𝐌𝐈𝐋𝐋𝟏𝐎𝐍 𝐗𝐈𝐋 𝐕𝐎𝐐𝐄𝐀𝐋𝐀𝐑
258 subscribers
3.98K photos
8.1K videos
15.8K links
Тезкор хабарлар | Сиёсий канал
Янгиликларни бизнинг каналдан олдин бошқасида кўрдизми, Унда биздан бемалол «Отписатся» қилишингиз мумкин
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
🔞КАТТАЛАР УЧУН❗️

Шу ердаман @Millionadmin
Download Telegram
🇰🇵 Шимолий Кореяда биринчи киберспорт GameClub очилади.

Бу ерда машғулотлар, мусобақалар ва ҳатто турнирлар ўтказилади

Жараёнини шахсан Ким Чен Ин назорат қилди. КХДР лидерининг сўзларига кўра, бу ишлар, фуқаролар, айниқса ёшларга ва болаларга, моддий ва маънавий турмуш даражасини ошириш мақсадида амалга оширилмоқда экан.

-5 га 5 бориб dust2-inferno ўйнаб келайликми дустлар.
Ютиб қўйсейлар ўйин реал ҳаётга айланиб кетиш мумкин.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
😁2
#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Андижон вилояти ИИБ ЙХХБ рахбариятида кўча сохасига хам аралашадиган ГАИ бор экан Дониёр ака дегани янглимасам рахбарни 1-ўринбосари экан, илохим республикага рахбар бўлинг тарифизи эштдик Дониёр ака.

Шахсан сиздан амалий ёрдам керак, назоратизга олиб беринг жуда кўпчилик ХАЛҚ номидан бу шикоят, видеосини ташлаб берамиз серена чалиб безор қилди махаллада.“ - дейилмоқда.
https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
1 майдан 201 кВт⋅соатдан 500 кВт⋅соатгача электр энергиясига 900 сўмдан эмас, 800 сўмдан тўлайсиз, - Энергетика вазирлиги


Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2024-2025 йилларда ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг босқичма-босқич ўзгариш графигига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида” 194-сон қарори қабул қилинди.

Давлатимиз раҳбарининг топшириқларига мувофиқ ишлаб чиқилган мазкур қарор билан Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16-апрелдаги 204-сон қарори билан тасдиқланган 2024-2025 йилларда ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг босқичма-босқич ўзгариш графигига аҳоли учун енгиллик яратадиган ўзгартишлар киритилмоқда.

Қолаверса, 201 кВт·соатдан 1000 кВт·соатгача бўлган дифференциаллашган тариф бўйича истеъмол миқдори орасига янги миқдор киритилмоқда. Яъни 2025 йил 1 майдан эътиборан аҳоли истеъмолчилари 201 кВт·соатдан 500 кВт·соатгача бўлган янги миқдор оралиғида ҳар бир киловатт·соат учун 800 сўмдан тўлайди (шу пайтгача 201 кВт·соатдан 1000 кВт·соатгача бўлган қисми учун 900 сўмдан ҳақ тўланган).

Айтиш жоизки, бир ойда ўртача 500 кВт·соат миқдорида электр энергияси сарфлайдиган хонадон вакиллари бунинг учун 2025 йилнинг 1 май санасига қадар 360 минг сўм тўлашарди (200 кВт·соат базавий норма учун 90 минг сўм, 201 кВт·соатдан 500 кВт·соат учун 270 минг сўм). Тариф ўзгаришларидан сўнг бир ойда ўртача 500 кВт·соат ток ишлатадиган хонадон бунинг учун... 360 минг сўм тўлайди (200 кВт·соат базавий норма учун 120 минг сўм, 201 кВт·соатдан 500 кВт·соат учун 240 минг сўм). Яъни улар учун нарх ошаётгани йўқ.

Бундан ташқари, қарор билан электр энергияси ва табиий газ нархлари ҳар йили 1 майдан бир маротаба йиллик инфляция даражасидан келиб чиққан ҳолда 10 фоиздан юқори бўлмаган миқдорда индексация қилиб борилиши белгиланмоқда, - вазирлик изоҳи.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хайрли_тонг

"Бахт бу - бирор манзил эмас, балки, унга етказувчи сафарнинг ўзидир..!"
Янги кийим олишингизни, янги машина олишни ёки кимдир сизни ҳурсанд қилишини кутманг...
Бахтни ўзингиз яратинг, ичингизда яратинг ва атрофингиздаги унинг заррин нурларини кўришни бошлайсиз.
Ассалому алайкум! Бугунги кунингиз бахтга макон бўлсин Қадрдон!

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
Икки йигит суҳбатлашди.
— Қаерда ишлайсан?
— Фалон жойда.
— Ойлигинг қанча?
— 700 минг.
— Атиги 700 мингми? Оз-ку? Шунчани қандай етказасан?
Бу гапни эшитиб ишини ёмон кўрди. Маошини кўтаришларини сўраб, шикоят қилди. Бошлиғи бош тортди. Ишдан бўшатди. Иши, оз бўлса ҳам пули бор эди. Энди тамоман ишсиз қолди.

Бир аёл бошқасидан сўради.
— Яқинда фарзандли бўлдингиз. Туққанингизда эрингиз нима совға қилди?
— Ҳеч нима.
— Шу тўғрими? Йўқ, ўзингиз айтинг? Сиз не азоблар билан унга фарзанд туғиб берсангиз-у, у арзимаган бўлса ҳам, совға бермаса? Нима, сизни қадрингиз йўқми?
Бу гаплар унинг юрагини қиздирди. Эри ишдан қайтганида ғазаб билан кутиб олди. Уришишди. Жанжаллашишди. Ахири совға ўрнига ажралишга эришди.

Ота хотиржам яшарди. Ундан сўрашди:
— Нима ўғлингиз сизни кўришга тез-тез келиб турмайди?
— Иши қийин. Бўш вақти кам.
— Сиз учун ҳам вақти йўқлигига ишонасизми?
Ота фарзандидан олдин рози эди. Энди ундан гина қилишни бошлади. Қалбидаги мусаффолик кетди. Лойқаланди.

Бунақа саволлар ҳаммамизга берилади. Ҳар куни. Ҳар доим. Ҳам эшитамиз. Ҳам айтамиз. Биз уни эшитаётган одамга қандай таъсир қилиши хаёлимизга ҳам келмайди. Оддий сўз билан бир инсоннинг ҳаётини ағдарамиз.

Хулоса ўзингиздан....

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
"Агарда мен Темурнинг даврида яшаганимда, унингчалик буюк ишлар қила олардимми йўқми билмадим. Аммо Темур менинг давримда туғилганида, менданда буюк ишлар қилар эди!"

Мустафо Камол Отатурк


Бугун йирик давлат арбоби, буюк саркарда, кучли, марказлашган давлат асосчиси, илм-фан ва маданият ҳомийси Соҳибқирон Амир Темурнинг 689 йиллиги нишонланмоқда.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қойил лекин...

Агар, ҳақиқатдан ҳам машина соясига штраф солинган бўлса...


https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
😁2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Mercedes бизни минилган Матиз нархига баробар велосипед чиқарди

AMG F1 City Edition 750 электробайки 750 ваттли моторга эга, максимал тезлиги соатига 45 км, бир зарядда 112 км масофани босиб ўтади.

Велосипед нархи — атиги 3500 доллар. Қўшимча 350 доллар эвазига эса бурилиш чироқлари, ёруғлик ва Bluetooth’ли «ақлли» шлемни ҳам харид қилиш мумкин.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айтишларича, видеодаги инсон Андижон вилояти, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлим бошлиғи ўринбосари.

Бу жанобни ўз ҳизмат хонасида яъни давлат идорасида бемалол психотроп дори истеъмол қилиб ўтиришини қаранг.

-Президентимиз олиб бораётган шаффофлик ва ҳалоллик сиёсатига ва давлат ҳодими имиджига тўғри келадими бу иш?!

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳрида ота 1,7 млрд сўм алимент тўлади

Мажбурий ижро бюроси статистикасига кўра, бу 2025 йил учун ҳозирча рекорд ҳисобланади.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЁРДАМ #ТАРҚАТИНГ

Бугун Андижонда Катта Фарғона каналига тушиб кетган «Волга» автомашинаси ичидаги ҳайдовчи Муҳаммадали исмли йигит эканлиги маълум бўлди. У эндигина 20 ёшга ўтган экан😢

Ҳозирда Муҳаммадалини маҳалла аҳли ва қариндошлари Фарғона каналидан қидирмоқдалар. ФВВ томонидан қидирув ва қутқарув ишларига фақат битта ғаввос жалб қилинибди, холос.

Яқинлари ва маҳалла аҳли масъуллардан ёрдам сўрашмоқда.

Расмдаги қидирилаётган йигит — Муҳаммадали, 2005 йилда туғилган, Андижон вилояти, Айрончи маҳалласидан.

❗️Фарғона каналига яқин бўлган барча инсонлар, илтимос, ёрдам беринглар. Эътиборсиз бўлманг...

ВИДЕОНИ ГРУППАЛАРГА ТАРҚАТИНГ, МУҲАММАДАЛИНИ ТЕЗРОҚ ТОПИШГА ЁРДАМ БЕРИНГ!

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
Хитойда Xiaomi SU7 седани иштирокида илк ҳалокатли ЙТҲ содир бўлибди.

Маҳаллий нашрлардан бирининг ёзишича, машина автопилот режимида ҳаракатланаётган бўлган ва ҳайдовчини эҳтимолий тўқнашув ҳақида огоҳлантирган. Бироқ кеч қолган ва тўқнашувдан сўнг седан ёниб кетиб, уч киши ҳалок бўлган.

Воқеанинг эътиборли жиҳати шундаки, Xiaomi асосчиси Лэй Цзюнь нохуш ҳодисага расман изоҳ бериб, юз берган ҳолатдан "қайғуда" эканлигини билдирган ҳамда компания суриштирув ишларига имкон қадар ёрдам беришини айтган.

Афсуски, бизда бундай ЙТҲлар деярли ҳар куни содир бўлади ва одатда ҳамма айб тезликни оширган ҳайдовчилар зиммасига юкланади.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi