𝐌𝐈𝐋𝐋𝟏𝐎𝐍 𝐗𝐈𝐋 𝐕𝐎𝐐𝐄𝐀𝐋𝐀𝐑
256 subscribers
3.98K photos
8.1K videos
15.8K links
Тезкор хабарлар | Сиёсий канал
Янгиликларни бизнинг каналдан олдин бошқасида кўрдизми, Унда биздан бемалол «Отписатся» қилишингиз мумкин
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
🔞КАТТАЛАР УЧУН❗️

Шу ердаман @Millionadmin
Download Telegram
Абдулазиз Камиловнинг ўғли «Ўзбекнефтгаз» АЁҚШлари эгасига айланди

Ҳозирда «UNG Petro» МЧЖнинг 100% улуши ягона таъсисчи — Камилов Дониёр Абдулазизович эгалигидаги «PETROLEUM TECHNOLOGY GROUP» МЧЖга ўтказилган. Д.Камилов Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ биносини сотиб олган «METROPOL GROUP» МЧЖнинг ҳам ягона таъсисчиси ҳисобланади.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
𝐌𝐈𝐋𝐋𝟏𝐎𝐍 𝐗𝐈𝐋 𝐕𝐎𝐐𝐄𝐀𝐋𝐀𝐑
Yo'l harakati qonun qoidalariga ko'ndalang qo'yganlarni ya'na bittasi😡 https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
‼️Андижонда “права”си йўқ шахс “Tracker-2”ни йўлнинг қарама-қарши йўналишида ҳайдади.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилганда, ушбу автомобиль 1985 йилда туғилган А.А.га тегишли эканлиги, видеода акс этган қоидабузарлик эса унинг ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган жияни, 2004 йилда туғилган А.О. томонидан 2023 йил 24 декабрь куни содир этилганлиги маълум бўлди.

Ҳолат бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍2
ЗЕҲН ВА ХОТИРАНИ КУЧАЙТИРУВЧИ ОМИЛЛАР

🍯1. Асал.
Зуҳрий Ибн Журайжга: «Асал еб юр, чунки у хотира учун яхшидир», деган.

🥛2. Сигир сути.
Бир киши Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга кўп нарсаларни унутиб қўйишидан шикоят қилганида, у киши: «Сигир сутини ичиб юр. У юракка далда беради ва унутишни кетказади», деган эканлар. (Хатиб ривоят қилган).

3. Майиз.
Зуҳрий: «Ким ҳадис ёдлашни истаса, майиз есин», деган.

4. Лубон
(Дарахтдан олинадиган сутсимон модда, дарахтнинг шираси).

Бир киши Анас ибн Молик розияллоҳу анҳуга унутувчанлигидан шикоят қилибди. Шунда у киши: «Лубон ичиб юр. Уни кечаси ивитиб қўйиб, эрталаб оч қоринга бир хўпламдан ичасан. У хотира пастлигини яхши даволайди», деган эканлар.

5. Мисвок.
Қуръони Карим қироатидан аввал оғизни мисвок билан тозалаш тиловат одобларидандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мисвок оғизни тозаловчи ва Роббни рози қилувчидир», деганлар. У оғизни ҳушбўй қилади, нутқни равонлаштиради, ҳисни кучайтиради, уйқуни қочиради, овозни тиниқлаштиради ва балғамни олади.
Зарнужий айтади: «Балғам ва ботлар камайган сари ҳофиза кучаяверади. Балғам кўпайиши унутишга олиб боради».

🫙6. Замзам.
Ўтган солиҳларимиз шифо, талаби илм ва бошқа улуғ мақсадларни ният қилиб, замзам сувини ичганлар. Замзам ичишдан олдин манфаатли илм сўраб дуо қилиш асарларда келган.
Имом Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ ҳадис ёдлашда Имом Заҳабийдек бўлишни Аллоҳдан илтижо қилиб замзам ичганлар ва натижада у кишидан ҳам ўзиб кетганлар.

Шуни таъкидлаш лозимки, юқорида айтиб ўтилган асал, сигир сути, майиз, лубон, мисвок ва замзам каби сабаблар Аллоҳ таоло тавфиқ бергандагина фойда беради. Уларни силоҳга қиёслаш мумкин.
Қўлнинг моҳир ҳаракати бўлмаса, ҳар қандай зўр силоҳдан бирор иш чиқмайди. Худди шунга ўхшаш, мазкур емакларни тановул қилиш билан бирга, зеҳн ва хотира тўғри ҳамда тўхтовсиз ишлатилмас экан, уларнинг фақат чиқиндига айлангани қолади. Акс ҳолда бу егуликларни мўл-кўл истеъмол қилиб юрган кўпчилик ҳофизу олим бўлиб кетиши мумкин эди.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Рўза тутишнинг инсон организмига бўлган фойдаси.

Ҳамма кириб келаётган муқаддас Рамазон ойида ажру савобларга муяссар бўлсин!

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
𝐌𝐈𝐋𝐋𝟏𝐎𝐍 𝐗𝐈𝐋 𝐕𝐎𝐐𝐄𝐀𝐋𝐀𝐑
Video
2074 йил... Бобо ва набира суҳбати

— Бобо, урушда қатнашганмисиз?

— Ҳа болам, юзимдаги мана бу тиртиқни, қўлим ва қовурғаларим синишини урушда орттирганман.

— Айтиб беринг бобо!

— 2024 йилнинг қиш фасли эди, электр, газ деган нарсалар қора халққа ўлчаб бериларди. Уйдагилар билан хайрлашиб метанга навбатга кетдим. Ҳаммаси ўша ердан бошланди...

— Ҳммм...

Халқ ижодидан.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
😁3👍2
Тиниб тинчимаган акаларимиз қордан нималар ясабди.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍1
Заправкаларда метан тортилаверса заправкадаги AИ 80 бензинлар бирдан AИ 92 га айланиб қоладия

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Америка орзуси" - нега бутун дунёдан одамлар АҚШга интилади?

Хар йили миллионлаб одамлар Грин кард ўйнайди. "Америка орзуси" деган ўй, тушунча яшайди одамлар қалбида. Қўшма Штатларда хаёт тарзи қандай? Нега одамлар бу юртга талпинади?

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат
Ўзбекистонда май ойигача газ ва электр нархи оширилади

Жавохир акани гапларини эшитдик сиз кандай фикрдасиз.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👎3👍1
Аёл дуоси

Бир аёл ҳар кеча уйқудан олдин дуосида Аллоҳга шукр қилади. У ўтган кеча ҳам уйқудан олдин шундай шукр дуосини қилди:

— Аллоҳим! Шукрлар бўлсин, тонгга қадар эримнинг хуррагини эшитаман. Демак, у яшаяпти!

Аллоҳим! Шукрки, қизим ҳар куни ювиқсиз идишларни ювгани ва уй тозалагани учун шикоят қилади. Демак, у уйда ва кўча-куйда санғимайди.

Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, солиқ тўлайман. Демак, касбу-корим бор ва ишсиз эмасман.

Аллоҳим! Шукрки, кийимлари менга тор келаяпти. Демак, озиқ-овқатим етарли.

Аллоҳим, шукрлар бўлсинки, кун охирида қаттиқ чарчаб қолаяпман. Демак, оғир ишларни бажаришга куч-қувватим бор.

Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, ҳовли супураман ва деразаларни артаман.
Демак, уйим-жойим бор.

Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, баъзан бетоб бўлиб қоламан. Демак, кўп вақт соғлом бўламан.

Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, ҳадяларга пул сарфлайман.
Демак, ҳадя улашадиган яқинларим ва дўстларим бор!

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада эркак ва унинг икки фарзанди ис газидан вафот этди

Марҳум фарзандлар 12 ва 11 ёшда бўлган.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍1👎1
Дунёдаги энг машҳур 3 та қонунга амал қилсангиз, муваффақият албатта сизники бўлади:

1. МЕРФИ ҚОНУНИ ~
Агар бирор нарса содир бўлишидан қанчалик кўп қўрқсангиз, уни содир бўлиш эҳтимоли шунчалик юқори бўлади.

2. КИДЛЕН ҚОНУНИ ~
Агар сиз муаммони аниқ ёзсангиз, уни ярмини ҳал қилдим деб ҳисобланг.

3. ВИЛСОН ҚОНУНИ ~
Билим ва ақл-заковатни биринчи ўринга қўйсангиз пул сизга дарё каби оқиб келади.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
𝐌𝐈𝐋𝐋𝟏𝐎𝐍 𝐗𝐈𝐋 𝐕𝐎𝐐𝐄𝐀𝐋𝐀𝐑
#Mashaalloh Xatto mushuklar Bomdod Namoziga kelmoqda. Bizchi? Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🐈Мушуклар "я рахим" деб зикр қилишар экан.

Мушуклар касалликларни даволайди ва бу фан томонидан тасдиқланган!

Хириллаш товуши шифо беради, асабларни бўшаштиради ва қон босимини нормаллаштиради.

Мушук эгалари учун юрак хуружи эҳтимоли 40% га кам.

Мушукни силаш тинчлантиради ва стрессни йўқотади 👇

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍3