𝐌𝐈𝐋𝐋𝟏𝐎𝐍 𝐗𝐈𝐋 𝐕𝐎𝐐𝐄𝐀𝐋𝐀𝐑
257 subscribers
3.98K photos
8.1K videos
15.8K links
Тезкор хабарлар | Сиёсий канал
Янгиликларни бизнинг каналдан олдин бошқасида кўрдизми, Унда биздан бемалол «Отписатся» қилишингиз мумкин
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
🔞КАТТАЛАР УЧУН❗️

Шу ердаман @Millionadmin
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qirg‘iziston Milliy xavfsizlik davlat qo‘mitasi (GKNB) qurol-yarog‘ va o‘q-dorilar savdosi bilan shug‘ullangan jinoyatchi guruhning faoliyatiga chek qo‘ydi. Qo‘lga olingan to‘qqiz nafar shaxs orasida amaldagi va sobiq chegara xizmati xodimlari ham bor.

Tergov ma’lumotlariga ko‘ra, ushbu guruh katta miqdordagi RGD-5 rusumli qo‘l granatalarini sotishni rejalashtirgan. Aniqlanishicha, granatalar chegara xodimlari tomonidan o‘zlashtirilgan bo‘lib, hujjatlarga ko‘ra, go‘yoki Tojikiston bilan yuzaga kelgan chegara mojarosi vaqtida ishlatilgan deb ko‘rsatilgan.

Hibsga olish jarayonida quyidagilar musodara qilindi:

4 dona RGD-5 granatasi,

bir dona o‘qotar qurol obrezi,

turli kalibrdagi o‘q-dorilar.


Tergov ishlari davom etmoqda. GKNB ushbu guruhning boshqa jinoyat tarmoqlari bilan bog‘liqligini ham o‘rganmoqda.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍1
𝐌𝐈𝐋𝐋𝟏𝐎𝐍 𝐗𝐈𝐋 𝐕𝐎𝐐𝐄𝐀𝐋𝐀𝐑
АНДИЖОНДА ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИНИ ПИЧОҚЛАБ ЎЛДИРГАН 65 ЯШАР НАФАҚАХЎР ҚИДИРИЛМОҚДА Андижон вилояти Хўжаобод туманида фаолият юритган профилактика инспектори пичоқлаб ўлдирилди. Уни пичоқлаган шахс — 1960 йилда туғилган Холбозоров Юнусали Тумарович — ҳозирда…
#Биз биринчилардан хабар бергандик.

ХЎЖАОБОДДА ИИБ ХОДИМИНИ ЎЛДИРГАН 65 ЁШЛИК ШАХС МАСТ БЎЛГАН

Кеча Андижон вилояти Хўжаобод туманида ИИБ ходими пичоқланиб вафот этгани воқеа тафсилоти:

Маст ҳолатдаги қотил унинг кўкрак соҳаси, юрагига урган экан😥

Марҳумнинг яқинларига сабру жамил тилаб қоламиз.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇳 Ҳиндистон шимолида кучли ёғингарчиликлар натижасида юзага келган кўчкилар ва сув тошқинлари оқибатида 51 киши ҳалок бўлди, 100 дан ортиқ киши жароҳат олди — NDTV телеканали.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
1
Жаҳонгир Ортиқхўжаев Озарбайжонда 80 млн. долларга “Ўзбекистон” боғини (4,5 гектарлик) қуриш лойиҳасини икки давлат президентларига презентация қилмоқда.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
3 июль – Халқаро пластик пакетлардан воз кечиш куни

Маълумотларга кўра, полиэтилен ёки пластик пакетлар табиий шароитда 100 йилдан 200 йилгача чиримас экан. Тинч океанидаги сув ҳайвонларининг 35 фоизининг ошқозонида пластмасса микрозарралари борлиги аниқланган.

Сув ва тупроқнинг пластик чиқиндилар билан ифлосланиши бугунги кунда жаҳон миқёсидаги муаммога айланган. Одамлар эътиборини ушбу муаммога қаратиш мақсадида ҳар йили 3 июлда Халқаро пластик пакетлардан воз кечиш куни нишонланади.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
СОДДА ХАЛҚ
Бу халқ шунақанги соддаки, Чор ўрислар босқини вақтида пойтахтимизни ҳимоя қилиб, шаҳид бўлган 12 минг аждодларининг бирортасини номини билмайди. Бироқ айнан ўша босқинда ота-бобосини ўлдириб ўзи ҳам ўлган душман томондан бир неча ўрис аскарларига ёдгорлик ўрнатган.

Яна Зирабулоқдаги жангда ўрис армиясига қарши чиққан Бухоро амирининг армиясидан минглаб одамлар халок бўлган. Уларни танимайди, уларга хотира ўрнатмаган. Аммо, Самарқанд—Бухоро катта йўли ёқасидаги тепаликда Зирабулоқ жангида халок бўлган босқинчи ўрис аскарларига ўрнатилган ёдгорлик ҳозир ҳам бор. Агар шу кунларда олиб ташлашмаган бўлса...

Бу халқ шунақанги соддаки, қатағон даврида, ўзбек иши ва пахта ишида бир-бирини аёвсиз сотган, жувонмарг бўлиб кетишига сабабчи бўлган. Статистикага кўра, СССР халқи бўйича бошқа миллатларга қараганда энг кўп қатағон қилинган шу халқ бўлади, сабаби бир-бирини сотиш оқибатида бу миқдор ўсиб кетган...

Бу халқ шунақанги соддаки, айнан ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларга ишончи йўқ. “Ҳўрозқанд чет элники деса...” Аслида тескариси бўлиши керак эди. Менимча бирини – бири, ўзини – ўзи алдайвериб шу аҳволга тушиб қолган бўлса керак...

Бу халқ шунақанги соддаки, қуда бўлиш учун ялтоқлик билан бой хонадоннинг эшигини ялайди, ҳуддики қуда бўлса у буларга бойлигидан бериб қўядигандай. Бунга фарқи йўқ бойлигини ҳаром йўл билан топганми, бошқачами, муҳими қуда бўлса бўлгани...

Бу халқ шунақанги соддаки, шунақанги тўй жиннисики, айнан тўқлигидан меъдаси айниб қорни ёрилай деб турганга овқат тутади, айнан тўни кўп одамга тўн ёпади, қорли ўлкадан келган меҳмонга қор беради...

Бу халқ шунақанги соддаки, артист-яллачиларни азбаройи яхши кўрганидан бошига чиқарволади. Кейин бошидан туширолмайди, ўзининг ҳам бўйи етмай юраверади: “Фалончи тўйимга неча пулга келаркин” деб...

Бу халқ шунақанги соддаки, оналар шунақанги гўлки, ўғли билан келини жанжаллашиб ажрашиб кетяпти. Бунга парвойи палагу, лекин телевизорда аллақандай сериалидаги қаҳрамонлари Хосе Армандо билан Марианна ажрашишга қарор қилса кўз ёши тўкиб ўтиради...

Бу халқ шунақанги соддаки, телевизорда аллақаердаги ҳомиладор Оссурия йўлбарси сакраганини кўриб раҳми келиб эсон-омон қутулволсин деб жон ховучлаб, томоша қилиб ўтирадию бироқ эрта-индин кўзи ёрийдиган ўзининг келинини қаттиқ ишлатади, маънавий-руҳий зарба беради, келинни камситиб туғилажак боланинг невроз бўлиб туғилишига сабаб бўлади..

Шукур Жаббор.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
💯3👍2
Эрталабдан яхши хабар: Қоринли эркаклар, аёлларга кўпроқ ёқаркан.

-Мен таниган аёлларни биронтаси ундай фикрда эмас.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
⚡️Энди кўчаларда тезликни жойлардаги депутатлар белгилайди

Мансабдор шахсларнинг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши устидан депутатлик назорати кучайтирилади.

Бу бўйича Президент фармони билан «Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш» концепцияси тасдиқланди.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
#Биласизми

КАСАЛЛИК ЧАҚИРУВЧИ СЎЗЛАР

Немис психотерапевти (асли Эронлик) Нусрат Пезешкиан биринчилардан бўлиб, сўзларнинг инсонда касалликни келтириб чиқаришини исботлаб берган.

Инсон ўзининг руҳий холатидан келиб чиқиб айтадиган сўзлари ўзининг саломатлигига таъсир қилади.

Инсоннинг физиологик органларига бевосита таъсир қилувчи сўзлар - органик нутқ ҳам деб аталади.

Қанчалик кучли бўлманг, ўзингизга айтилган сўзларингиз соғлигингизга путур етказа олади.

Баъзи пайтларда ғазаб, жахл, нафрат билан айтган сўзларимиз ички органларимизга буйруқ, (команда) бериш вазифасини бажариб, маълум аъзолар ишини издан чиқарар экан.

1.Барчаси мени зиммамда, муаммолар мени бўйнимда дейдиганларда - остеохондроз касаллиги ривожланиши

2. Барчаси жонимга тегди дейдиганларда - ўсимталар ривожланиши

3. Юрагимга қаттиқ олдим дейдиганларда - юрак инфаркти ривожланиши

4. Менга шу муаммолар бош оғриғи бўлди дейдиганларда - мигрень ривожланиши

5. Қонимни ичди дейдиганларда - қон касалликлари ривожланиши

6. Сабр косам тўлди дейдиганларда - гипертония ривожланиши

7. Эшитгим келмайди, ўчир, биламан, дейдиганларда- гаранглик ривожланиши

8. Асабимни синама дейдиганларда - депрессия ривожланиши

9.Ҳаётимда қувонч йўқ деганларда - жигар, ўт қопи касалликлари, семизлик ривожланиши

10. Ўз-ўзини ейиш, сиқилиш, ёмонликларни хазм қила олмаслик - яра касалликлари ривожланиши

11. Ўлгудек чарчадим деганларда - урологик хасталиклар ривожланишини исботлаган.

Доимо ўзингизни таърифлаётган сўзларингизга эътиборли бўлинг.
Зеро, инсон онги ва организмини айтилган сўзлар бошқаради!

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Toshkent viloyatida xotinini o'lgunicha kaltaklab uning vafotiga sababchi bo'lgan er 12 yilga ozodlikdan mahrum etildi❗️

Ma'lum bo'lishicha er muqaddam 3 marotaba uylangan. Marhumani sochidan tortib, qo'li bilan urib, oyog'i bilan kaltaklagan. 1 yoshlik bolasi bor kelin vafot etgan.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
Бир аъробийга:
«Роббингга чиройли дуо қила оласанми?» дейишди.

«Ҳа» , деди у.

«Қани, дуо қил-чи?» дейишди. Шунда у:

«Аллоҳим! Сўрамасак ҳам бизга Ислом неъматини ато қилдинг. Энди сўраганимиз – жаннатдан бизни маҳрум қилма!» деди.

🌙 Диндошим, кириб келган Жума куни муборак бўлсин.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Расмий ахборот
"Хотинни ўлдираман деб, пичоқни ИИБ ходимига санчиб қўйдим"

2025 йил 1 июль куни Андижон вилояти Хўжаобод тумани “Юксалиш” маҳалласида ҳудуд профилактика инспектори катта лейтенант Абдувалиев Абдурасул Қахарович хизмат бурчини бажариш чоғида оғир тан жароҳати олиши натижасида вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Гумонланувчи Ю.Холбозоров жорий йилнинг 4 июль куни соат тахминан 06:30 ларда Хўжаобод туманида жойлашган “Юксалиш” маҳалласи “Сўқолоқ“ қабристонидаги маккапоя ичида яшириниб ётганлиги аниқланган, қўлга олиш жараёнида у ўзининг қорин қисмига пичоқ билан жароҳат етказган ҳамда биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага олиб борилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ана_холос

Диққат, уйланмаган бўйдоқлар учун Африкадан қиз бор экан.
Агар уйлансангиз қизга қўшиб Олтин қиммат бахо буюмлар қўшиб бераркан

Босворасизми дейман жигар😂👇

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍1