𝐌𝐈𝐋𝐋𝟏𝐎𝐍 𝐗𝐈𝐋 𝐕𝐎𝐐𝐄𝐀𝐋𝐀𝐑
256 subscribers
3.98K photos
8.1K videos
15.8K links
Тезкор хабарлар | Сиёсий канал
Янгиликларни бизнинг каналдан олдин бошқасида кўрдизми, Унда биздан бемалол «Отписатся» қилишингиз мумкин
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
🔞КАТТАЛАР УЧУН❗️

Шу ердаман @Millionadmin
Download Telegram
⚡️Адвокатларга қонунчиликка зид чекловлар жорий қилиниши мумкин

Тармоқларда ўз фикрлари билан жамоатчилик назарига тушаётган адвокатлар кўпая бошлаган айни жараёнларда, амалдорларнинг ноқонуний ҳаракатлари ҳақида жамоатчиликка ошкор қилмаслик қонун билан мустаҳкамланмоқда.

Маълумотларга кўра, Адвокатлар палатаси томонидан янги таҳрирдаги Адвокатлар касб этикаси қоидалари ишлаб чиқилган.

Ушбу лойиҳанинг 55-моддасида келтирилишича, «адвокат ОАВ ва ижтимоий тармоқларда давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларини муҳокама қилмаслиги керак».

Ундаги яна бир қоидада «Адвокат мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга нисбатан одамларда ишончсизлик кайфиятини юзага келтириши мумкин бўлган материалларни жойлаштирмаслиги лозим», деб белгиланган.

Юқоридагиларга амал қилмаган ҳолда, “Адвокатура тўғрисида”ги қонуннинг 15-моддасига асосан этика қоидаларини бузганлиги учун унинг адвокатлик лицензияси бекор қилинади.

Ушбу қоидалар Ўзбекистон Конституциясининг 33-моддаси (Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга. Ҳар ким исталган ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқига эга) га зиддир.

Қонунни кучга киритиб бериш эса депуталаримиз зиммасида.

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сабрли аёл дегани мана қандай бўлиши керак!

Эрини борига ҳам, йўғига ҳам сабр қилиб яшайдиган аёлларга Аллоҳ икки дунё саодатини берсин 🤲👇

-Джумадулла Раметов Альцгеймер касалига чалинган.

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ота-бола меҳмонга боришибди. Боласи дастурхондаги узумдан олиб ебди-да, отасига:⠀
– Дада, узумда “У” витамини бор. Еб туриш керак! – дебди.⠀
Яна бироздан сўнг:⠀
– Дада, ёнғоқда “Ё” витамини бор, еб туриш керак! – деб ёнғоқни паққос туширибди.⠀
Мезбондан уялиб турган ота, уй эгаси ташқарига чиқиши билан ўғлига бир тарсаки туширибди-да, дебди:⠀
– Ўғлим, тарсакида “Т” витамини бор. Еб туриш керак!

Бизнинг амалдорларда "П" витамини бор.

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
Ўзбекча изҳор

• Дадаси, нонушта тайёр, турақолинг.
• Дадаси, ташқарида совуқ бўляпти, қалин курткангизни кияқолинг.
• Дадаси, йўлларда эҳтиёт бўлинг.
• Дадаси, тушлик қилиб олинг.
•Дадаси, таҳоратингизга сув тайёрлаб қўйдим.
• Дадаси, кеч қолмай келинг.
• Дадаси, келяпсизми, таом тайёр бўлди.
• Дадаси, чарчамадингизми?

Булар аёлнинг эрига “Дадаси, мен сизни яхши кўраман” деган гапининг турли услубдаги изҳорлари.

• Онаси, яхши ўтиринглар, Ўзига омонат.
• Онаси, рўзғорда нима кам, келишимда нима олиб келай?
• Онаси, болаларимиз сени қийнамадими?
• Онаси, кун бўйи чарчамадингми?
• Онаси, пиширган таоминг жуда мазали бўпти.
• Онаси, кийининглар, кўчани айланиб келамиз.
• Онаси, узр, кел ярашайлик.
• Онаси, қанақа кўйлак оберай?
• Онаси, мени дуо қил.

Булар эрнинг аёлига “Онаси, сени яхши кўраман” деган гапининг турлича изҳорлари.

Яратган ҳамма оилаларни тотув, саодатли қилсин, жанжалдан асрасин. Оила неъматига эришмаганларга солиҳ-солиҳа жуфтлар ато этсин.

Нозимжон ҲОШИМЖОН.

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍2
𝐌𝐈𝐋𝐋𝟏𝐎𝐍 𝐗𝐈𝐋 𝐕𝐎𝐐𝐄𝐀𝐋𝐀𝐑
Photo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроил пропагандаси ишламоқда.
Руминиялик журналист Исроилни жабрдийда қилиб кўрсатишга уриняпти. Гўёки, мамлакатга тинимсиз ҳужум бўляпти.

Аммо кадрда одамларнинг эмин-эркин ҳаракати кўзга ташланади.

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
Исроил армияси сўнгги бир суткада Ғазо бўйлаб 320 дан ортиқ объектларга зарба берганини маълум қилган.

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚОВУН САҚЛАШНИ БИЛАСИЗМИ?

Қовун есанг — саҳар е,
Саҳар емасанг — заҳар е...

Эрталабда қишки қовунлардан кимнинг егиси келди?😍

Видеони дўстларимизга юборамиз:)👇

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
1👍1🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жахонгир Отажоновни аёл вариянти😁

—Отам ҳаёт бўлганида: Куспуришга бирорта эр ториб беринглар-эй, деган бўлар эди!..😂

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
😁2
#ибрат

​​ҚАБРДА ЁТГАН ИЛОНЛАР

Aбдулҳамид ибн Маҳмуд Муғилий айтади: “Ҳазрати ибн Aббоснинг олдида ўтирган эдим. Бир қавм келди. Aйтишди: “Биз ҳажга чиққан эдик. Зоти Сафох маҳалласида тўхтадик. Бир дўстимиз ўша жойда вафот қилди. Биз уни дафн қилиш учун зарур нарсаларни тайёрладик, кейин унга қабр кавладик. Лаҳадда бир қоп-қора нарса бор эди, яъни илон ётарди. Кейин у ерни қўйиб, бошқа жойни кавладик, у ерда ҳам ўшандай илон ётар эди, у ерни ҳам ташлаб, учинчи жойни кавладик, у ерда лаҳадни тўлдириб илонлар ётар эди, кейин олдингизга келдик”. Ибн Aббос (Aллоҳ иккаллаларидан рози бўлсин) айтди: “Бу ҳол унинг қилган ёмон ишидандир. Боринглар, уни қабрнинг бир томонига кўмаверинглар. Aллоҳга қасамки, агар ернинг ҳамма жойини кавласаларингиз ҳам, ўша илон чиқиб келаверади. Бу гапни унинг қавмига хабар қилинглар”. Сўнгра у кишининг олдидан жўнадик, уни ўша қабрнинг бир томонига дафн қилдик. Уйга қайтгандан кейин унинг бизларда қолган баъзи матолари бор эди, ўшаларни оиласига келтирдик ва хотиннидан сўрадик: “У нима иш қиларди?” Хотини айтди: “У буғдой сотарди, у ҳар куни ўзига етарли миқдордаги овқатликни оларди-да, кейин қора буғдой похолини унинг ўрнига ташлаб, аралаштириб сотарди”.

Фақиҳ раҳималлоҳу айтади: Бу хабар хиёнатлик иш қабр азобига сабаб бўлишига далилдир. Бу ерда тириклар учун ибрат шуки, хиёнатдан тийилмоқлари керакдир. Aйтиладики, албатта, ер ҳар куни беш марта нидо қилади. Биринчи нидоси: “Эй одам фарзанди! Устимда юрасан ва ичимга қайтасан!” Иккинчи нидоси: “Эй одам фарзанди! Устимда хилма-хил нарсаларни ейсан ва ичимда сени қуртлар ейди”. Учинчи нидоси: “Эй одам фарзанди! Устимда кулиб юрасан, ичимда ҳадемай йиғлайсан”. Тўртинчи нидоси: “Эй одам фарзанди! Устимда шоду хурсанд юрасан, яқинда ичимда хафа бўласан”. Бешинчи нидоси: “Эй одам фарзанди! Устимда гуноҳ қиласан, яқинда ичимда азобланасан”.


Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
Бир йигит ушбу суратни ижтимоий тармоққа жойлаб, шундай деб ёзибди:

Мен уч йилдан бери ишлайман ва биринчи олган маошимдан бошлаб ҳар ой бир қисмини онамга бераман, токи менга қилган яхшиликларини оз бўлсада қайтармоқчи бўламан.

Куни кеча мени чақириб, менга бир сумкача бериб, шундай дедилар:
— Бу, менга берган пулларинг, ол! Ундан бир риёл ҳам ишлатмадим. Уни сенинг тўйинга йиғиб қўйдим, ол, 18 000 риёл (салкам 5000$).

Онангиз билан мусобақалашсангиз, шуни билингки, мағлуб — доимо сиз бўласиз...

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi