𝐌𝐈𝐋𝐋𝟏𝐎𝐍 𝐗𝐈𝐋 𝐕𝐎𝐐𝐄𝐀𝐋𝐀𝐑
256 subscribers
3.98K photos
8.1K videos
15.8K links
Тезкор хабарлар | Сиёсий канал
Янгиликларни бизнинг каналдан олдин бошқасида кўрдизми, Унда биздан бемалол «Отписатся» қилишингиз мумкин
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
🔞КАТТАЛАР УЧУН❗️

Шу ердаман @Millionadmin
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
To'g'ri pul uniki to'y uniki xoxlaganini qilsin deymizu. Biroq To'yda katta odamlarni oldida dumba deb qo'shiq aytish g'alatimasmi.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
🤯1
Азов денгизи устида Россиянинг қимматбаҳо А-50У разведка самолёти уриб туширилгани хабар қилинмоқда.

Ҳудди шу самолёт январь ойида ҳам уриб туширилган эди. Бу дегани йил бошидан бери Россия ҳар бири камида 330 млн АҚШ доллари турадиган иккита разведка самолётидан айрилганини англатади.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👎1
Фарингофорте номли спрей 3 хил кўринишда чақалоқлар, болалар ва катталар учун йиллар давомида шу ҳолатда чиқарилиб, сотиб келинмоқда.

Фарингофорте номли спрей 3 хил кўринишда чақалоқлар, болалар ва катталар учун йиллар давомида шу ҳолатда чиқарилиб, оқ халатли врачлар томонидан тавсия этилиб оммавий сотиб келинмоқда. Видеодаги цех ҳеч қандай гигиена ёки лабаратория қонун-қоидаларга жавоб бермайди. Демак унинг таркиби ҳам жуда хавфли бўлиши мумкин.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
😁1😢1
Кореяда 7 соатда 65 км масофани босиб ўтган ўзбекистонлик ҳибсга олинди

Қайд этилишича, гумондор 15 февраль куни соат 21:00 атрофида Чангнеонг-гун шаҳридаги уйга бостириб кириб, тахминан 70 ёшлардаги кореялик аёлни қурол билан қўрқитиб, 3 миллион вон пулини ўмарган.

У бу жиноятни амалга ошириш учун Даэгу шаҳридан Чангнеонггача бўлган 60-70 км масофани 7 соат давомида велосипедда босиб ўтган.

Жиноят содир этганидан сўнг, у Тегу шаҳрига велосипедда қайтишга ҳаракат қилган, бироқ чарчаб қолгани сабабли, танишини чақирган.

Полиция Ўзбекистон фуқаросини 20 февраль куни Даэгудаги Бук-гу шаҳридаги танишининг уйида ҳибсга олгани айтилмоқда. У содир этган жиноятини молиявий қийинчиликлар туфайли содир этгани билан оқламоқчи бўлган.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍1
Сўтақўзи Россияда пул топиб, автомобиль дўконига кирибди.
Сотувчи:
— Келинг, хизмат? Сизга қандай автомобиль керак?
— Энг зўр автомобиль харид қилмоқчиман.
— Мана Форд Фокус русумидаги янги модель, — деб мақтаб кетибди сотувчи.
— Нимаси Фокус экан?!
— Ўтиринг марҳамат, кўрсатаман.
Сотувчи рулга ўтириб, автомобилни жуда катта тезликда ҳайдабди.
— Ҳой тўхтат, ахир, дарахт турибди рўпарада, — деб бақирибди Сўтақўзи.
— Хавотир олманг, кўзингизни қисинг, ҳозир фокус кўрасиз, — дебди-да, Сўтақўзи кўзини қисгач, дарахтнинг ёнидан айланиб ўтибди.

Сўтақўзи хайратланиб, автомобилни сотиб олибди. Уйга келгач, барчага фокус кўрсатмоқчи бўлиб, автомобилга ўтиришларини айтибди.
— Энди ҳамма кўзларини қисиб турсин, биз ҳозир мана шу дарахт орасидан ўтиб кетамиз, бу фокус, — дебди. Сўтақўзи автомобилни чунонам тез ҳайдабдики, улар катта дарахтга бориб зарб билан урилибди. Пачоқланган автомобиль ичидан Сўтақўзи зўрға овоз чиқариб:
— Падарингга лаънат, қайси биринг кўзингни қисмадиларинг?! —дермиш.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
😁3👍2
🚬 Кунига 1 пачка сигарет чекадиган одам 1 йилда ўртача 7 миллион сўм сарф қилар экан.

Агар у ойига $300 долларгача пул топса, у йилига 2 ой сигарет учун ишлар экан, шу арзийдими?

Сигарет чекадиган танишларга юбориб қўямиз!

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
Кузатувларим натижасида шу нарсага амин бўлдим-ки, деярли барча раҳбарларимизда оддий халқ учун алоҳида телефон рақами бўлар экан.
Энг ёмони эса, унга қўнғироқ қилсангиз:
ҳеч ким кўтармайди ~ мажлислар сабаб,
доирадан ташқарида бўлади ~ сайёр қабуллар сабаб,
ёки ўчиқ бўлади ~ зарурат сабаб.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
🤬1
Таниқли доришунос олим Шейн Эллисоннинг тан олган хақиқати интернетни ларзага солди:

— Дори воситалари инсоният сонини қисқартириш учун ўйлаб топилган. Мен дори ишлаб чиқарувчи компанияларда ишлаганимда, бизга доим шундай деб уқтиришар эди:
“Биз ишлаб чиққан дорилар касалликни даволаши керак эмас, фақат ташқи аломатларини йўқотсин, бўлди“.

Касаллар бу фармсаноатини боқиб турган мижозлар, касаллик йўқми, демак мижозлар йўқ. Бу докторлар ва аптекачилар орқали тизимга солинган. Касал камайдими, энди янги касаллик ўйлаб топиш керак, айниқса руҳий касалликларни минглаб ўйлаб топиш мумкин!

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
РАСМГА ТУШИБ, ТАШЛАНГ...

Қани, тадбирни бошланг,
Баёнга қўшиб ташланг,
Жўнатинг телеграмдан,
Расмга тушиб, ташланг!

Навоийми,  Бобурми-
Ҳаммаси бир тадбирми,
Маъруза шарт-зарурми?...
Расмга тушиб, ташланг!

Чемпион билан туриб,
Мақтов ёрлиғи бериб,
Ғўддайиб, кўкрак кериб,
Расмга тушиб, ташланг!

Арзачи кўнглин тўқлаб,
Камбағал қорнин тўқлаб,
Ёлғонми-чинми йўқлаб,
Расмга тушиб, ташланг!

Яхшисини ошириб,
Ёмонини яшириб,
Куйган тефаль топшириб,
Расмга тушиб, ташланг!

Кўринг банкнинг ҳолини, 
Қарздорнинг аҳволини,
Ушлаб қўшни молини,
Расмга тушиб, ташланг!

Сўранг иссиқ-совуқни,
Билинг семиз-ориқни,
Бериб тўртта товуқни,
Расмга тушиб, ташланг!

Шартмас бунча уриниш,
Гап муҳимми ёки иш?
Ишлагандай кўриниш!
Расмга тушиб ташланг!

Монов шеър рост-ҳазилми,
Расмбозлик расмми,
Расман чора лозимми?...
Расмга тушиб, ташланг!

Шоир битибди ғалат:
Тадбирбозлик бу - иллат!
Ўрганинглар...
сўнг албат...
Расмга тушиб, ташланг!

©️ Нуриддин ЭГАМОВ

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҚШда 898 доллар нафақа оладиган 80 ёшли кампир ижара нархлари қиммат бўлгани учун автомобилда яшамоқда экан.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
😁1
Бир йигит масжид имоми олидага келдида деди:
— Мен бошқа масжидга келмайман.
— Не сабаб?
— Мен масжидга келиб биров хақида ёмон гапирган одамларни кўрдим. Намоз ўқиб туриб гуноҳ қилган одамларни кўрдим. Аёлларни беҳурмат қилган, орқасидан ғийбат қилганларни ҳам кўрдим, бу мен кўрган бир неча воқеалар холос...
— Яхши, фақат кетишдан аввал мени бир илтимосимни бажар: сув тўла финжон ол ва масжид бўйлаб 3 марта айлан, фақат финжондаги сувнинг бир томчиси хам ерга тушмасин. Шундан сўнг, агар келгин келмаса, майли масжидга келма.

Йигит, бундан онсон иш йўқ деб ўйлади! У худди имом сўрагандак мусжид бўйлаб 3 марта айланди. Имом ундан сўради:
— Сен сув билан айланган чоғинг, бир киши бошқа биродари хақида ёмон гапирганини эшитдинг ёки кўрдингми?
— Сабабини билдингми?
— Йўқ.
— Сен финжондаги сувни тўкиб юбормаслик учун, бутун вужудинг билан эътиборни унга қаратдинг. Шу сабаб атрофингдаги кераксиз сухбатларга, керакмас ахборотларга эътибор бермадинг. Ҳаётимиз ҳам худди шундай. Қачонки бизнинг эътиборимиз фақат яратганга қаратилса, ибодатларимизни уни ҳис қилиб адо этсак, бировларнинг хатоларини кўришга вақтимиз қолмайди. Энди, хоҳласанг масжидга кел, агар буни хоҳламасанг ихтиёр ўзингда!

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#пародия

КЕЛИБДИ...

Заправкага метанпошшо
наво билан келибди,
Шопирларнинг юрагига
даво билан келибди.

Аста-аста қадам босар,
қутлуғ бўлсин қадамлар,
Гўё тўлиб-тошган оқар
дарё билан келибди.

Бул оқшомда мошинчамга
жон таралиб бир зумда,
Гўё тунда қуёш чиқиб,
зиё билан келибди.

Бензинчилар бензинига
конденсату сув қўшибди,
Метанпошшо одоб деган
сарпо билан келибди.

Узукка кўз солган мисол
мошинимнинг ёнида
Гўё мошин Тоҳир бўлиб, 
Зуҳро билан келибди.

Шопир бахтин кўз-кўз этар,
кўз тегмасин бахтига,
Пластиги Uzcardми ё
Humo билан келибди.

Бу даргоҳдан кетмас бўлиб
келган бўлгин, эй метан,
Майли, озроқ қиммат,
майли, ҳаво билан келибди...

©️ Нуриддин ЭГАМОВ пародияси

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
😁1
— Баъзида умуман керакмас нарсалар билан шуғулланаётгандек ҳис қиламан ўзимни.
— Кейинчи?
— Кейин, бу учун ойлик олаётганим эсимга тушиб, анча тинчланаман...

Мени айтяпти.😁

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Aytishlaricha Ichki ishlar hodimini mashinasi ekan.Nomerim sovuqda shamollab qolmasin deganda yoki bizga boloradi degan

Siz nima deb o'ylaysiz?

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
Ичингизни нима билан тўлдираётганингизга эътиборли бўлинг!

1. Агар ичингизда қўрқув мавжуд бўлса, ҳаёт сизни қўрқитади.
2. Агар ичингизда агрессия мавжуд бўлса, ҳаёт сизга "ташланади".
3. Агар ичингизда курашиш ҳоҳиши мавжуд бўлса, ҳаёт сизга рақиблар беради.
4. Агар ичингизда айбдорлик ҳисси мавжуд бўлса, ҳаёт сизни "жазолайверади".
5. Агар ичингизда ҳафалик ҳисси мавжуд бўлса, ҳаёт сизга янада кўпроқ ҳафа бўлишингиз учун сабаблар тортиқ этади.
6. Буларнинг ҳаммасидан мақсад: сизнинг аслида кимлигингиз ва қалбингизда нима борлигини кўрсатишдир.
7. Ҳаёт сизни қалбан қандай бўлсангиз, шундай кўради.
8. Ҳаёт атрофдаги одамларга ўзимизни қанақа кўрсатишга харакат қилаётганимизни эмас, аслида қандайлигимизни кўради.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi