𝐌𝐈𝐋𝐋𝟏𝐎𝐍 𝐗𝐈𝐋 𝐕𝐎𝐐𝐄𝐀𝐋𝐀𝐑
257 subscribers
3.98K photos
8.1K videos
15.8K links
Тезкор хабарлар | Сиёсий канал
Янгиликларни бизнинг каналдан олдин бошқасида кўрдизми, Унда биздан бемалол «Отписатся» қилишингиз мумкин
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
🔞КАТТАЛАР УЧУН❗️

Шу ердаман @Millionadmin
Download Telegram
Ақлли одам аҳмоқ одамдан ҳазар қилади.

Аҳмоқ одам ақлли одамдан ҳазар қилади.

Тақводор фоҳишадан ҳазар қилади.

Чиройли одам хунуклардан ҳазар қилади.

Бой одам камбағалдан, камбағал бойлардан ҳазар қилади.

Бизнинг оламимиз дуал, яъни икки ёқлама, токи виждонлиликка ёпишиб олган одамлар бор экан, дағал ва сурбет одамлар бўлади, токи тақводорлар бор экан фоҳишалар бўлади. Сиз гўзалликка ёпишиб олган бўлсангиз— ҳаётингизга хунукликни жалб этасиз.

Нимадандир ҳазар қилсангиз ҳаётингизга шуни жалб қиласиз.

Валерий Синельников

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
Оқибат

Авваллари яқинларимизни кўргани борардик, силаи раҳм деб. Дийдордан бахтли эдик.

Кейин осонгина қўнғироқ қилмоқни одат қилдик. Овозларидан уларнинг саломат ва тинчлигини билиш учун.

СМС бизга ёрдамга келди, сўзлар ҳам қисқа "яхшимисиз?" Гарчи бемор бўлсада, улар ҳам жавоб ёздилар -"Алҳамдулиллaҳ"

Ҳозир эса ижтимоий тармоқдан унумли фойдаланиб, уларга жўнатган ГИФларимиз - ёнғоқни шалдирашига ўхшайди.

Меҳр оқибат ҳақидаги чиройли статусни бошқаларга "поделится" қиламиз, гўё унга амал қилаётгандек..

ОҚИБАТ эса бир четда хомуш...

Муҳаммад Иброҳимов

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
💯1
Нью-Йоркнинг Бруклин шаҳрида ўзбекистонлик оиланинг 4 нафар аъзоси ўлдириб кетилган.

Полиция гумонланувчини қўлга олган. Оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, 24 яшар қотилликда гумонланаётган шахс оилага бегона эмас. У 56 яшар онаси, акасининг 27 яшар аёли ва 4 ва 5 ёшли жиянларини ўлдирганликда гумон қилинмоқда.

The New York Post гумонланувчининг руҳан носоғлом бўлиши мумкинлигини қайд этмоқда.

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍1🤬1
Ўқитувчи дарс вақтида ўқувчисини бурчакка турғазиб қўйиб, дебди:
— Сен шу аҳволда катта бўлсанг ким бўласан?!
Шунда ўқувчи:
— Мен катта бўлсам, албатта қурувчи бўламан! Бурчаги йўқ синф хоналар қураман...

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
#тарих_ибрат

1847 йил Ирландияда буюк очарчилик даври бошланади. Ирландлар очликдан пашшадай қирилиб кета бошлайдилар.

Ўша фожиали кунларда Америкадаги камбағалгина ҳиндулар қабиласи бўлган Чокто халқи ирландларга -170 $ (ҳозирги пулга 5000$ атрофида) ёрдам пулини йиғиб жўнатадилар.

2020 йил Чокто халқи тож вируси (коронавирус)га учраб кўпчилик қийналиб қолади, Ирландия журналистлари бу хабарни Ирландия халқига етказади. Ирландияликлар бир неча кун ичида Чокто халқига ёрдам учун 3 млн $ йиғиб жўнатадилар.

Унутманг, яхшилик ҳам ёмонлик ҳам албатта қайтади!

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌳 Шанхайдаги «1000 дарахт» майдони

Мажмуа ўсимликлар билан ўралган 400 та терас ва 1000 платформадан иборат иккита минорадан иборат.

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДИҚҚАТ #АНА_ХОЛОС

"ДАЧАГА КЛИЕНТ КИРАДИ"

БОЧКАДА ДАЧАЧИЛАР ВА ИИБ ХОДИМИ ЎРТАСИДА ЖАНЖАЛ КЕЛИБ ЧИҚДИ😨😳
ИИБ МУЛОЗИМИ ДАЧА БИЗНЕСИГА ТЎСҚИНЛИК ҚИЛМОҚДА

Видеода таъкидланганидек, дача эгаси бўлган тадбиркор Солметова Нилуфарнинг ҳамма ҳужжатлари жойида. Тадбиркор ушбу хонадонини бир неча йиллардан бери дам олувчиларга ижарага бериб келади.

Бироқ ИИВ тизимида ўрнашган мулозим шу ҳудудда ўзи далаҳовли қуриб, маҳаллага кириш йўлларини тўсиб қўйди. Натижада, ён атрофдаги дачаларга мижозлар кириб келиши қийинлашди.

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
🤬6
𝐌𝐈𝐋𝐋𝟏𝐎𝐍 𝐗𝐈𝐋 𝐕𝐎𝐐𝐄𝐀𝐋𝐀𝐑
Bugun Andijon davlat chet tillari institutida test topshirgani kelgan bir ona o‘z farzandini IIB xodimasiga ishonib tashlab kirib ketibdi. #respekt Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
Андижон Давлат Чет тиллари институтида тест синовлари пайтида ИИБ ходимаси, тест топширгани келган бир аёлни фарзандини қараб турган ички ишлар ходимаси - катта сержант Барнохон Аманова экан.

Институт рахбарияти томонидан Барнохон Аманова ўзини инсонийлик хамда ҳақиқий ички ишлар ходимига лойиқ харакатлари учун тақдирланибти.

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
🥰1😁1
Soʻz erkinligi haqida balandparvoz gaplarni yigʻishtirib qoʻya qolinglar, jamiyatning ogʻriqli muammosi
200 kvtlik elektr energiyasi limiti boʻyicha Bobur_Fmning kecha internetga joylagan videosi oʻchirtirildi!

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
😁1🤣1
#мулоҳаза_учун 📌

Боладаги қобилиятни йўқ қилувчи нарсалар:

1. Юзга уриш миядаги 300-400 ҳужайрани ўлдиради. Бошни силаш эса мияда янги ҳужайралар пайдо қилади.

2. Электрон ўйинлар ижтимоий ақлни, луғавий зийракликни барбод қилади. Ҳаддан ортиқ эътибор қаратилганидан мияга қон қуйилишига, мия ҳужайраларининг барвақт ҳалок бўлишига сабаб бўлади. Ёши улғайганда унга маҳорат, тажриба етишмайди.

3. Онани унинг ўғли олдида ҳақорат қилиш болани қўрқоқ, тортинчоқ қилиб қўяди, соғлом фикрлашдан тўхтатади. Чунки сўнгги тадқиқотларга кўра бола қобилиятни онасидан олади.

4. Боланинг фикрлари устидан кулиш, у тақдим қилган ишларни тақдирламаслик натижасида ундаги мотивация пасайиб кетади.

5. Боланинг ёшлигидан у билан суҳбат қуриш эшигининг ёпиқлиги нотўғридир. Бунинг натижасида ундаги сўз бойлиги ва ижтимоий зеҳн йўқолиб боради. Боланинг гапига аҳамият бермаслик, уни жим туришга буюриш, баъзи ҳолларда уни қаттиқ инкор қилиш яхшиликка олиб келмайди.

6. Таълим бериш давомида сув ичишни камайтириш керакми? Йўқ! Миянинг 85% и сувдан иборат. Ҳар 45 дақиқада 1 стакан (кичик шиша идишда) сув ичиш зарур. Агар ичмаса, тана ғайриихтиёрий ҳаракатлар (йўтал, акса уриш, стулни қимирлатиш, столни суриш каби ҳаракатлар) қила бошлайди. Ўқитувчига боладаги ноқулайлик зоҳир бўлади.

7. Нонушта қилмаслик ҳам яхши эмас. Аниқланишича, нонушта қилмайдиган кишиларда қондаги шакар миқдори пасайиб кетади. Бу эса мия ҳужайраларига етарлича озуқа етиб бормаслигини келтириб чиқаради ва ҳужайраларнинг парчаланишига сабаб бўлади. Фаст-фудлардан эҳтиёт бўлиш лозим.

8. Ўқувчининг қобилияти ва қизиқишларини ҳисобга олмай ўқитиш самарали натижага олиб келмайди.

9. Болаларга болаларча табиат билан яшашга имкон бермаслик ва уларни дарсга кўмиб юбориш мумкин эмас. Болаларда деворга ёзиш – бу уларнинг ёшлик чоғларида эркин ёзишга имкон бермаслик натижасидир.

10. Болани дастлабки босқичда хатини (ёзувини) кичик ёзишга мажбурлаш яхши эмас. Катта ёзув ўзига ишончлилик ва эркинлик белгиси ҳисобланади. Агар ёзув кичик бўлса, бунинг маъноси ана шу икки сифат (ўзига ишонч ва эркинлик)нинг йўқлигидир.

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
Ажрашгандан кейин уйланмоқчи бўлиб юрган бир дўстимнинг ҳолатини кузатиб шундай хаёллар келди.

40дан ўтгандан кейин ҳамма сени катта одам ҳисоблаб сени ўз ҳолингга ташлаб қўяркан,сен учун қайғурмас экан. Масалан, ажрашган бўлсанг сен учун бошқа хотин қидирмас экан, шунинг бошини иккита қилиб қўяйлик демас экан. Ота-онанг ва ака-укаларинг, опа -сингилларинг ҳам иши бўлмас экан. Билмадим ёки одамлар ўзгардими, қандайдир биров билан бировнинг иши йўқ ҳатто у оила аъзоси бўлса ҳам . Европада шундай, ҳамма ўз ҳаётини ўзи ҳал қилади, ўзи ҳаракат қилиши керак, бир бирига тўғрилаб қўйиш, совчилик қилиш йўқ. Бечоралар ўн йиллаб сўққабош юраверади. Совчилик анъанаси жуда керакли экан.

#Faiziddin Mo'min

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇻🇪Венесуэла президенти Николас Мадуро рафиқаси билан аппликация орқали такси чақириб, оддий таксида сайлов тадбирлари бўлиб ўтаётган жойга бормоқда.

Таксист ҳам жа одобсиз экан, 30 миллионлик давлатнинг президентига қараб “hola presidente” демоқда яъни оддий тилда “қалайсиз президент” дегани, “муҳтарам” сўзи қани, соқоллар усган, оқ кўйлак галкстук қани, югуриб тушиб икки букилиб эшикни очмайсанми?😁

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
😁3👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Бош прокуратураси ва Кинематография агентлиги ҳамкорлигида янги ўткир сюжетли фильм суратга олинмоқда

Режиссёр Ҳилол Насимов томонидан тасвирга олинаётган "Севдо" бадиий фильмида прокуратура ходимларининг сўнгги йиллардаги масъулиятли ва шарафли фаолиятини очиб бериши билан бирга жамиятимизда учраб турадиган ғаразли кимсаларнинг кирдикорларини фош қилиш ҳақида сўз боради.

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
Европадаги докторларни касал эканингизга ишонтириш қийин. Ўзбекистондаги докторларни эса соғлом эканингизга ишонтириш қийин.

Бунинг шарҳи шундан иборатки, Европада унча мунчага сизни шифохонага ётқизиши ёки қандайдир дори ёзиб бериши қийин. Уколдек танқис муолажа турига дучор бўлиш эса камдан-кам беморларга насиб қилади. Доктор қабулидан биргина парасетомол рецепти билан чиқиш ҳам худди катта бир натижага эришишдек гап, бахил докторлар ҳатто шугинани ҳам сизга раво кўришмайди.

Аммо Ўзбекистондаги докторлар билан гаплашган соппа-соғ одам ҳозир ўз оёғим билан бориб реанимацияга ётишим керак экан деб қолади. Афсуски, кўп докторларнинг мавҳум касалликлардан бот-бот огоҳлантириши ва мутахассисдан консултация олиб соғлом эканини тасдиқлатиб олишга бўлган чақириғи шунчаки бизнес учун холос.

#Faiziddin Mo'min

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍2