𝐌𝐈𝐋𝐋𝟏𝐎𝐍 𝐗𝐈𝐋 𝐕𝐎𝐐𝐄𝐀𝐋𝐀𝐑
257 subscribers
3.98K photos
8.1K videos
15.8K links
Тезкор хабарлар | Сиёсий канал
Янгиликларни бизнинг каналдан олдин бошқасида кўрдизми, Унда биздан бемалол «Отписатся» қилишингиз мумкин
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
🔞КАТТАЛАР УЧУН❗️

Шу ердаман @Millionadmin
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мана ҳақиқий дўст қандай бўлади...

Бекорга айтишмаганда ит вафо, ашнақа ашнақа жафо деб...👇👇

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
Замон тезлашмоқда, айрим янги одобларга ҳам эҳтиёж пайдо бўляпти!

* Кимдандир пластик карта орқали қарз олсангиз, қайтаришда хизмат ҳақини ҳам қўшиб ўтказинг;

* Бошқаларнинг қанча ойлик олишини сўраманг. "Левалар борми ишда?" дея иржайманг;

* Кимгадир телефон қилганингизда иккинчи линиядан тушсангиз битта чақириқдан кейин алоқани узинг. У одамга Сиз қидирганингизни англаш учун шу кифоя. Узлуксиз чақириқларингиз билан суҳбатини хира қилманг;

* Телеграмдан (ёки бошқа ижтимоий тармоқдан) ёзилган саволга телеграмдан жавоб беринг, дарҳол телефон қилманг;

* Кимгадир қўнғироқ қилсангиз ва у томон жавоб бермаса, бир секунддан кейин ҳам жавоб бермайди. Қайта-қайта қўнғироқ қилаверманг. Умуман, жавоб бериш у томоннинг ҳуқуқи, зинҳор мажбурияти деб қараманг;

* Жума намози якунланганда дарҳол туриб одамлар орасида жайнамозингизни қоқманг;

* Кимдир бирорта суратни кўрсатиш учун телефонини берса, фақат ўша суратни кўриш билан чекланинг. Бармоғингиз билан кейингиларига ўтиб кетманг. Ҳаққингиз йўқ бунга;

* Ҳаддингиз сиғмаган одамга, яна жамоат орасида иккинчи хотин, оила масалаларида қочирим қилманг;

* Чорраҳаларда тўхтаб турилганда ёнингиздаги машинадагиларга олайиб қараманг. Ҳеч ким ҳақингизни еб кетмаяпти. Нафсиламбрини айтганда буткул қарамасангиз янада яхши. Чунки улов ҳам бировнинг мулки, унинг ичи кимнингдир хонадони мақомида;

* Кимдир телефонида нимадир қидираётган бўлса тикилиб турманг, бошқаларнинг мониторига рухсатсиз ва ўта заруратсиз қараманг;

* Умумий овқатланиш масканларида агар алоҳида хонада бўлмасангиз, айниқса атрофда аёллар ва болалар бўлганда сўзларингизни ҳам, овозингизни ҳам, кулгингизни ҳам назорат қилинг.

Интернетдан олинди !

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍7👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Испаниялик параспортчи Рикардо Тен велоспорт бўйича Жаҳон чемпионлигини қўлга киритгач унга медал билан бирга қўл соати ҳам совға қилинди.

Қизиқ томони шундаки, спортчининг қўллари йўқ.

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍2😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тикони ҳам Дамас қилиб юборишмоқда😂

Яхши вариант дамасдан арзон тушади.

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
Бир куни шайтон болаларини айлантириб юрган экан, ёш шайтонваччаси ундан сўрабди:⠀
— Анави ўт еб юрган нарса нима?⠀
— Бу сигир. У сут, гўшт беради, - дебди.⠀
Яна бироз юргач, шайтонвачча дебди:⠀
— Анави нима?⠀
— У товуқ. У тухум, гўшт беради, — дебди шайтон.⠀
Шунда шайтонвачча бир четда ароқ ичиб турган икки одамни кўрсатиб:
— Анавилар-чи? — дебди.⠀
Шайтон:⠀
— Тез кетдик бу ердан! Ҳозир бу одам болалари бир балони бошлайди-да, “Ҳаммаси шайтоннинг иши. Бизни шайтон йўлдан урди” деб бари айбни бизга ағдаради, — дермиш.

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍1
– Келинингизга «болани олдир», деб айтдим. Тўрттаси етади ўзи. Шундоғам рўзғорга етказа олмаяпман – ҳасрат қилди ўғил онасига.
— Шундай дегин. Отанг ҳам бир вақтлар сени, бешинчи фарзандимни «олдир» демаган экан-да. Шунда бойиб кетармидик cенсиз?!

"Мен, дадам ва Алсгеймер" китобидан.

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍3
#Ибрат

–Буни иложи йўқ!
1 йилдан кейин келинг.

Туркияда 10 000 дан зиёд шукрона ресторанлари бор.

Тадбиркорлар ўша ресторанга хайрия қилиш учун йиллаб навбат кутар экан. У ресторанда муҳожир ва қийналганлар бепул овқатланар экан.


Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍2
Кимлар касал бўлмайди ва касалликка камдан кам чалинади...?

❤️Севганлар.
Чунки бу туйғу инсондаги бари ёмон ва негатив хисларни йўқотади, дунёни гўзал қилиб кўрсатади.

😊 Табассум билан кайфияти кўтаринки юрадиган одамлар. Чунки табассум ва кулгу инсонни иммунитетини кучли қилади.Ўзига ишонч бағишлайди. Мақсадига йўналтиради.

🤓 Самимий одамлар
Уларни дилидаги ҳаммаси тилга кўчади, ғайирликлар ҳақида ўйламайди.

☀️Эрта саҳардан табиатдан нафас олиб, нонуштага мева ейдиган одамлар.
Уларнинг иммунитети уйдан чиқмай, гўштли таомлар ейдиган одамларникига нисбатан кучли бўлади. Табиат заҳрини табиат неъмати қирқади. Айниқса сариқ, қуёш рангли мева ва сабзавотлар!

✈️ Улкан мақсадлари бор одамлар.Уларни касал бўлишга вақти йўқ.

💋Эрталаб жинсий алоқа билан шуғулланадиган одамлар, чунки улар нафас олиш ритми қон босми нормаллашар экан

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍2
#ибрат

Илонда қулоқ бўлмайди. Унда нега мусиқани эшитганда рақсга тушади, деган саволга жавобимиз шуки, куй садоси жаранглаб ерга вибрация беради. Бу диапазонда ўлчанади. Бутун танаси сезгидан иборат ва танасининг 80 фоизи ерда турган илон мусиқа охангига мос тебрана бошлайди. Агар бизнинг ҳам сезгимиз ўта нозик бўлганида эди, биз ҳар қандай тебранишни илғардик, гапирганимизда ер ёки ашёлар қандай тебранишини ҳис қилган бўлардик. Яратган Эгам жониворлар сезгисини шундай яратган. Шунинг учун биз инсонлар ишлаб чиқарган энг зўр қурилма хам қачон зилзила бўлишини билмайди. Лекин баъзи ҳайвонлар, жумладан аквариумдаги балиқлар зилзила олдидан типирчилаб қолади, ит-мушуклар ўзини ғалати тутади. Яратган Эгамиз барча нарсани мукаммал яратган. Яна шундай ер тагида қуртлар борки, уларнинг кўзи йўқ. Зотан, уларга кўзнинг кераги ҳам йўқ. Агар кўзи бўлса, кўзига тупроқ кириши табиий-ку. Барча нарсани мукаммал яратган Аллоҳга ҳамд-мақтовларимиз бўлсин!

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔞Афғонистонда хам Хозир 21-аср, видео кўриб 19 асрга тушгандек бўласиз.

Фохишаликда гумон қилинган аёлни толиблар тошбўрон қилишибди.

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👎1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаётингизда икки тоифа одамлар мавжуд. Уларни бир-бирларидан ажрата билинг...
- Бир тоифадагилари, бекорчи вақтини сизга сарф қиладилар...
- Бошқа тоифадагилари эса сиз учун қимматли вақтини ажратадилар.
- "Вақтим бўлмади"... "Вақтим йўқ эди"... "Иложини қилолмадим"... каби сўзларга асло ишонманг...
У инсонни вақти эмас, аслида ҳоҳиши бўлмаган.
- Ҳоҳиш бўлса вақт ҳам, имконият ҳам топилади...

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
ЯНГИСИДАН БОР
Кино шинавандаларининг суҳбатидан:
— Ўзбек кинолари ҳақида билмаганлар нима дейди?
— Ўзбек киноларини билмаганлар, ўзбекларда қайноналари ёвуз, бемеҳр ва “заҳар” бўлар экан. Келинлари оилада хизматкор экан, куёвлар онасини “чизган чизиғидан чиқмайдиган”, қайноталарнинг эса оилада умуман ўрни йўқ экан, – дейди.
— Билганлар-чи, билганлар?
— Билганлар, «Ол, бошқа каналга!..» дейди.

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍1
Афғонистондан аёлларга нисбатан муносабат ўзгармаётганидан, экспертлар афсусда эмиш. 🤷‍♂

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Одамлар шу даражага етдики, қарзни қайтариб олиш учун Умра вақтида қарзни қайтариб бермаганни қарғамоқчи бўлишяпти.

Бу видео 1 ойдан бери памятда туруди.

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
Ayollarimiz bizning dunyodagi yagona toʻgʻri ishimiz - ularga uylanganimiz deb oʻylashadi. 😀

Ayman Yogʻiy

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Болам бу бўлган кууу янгисидан айт...

Болам , бўлди-да энди, бошқа қиладиган ҳунаринг йўқми? Биров келиб бошингдан қаттиқроқ бир солса, нима бўлади? дейдиган Ҳожибой Тожибоев, афсуски, орамизда йўқ. Лекин бу болани аниқ кимдир бошидан қаттиқроқ урган бўлса керак. Кулганда секинроқ кулинглар, атрофда одамлар бор.

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍1😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маракада, тўйда бўл,
Тоғу тошда сойда бўл,
Майли, бўлсанг, қайда бўл,
ПАЙШАНБАДА УЙДА БЎЛ.

Ошлаб ёғдек паловни,
Топ кўнгилга қаловни,
Юракда ёқ оловни,
ПАЙШАНБАДА УЙДА БЎЛ.

Ишни тўхтат, четга сур,
Уйинг томон юзни бур,
Ёринг билан жавлон ур,
ПАЙШАНБАДА УЙДА БЎЛ.

Бу куннинг қадри бўлак,
Бу кунни кутар юрак,
Жуфтинг борми, бас, демак
ПАЙШАНБАДА УЙДА БЎЛ.

© Шоир Кайфий

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍1😁1