхўжаевни қадри ўтяпти...

Жахонгир Ортиқхўжаев ҳоким бўлганида, ўзи юриб қабуллар ўтказарди, муаммоси ҳал бўлмаган одам қолмасди.
__

Тармоқларда "Тошкент шахар ҳокимининг қабулига кириш "ПРОБЛЕМА" сарлавҳали видео тарқалмоқда.

Видеода бир гуруҳ фуқароларнинг Тошкент шаҳар ҳокимиятида ҳоким қабулини сўраб шикоят қилаётганлари акс этган.

- Шунча одамларда муаммо бор экан, демак масъуллар ишламаган;

- Муаммо ҳал қилинмаганидан кейин арз билан келувчилар албатта кўп бўлади-да;

АСОСИЙСИ, одамлар давлатга ишоняпти-ки, давлат идорасига келишяпти. Албатта, бу яхши. Мутасаддилар эса мана шу ишончни оқлашлари шарт!

Sirojiddin media

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
‼️Москвада чеченистонлик эркак қирғизистонлик таксичини ўққа тутди

Россия пойтахти Москвада чеченистонлик эркак қирғизистонлик такси ҳайдовчисига қарата ўқ узди. Москванинг Басманний тумани Патруль-пост хизмати ходимлари 39 ёшли шахсни қўлга олган. Унинг ёнидан рухсатномага эга травматик тўппонча мусодара қилинган. Воқеада жабрланган 1998 йилда туғилган фуқаро тез ёрдам бригадаси томонидан шифохонага етказилган.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ Сирдарё туманининг 1-cонли мактабида юз берган жанжални бартараф этди

12 февраль куни юзага келган ҳолат бўйича 1-сонли мактаб маъмурияти томонидан “ташвиш” тугмаси босилган. Хабар бўйича Сирдарё тумани «Қўриқлаш» бўлимининг тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимлари 4 дақиқа ичида мактабга етиб бориб, ҳолатни бартараф қилган.
Мактабда жанжал кўтарган фуқаро Х.Г. ўрнатилган тартибда Ички ишлар органларига топширилган.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
Бир бойнинг уйида меҳмон бўлган йигит хаёл суриб ўтирар экан дўстига шундай деди:
«Шу мол-давлатлар бандалар орасида тақсим қилинаётганида биз қаерда эдик-а?!»

Буни эшитган дўсти уни касалхонага етаклаб борди ва шудай деди:
«Мана бу касалликлар тақсимланаётганда-чи?!»

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
#ТЕЗКОР

❗️Хитойликлар Тошкентда байроқ кўтариб оммавий тадбир ўтказди. Ҳокимлик ва куч тузилмалари бундан бехабар экан.

Хитойликлар барчаси "БИЗ КУЧЛИМИЗ" деб кўчаларда бақириб юришган.

Ҳудудни қўриқлаётган Миллий гвардия ҳам, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва ИИББ ҳам ҳолатдан бехабарлиги маълум бўлди.

-Ажойиб-а Телеграм группаларда биронта мумкинмас пост қўйсанг шес секундда билишади.Тошкентда байроқ кўтариб оммавий тадбир ўтказганини хеч ким билмайди.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
𝐌𝐈𝐋𝐋𝟏𝐎𝐍 𝐗𝐈𝐋 𝐕𝐎𝐐𝐄𝐀𝐋𝐀𝐑
#ТЕЗКОР ❗️Хитойликлар Тошкентда байроқ кўтариб оммавий тадбир ўтказди. Ҳокимлик ва куч тузилмалари бундан бехабар экан. Хитойликлар барчаси "БИЗ КУЧЛИМИЗ" деб кўчаларда бақириб юришган. Ҳудудни қўриқлаётган Миллий гвардия ҳам, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва…
Хитойликлар айнан рамзий маънога эга Миллий боғимизда митинг қилган. Боғ қўриқчилари ИИБ, Миллий гвардия ва ҳокимлик ҳолатдан бехабармиш. Журналист, блогерлар ва халқига кучини кўрсатадиган ҳукуматимиз уларни ҳам жазолай оладими?

Zafarbek Solijonov

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
Фамилияси арабча бўлган Шерзодхон Қудратхўжа арабча исмлардан воз кечишга чақирмоқда.

Очиғи, охирги пайтларда миллийлик номи остида ғалати тарғибот амалга оширилмоқда.

-Шерзодхон Қудратхўжа арабча исмларга қарши курашганча мана бунақаларга қарши курашгани маъқул эди...

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
😁3👍1
𝐌𝐈𝐋𝐋𝟏𝐎𝐍 𝐗𝐈𝐋 𝐕𝐎𝐐𝐄𝐀𝐋𝐀𝐑
#ТЕЗКОР ❗️Хитойликлар Тошкентда байроқ кўтариб оммавий тадбир ўтказди. Ҳокимлик ва куч тузилмалари бундан бехабар экан. Хитойликлар барчаси "БИЗ КУЧЛИМИЗ" деб кўчаларда бақириб юришган. Ҳудудни қўриқлаётган Миллий гвардия ҳам, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва…
Ижтимоий тармоқларда хитойлик фуқароларнинг Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Миллий боғда баннерлар билан тўпланиб, "митинг" қилаётганликлари ҳақида ёлғон хабарлар тарқалмоқда.

Аслида, жорий йилнинг 15 февраль куни “Huawei” компаниясининг ишчилари доимгидек шанба ва якшанба кунлари югуриш акциясини ўтказганлар.

Баннерларда хитой тилида “Спорт соғлиқ гарови, сиз ҳам югуриб соғлом бўлинг“ деган ёзувлари мавжуд бўлган.

Бизнинг ҳам идора ва ташкилотлар ўрнак олса арзийдиган тадбир эканлигини эътироф этамиз.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
Хонанда Ширин Абдуллаева оламдан ўтди

Бу ҳақда «Ўзбекконцерт» маълумот берди. Марҳума 2005 йил 14 декабрь куни Наманган шаҳрида дунёга келган бўлиб, Пекиндаги «Sinxua» университети талабаси бўлган.

Шунингдек, у 2023 йилда санъат йўналиши бўйича «Зулфия» номидаги давлат мукофоти билан тақдирланган.

Абдуллаева шу кунга қадар, «Безори», «Мактабдаги севги», ва «Лўли » номли қўшиқлари билан машҳур эди.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi