𝐌𝐈𝐋𝐋𝟏𝐎𝐍 𝐗𝐈𝐋 𝐕𝐎𝐐𝐄𝐀𝐋𝐀𝐑
256 subscribers
3.98K photos
8.1K videos
15.8K links
Тезкор хабарлар | Сиёсий канал
Янгиликларни бизнинг каналдан олдин бошқасида кўрдизми, Унда биздан бемалол «Отписатся» қилишингиз мумкин
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
🔞КАТТАЛАР УЧУН❗️

Шу ердаман @Millionadmin
Download Telegram
Audio
Комил Алламжоновга суиқасд билан боғлиқ жиноят иши бўйича қўшимча маълумот берилди

Бош прокуратура томонидан Қибрай туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг собиқ раҳбари Комил Алламжоновга содир этилган қотилликка суиқасд қилиш билан боғлиқ жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Тергов ҳаракатлари давомида ҳодиса содир бўлган жойни  ва айбланувчилар бошқарувида бўлган автомашиналарни кўздан кечириш ҳамда улар истиқомат қилган хонадонларда ўтказилган тинтувларда ишга алоқадор бўлган ашёвий далиллар аниқланиб олинди.

Ўтказилган тергов ва тезкор–қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни содир этишга алоқадор бўлган жами 7 нафар шахс аниқланиб, 5 нафарига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди, шунингдек 2 нафарига нисбатан қидирув эълон қилинган эди.

Шунингдек, қидирувда бўлган айбланувчи Жавлон Юнусов Жанубий Корея Республикасида қўлга олиниб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.


https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
Швецияда Тошкент марказидаги 3 хонали уй нархида бутун бир орол сотувга қўйилибди. $147 000 га катта боғ ва ўз кема портига эга уй сотилмоқда. Стокголмгача денгиз орқали 45 дақиқалик масофа.

Шу уйда яшаган бўлармидингиз?

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍2
Ҳеч бир инсон ҳаётингизга бекордан бекорга келмайди...

• Кимларнингдир айтган эртагига "раҳмат" денг, сизни хушёрликка чорлаб уйғотиб кетди;
• Кимларнингдир аччиқ хақиқатни сўзлаганига "раҳмат" денг, ақл кўзингизни очиб кетди;
• Кимларнингдир қалбингизни яралаб, тирнаб кетганига "раҳмат" денг, сизга оғриқ бериб, сабрни ўргатиб кетди;
• Кимларнингдир сизга душманлик қилганига "раҳмат" денг, кучлилар қаторига қўшиб кетди;
• Сизга меҳр, қувонч улашганларга "раҳмат" денг, ҳаётнинг гўзаллигини кўрсатиб кетди...

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
#ибрат

Бу қабрда молиявий холати 14 млрд долларни ташкил қилувчи, қувайтлик бизнесмен Носир ал-Харафи ётибди. У 33 та нефт танкерлари ва бутун дунё бўйлаб кўплаб меҳмонхоналарга эга бўлган. Zain Telecom компаниясининг яримига эга бўлган. Унинг Қувайт, Малайзия, Италия, Лондон, Франция, Дубайда 20 та осмонўпар бинолари бўлган...

Ибрат учун танишларга тарқатинг!

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АНДИЖОНДА долзарб 40 кун тадбир тугамадими дейман?

ҚАРОҚЧИЛИККА ҚАРШИ ЧОРАЛАР КЎРИЛМАС КУЧАЙТИРИШ КЕРАК.

АЙТИШЛАРИЧА Андижонда ҳар куни кечаси қора рақамсиз машиналарда чиқиб, қароқчилик қилишяпти. Агар бу ҳолатга чора кўрилмаса, уларнинг сони ортиб, вазият янада оғирлашиши мумкин.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
БАНКОМАТ МУЛОЗИМЛАР

“Корзинка” ёнидаги банкоматдан нақд пул ечмоқчи бўлиб, экрандаги ўзбек тилини танлагандим, 15 сонияча ўйланиб турди-да, картамни қайтариб чиқарди. Дўконга кириб чиққач, “Кел, яна синаб кўрай-чи” – деб ўша банкоматда рус тилини танлагандим, шипиллатиб пулни санаб чиқарди.
Айрим мулозимларимиз ҳам банкоматга ўхшайди: ўзбекча гапирсанг, тутилиб қолади!

Аъзам ОБИД
     
https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍3
Ўлдинг-ўчдинг: суд раисининг аянчли тақдири ҳамкасбларига сабоқ бўлсин!

Франц Кафканинг "Жазо колонияси" романи қаҳрамони яратган одам ютувчи машина охири қаҳрамоннинг ўзини ютиши билан битади. Бугунги қонунсизлик тизими ҳақида ўйлай туриб, ана шу нарса хаёлимдан ўтди.

Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани суди раиси Воҳиджон Норбеков шу йилнинг январида қирчиллама ёшида оламдан ўтганди. Қонунга мувофиқ, судьяларнинг ҳаёти суғурталанган ва бу масалада аввал ҳам ёзгандим. Унинг бевасига суғурта пули берилмади ва бу масалада мен раҳбарлик қилаётган ташкилот ўз ҳисобимиздан адвокат ёллаб, бевага ёрдам бермоқчи бўлдик.

"Ўзагросуғурта" ташкилоти ва Олий суд қошидаги Департамент устидан Мирзо Улуғбек тумани фуқаролик судида даъво очдик. Суд қонунга чирт кўз юмиб, даъво талабларимизни рад қилди. Энди аппеляцияга ёзяпмиз.

Бу орада судьянинг беваси Ҳулкар Нурмановада кўкрак бези саратони аниқланди ва марҳумнинг икки норасидаси тақдирнинг оғир синови қаршисида қолди. Нимадир дейишга тил ожиз, тизим шунақа бўлса, аппеляциядан ҳам умид йўқ.

Одамзот ўта унутувчан жонзот, бундай синов ҳар бир судьянинг бошига тушиши мумкин. Модомики, одил судлов ҳатто ўз ҳамкасбининг тақдирига шунчалар бефарқ экан, ундан сиз нима кутасиз?.. Ишингиз судга тушмасин, ўзи тизим сизнинг ҳисобингиздан, тўлаган солиғингиздан нон ейди, вақти келса сизга қарши ишлайди. Яна оғзини тўлдириб, адолат-у диёнатдан лоф уради.

Абдураҳмон Ташанов

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитой боғчаларидаги тарбияланувчиларнинг ўйинлари.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍2
Японияда одам ювадиган машина ихтиро қилинди

Одамни олд-орқасини ўгириб, тозалаб ювиб қўядиган қурилмани Япониянинг Science компанияси тақдим этди. Машина кирланганлик даражасини мустақил аниқлаб, оптимал режимни танлайди, сув босими ва ҳароратини назорат қилади.

Бу ҳаммаси эмас. Қўшимча равишда қуритиш функцияси ва видео кўриш учун экран ҳам бор. Тўлиқ жараён атиги 15 дақиқа вақт олади.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Агар юқоридаги сиз бўлсангиз, хушёр туринг! Ўтаётган соат стрелкалари эмас, бу - умр...

Ва унутмангки фарзандингиз бошқа ёш бола бўлмайди.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
#Дахшат
Навоийда шифокор ҳамширани калтаклагани айтилмоқда

Навоий вилоят Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази бош шифокори қўл остида ишловчи 38 ёшли ҳамширани аёвсиз калтаклагани айтилмоқда.

Можарога аёл раҳбарини судга бергани сабаб бўлган. Ҳамширанинг боши ёрилган ва тан жароҳатлари билан реанимацияга ётқизилган.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🐠 Гарра руфа балиғи псориаз касаллигини симптоматик даволаш учун ишлатилади

Улар соғлом терига тегмасдан псориатик плиталарни ейишади. Псориаз – сурункали ва яллиғланишли тери касаллиги. Дунё бўйлаб миллионлаб одамларга таъсир қиладиган бу бузуқлик тери ҳужайраларининг тез ишлаб чиқарилиши натижасида юзага келади.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Такрорланмас_кадр Канаданинг лаванта далаларида ухлаб ётган оқ айиқ

Дрон орқали олинган ноёб кадрлардан бири..

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
#Байрам

Бугун, 27-ноябр кўплаб мамлакатларда Онажонлар байрами нишонланмоқда

ОНАМ

Уйга бормоқчи бўлсам айтмай бораман,
Чунки айтиб қўйсам кутади онам
Ҳатто чиқиб турар катта кўчага
Дейди "чидамадим чиқволдим болам"

Ховлиқиб ҳовлига бошлайди бизни
Тўхтамай "ҳайрият ҳайрият" дейди
Юзимга термилиб термилиб қараб
"Ўзинг яхшимисан" дейди жавдираб.

Яна жавобини эшитмай туриб,
Ўрнидан туради "чой қўйиб келай"
Қорним тўқ десам ҳам қулоқ солмасдан,
Бир нарсалар опқўйганман дейди "опкелай".

Рўмоллари қийшайганин сезмайди ҳатто
Дейди "қани я даданг ҳозир шеттайди"
Сабри чидамасдан келинларига
Ошхонага зир зир ўзи қатнайди.

Болларимга дейди "бувинг ўргилсин,
Сенларни соғиндим жон болам роса"
Бағрига босади чиндан суюниб
Қани энди дунёни улашиб берса.

Ичимда кечирим сўрайман ундан
Қиз бола шунақа экан да она,
Имконим бўлсайди тез-тез келардим,
Сизни шундай интизор қилмасдим она!

Хайрлашар чоғи бағримга босдим,
Сочларидан ўпиб йиғлагим келди.
Энди тез келаман, майлими она?
Ўксиб кетганимни онам ҳам билди.

"Майлига тинч бўлсанг бўлди жон болам,
Мана кўрдинг бизни ҳаммамиз омон,
Майли ўшаларни айтганини қил,
Жон болам кўнгилни қолгани ёмон"

Биламан ортимдан узоқ қарайди.
Кўринмай кетгунимча туради йўлда.
Энди тез-тез бораман деб ният қиламан.
Биламан бу ниятим қолади ўйда....

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi