𝐌𝐈𝐋𝐋𝟏𝐎𝐍 𝐗𝐈𝐋 𝐕𝐎𝐐𝐄𝐀𝐋𝐀𝐑
256 subscribers
3.98K photos
8.1K videos
15.8K links
Тезкор хабарлар | Сиёсий канал
Янгиликларни бизнинг каналдан олдин бошқасида кўрдизми, Унда биздан бемалол «Отписатся» қилишингиз мумкин
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
🔞КАТТАЛАР УЧУН❗️

Шу ердаман @Millionadmin
Download Telegram
Машина олдим деб хурсанд бўлган экан, аслида...

500 $ га 2 ой вариантга Тико олдим, ўзимни номимга ўтказиш шарти билан Идорага бордик, тўлови 5 млн экан, акалар, мен адашяпманми ёки улар нима дейсизлар? 500$ га машина олдим, номимга ўтказиш 400$ бўлди.

Маҳаллага миниб келсам, махалладагилар қуллуқ бўлсинга битта чойхонага туширишди. Вариантга олган машинамга чойхона қилдик, дастурхони билан 100 $ кетди.

Ҳаммасини ҳазм қилдим, лекин янги ойда болалар пули чиқмагани алам қилди, сабаби номимда машина бормиш...

Машина олмоқчи бўлган танишларга юборамиз...

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бироз танафусдан кейин Aбдулрашид Дўстум Aфғонистонга қайтиб, толибларни яксон қилишини айтди

Aфғонистон давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек аслли Маршал Aбдулрашид Дўстум Туркия пойтахти Aнқарада Қурбон ҳайити муносабати билан ўтказилган йиғилишда “Толибон” ҳукуматига таҳдид қилди.

“Ҳозир на Трамп, на Путин ва на Aфғонистон қўшнилари “Толибон”га ишоняпти. Халқ ишончи комил бўлсин – “Толибон” қандай келган бўлса, шундай кетади. Бу ҳазил эмас”, деган у.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўқон шаҳрида “Ҳизб ут-Таҳрир” ташкилотининг
яширин гуруҳи аъзолари ушланди

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органларини жалб қилган ҳолда ўтказилган тезкор тадбирда “Ҳизб ут-Таҳрир” диний экстремистик ташкилотининг яширин гуруҳи фош этилди.

2024-2025 йиллар давомида Қўқон шаҳридаги чойхона ва ошхоналарда ўтказилган ўзаро йиғинларда гуруҳ аъзолари “Ҳизб ут-Таҳрир” ғояларини Ўзбекистонга олиб кирилишини, ушбу ташкилот томонидан чоп этилган китоб ва журналларда ифодаланган ақидапарастликни, халифалик давлати қуриш ғояларини қўллаб-қувватлаб келишган.

Таъкидлаш лозимки, гуруҳнинг 1971 й.т. аъзоси ҳам муқаддам “Ҳизб ут-Таҳрир” ташкилотидаги иштироки учун 23 йиллик жазо муддатини ўтаб,  2024 йилнинг апрель ойида озодликка чиққан бўлса, бошқа бир аъзоси эса фирибгарлик билан боғлиқ жинояти учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган шахс ҳисобланади.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
#ТЕЗКОР #РАСМАН

‼️Энди ҳамма фақат ўз ҳудудида таксичилик қилади, бу расман тасдиқланди

Йўналишсиз такси хизматларини олиб борувчи ҳайдовчилар лицензия карточкасида кўрсатилган ҳудуддагина фаолият олиб бориши мумкин. Транспорт вазирлигига кўра, бу тартиб 14 йил олдинги ҳукумат қарорида бўлган. Кучини йўқотган ҳужжат ўрнида бу йил айни тартиб белгиланган бошқа ҳужжат қабул қилинган.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
𝐌𝐈𝐋𝐋𝟏𝐎𝐍 𝐗𝐈𝐋 𝐕𝐎𝐐𝐄𝐀𝐋𝐀𝐑
#ТЕЗКОР #РАСМАН ‼️Энди ҳамма фақат ўз ҳудудида таксичилик қилади, бу расман тасдиқланди Йўналишсиз такси хизматларини олиб борувчи ҳайдовчилар лицензия карточкасида кўрсатилган ҳудуддагина фаолият олиб бориши мумкин. Транспорт вазирлигига кўра, бу тартиб…
Чеклаш керак

Бир замонлар прописка деган бало бўлар эди, Тошкентда прописканг йўқ бўлса одам ўрнида кўрилмас эдинг. Мен пропискасиз ходимни ишга олганим учун 2014-йилда яхшигина жарима ҳам тўлаганман. Қизиқ томони шундаки, ўша пайтда ўзимнинг ҳам пропискам бўлмаган.

Ҳозир яна ўша замонларга қайтмоқдамиз. Бошланиши таксилардан бошланди, энди барча таксистлар ўз вилоятида таксистлик қилишлари керак. Масалан, 90 давлат рақами билан энди Тошкентда таксистлик қилолмайсиз.

Бу қарорни катта эҳтимол билан омон-омон замонларда прописка олиб шаҳарлик бўлиб олган ўзимизнинг қишлоқилар чиқарган. Суриштириб келсангиз, шу қарор ташаббускорлари қайсидир бир чекка қишлоқда туғилиб ўқиш баҳонасида Тошкентга келиб амаллаб пропискалик бўлиб олган чиқади.

Чекланглар, чекламасанглар пропискалик бўлганингларни қандай исботлайсилар? Ўзи нега фақат таксистликни чеклаяпмиз, бирданига яшашни ҳам чеклашимиз керак. Крепостнойлик даврларини қайтариш керакдир балки-а?

Бу ўзи нега фақат таксистларга қилинди? Бу ҳаммага қилиниши керак деб ўйлайман, шунда адолатли бўлади, масалан, қўшиқчилар фақат ўз вилоятида қўшиқчилигини қилсин, қизиқчилар ҳам шунақа қилиши керак.

Шу ўйланиб турибман, бу қарор ташаббускорларига қўйиб берсак, президент ҳам ўз вилоятида президентлик қилсин деб чиқишса керак-а?

Бектош Хатамов

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
😁3
𝐌𝐈𝐋𝐋𝟏𝐎𝐍 𝐗𝐈𝐋 𝐕𝐎𝐐𝐄𝐀𝐋𝐀𝐑
Farg‘ona viloyatidan bo‘lgan bir yigit Qizil kitobga kiritilgan noyob kulrang varanga bir pacha nasvayni og‘ziga solib, videoga olib ijtimoiy tarmoqlarga yuklagan. Videoda hayvon o‘zini yomon his qilayotgani ko‘rinadi, fon musiqasi esa kulgili ohangda bo‘lgan…
Эчкиэмар оғзига носвой солган одам жазоланди

Бош прокуратуранинг хабар беришича, Жондор туманида яшивчи фуқаро Ғ.Ғ. чўл ҳудудидаги дала шийпонига кириб қолган бўз эчкиемарини ушлаб олган ва унинг оғзига тамаки солиб, қўйиб юборган. Экология вазирлигига кўра, бу носвой тамаки маҳсулоти бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ғ.Ғга нисбатан МЖтКнинг 111-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик яъни ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш билан баённома расмийлаштирилган. Шунингдек, ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилаётганлиги маълум қилинган.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тармоқда Ҳиндистондаги самолёт қулаши акс этган кадрлар пайдо бўлди.

Ҳалокатдан омон қолганлар борлиги айтилмоқда. Ҳозирча аниқ рақамлар ҳақида маълумот йўқ.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
𝐌𝐈𝐋𝐋𝟏𝐎𝐍 𝐗𝐈𝐋 𝐕𝐎𝐐𝐄𝐀𝐋𝐀𝐑
Тармоқда Ҳиндистондаги самолёт қулаши акс этган кадрлар пайдо бўлди. Ҳалокатдан омон қолганлар борлиги айтилмоқда. Ҳозирча аниқ рақамлар ҳақида маълумот йўқ. https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇳 Ҳиндистон фуқаро авиацияси бош бошқармаси ҳалокатга учраган самолёт бортида 242 киши бўлганини тасдиқлади

"Мазкур самолёт бортидаги йўловчиларнинг 169 нафари ҳиндистонлик, 53 нафари британиялик, 7 нафари португалиялик ва 1 нафар канадалик бўлган", дея хабар бермоқда Reuters.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
𝐌𝐈𝐋𝐋𝟏𝐎𝐍 𝐗𝐈𝐋 𝐕𝐎𝐐𝐄𝐀𝐋𝐀𝐑
#ТЕЗКОР #РАСМАН ‼️Энди ҳамма фақат ўз ҳудудида таксичилик қилади, бу расман тасдиқланди Йўналишсиз такси хизматларини олиб борувчи ҳайдовчилар лицензия карточкасида кўрсатилган ҳудуддагина фаолият олиб бориши мумкин. Транспорт вазирлигига кўра, бу тартиб…
‼️"Таксичилар сизга нима ёмонлик қилди?! Ёрдам бермагандан кейин ҳалақит ҳам қилманг!“

Тошкентда, норасмий равишда Прописка режими қайтаётганга ўхшайди.

Энди ҳамма ўз вилоятида таксичилик қилади.

Бу нимага олиб келади:
- Тошкентда такси нархлари ошади;
- Кутиш вақти чўзилади;
- Кўз бўямачилик, яъни бировни номидаги машинани ҳайдаб кира қилиш бошланади;
- Ишсизлар сони ортади.
Таксист танишларга ташлаб қўйинг. Хушнудбек

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Конститутцияси ва қонунларига очиқдан-очиқ тупуриб қўйган Бухоро ҳокими амири Ботир Зарипов.
«Суд-пуд демасдан, ичидаги одамлари билан бузиб, кўмиб ташлайсан» – Бухоро ҳокими Ботир Зарипов.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👎1
Тадқиқот: соч-соқоли узун эркаклар итларга қараганда кўпроқ микробларни олиб юришади❗️

Олимларнинг фикрича, соқол микроорганизмлар, жумладан, бактерияларни кўпайтириш учун ўзига хос муҳит яратади. Тадқиқотга кўра, соқолли эркаклар итларнинг мўйнасига қараганда кўпроқ бактерияларни олиб юришади.

Мана нимага ИИО ходимлари соқол қирдиришга қизиқади😁, эркаклар соғлигини ўйларканда...

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
Асакадаги каламушларни топиш ДХХ ҳамда мелиса тоғоларга хеч нарса эмас.

Андижон вилояти Асака тумани Газда очикдан очик угирлик. Пропан газ балонларни шахсий автомабилларига юклаб олиб чикиб кетмокда.

ДХХ сизларга хамма ишонади! 🫡

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
1
𝐌𝐈𝐋𝐋𝟏𝐎𝐍 𝐗𝐈𝐋 𝐕𝐎𝐐𝐄𝐀𝐋𝐀𝐑
Ўзбекистон Конститутцияси ва қонунларига очиқдан-очиқ тупуриб қўйган Бухоро ҳокими амири Ботир Зарипов. «Суд-пуд демасдан, ичидаги одамлари билан бузиб, кўмиб ташлайсан» – Бухоро ҳокими Ботир Зарипов. https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати қовушмаган раддия берибди:

"...Ушбу ҳолатда вилоят ҳокими томонидан топшириқ бериш пайтида айрим раҳбарларнинг масъулиятини ошириш учун ҳиссиётли гапиришга тўғри келган."

PS.: Ҳокимлар нима деса ҳам, ҳатто, "ичидаги одамлари билан кўмиб ташлайсан", деса ҳам қонунга тўғри келаверади-а...

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
1