𝐌𝐈𝐋𝐋𝟏𝐎𝐍 𝐗𝐈𝐋 𝐕𝐎𝐐𝐄𝐀𝐋𝐀𝐑
257 subscribers
3.98K photos
8.1K videos
15.8K links
Тезкор хабарлар | Сиёсий канал
Янгиликларни бизнинг каналдан олдин бошқасида кўрдизми, Унда биздан бемалол «Отписатся» қилишингиз мумкин
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
🔞КАТТАЛАР УЧУН❗️

Шу ердаман @Millionadmin
Download Telegram
Учтепа тумани 25-мавзедаги 56 сотихлик ер участкаси 55 млрд сўмга сотилибди.

Бошланғич баҳоси қарийб 14 млрд сўм бўлган ер участкасини Al-Baraka Qop Biznes МЧЖ кўп қаватли турар-жой биноси қуриш учун сотиб олган.

Очиқ маълумотлар реестрига кўра, харидор компаниянинг 100% улуши Убайдуллаев Иззатилла Зиёдулла ўғлига тегишли.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
Эрта тонгда машинани ўғирлашди. Кеч кирганида машинанинг эгаси машинасини топ-тоза ҳолида ўз жойига қўйиб кетилганини топди. Ичида эса ўғирлаган шахсдан мактуб бор эди. У мактубда:

"Узр сўрайман биродар. Аёлимни зудлик билан шифохонага элитишим зарур эди, машинангизни ўғирлашга мажбур бўлдим. Яна бир бор узр сўраб ичимлик ва бодроғи билан кинога икки чиптани сизга ҳамда оилангизга ҳадя қиламан", деб ёзиб қолдирган.

Ҳеч қандай машаққатсиз савоб ишлаганини пайқаган машинанинг соҳиби беихтиёр табассум қилди ва оиласини олиб кинотеатрга жўнади. Кинодан қайтганида уйини шип-шийдон қилиб кетилган ҳолида топди. Уйда бир мактуб қолдирилган эди:

"Хўш, "кино" ёқдими оғайни?"

P.S.: Содда бўлманг, биродар!!!

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
😁2
Бир каттакон амалдор нутқ қиляпти:
— Бизнинг ҳаётимизда охирги 5 йилда кескин бурилиш ва ўзгаришлар бўлди. Турмуш даражамиз ниҳоятда ошиб кетди. Газ ва свет муаммолари тамоман бартараф этилди. Йўлларимиз равон. Кўп-кўп гўшт еяпмиз. Хуллас, биз зўр яшаяпмиз...

Залдан бир садо келди:
— Биз-чи!?...

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
😁2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Канадада йўловчи самолёт қўниш вақтида ағдарилиб кетди. 18 киши жароҳатланди

Самолёт бортида жами 76 йўловчи ва тўрт нафар экипаж аъзоси бўлган, уларнинг аксарияти эвакуация қилинган.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
𝐌𝐈𝐋𝐋𝟏𝐎𝐍 𝐗𝐈𝐋 𝐕𝐎𝐐𝐄𝐀𝐋𝐀𝐑
#ДИҚҚАТ #ТЕЗКОР ⚡️2025 йил 1 апрелдан Электр нархлари қувватни ошириш ва трансформаторларни янгисига алмаштириш мақсадида яна қимматлашади Мулозимнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ижтимоий республика бўлгани учун тарифлар анча вақт оширилмаган. Апрель ойида…
Юртимизда кенг кўламли ислохотлар натижаси билан 1 апрелдан свет ва газнинг нархи яхшигина ошади

💡Светнинг нархи 200 kWh лик лимит доирасида 450 сўмдан 600 сўмга — 33,3 фоизга ошади.

201—1000 kWh оралиғида 900 сўмдан 1000 сўмга — 11,1 фоизга;
1001—5000 kWh оралиғида 1350 сўмдан 1500 сўмга — 11,1 фоизга;
5001—10.000 kWh оралиғида 1575 сўмдан 1750 сўмга — 11,1 фоизга;
10.001 kWh дан юқори истеъмол учун 1800 сўмдан 2000 сўмга — 11,1 фоизга кўтарилади.

🔥Табий газнинг 100 (иситиш мавсумида 500) метр кублик лимити доирасида 1 метр куб учун 650 сўмдан 1000 сўмга — 53,8 фоизга ошади;

Лимит чегарасидан 2500 метр кубгача 1 метр куб учун 1500 сўмдан 1800 сўмга — 20 фоизга;
2501 метр кубдан 5000 метр кубгача 1 метр куб учун 1950 сўмдан 2100 сўмга — 7,6 фоизга;
5001 метр кубдан 10.000 метр кубгача 1 метр куб учун 2275 сўмдан 2500 сўмга — 9,8 фоизга;
10.001 метр куб ва ундан ортиғига 1 метр куб учун 2600 сўмдан 3000 сўмга — 15,3 фоизга ошади.

Иситиш мавсуми 1 ноябрдан бошланиб, 28(29) февралда тугаркан. (Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида 1 октябрдан бошланади). Бу ойларда газ учун 500 метр кублик лимит амал қилади.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ ва ИИВ томонидан жойларда ўтказилган тезкор тадбирларда “Ҳаж” ва “Умра” зиёратларига ноқонуний юбориш ҳолатлари фош этилди

Жумладан, Наманган вилоятида қайд этилган ҳолатда, Андижон вилоятининг Балиқчи туманида яшовчи, 1969 й.т. шахс маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, унинг ота-онасини Наманган шаҳридаги сайёҳлик фирмаларидан бири орқали жорий йилги мавсумда Саудия Арабистонига “Ҳаж” зиёратига юбориш эвазига 20 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бувим 90 ёшдала битта ўзлари яшийдила. Бир кун улага телефон қилиб ҳокимиятдан бувимлага газ плита подарка қилишмоқчилигини этишди. Бувим "қанақа плита?" дб сўраганларида, телефон қган одам "оддий газ плита" дб жавоб берган. Бувим, майли опкелила дганла ва ула "эртага борамиз" дб этишган.

Шундан кегин бувимла милисага телефон қилиб вазиятни чунтирибдила, улани домларига газ ўтмаганини, плитала элктрическийлигини этганла. Эртаси куни бу одамлани қўлга олишган. Афсуски ҳаммаям бувимладека сезгирамас, бу одамла олдин кўп ёлғиз қариялага ҳужум қилишганакан. Улани ушашгандан кегин узоқ муддатга қамашди.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
😁3
𝐌𝐈𝐋𝐋𝟏𝐎𝐍 𝐗𝐈𝐋 𝐕𝐎𝐐𝐄𝐀𝐋𝐀𝐑
#Tezkor_tadbir Peru politsiyachilari 14-fevral sevishganlar kunida narkotik sotuvchi qizni ushladi. Buning uchun hodim qizni oldiga shar ushlagan ayiqcha kostyumida kelib bosishgan. https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Перуда капибара қиёфасидаги полициячи наркотик сотувчини қўлга олди

Перулик полициячи жиноятчини қўлга олиш учун энг улкан кемирувчи қиёфасига кирди.

Гумонланувчи аниматор деб ўйлаб, полициячига эшикни очганида, эркакнинг уйида 1700 қадоқ тақиқланган модда борлиги аниқланди. 

Бу перу полицияси бундай «маскировка»ни биринчи марта қўллаши эмас. Ўтган йили ҳам Гринч қиёфасидаги полиция зобити Лимадаги гиёҳвандлар бошпанасига бостириб кирган.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода сигирни энаг дейди. Сурхондарёда онани эна дейди.

Бир Сурхонлик акахон Бухорога келиб, бозорига сут олиш учун киради ва:
— Бу сут ниманики, онахон, — деб сотувчидан сўрайди.
— Энагники, — деб жавоб қайтаради.

Бу гапдан жаҳли чиққан акахон милиция ходимини чақириб:
— Мана бу онахон мени ҳақорат қиляпти, — деса, ходим:
— Нима деб ҳақоратлади? — дебди.
— Сут ниманики, деб сўрасам, энангники деб ҳақоратлаяпти.

Ходим ҳам сутга яқин келиб, бир ҳидлабди-да:
— Ҳақиқатда энагники экан-ку..., — дебди.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
😁1
❗️“Ишонмагин дўстингга, сомон тиқар пўстингга”: Бир ой муддатга олинган қарз, беш ойда ҳам қайтарилмади

Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳри бўлими иш юритувига қабул қилинган ижро ҳужжатига кўра Термиз шаҳрида яшовчи Ботир исмли фуқаро ўзининг яқин дўсти ва курсдоши бўлган Зокирнинг ишончига кириб, 20 миллион сўм қарз бериб туришини ва уни ишлари ҳал бўлиши билан тезда қайтаришини сўрайди.

Зокир дўстининг ваъдасига кўпам амал қилмаслигини билиб, нотариус орқали бир ой муддатга қарз шартномаси расмийлаштириб беради.
Қарз олган Ботир дўстини ишонтириб, шахсий ишларини ҳал қилган бўлса-да, орадан бир неча ойлар ўтиб ҳам қарзни қайтаришни истамади.

Шундан сўнг, Зокир дўстининг ҳаракатларидан афсусланиб, Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлимига нотариус ижро ҳужжатига асосан берилган қарзни ундириб беришларини сўраб мурожаат қилди.

Бюронинг шаҳар бўлими давлат ижрочиси Ф.Расулов томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари чоғида қарздорга тегишли “Cobalt” русумли автошина Термиз шаҳридаги марказий бозор автотураргоҳидан топилиб, эвакуатор ёрдамида жарима майдончасига олиб борилди. Орадан 15 кун ўтиб қарздор фуқаро “бир ойга” - деб олинган 20 миллион сўмни тўлиқ қайтарди.

Бундан ташқари, қарздор фуқаро ижро йиғими учун 1 миллион сўм ҳамда автомашинаси жарима майдончасида сақланганлиги учун ортиқча пул сарфлашига ҳам тўғри келди.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍2😁1
❗️Сурхондарёда аёл ва боласи ўлдирилиб, уйи ёқиб юборилди

Ҳодиса Узун туманида юз берган. 15 февраль куни соат 03:39ларда М.Р. (аёл) хонадонида ёнғин юз бергани ҳақида 102 рақамига мурожаат тушган.

Тезкор-тергов гуруҳи воқеа жойига етиб борганида, фуқаро М.Р. ва вояга етмаган ўғли О.Ҳ.нинг мурдалари тан жароҳатлари билан топилган.

Шунингдек, яна икки бола — М.Ҳ. ва З.Ҳ. Узун тумани тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов харакатлари олиб борилмоқда, дея маълум қилди Бош прокуратура.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
Олимларнинг аниқлашича, от миниб туриш соғлиқ учун фойдали экан. Айниқса, кунда 2 маҳал минилса, эркак саломатлиги анча яхшиланар экан.

От минишга борамизми!?

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
😁3
— Дадаси, мени ҳеч тушингизда кўрасизми?
— Йўқ, мен ухлашдан олдин Оятал Курсийни ўқиб ётаман, хотин!

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
😁2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЯПОНИЯНИНГ ГЎЗАЛ КЎЧАЛАРИДА ГЎЗАЛ АЗОН!

Маълумот ўрнида, Японияда энг тез тарқалаётган дин- ИСЛОМ! "Айни пайтда, 130 дан ошиқ масжидлар қурилган. 50 мингдан ошиқ Япон Ислом динига ўтган. Ҳозирда ҳар 500 кишига битта мусулмон тўғри келса, 2050 йилларга бориб бу сон икки баробардан ошиши мумкин" дейди, Васеда университетининг профессори, Ҳирофуми Танада!

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍1
Эр эрталаб уйқудан уйғониб, "Хотин!", деб чақирса, хотини югуриб кириб:⠀
— Турдингизми азизим? — деса, эри жилмайиб:⠀
— Ҳа, турдим балиқчам! Нонуштани тайёрланг! — дебди.⠀
Хотини ҳам жилмайиб:⠀
— Ҳўп бўлди, айиқ полвоним, - деб чиқиб кетаётса, эри ўзига-ўзи пичирлаб: "Нима бало, у ҳам исмимни эсидан чиқариб қўйдимикан”, дермиш.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍1😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Метан заправкаларда ҳужжатда муаммолари ва МИБдан қарзи бор машиналарга газ қуйиш тақиқлангани ҳақидаги хабар рад этилибди

Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов ижтимоий тармоқларда автомобилларга газ ёки ёнилғи қўйиш шохобчаларида фуқароларнинг судлар ёки бошқа органлар ҳужжатларига асосан мавжуд қарздорлиги сабабли, автотранспорт воситаларига хизмат кўрсатиш тақиқлангани ҳақида тарқалган хабарлар асоссизлигини билдирди.

Фуқароларнинг ижро ишларидаги қарздорлиги бўйича хабарлар аввало SMS-хабарномалар орқали маълум қилиб борилиши эслатилган

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда 11 йил олдин бировнинг уйига қурол билан кирган шахс ушланди

Ички ишлар вазирининг фармойишига асосан Андижон вилоятида олиб борилган «Тозалаш» комплекс тезкор-профилактик тадбирларида жиноят содир этган шахслар ушланди.

Шаҳрихон туманида номаълум шахслар фуқародан пул талаб қилиб, агарда ҳолат юзасидан мурожаат қилган тақдирда ўлдириб кетиш билан қўрқитган.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍1
Абдулазиз Комиловнинг ўғли Ўзбекистондаги энг катта қурилиш компаниясини сотиб олди

«Трест-12» АЖ устав капиталидаги 51,12 фоиз давлат улушини 111 млрд сўмга «Delta Global Dynamics» МЧЖ сотиб олди.

«Delta Global Dynamics» МЧЖ 100% улуши тўлиғича Данияр Абдулазизович Камиловга тегишли. Данияр Камилов Ўзбекистондаги жуда катта корхоналарга эгалик қилади. Жумладан бунгача унга тегишли корхона Ўзбекнефтегаз АЁҚШларини сотиб олганди.

iHamkor.uz маълумотларига кўра, Камилов 10та йирик корхоналар эгаси ҳисобланади. Унинг асосий корхоналари манзили Ўзбекистон қоғози ва очилганига кўп бўлмаган ароқ заводи ҳудудида (Яшнобод тумани) жойлашган.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Масала: Бассейнга соатига 400 литр сув киради ва 405 литр сув чиқади.

Савол: Чўмилувчиларнинг виждони борми?

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
😁2