𝐌𝐈𝐋𝐋𝟏𝐎𝐍 𝐗𝐈𝐋 𝐕𝐎𝐐𝐄𝐀𝐋𝐀𝐑
257 subscribers
3.98K photos
8.1K videos
15.8K links
Тезкор хабарлар | Сиёсий канал
Янгиликларни бизнинг каналдан олдин бошқасида кўрдизми, Унда биздан бемалол «Отписатся» қилишингиз мумкин
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
🔞КАТТАЛАР УЧУН❗️

Шу ердаман @Millionadmin
Download Telegram
КАТТА НИЯТ

Мактабни тамомлаганимизга 15 йил бўлибди. Бир куни ҳизмат сафарим мобайнида 4 нафар синфдошлар учрашиб қолдик. Ўқувчилик давримиз ва ўтган ҳаётимиз ҳақида қизиқ сухбатлар қилдик.  Ўшанда мен улардан хозирги эришганлари ҳақида сўрадим. Улар бирма-бир гапириб беришди:

Нодир:
— Мен севган қизимга уйландим, машинам бор, шаҳар марказидаги кўп қаватли уйларнинг биринчи, иккинчи қавати билан бирга ер тўласини хам сотиб олдим.

Аброр:
— Мен яхши оиланинг қизига уйландим шаҳар марказидан 3 хонали квартирам ва машинам  бор.

Баҳодир:
— Мен ҳам қишлоғимдаги бир қизга уйландим қишлоқда 4 хоналик уйим бор, 2 та хонаси ремонт бўлмаган, машина ҳам ололмадим. Энди ҳарактдаман...

Мен ҳам ўзимнинг эришганларим ҳақида айтиб бўлгач, яна қизиқиб сўрадим:
— Дўстлар! Мактабни битираётганимизда келажакда қандай яшашни ва нималарга эришишни хохлагандингиз?

Нодир ва Аброр "Айнан ҳозирги эришганларимизни хоҳлагандик" деб бир хилда жавоб беришди.  Баҳодир эса, "Худойимнинг  менга ҳам атагани бордир, бирор нарсага эриша оларканминми деб ўйлардим ўшанда", деб жавоб берди.

Мен улардан яна сўрадим:
— Бундан бошқа яна кўпроғини ният қилмаганмисизлар?

Ўшанда биз бир бирмизга қараб ўйланиб қолдик ва шунга амин бўлдикки, ниятларни катта қилишимиз, унга эришишга имонимиз ва ишончимиз ҳам кучли бўлиши керак экан.  Аллоҳим, қилган ниятларимизга яраша беради, Иншааллоҳ!

©️ Аҳмади Эверест

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍2
UzAM ишлаб чиқарган мошиналарга автосалонлардан олинган шартномаларни ҳам сотиш бошланибди

Шартномага бир ҳафта ичида тўлов қилиш керак, акс ҳолда куяди. UzAM (Uz Auto Motors) шартномани ўзга шахс номига расмийлаштириш мумкин эмаслиги ҳақида баёнот берди.

Яъни, машинанинг турига қараб, 200–1000 долларга шартномани сотиб олиб, бировнинг номидаги шартнома бўйича машина учун тўлов қиласиз. 2024-йилда машина ўша одамнинг номига салондан чиқади.

У чиққан машинани ҳали:
1). ГАИдан регистрациядан ўтказиш харажатларини тўлайсиз.
2). Номингизга ўтказиш учун нотариус харажатларини тўлайсиз.
3). Яна ГАИда қайта регистрациядан ўтказиш харажатларини тўлайсиз.

Ҳали номига шартнома чиққан одам «вақтим йўқ эди», «яна мана шунча пул берасан», деб кетини отмаса! Бу орада ўлиб-нетиб қолса-ку УРДИ ХУДО!

«Миллий ғурур»имиз бўлмиш UzAM халқни мана шунга мубтало қилаяпти.

© Шокиржонов

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👏1😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ШУНДАЙ ЭМАС, ДЕНГЧИ?!

Ишга киришда турфа давлатларда номзодларга бериладиган саволлар:

— Нима учун сиз ўзингизни бу ишга лойиқ деб ҳисоблайсиз? (АҚШ)
— Қандай малака ва сертификатларингиз бор? (Британия)
— Беш йилдан сўнг ўзингизни қайси лавозимда кўрасиз? (Франция)
— Маошингиз қанча бўлишини истайсиз? (Германия)
— Сизни бу ерга ким жўнатди ўзи? (Ўзбекистон)

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
😁4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бачканатайм
Ана энди бахтли бўлмаса уят бўлади.

Энам бу ҳолатни кўриб: " Отанг ким-чи, энанг ким-чи, ўтириб кўтингни чимчи" деб қўйди.

Ғалати-я қилиқларимиз ўзи Россияга бориб мардикорлик қилиб пул топади, бир "Мерс олиб ўзича мафия қилиб, тўй кортежи қилади. Яна пули тугаб Россияга кетади. Ғалатимиз, ғалати...

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍1
Ёғоч михга айтди: — Мени яраладинг!
Мих: — Бошимга тушган зарбаларнинг оғирлигини билганингда эди, мени кечирардинг!

Инсонларга бўлган қарашларингиз ва ниятингизни тўғриланг. Доим ижобий фикрланг. Чунки сиз уларнинг ҳолатларини билмассиз...

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_кун

Кунни яхши ният билан бошланг, «Бугун албатта яхшиликлар бўлади!» - дея, яхши гумонда бўлинг.

Чунки ниятлар дуога айланади, дуолар эса Худо хохласа албатта ижобат бўлади!
Тонгларга гўзал дуолари ила файз баҳш этган Сиз Азизларга

КУН  ХАЙРЛИ  БЎЛСИН!

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
🥰1
Apple компанияси инсон миясидаги тўлқинларни ўқий оладиган AirPods’ни патентлади.

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
😱1
Умр бўйи механикада юрган шопирларнинг оёғи🤣

Механикада юрадиган дўстларга юборамиз

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
Carrefour Ўзбекистон бозорида рақобат қила олмади

Қозоғистоннинг Magnum савдо тармоғи Ўзбекистондаги Carrefour француз бренди супермаркетларини сотиб олади. Бугунги кунда ушбу бренд остида учта супермаркет фаолият юритади.

Битим якунланиши билан барча Carrefour супермаркетлари қисқа муддатга ёпилади ва Magnum бренди остида фаолиятини қайта йўлга қўяди.

Carrefour супермаркети ходимлари Magnum'га ўтади.

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тўғри, қилади. Бу беш кунлик дунёда маза қилиб, таот-ибодатда, оила даврасида яйраб ўтказганга етмайди!

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Loki atraksioni

Bu Buyuk Britaniyadagi Loki atraksioni. Bir qarashda bir biriga urilib ketadigandek taasurot qoldiradi. Aslida esa hammasi xavfsiz.

Siz bu atraksionga chiqqan bo'larmidingiz?

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍3
Boshqalarning tadbirkorligini rivojlantirarmikan yoki oʻzinikini?

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
🤣3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қизиқарли.

Жониворлар ўртача қанча умр кўради?

🦋Капалак - 1 кун
🪰Чивин - 17 кун
🐝Асалари - 4 ҳафта
🪳Ётоқ канаси - 6 ой
🦑Саккизоёқ - 3 йил
🐇Қуён - 12 йил
🐆Арслон - 20 йил
🦬Каркидон - 40 йил
🐘Фил - 80 йил
🕷Япон ўргимчак-краби - 100 йил
🦈Гренляндия кити - 200 йил
🪼Уммон венуси - 400 йил
🪼Turritopsis nutricula медузаси ягона абадий яшовчи жонивор экан.

Ummu Zaynab: Айтганча бу медузанинг бир грамм ҳам мияси йўқ. Мияси бўлмагандан кейин биламизки, албатта хотираси ҳам бўлмайди.

Узоқ яшаш учун ўзингизга азоб берадиган хотираларни унутинг, яхши кунлар шукуҳини эса бот-бот эслаб туринг!👇

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍3
Умра хизматлари вояга етмаган фуқароларга кўрсатилмайди

“Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ туристик фаолиятни амалга ошириш лицензияси чиқиш туризми кичик турининг алоҳида фаолият йўналиши ҳисобланиб, мазкур фаолият фақат маҳаллий туроператор томонидан амалга оширилиши белгиланди.

Умра хизматларини кўрсатиш фаолияти бўйича қўшимча лицензия талаблари ва шартлари, жумладан 100 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган маблағларни Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўйилади.

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
#расман
⚡️Диққат! Яна бир дори тақиқланиши мумкин

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган Cold Out йўтал ва шамоллашга қарши сироп хавфи ҳақида огоҳлантирди. Унда токсинларни топилган.

Бу охирги 10 ой ичида ҳинд ишлаб чиқарувчисига нисбатан бешинчи шундай огоҳлантиришдир.

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Дахшат
🔞ЯНА БИТТА ПЕДОФИЛ😡

Ота-оналар фарзандларингизни, айниқса қиз фарзандларингизни асранг, уларга кўз-қулоқ бўлинг!

Видеотасвир Максим Горкий ҳудудида олинган. Ёши катта эркак вояга этмаган қизни юзини силайди, кейин уни эҳтирос билан мажбуран ўпади. Бу гавжум жойда рўй беради, уларга ҳеч ким эътибор бермади.

Ота-оналар бу қизнинг манфаатларини ҳимоя қилмаслигини истисно қилмаймиз. Лекин, балки давлат жамиятни бу бузуқдан ҳимоя қилар? Бу 16 ёшга, ҳатто 14 ёшга ҳам тўлмаган одамга нисбатан бузуқ ҳаракатлардир!

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍2