𝐌𝐈𝐋𝐋𝟏𝐎𝐍 𝐗𝐈𝐋 𝐕𝐎𝐐𝐄𝐀𝐋𝐀𝐑
257 subscribers
3.98K photos
8.1K videos
15.8K links
Тезкор хабарлар | Сиёсий канал
Янгиликларни бизнинг каналдан олдин бошқасида кўрдизми, Унда биздан бемалол «Отписатся» қилишингиз мумкин
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
🔞КАТТАЛАР УЧУН❗️

Шу ердаман @Millionadmin
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Авлодлар_янгиланди

❗️2025 йилдан эътиборан, янги «Бета авлод» болалари туғилишни бошлабди.
Улар интернетсиз яшолмайдилар!

“Бета“ болаларининг келажаги қандай бўлади, батафсил видеода кўринг

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
Қабристондан қайтаётган икки кампир суҳбатлашяпти:
— Ёшингиз нечада?
— Саксон еттида.
— Шу ёшингизда пардоз қилиб юрганингизга ўлайми?!
— Ҳа, энди... Ўзингиз неча ёшдасиз?
— Тўқсон учда, айланай.
— Уйга қайтиб овора бўлиб юрганингизга ўлайми?

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
😁1
Хитойлик ёшлар ижтимоийлашувнинг янги усулини ўйлаб топишибди — ўсмирлар кичик гуруҳларда бирлашиб, сайёҳлар кўп юрадиган жойларда тиланчилик қилишади.

"Биз оддий тиланчи эмасмиз. Асосий мақсадимиз вақтни мароқли ўтказиш. Ўтган-кетганлар бизга одатда ичимлик, сигарет ва бир-икки сўм пул таклиф қилишади. Шунчаки гап бошласак бўлгани".

Янги тўлқин тиланчилари вакилларининг айтишича, бунинг шармандали жойи йўқ, аксинча, уятчанликни енгиш, одамлар билан чиройли сўзлашиш ва уйга нон-пон кўтариб келишнинг яхши усули экан.

Лекин тиланчиликнинг хилма-хил усуллари бўйича бизга тенг келадигани бўлмаса керак.

Одам гавжум жойларда тўпланиб, 20 сўмдан овоз сотиб олишни қайси фаолият турига киритсак бўлади, шунга ҳайронман.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
𝐌𝐈𝐋𝐋𝟏𝐎𝐍 𝐗𝐈𝐋 𝐕𝐎𝐐𝐄𝐀𝐋𝐀𝐑
TEMU маркетплейси юридик шахс — Ўзбекистон резиденти сифатида рўйхатдан ўтди – Солиқ қўмитаси. https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
Temu Ўзбекистонда расман рўйхатдан ўтган бўлса-да, маркетплейс бугундан блокланди

Ўзбекистонда Хитойнинг Temu маркетплейсига кириш чекланди. Бу ҳақда "Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги" (ILMA) матбуот хизмати spot.uz га тасдиқлади.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍1
БУ ЙИЛГИ ҚАДР КЕЧАСИ ҚАЙСИ КУНЛАРГА ТЎҒРИ КЕЛАДИ?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Лайлатул қадрни Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар", деганлар (Имом Бухорий ривояти).

Бу йилги рамазон ойининг охирги тоқ кечалари:

21 кеча: 20 март (пайшанба)дан — 21 март (жума)га ўтар кечаси;

23 кеча: 22 март (шанба)дан — 23 март (якшанба)га ўтар кечаси;

25 кеча: 24 март (душанба)дан — 25 март (сешанба)га ўтар кечаси;

27 кеча: 26 март (чоршанба)дан — 27 март (пайшанба)га ўтар кечаси;

29 кеча: 28 март (жума)дан — 29 март (шанба)га ўтар кечаси.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
‼️БУТУН ИСТАНБУЛ КЎЧАГА ЧИҚМОҚДА😨

Одамлар ва полиция ўртасида тўқнашувлар бўлмоқда.

Туркиядаги ўзбеклар ҳушёр бўлинг, кўчага чиқмасликни тавсия қиламиз.

Тарқатиб, ватандошларни огоҳлантириб қўйинглар.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
Туркиядаги бугунги норозиликларнинг харитасси:

⏺️Измир
⏺️Истамбул
⏺️Анкара
⏺️Трабзон
⏺️Алания
⏺️Мугла
⏺️Мармарис
⏺️Ризе
⏺️Фетхие
⏺️Эскишехир
⏺️Адана
⏺️Тунджели
⏺️Маниса

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
🔥 Туркиядаги оммавий норозилик намойишлари!

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг асосий рақиби, 2027 йилги президентлик сайловларида иштирок этиши кутилган Истанбул шаҳар ҳокими Экрем Имамоғлу қўлга олинди.

Бу ҳолатдан сўнг нафақат Истанбулда, балки бутун Туркия бўйлаб кенг кўламли норозилик намойишлари бошланди. Ҳар куни чиқишлар тобора авж олиб бормоқда.

Туркиядаги ўзбеклар ҳушёр бўлинг, кўчага чиқмасликни тавсия қиламиз.

Тарқатиб, ватандошларни огоҳлантириб қўйинглар.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
• Сахарлик учун ширин уйқусидан кечиб, уйғонганларга Аллоҳнинг саломи бўлсин!
• Тутган рўзаларининг ажрини ёзиб, фаришталар адоғига етолмасин!
• Рўзалари вужудларига дармон, қалбларига ҳаловат, охиратларига зеб бўлсин!
• Аллоҳ сабр берсин, куч-қувват берсин!

Амин🤲

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Очиқ бюджет” порталида “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2025 йилги 1-мавсуми ғолиб лойиҳалари эълон қилинди.

Ғолиб бўлган лойиҳалар рўйхати.

Xarxil reklamalarsiz MILLION XIL VOQEALAR kanaliga obuna bo'ling
Барвақт уйғониш умрни узайтиради.

Замонавий илм-фаннинг тасдиқлашича, қуёш чиқишидан олдин барвақт уйғониш умрни узайтиради, ҳужайралар фаолиятини жонлантиради, инсон ақл-идрокини яхшилайди. Олимларнинг таъкидлашича, кечаси соат 22 дан тонгги 04 гача олти соат ухлаш кундузги 12 соат уйқуга тенг келади.

Субҳаналлоҳ! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намози учун барвақт уйғонишга буюрганлар. Аллоҳ таоло тунги уйқунинг аҳамиятли экани ҳамда роҳатбаҳш ва намунали уйқуга восита экани, тунги уйқу инсон учун гўё либос бўлиб, уни нафс ва танадаги муаммолардан ҳимояловчи эканига ишора қилган:
ㅤㅤㅤㅤ
https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
Энди “свет” ва газ нархи ҳар уч йилда ўзгараркан.

Ўзбекистонда электр энергияси ва табиий газ учун нархлар 2026 йилдан бошлаб, уч йилдан кам бўлмаган муддатга амал қилади.

Аҳолининг кам таъминланган ва ҳимояга муҳтож қатламларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш электр энергияси ва табиий газнинг базавий нормасини қўллаш ҳамда улар учун тарифлар ошганда компенсациялар бериш йўли билан таъминланади.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👎2
Бир куни шайтон болаларини айлантириб юрган экан, ёш шайтонча онасидан сўрабди:
— Ойижон, анави ўт еб юрган нарса нима?
— Бу сигир. У одамларга сут, гўшт беради, — дебди онаси.
Яна бироз юргач, шайтонча онасига дебди:
— Анави нима?
— У товуқ. У одамларга тухум беради. Гўшти ҳам ейилади, — дебди.
Узоқда юриб кетаётган одамларни кўриб қолган шайтон боласи:
— Анави-чи? – дебди.
Она шайтон:
— Тез кетдик бу ердан! Ҳозир бу одамзот бир балони бошлайди-да, “Ҳаммаси шайтонни иши”, “Мени шайтон йўлдан урди” деб ҳамма айбни бизга ағдаради, — дермиш.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
Россиялик Изабелла исмли қиз Дубайлик 740 миллион долларлик меросга эга бойвочча Зохид Алихонни бир кўришда севиб қолиб турмушга чиқибди.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
😁4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸 Наврўз айёмингиз муборак бўлсин!

Баҳорнинг табаррук айёми Сизга, оилангизга ва ҳар бир хонадонга тинчлик, осойишталик, рисқ-насиба, олам-олам севинч ва бахт олиб келсин!

🌸 Яқинларингизни биринчи бўлиб табриклаш эсдан чиқмасин😊

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
Қирғизистон парламентида МХХ раиси ва депутат тортишиб қолди:

МХХ раиси: сиз олдин жиноят қилган экансиз, бироқ суд тизимидаги қариндошларингиз орқали жавобгарликдан қутулиб қолган экансиз, мен Марказий сайлов комиссиясига сўров юбордим, сиз бу жиноятингизни яширган экансиз.

Депутат: сиз ва Президент ҳам бошқарув тартибига оид жиноятларни қилганингиз учун судлангансизку, айтмай дейман тилимни қичитасизларда, лавозимга келиб судланганлигингизни олдириб ташладингиз, мен ҳам худди шундай. Кўзингиздаги тарашага эътибор қаратмай, меникидан қипиқ изламангизлар.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍1