𝐌𝐈𝐋𝐋𝟏𝐎𝐍 𝐗𝐈𝐋 𝐕𝐎𝐐𝐄𝐀𝐋𝐀𝐑
257 subscribers
3.98K photos
8.1K videos
15.8K links
Тезкор хабарлар | Сиёсий канал
Янгиликларни бизнинг каналдан олдин бошқасида кўрдизми, Унда биздан бемалол «Отписатся» қилишингиз мумкин
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
🔞КАТТАЛАР УЧУН❗️

Шу ердаман @Millionadmin
Download Telegram
Ҳоким йўл четида турган уч йигитдан сўраяпди:
— Сен нима билан шуғулланасан?
— Мен бозорда костюм-шим сотаман.
— Жуда соз, ўлчовларимни биласан-а?
— Ҳа.

— Сен нима иш қиласан?
— Мен ПАЙНЕТда ишлайман.
— Жуда яхши. Телефон рақамимни биласан-а?
— Ҳа, биламан.

Учинчи йигит:
— Мен ўлчовларингизни биламан.
— Жуда соз. Хўш, қаерда ишлайсан?
— Мен гўрковман...

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
😁3
#сарказм

Эшкакчилар ўртасида мусобақа ўтказилди. Ҳар бир қайиқ 9 кишини кўтара олар эди. Бунда Япония эшкакчилари ғолиб бўлибди. Бизникилар эса – энг охирги.

Натижа таҳлилига кўра, японлар қайиғида 1 та бошлиқ ва 8 та эшкакчи бор экан. Бизникилар гуруҳида эса – 1 та умумий бошлиқ, 3 та ўринбосар, 4 та бўлим мудири ва 1 та эшкакчи бор эди. Бизникилар дарров мағлубият сабабини аниқлашди. Эшкакчи айбдор! У ишдан олинди.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
#ибрат

АМЕРИКА ҲИНДУЛАРИНИНГ ҲИКМАТЛИ СЎЗЛАРИ

• Орқамда юрма, йўлбошчинг эмасман. Олдимга ўтма, муридинг эмасман. Сенга эргашиб юра олмайман. Ёнимда юр. Сени кўриб турай, шунда иккимиз тенг бўламиз.
• Овламоқчи бўлсанг энг заиф кийикни овла. Соғломлари насл сурдириши зарур.
• Тинчлик ва бахт ҳар онда мавжуд. Тинчлик ва бахт ҳар одимда бор. Руҳият масалаларида сиёсатга ўрин йўқ.
• Бошқа бировнинг камчилиги ҳақида гапиришдан олдин ўз чориғингнинг ичига боқ.
• Битта душман кўп, юзта дўст оздир.
• Бир марта “мана буни ол” дейиш, икки марта “мен бераман” дегандан афзалдир.
• Агар соя инсон бўйидан узун бўлса, демак қуёш ботаётган бўлади.
• Агар ҳар ким биттадан муҳтожга ёрдам берса, ер юзида эҳтиёжманд қолмайди. Ҳар кун бир кишига ёрдам бер!
• Кўзда ёш бўлмаса, руҳда камалак ҳосил бўлмайди.
• Кўзинг билан эмас, қалбинг билан қарор қил.
• Билим мозийдир, ҳикмат эса истиқбол.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
#сарказм

“БЛОГЕР” АЙИҚ

Содда эди, ёш эди айиқ,
Тоғу тошда юрарди кезиб.
Тармоққа ҳам кириб турарди
Гоҳ мақсадсиз дайдишдан безиб.

Кўриб қолди тармоқда бир кун
Бир овчининг айиқ отганин...
Яна кўрди, шу овчи касни
Эл жазога лойиқ топганин.

Роса бўлди шовқин, ваҳима
Кўрсатишди "Ахборот"да ҳам.
"Айиқ бизнинг дўстимиз" – дея,
Ваъз ўқиди ка-атта бир одам.

Қаранг, "одам – ёв" дейишарди,
Бу миш-мишлар экан-ку ёлғон.
Шундан кейин, бир кун айиқвой
Йўлин солди одамлар томон.

Кириб борди катта қишлоққа,
Меҳмон каби тутиб ўзини.
"Меҳмондўст" деб, эшитган бу эл
Ўйиб олай деди кўзини.

Сўнг қувдилар олдига солиб,
Ҳатто тош ҳам отганлар бўлди.
Оқибатда соддадил айиқ
Ишонч сабаб ўқ еди, ўлди...

Баҳрилло ИХТИЁРОВ

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
1 SOG'LIG'
0 ISH
0 OILA
0 PUL
0 ORZU

1 Bo'lmasa qolgani 0 ga teng SOG'LIG'ni asrang.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
𝐌𝐈𝐋𝐋𝟏𝐎𝐍 𝐗𝐈𝐋 𝐕𝐎𝐐𝐄𝐀𝐋𝐀𝐑
Ana xolos Akamiz kameraga ko'p tushaverganidan Andijondagi 52 ta kameraga jiddiy zarar shikast yetkazib 1 millard so'mlik zarar yetkazgan. Alloh mushkulini oson qilsin. https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
"Андижон шаҳрида 52 та радар камерани тош билан уриб синдирибди" сарлавҳаси билан тарқалган видеохабар юзасидан

Аниқланишича, 1976 йилда туғилган М.С. Андижон шаҳри ҳудудидаги 29 та чорраҳага ўрнатилган “TELECOM SOFT” МЧЖга тегишли бўлган 51 дона “Hikvision” русумли йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини аниқлайдиган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд қилиш дастурий-техник воситалари ва 1 дона “Hikvision” русумли радар комплексига, ўзига тегишли бўлган “SRKET” русумли пневматик милтиқдан ўқ отиш орқали қасддан шикаст етказиб, иш бўйича ўтказилган суд-товаршунослик экспертизасининг хулосасига кўра, жами 1 млрд 147 млн сўм моддий зарар етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро М.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 173-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
14 апрель – Эски хафагарчиликларни унутиш ва кечириш куни

Яқинлар орасидаги гина-кудуратларни унутинг, сизни хафа қилганларни кечиринг, қўнғироқ қилинг, ёзинг ва шунчаки севинг. Самимий мулоқот ярашиш ва тушуниш йўлидаги биринчи қадам ҳисобланади. Мағрурликдан кўра бахтли бўлиш яхшироқдир.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🪜 Ҳаётда ҳам шундай

Йоанн Буржуа ажойиб чиқиш қилди. У бу ҳаётдаги ҳар қандай муваффақият силлиқ ва осонлик билан келмаслигини кўрсатишга ҳаракат қилди.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍3
Ким одамларга ваъз қилмоқчи бўлса, улардан кўра ширинроқ ва тўйимлироқ нарса емасин.

А.С.Пушкин

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
Хўроз қиссаси!

Бир маҳаллада бир хўроз ва бир масжид бўлган экан, ҳалиги хўроз ҳар куни эрта тонгда қичқириб халқни бомдога уйғотар экан.

Одамлар бундан шикоят қилишипти ва эгаси ўз хўрозини калласини олиб ташлабди. Шундан кейин одамлар бомдодга ухлаб қола бошлашибди ва эгасидан хўрозинг қани деб сўрашганда у бошини олиб ташлаганини айтибди. Нега ундай қилганини сўрашганида эгаси бошқа йўли йўқ эди, бўлмаса одамларни уйғотаверарди деб жавоб берган экан!

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
Экология деган ташкилот Андижонда ҳам борми ёки ўлганми улар?

Одамлар қалампир заводидан жуда қаттиқ норози! Чидаб бўлмас даражага етиб келяпти экан, охири бахайр бўлсин. Экология ташкилотидаги ўликлар орасида тириклари бўлса чорасини кўринглар.

Хархил катта каналларга бу мавзу бориб қолмасидан ҳаракатни бошланг, акс ҳолда қалампирли кўрсатув тайёрлаб бутун интернетга овоза бўласизлар!

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Shirin hayotingiz manoga to‘lsin!
Istagan niyatingiz ijobat bo‘lsin!
Chexrangiz so‘nmasin hamisha kulsin,
Tug‘ilgan kuningiz muborak bo‘lsin.


Videoni bugun tug'ilgan kunini nishollayotgan tanishizga yuborib qo'ying .

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Озарбайжонлик тадбиркор Эмин Ағаларовни Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев бошчилигида ажойиб кутиб олишиб, меҳмон қилишибди.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
#даҳшат

🔞Наманганда келин ойиси ва унинг икки нафар вояга етмаган фарзандини ваҳшийларча ўлдирган эркак умрбодга қамалди

Ваҳший қотил марҳума она ва 2 норасидага жами 110 марта пичоқ тиқиб чавақлаб ташлаган😱😢

Суд Поп туманида яшовчи фуқарони ўта шафқатсизлик билан уч нафар қариндошини, жумладан, икки нафар вояга етмаган болани ўлдиришда айбдор деб топди - уларнинг ҳар бирига ўнлаб пичоқ зарбалари берилган.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
#Диққат_Эҳтиёт_бўлинг

‼️Тоғлардан Тошкентга тушаётган йўлда тиканлар қўйилмоқда, тузоқлар ташкил этилмоқда!

Ҳайдовчилар тобора кўпроқ шикоят қилмоқда — тушиш вақтида тўсатдан шинаси ёрилиб кетади. Дарҳол ёнида кулранг Cобалт пайдо бўлади, ичида шубҳали одамлар бўлиб, улар «яқинда 50 метр нарида» вулканизация бор деб, ёрдам таклиф қилишади. Рад жавобини олгач, дарҳол ғойиб бўлишади.

Шиномон тажларда кейинчалик махсус урилган тиканлар топилади — бу эса жуда хавотирли ҳолат

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi