𝐌𝐈𝐋𝐋𝟏𝐎𝐍 𝐗𝐈𝐋 𝐕𝐎𝐐𝐄𝐀𝐋𝐀𝐑
257 subscribers
3.98K photos
8.1K videos
15.8K links
Тезкор хабарлар | Сиёсий канал
Янгиликларни бизнинг каналдан олдин бошқасида кўрдизми, Унда биздан бемалол «Отписатся» қилишингиз мумкин
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
🔞КАТТАЛАР УЧУН❗️

Шу ердаман @Millionadmin
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Москва шаҳрига Украина дронлари ҳужум қилмоқда

⚡️Домодедоводаги Мираторг ходимларининг автотураргоҳида дрондан кейин ёнғин бошланди. 20 дан ортиқ машина ёняпти.

Россиядаги танишларга юбориб огоҳлантириб қўямиз, кутилмаган вақтда бундай ҳужумлар такрорланиши кутилмоқда экан.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Xo‘ja ko‘rsin”ga ishlaydigan rahbarlarning qiyig‘i chiqdi

Toshkentda obodonlashtirish xodimasini bayramga chaqirib izza qilishdi. Gap shundaki, Yashnobod tuman obodonlashtirish boshqarmasi xodimlarini 8-mart – Xalqaro xotin-qizlar kuni bayram tadbiriga chaqirib, berilgan sovg‘ani qaytarib olishgan. Ayol o‘ziga berilgan sovg‘ani olib ketayotganida uni o‘g‘riga chiqarishgan.

Tasavvur qilyapsizmi, demak, qancha obodonlashtirish xodimlari sovg‘a bilan rasmga olinib, sovg‘asi qo‘lidan olingan bo‘lishi mumkin.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах ва Наманган вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида қарийб 195 минг қалбаки АҚШ долларининг муомалага киритилишининг олди олинди

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
АҚШ билан юзага келаётган чигал муносабатлар сабаб Канадаги кўп қаҳвахоналар американони канадиано номига ўзгартирмоқда.

Ушбу ғоя муаллифи бундан 16 йил олдин американо билан кураша бошлаган Kicking Horse бўлиб, кўплаб қаҳвахоналар уни қўллаб-қувватлашни бошлади.

Бироқ бу ғоя ҳамма канадликларга ҳам хуш келмаяпти. Сабаби, американо номи тарихий характерга эга. Айтишларича, бу ичимлик италия қаҳвасининг аччиқ таъмини сув ёрдамида "юмшатиш" учун америкалик аскарлар томонидан Иккинчи жаҳон уруши пайтида ихтиро қилинган.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
Xитойлик турист 10 кун давомида қор ва тиш пастасини еб, тоғда жон сақлади

18 ёшли Сун Лян Цинлин тоғларидаги 10 кунлик сарсонликдан кейин мўъжизавий тарзда омон қолди. Энг хавфли йўналишлардан (170 км) бирига ёлғиз йўл олган йигитча икки суткадан сўнг ташқи дунё билан алоқани йўқотди. Заряди тугаган гаджетлар уни алоқасиз қолдирган бўлса, йиқилиб, қўли синиши вазиятни оғирлаштирди.

Экстремал шароитда Сун ҳашак ва барглардан ўзига бошпана ясади. Қувватни йўқотмаслик учун қор ва тиш пастасини еди, сувни эса тоғдаги булоқдан ичди.

Бир неча кун давом этган қутқарув операцияси муваффақиятли якунланди. Сун Лян шифохонага ётқизилди. Қутқарув операцияси унинг ота-онасига 80 минг юанга (140 млн сўмдан зиёд) тушди.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Hech qachon Google akkauntingizni yoki email manzilingizni hech kimga bermang.

Videoni albatta tanishlarga yuborib qo'yamiz.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
😁1
Блогер Отабек Бакиров Ҳукуматнинг халқдан ажратилган махсус поликлиника ва шифохоналари ҳам ёпиладими деяпти

Ҳукумат раиси ва ўринбосарлари Malibu, парламент катталари Tahoe’да юрса, вазирлар ҳам Malibu’да юрса уят бўлар?

Янги ўлчовлардан келиб чиқилса, Onix ва Tracker айнан вазирбоп мошин кўринади (ҳа, айрим вазирларга фақат метанда юрадиган Damas ярашади). Қолаверса, уларни локализациясига қараб росмана маҳаллий мошин деса бўлади (чайқовчи монополистлар фақат ғилдирагини қотирган импорт мошинлардан фарқли ўлароқ).

Вилоят ҳокимлари Tahoe ва Traverse’га ўтса, иерархия бўйича туман ҳокимлари Cobalt’да юриши керак. Тўғрими?

Киройи халқ хизматкорлари шунақа бўлади-да!

Айтинг, айтинг, халққа яқинлашиш навбати энди шифохоналарга ҳам етсин. Халқдан ажратилган махсус поликлиникалар, Германия, Исроил ва Корея клиникаларига махсус рейслар ҳам бекор бўлиб қолар?

Қоронғу поликлиникаларда навбатда кўришгунча?

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️«Тоштурмада туғилган бола» – Суд фирибгарликда айбланаётган бир қанча фуқароларга ҳукм ўқиди

Жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судида жиноий уюшма ташкил этиб, кредит орқали кўплаб фуқароларни чув туширгани айтилаётган 13 нафар судланувчига ҳукм ўқилди.

Effect.uz’га маълум бўлишича, бир қатор МЧЖ мансабдорларига нисбатан ЖКнинг 242-моддаси (жиноий уюшма ташкил қилиш) 1-қисми, 243-моддаси (жиноий даромадларни легаллаштириш) ва 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “в” банди билан жиноят иши очилган.

Хусусан:

1. “Mega-auto-Leasin” МЧЖ,
2. “Mega avto Leasin-Hamkor” МЧЖ,
3. “Ishonch Auto Leasin” МЧЖ,
4. “Ishonch Lizing Cars” МЧЖ,
5. “Asr Auto Leasin” МЧЖ,
6. “Asr Auto” МЧЖ,
7. “Baraka Avto Baraka Business” МЧЖ,
8. “Baraka Auto Community” МЧЖ.

Жиноят иши доирасида 13 нафар киши қамоққа олинган, (шулардан икки нафари аёл, бири қамоқ (Тоштурма) да фарзандли бўлган).

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Обрўйинг, мансабинг, куч-қувватинг, мол-давлатинг ва ҳатто соғлигинг сени тарк этиши мумкин. Аммо вафодор ёринг ҳеч қачон, ҳеч бир ҳолатда сени ташлаб кетмайди.
Шундай кунлар учун ҳам танловда шошилма!

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
«Нима учун эринг сени бунчалик яхши кўради? Ахир дунёда сендан ҳам гўзал аёллар борку?» - деб, бир оқила аёлдан сўрашди. У аёл шундай деди: «Тўғри, ақлни лол қолдирар даражада бетакрор гўзал бўлмаслигим мумкин. Лекин эримнинг озорини кечираман.

Маъюс кириб келса қулоқ соламан, дардига малҳам бўламан, кўп берса мақтайман, оз берса қаноат қиламан. Буни менга Роббим ўргатган. Меҳрибонликни канда қилмайман. Итоатдан бўйин товламайман. Тикон терсам ҳам атиргул экавераман» - деган экан.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍1
"Спорт" телеканалининг гувоҳлик беришича, синхрон сузиш қизларни маънан баркамол қилар эмиш.

Хаҳ...
Мен эса китоб ўқиш керак, деб юрибман.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
😁1
Вашингтонда "Озодлик Радиоси"га қарши норозилик намойишлари авж олмоқда!

АҚШ пойтахтида "Озодлик Радиоси" фаолиятига қарши норозилик акциялари бўлиб ўтди. Намойишчилар АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси ва Сенат бинолари олдида тўпланиб, ўз позицияларини ифода этдилар. Улар "Озодлик Радиоси"ни молиялаштиришни тўхтатишга чақириб, "Озодлик Радиосига маблағ ажратманг!", "Стоп Озодлик Радиоси!", "Сохта янгиликларга ишонманг!" ва "Озодлик Радиосини ёпинг!" каби шиорларни илгари суришди.

Намойишчилар радиостанция материаллари кўпинча бирёқлама эканлигини ва жамоатчиликни чалғитишини таъкидлашмоқда. Уларнинг фикрича, "Озодлик Радиоси" ахборот воситалари орқали маълум кун тартибини илгари суриб, жамоатчилик онгига таъсир кўрсатишга ҳаракат қилади. Ушбу норозилик намойишлари кенг жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлди.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
“Боламга Huggies таглигини ишлатардик. Бугун дўконга кирсам, янги “завоз” йўқ деди. Ҳамма “остатка” сотаётганмуш. Тагликларга сертификат жорий қилиб, импорт тагликларга сертификат бермаётганмуш. Билмадим”.

Авваллари, адашмасам, айнан тагликлар импорти учун валюта чекловлари киритилгани айтиларди.
Демак бозорларда Molfix 5 йўқлигини энди тушунгандекман.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
#Қойил
Андижон ИнЯз ректори Франциянинг етакчи университетлари билан ҳамкорлик шартномаларини имзолади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Франция Республикасига давлат ташрифи доирасида Париж шаҳрида “Илм-фан ва таълим: Ўзбекистон-Франция кўприги” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон ва Франциянинг 30 дан ортиқ олий таълим муассасалари раҳбарлари, жумладан Андижон давлат чет тиллари институти ректори, профессор Дилшодбек Рустамов ҳам иштирок этди.

Конференция доирасида АДЧТИ Франция олий таълим муассасалари ва бошқа ташкилотлар билан алоқалар ўрнатиш ва ривожлантириш бўйича келишувларга эришди.

Хусусан, Андижон давлат чет тиллари институти ва Пуате университети ўртасида академик мобиллик тўғрисидаги битим ҳамда Франциянинг Франкофония ташкилоти билан ўзаро ҳамкорлик битими имзоланди ҳамда Сорбонна Шимолий Париж университети билан қўшма тадқиқот лойиҳалари ва қўшма академик нашрлар бўйича ҳамкорлик бўйича келишиб олинди.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍1